Технологик жараёнларни бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларни саломатлигида меҳнат фаолиятининг аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 29 января, печатный экземпляр отправим 2 февраля.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Алишеров, Т. А. Технологик жараёнларни бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларни саломатлигида меҳнат фаолиятининг аҳамияти / Т. А. Алишеров, Н. О. Ахмадалиевна, Д. Ж. Нигматуллаева, Р. А. Мажидов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 17 (359). — С. 392-394. — URL: https://moluch.ru/archive/359/80292/ (дата обращения: 18.01.2022).



Мақолада технологик жараёнларни бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларни саломатлигида меҳнат фаолиятининг аҳамияти, технологик жараёнларнинг ўзига хос томонлари, муаммолари ёритилган.

Калит сўзлар: илмий-техник жараёнлар, технологик жараёнлар, ишчилар саломатлиги, меҳнат шароитлари.

В статье освещается значение трудовой деятельности в здоровье профессиональных групп, занимающихся управлением технологическими процессами, рассматриваются специфические аспекты технологических процессов, их проблемы.

Ключевые слова: научно-технический прогресс, технологические процессы, здоровье работников, условия труда.

The article covers the importance of labor activity in the health of professional groups engaged in the management of technological processes, the specific aspects of technological processes, their problems.

Keywords: scientific and technical development, technological processes, workers' health, working conditions.

Муаммонинг долзарблиги. Илмий-техника тараққиёти (ИТТ), замонамизнинг ўзига хос энг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. ИТТ инсоннинг барча фаолиятлари доирасига ўз таъсирини ўтказмоқда. Айниқса, бу таъсир ишлаб чиқаришда меҳнат жараёнларида кўпроқ ўз ифодасини топади, чунки айнан ишчиларнинг меҳнат фаолияти замонавий илмий ютуқлар, янгиликлар ва ихтироларни биринчи ўринда синовдан ўтказади ва амалиётга тавсия қилади. ИТТ шароитида кўпинча меҳнат фаолияти жарёнининг ўзи ҳам тубдан ўзгариши табиийдир, чунки замонавий корхоналар учун юқори даражадаги механизация, автоматлаштириш, кўпгина корхоналарда эса меҳнат жараёнларини компьютерлаштириш ва роботлаштириш жуда характерли ҳисобланади. Шу билан бирга, илм ва фандаги янгиликлар, ихтироларнинг ишлаб чиқаришга қўлланиши меҳнат жараёнларини кескин жадаллашишига олиб келиб, кундан-кунга янгидан-янги корхоналар бунёд этилмокда, уларда эса анъанавий бўлмаган хом-ашёлар қўлланилмоқда ва янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. ИТТ ишлаб чиқаришдаги меҳнат шароитларига тубдан таъсир кўрсатиб, ишчиларнинг меҳнат шароитларини ўзгартиради, жараёнга бўлган муносабатларга ўз таъсирини ўтказади.

Ривожланган мамлакатларда ақлий меҳнат билан боғлиқ касалликлар инсонни меҳнатга лаёқатли ногиронликга олиб келиши кузатиляпти ва унинг ривожланишида мухим роль ўйнайди. Бу борадаги иқтисодий йўқотишлар тобора кўпайиб бормоқда. Руҳий ва хулқ-атвори бузилганлиги сабабли ногиронлик учун узоқ муддатли тўловлар ногиронлик учун барча тўловларнинг 40 % гача, масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларида руҳий касалликлар туфайли ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари ҳар йили 136,3 миллиард еврони ташкил этади (Андин-Собоски П. ва бошқалар, 2005). Руҳий саломатликнинг бузилиши эрта ногиронликка олиб келувчи сабаблардан бири бўлиб, юрак-қон томир, онкологик ва таянч-ҳаракат касалликларининг ривожланишига олиб келади (Германия Федерал Соғлиқни сақлаш Мониторинг, 2007). Шунингдек ИТТ типография ва полиграфия йўналишидаги технологик жараёнларнинг ўзгаришига ҳам олиб келди. Бу йуналишдаги ИТТ ишлаб чиқариш корхоналари ишчи ва хизматчилари организмига, меҳнат шароитларига ҳам ижобий ва ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқланмоқда. Технологик жараён ишчиларни оғирини енгил қилиши, механизациялаш, автоматлаштириш, ишлаб чиқариш кўлами ҳамда сифатини оширади, ишчиларни турли хил зарарли омиллар билан алоқасини камайтираётган бўлса, ишлаб чиқариш муҳитидаги технологик жараённи бошқариш ишчиларни МНС (марказий нерв системаси) нинг зўриқишига, гиподинамия, технологик жараёнга мослашишда ишчиларнинг руҳий-физиологик ҳолатига ҳам таъсир кўрсатиши табиийдир [2]. Айниқса типография, полиграфия соҳасида технологик жараён турли туманлиги билан ажралиб туради. Ишчиларда ишлаб чиқариш жараёнидаги мажбурий ишчи ҳолатлари айрим орган системаларнинг зўриқишига, ақлий меҳнат билан шуғулланиш асаб тизими толиқишига олиб келади [3]. Шу сабабдан ишлаб чиқариш корхоналаридаги меҳнат жараёнини муҳофаза қилиш долзарб муаммолигича қолмоқда.

Меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитар-гигиеник, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалар тизимидир.

Иш жараёнида матбаа соҳасида ишлаётган ходимга ишлаб чиқариш муҳитининг турли омиллари ва меҳнат жараёни таъсир этиб, саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Салбий оқибатларнинг олдини олиш учун матбаа корхонасида меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил этилиши лозим. Шу сабабдан тадқиқотчиларимиз қуйидаги масалалар, яъни меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси, меҳнат муҳофазасини ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек, матбаа соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бўйича ўз илмий изланишларни олиб бормоқда [1].

Юқоридаги таҳлилий маълумотларга кўра ва ҳозирги кунда объектларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш лозимки, технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқаришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий техник тараққиёт таъсирининг инсон саломатлигига ва психологик ҳолатига объектив салбий таъсир этиши кузатиляпти. Бу йўналишдаги илмий гигиеник тадқиқотлар таҳлили технологик жараённи бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларнинг меҳнат гигиенаси, организмнинг функционал ҳолати ва ишчиларнинг касалланишига оид масалалари жуда кам ҳолларда тадқиқот предмети ҳисобланган. Бундай меҳнат шароитларининг ишчилар саломатлик ҳолати учун аҳамиятини баҳолаш ҳисобланади ва кенг кўламли тадқиқотни режалаштириш ва ўтказиш учун асос бўлди.

Ўрганилаётган тадқиқотнинг мақсади технологик жараённи бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларнинг психологик ҳолати хусусиятларини ўрганиш, психологик стрессга олиб келувчи асосий сабабларни кўрсатиш ва уларни камайтиришга қаратилган профилактик чораларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

Тадқиқот қуйидаги саволларни ўрганишни, яънитехнологик жараённи бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларнинг ишлаб чиқариш муҳитидаги салбий таъсир этувчи асосий манбалар ва омилларни ўрганиш орқали унга гигиеник баҳо бериш, етакчи зарарли омилларини белгилаш; технологик жараённи бошқариш билан машғул бўлган касбий гуруҳларнинг меҳнат кескинлигини баҳолаш; технологик жараённи бошқариш билан машғул бўлган касбдагиларнинг функционал ҳолатини ҳамда психо-эмоционал ҳолатини ўрганиш ва баҳолашни ўз ичига олади

Олинган натижалар ишчилар организмига салбий таъсир кўрсатувчи етакчи омилларни аниқлаш имконини беради ва технологик жараённи бошқариш билан машғул бўлган касбдагиларнинг психо-эмоционал ҳолатларнинг зўриқишини олдини олиш ва меҳнат шароитларини оптималлаштиришга қаратилган гигиеник чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни тавсия этади.

Адабиёт:

  1. Авдеев В. В. Охрана труда в полиграфической отрасли // Бухгалтерский учет в издательстве и полиграфии. 2010. 11 (143). С.43–48.
  2. Щербакова А. А. Особенности формирования функционального состояния служащих с различными уровнями воздействия эмоциональных и сенсорных нагрузок // Автореф. дисс. на соискание ученой степени канд. мед. наук. Москва — 2004. 24 стр.
  3. Юлбарисова Ф. А. Гигиенические особенности условий труда работников на современных полиграфических производствах // Бюллетень ассоциации врачей Узбекистана. — Ташкент, 2008. — N3. — C. 87–88.


Ключевые слова

илмий-техник жараёнлар, технологик жараёнлар, ишчилар саломатлиги, меҳнат шароитлари
Задать вопрос