Мактабгача таълим соҳасида компетенция | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 22 мая, печатный экземпляр отправим 26 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №16 (358) апрель 2021 г.

Дата публикации: 16.04.2021

Статья просмотрена: 9 раз

Библиографическое описание:

Халилова, Дилнозахон. Мактабгача таълим соҳасида компетенция / Дилнозахон Халилова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 16 (358). — С. 387-389. — URL: https://moluch.ru/archive/358/80058/ (дата обращения: 09.05.2021).



Мазкур мақолада мактабгача таълим жараёнида қўлланиладиган компетенциялар ҳақида фикр юритилган.

Калит сўзлар: мактабгача таълим, бола компетенцияси, узлуксиз таълим

В этой статье рассматриваются компетенции, используемые в дошкольном образовании.

Ключевые слова: дошкольное образование, компетенция ребенка, непрерывное образование

This article discusses the competencies used in preschool education

Keywords: preschool, education child competence, continuing education

Мактабгача таълим жараёнида болалар нутқини ўстириш уларнинг ҳар томонлама ривожланиш кўрсаткичларига эга бўлишга ёрдам бериб, узлуксиз таълимнинг илк босқичларида таълим-тарбия жараёнининг табиий-илмий билимлар интеграциясига амал қилинган ҳолда ташкил қилинишига олиб келади. Бу эса болада атрофдаги воқеликка тўғри, яхлит қараш, мушоҳада қилиш, муносабат билдириш, турли нутқий вазиятларда ўз фикрини баён қилиш билан боғлиқ нутқий компетентликни шакллантиришга имкон беради.

Зеро, мактабгача таълим тизимининг муҳим жиҳати ҳам шундаки, унда айнан мактабгача таълим жараёнининг қуйи босқичидан юқори босқичига қараб ўқитиш воситалари, ўқитиш усули ҳам, таълим олувчи ҳам босқичма-босқич такомиллашиб боради.

Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунида айтилганидек: “Мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланиши, ўқишга интилиш ҳиссини ошириш, мунтазам таълим олишга тайёрлаш, узлуксиз таълимнинг кейинги бўғинларида ўқишни давом эттириши учун замин ҳозирлаш, қолаверса, мустақил фикрлаш ва ўз фикрини эркин баён этиш кўникмасини шакллантиришда мактабгача таълимнинг роли муҳим. Зеро, мактабгача бўлган ёш бола шахсининг жисмоний, психологик ва ижтимоий жиҳатдан шаклланишининг асосий давридир [1]. Шунинг учун ривожланган мамлакатларда инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, тафаккурини ўстириш, фикр маҳсулини эркин баён эта олиш қобилиятини ривожлантиришга эътибор боланинг илк ёшларидан бошлаб назоратга олинади. Айниқса боланинг нутқи унинг тафаккури билан бирга тараққий эта боради. Бу жараён ўз вақтида тўғри ташкил этилса, унинг учун махсус шароит ва муҳит яратилса, боланинг ҳар томонлама ривожланишига замин ҳозирлайди.

Шарқнинг буюк алломалари ҳам фарзанди комил тарбиясига жуда эрта ва мақсадли киришиш лозимлигини илгари сурганликлари манбаларда келтирилади. Шу боис мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2017 йил 30 сентябрда “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Президент Ш.Мирзиёев мазкур тарихий сана муносабати билан ўтказилган йиғилишда сўзлаган нутқида: “Келажакни ўйлаб, маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол ёш авлодни тарбиялашни мақсад қилган ҳар қандай давлат ва жамият, энг аввало, замонавий таълим-тарбия тизимини шакллантириши керак. Бироқ мамлакатимизда йиллар давомида таълим-тарбиянинг энг муҳим бўғини — мактабгача таълим тизимига маблағ ажратишни энг охирги масала деб ҳисоблаб келингани сабабли ушбу тизим жуда оғир аҳволга тушиб қолгани бугун ҳеч кимга сир эмас”, − дея узлуксиз таълимнинг бу босқичи эътибордан четга қолиб келганига алоҳида тўхталдилар. [1]

Мазкур фармонда илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар билан таъминлаш асосий вазифалар қаторида саналади.

Маълумки, узлуксиз таълимнинг энг қуйи бўғини — мактабгача таълим олдига “маънан мукаммал ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялаш” [2] вазифаси қўйилган бўлиб, ушбу Давлат талабининг бажарилиши асосида туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг умумий (асосий, таянч) компетенциялар ва ривожланиш соҳалари компетенцияларини шакллантириш учун тегишли шароитлар яратиш ётади.

Кейинги йилларда узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида “компетенция”, “компетенциявий ёндашув”, “компетенциявий таълим”, “компетентлик” каби тушунчалар фаол қўллана бошлади. Компетенцияга йўналтирилган таълим таълим олувчининг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини ўз шахсий, касбий, ижтимоий фаолиятида амалий қўллай олиш имкониятини ривожлантиришга асосланади [3]. Тилшуносликда ушбу атама илк бор ХХ аср ўрталарида америкалик тилшунос, генератив тилшунослик асосчиси Н.Хомский томонидан қўлланди. Унинг таълим соҳасида тилдан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга йўналтирилган билим, кўникма ва малакалар мажмуи сифатида қўлланиши олимнинг издошлари томонидан компетенциявий ёндашув сифатида талқин этилди ва компетентлилик, компетенциявий ёндашув таълимда аниқ натижалар билан боғлиқ самарани кўрсатувчи омил сифатида қайд этилди.

“Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”да эса: бола компетенцияси маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакалари ҳамда қадриятлари”5 тарзида шарҳланади. Таърифлардан кўриниб турибдики, айнан таълим соҳасида компетенция“лаёқат”, компетентликэса “лаёқатлилик” маъноларини англатиб, компетенциявий ёндашув “эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятларида амалий қўллай олиш лаёқатларини шакллантиришга йўналтирилган таълим йўналиши”га нисбатан ишлатилади [3].

Агар эътибор қилинса, санаб ўтилганларнинг деярли барчасида бола учун нутқ ‒ мулоқот муҳим рол ўйнайди. Аслида ҳам инсон учун оламни англаш воситаси ҳам, мулоқот воситаси ҳам тилдир [4].Бола дунёга келиши билан маълум ижтимоий маданий муҳит таъсирида мулоқотга киришиш ва атрофдаги нарсалар, воқеа-ҳодисаларни англаш кўникмаси шакллана боради. Кўп ҳолларда бола номи луғатида бўлмаган тушунча, нарсаларни ўзи номлашга, бўшлиқни мустақил тўлдиришга уринади.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни. 2019 йил 16 декабрь, ЎРҚ-595-сон/ https://lex.uz/docs/4646908
  2. Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги 1-МҲ-сон буйруғи. https://lex.uz/docs/3805404
  3. Илк қадам. Мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастури. Тошкент — 2018 йил.
  4. Юлдашева Д. М. Использование зоонимов в колыбельной песне-«алла», как аспект этнолингвистики. Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. Научный журнал. Москва, 1–2 февраля, 2013г., с.83–84.
Основные термины (генерируются автоматически): бола, дошкольное образование.


Задать вопрос