“Илк қадам” давлат дастурида болаларнинг шахсий сифатларини таркиб топтириш масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №15 (357) апрель 2021 г.

Дата публикации: 12.04.2021

Статья просмотрена: 444 раза

Библиографическое описание:

Исматуллаева, Гулшода. “Илк қадам” давлат дастурида болаларнинг шахсий сифатларини таркиб топтириш масалалари / Гулшода Исматуллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 15 (357). — С. 415-417. — URL: https://moluch.ru/archive/357/79914/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мазкур мақолада мактабгача таълим соҳасида “Илк қадам” давлат дастурида болаларнинг шахсий сифатларини таркиб топтириш масалалари ёритилган.

Калит сўзлар: “Илк қадам”, давлат дастури, шахсий сифатлар

В статье рассматривается формирование личностных качеств детей в рамках государственной программы «Первый шаг» в сфере дошкольного образования.

Ключевые слова: «Первый шаг», государственная программа, личные качества

This article deals with the formation of children's personal qualities in the state program «First Step» in the field of preschool education.

Keywords: «First step», state program, personal qualities

Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотларида “Илк қадам” ва “Илм йўли” вариатив дастурлари амалиётда қўлланилиб келинмоқда. Мана уч йилки, мактабгача таълим соҳаси давлатимиз назоратида бўлиб, унинг ўзига хос йўли тараққиёт йўналиши пайдо бўлди. У узлуксиз таълимнинг бош бўғинига айланди. Бу эса фарзандларимизнинг билимли, кенг дунёқарашли, зукко ва топқир бўлишини таъминлайди. Мактабгача таълимдаги давлат дастурлари болаларни ҳар томонлама ривожлантириш борасида, уларни келажакда фаол ижтимоий муҳитга ўргатишга замин ҳозирлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек, «Жонажон Ватанимиз «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» деган бош тамойил асосида тараққиётнинг бутунлай янги босқичига қадам қўйиб, янги Уйғониш даври — Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган бугунги кунда ўзбек маданиятини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда». [1]

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, бугунги кунда таълим-тарбияга, жумладан, мактабгача таълим-тарбия жараёнига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бутун жаҳонда ҳозирги вақтда таълим тизимини, айниқса мактабгача таълим тарбия жараёнини қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада ўсиб бораётганлиги ва таълимнинг айни шу бўғини жадал ривожланиши кузатилмоқда. Мактабгача таълимга бўлган қизиқиш инсоннинг болалигиданоқ қадриятларни босқичма-босқич англаши, ҳар бир инсоннинг инсонпарварлик позициясини мустаҳкамлаш, унинг ривожланиши, ўз келажагини ўзи белгилаб олиши ва ўз-ўзини англаш жамиятнинг асосий мақсади эканлигидан келиб чиқади. Халқаро ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибалари хусусан, АҚШ, Англия, Германия, Франция, Япония, Жанубий Корея каби давлатларнинг таълим тизимида мактабгача таълим жараёнига алоҳида эътибор берилиши, етакчи ўринда бу соҳа мутахассисларини туриши ҳам сир эмас, уларнинг асосий мақсади эса профессионал фаолиятни самарали амалга оширадиган ижтимоий фаол шахсни тарбиялашдир. Бундай шароитда бўлажак педагог-тарбиячиларнинг фаолиятга тайёргарлигини методик жиҳатдан бойитиб бориш муаммолари долзарб бўлиб бормоқда. Сир эмаски, мамлакатимиз таълим тизимининг асосий вазифаси — эркин фикрлайдиган, ривожланган ва ҳаётга ижодий муносабатда бўладиган инсонни тарбиялаш бўлиб, бу катталарнинг ҳар бир болага индивидуал ёндошуви билан боғлиқдир. Ҳозирги вақтда мактабгача таълим жараёниданоқ, ўз-ўзини билишга, ўзини ўзи қўллаб-қувватлашга қодир бўлган шахсни ривожлантириш, мақбул хулқ-атвор стратегиясини танлаш ҳамда улардан реал шахслараро ўзаро муносабатда фойдаланиш, юзага келадиган қийинчиликларни енгиш, ҳаётга масъулиятли ва онгли муносабатда бўлиш инсоннинг руҳий ҳолати билан бевосита боғлиқдир.

Жалолиддин Румий “Ичиндаги ичиндадур” асарида шундай дейди: “Дўкондаги нарсалар омбордагиларнинг қисмларидир. Ахир, омбордагини дўконга сиғдириб бўлмайди-ку! Инсон ҳам ана шундай дўконга ўхшайди. Унга Тангрининг сифатлар хазиналаридан бирор-бир парча (эшитиш, кўриш, гаплашиш, ақл, билим, мардлик ва ҳоказолардан) берилган. Демак, инсонлар Тангрининг сайёр сотувчиларидир ва улар тижорат билан машғул. Кундузи савдо қилиб идишларни бўшатади. Кечаси эса бўш идишлар яна тўлдирилади. Қувватлантирилади” [2; 77-б]. Демак, бундан дўконга қиёсланаётган инсон имкониятлари муайян чегарага эга эканлигини ва у доимо тўлдириб боришликка эҳтиёж сезади.

Боланинг кичик ёшидан бошлаб, бу чегарани кенгайтириш учун имкониятини кенгайтириб, ўз устида ишлаб, иродасини тоблаб омборхонада уни кутиб турган яратганнинг сифат хазиналаридан ўзига ажратилган эшитиш, кўриш, гаплашиш, ақл, билим, мардлик ва шунга ўхшаш сифатлар билан бойитилган қобилиятига хос имкониятлардан фойдаланиши белгилаб қўйилган. [4] Иродавий сифатларни вақтида шакллантириш ўсиб келаётган авлодни ўз олдига онгли мақсад қўйиб, қўйилган мақсад сари қатъият билан интилиш ҳиссини шакллантиради. Мактабгача таълим ёшида болаларга билим-кўникма, шахсий сифатларни шакллантириш билан бирга уларда касбий фаолиятда доимий заруриятга айланган иродани ҳам ривожлантириш, уни амалга оширишнинг асосий хусусиятларидан бири бажарилаётган ҳаракатларнинг эркин эканлигини шахс томонидан англашдир. Яъни инсон ҳаракат ёрдами билан қўйилган мақсадга эришиш йўлларини англаб етади, бу ҳолат эса билвосита мактабгача таълим ёшида амалга ошади. Бу жараёнда етарли били-кўникмаларни ўзлаштириш учун иродавий ҳаракатни амалга оширишнинг тарқоқ ва йиғиқ таркиблари мақсадга йўналтирилади. Мактабгача таълим ёшида назарий жиҳатдан иродани ўстириш учун қуйидаги кўникмаларни режалаштириш мақсадга мувофиқ:

— аниқ ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадларни кўзлашга ўргатиш ёки машқ қилдириш;

— илмий дунёқараш, барқарор эътиқод ва бурч ҳиссини шакллантириш;

— мақсадга интилиш ва истакни рўёбга чиқариш машғулотларини ўтказиш;

— ўз кучига ишонч туйғусини таркиб топтириш учун тренинглар қўллаш;

— ички ва ташқи тўсиқларни енгиш учун машқ қилиш, иродани турли вазиятларда ишга солиш;

— ўз фаолияти маҳсулига ва хулқ атворига баҳо бериш билан шуғуллантириш;

— спорт билан шуғулланиш ва жисмоний чиниқтириш;

— — кун тартиби бўйича барча ҳаракатларни амалга оширишга одатланиш [3; 89-б].

Хулоса қилиб айтганда, касбга йўналтириш ишлари педагог-психологлар, ўқитувчилар, ота-оналар, маҳаллалар ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилиши лозим. Чунки ўсиб келаётган келажак авлоднинг жамиятда ўз ўрнига эга шахс бўлиб улғайиши, касбий ва шахсий сифатларини самарали шакллантириши юқорида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалда қай даражада бажарилишига боғлиқ.

Адабиёт:

  1. https://lex.uz/docs/5054929
  2. Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур. Тошкент: Янги аср авлоди. 2013.-182 б.
  3. Абдурахмонов Ф.Р, Абдурахмонов З. Е. Касб психологияси. Тошкент: Баркамол файз медиа. 2018.-208 б.
  4. Юлдашева Д. М. Использование зоонимов в колыбельной песне-«алла», как аспект этнолингвистики. Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. Научный журнал. Москва, 1–2 февраля, 2013г., с.83–84.
Основные термины (генерируются автоматически): государственная программа.

Ключевые слова

“Илк қадам”, давлат дастури, шахсий сифатлар

Похожие статьи

Мактабгача таълимда болалар соғлом турмуш тарзини шакллантириш усуллари

Мазкур мақолада мактабгача таълимда болалар соғлом турмуш тарзини шакллантириш усуллари ёритилган.

Ота-оналар билан ҳамкорликда толерантлик масалалари

Мазкур мақолада мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларида, ота- оналар билан ҳамкорликда, оила ва толерантлик масалаларининг муҳим жиҳатлари таҳлилга тортилган.

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили

Ушбу мақолада бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили келтирилган. Бошқарув қарорларининг турлари ва уларга қисқача тавсиф берилган.

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Талабаларининг жисмоний маданият соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш тизимини асосий муаммолари

Мазкур мақола жисмоний маданият соҳаси талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш тизимини муаммолари ва у фаолиятни такомиллаштириш йўллари борасида фикрлар келтирилган.

Алишер Навоий ижодига Мирзо Улуғбек илмий мактабининг таъсири

Мақолада Темурий шахзода Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси хақида тўхталиб, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ижодида Мирзо Улуғбекнинг илмий натижаларидан қайси ўринларда фойдаланилгани изоҳланган.

Кабел тармоқларида зарарланиш жойларини аниқлаш

Кабел тармоқлари эксплуатацияси энг мураккаб масалалардан бири — кабел тармоқида зарарланиш (узилган, қисқа туташув ва ҳоказо) жойларини тўғри топишдир. Мақолада кабел тармоқларида зарарланиш жойларини аниқлаш масалалари қориб чиқилган.

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма нусхалари

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта нусхалари қиёсий ўрганилган.

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Задать вопрос