Ота-оналар билан ҳамкорликда толерантлик масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №15 (357) апрель 2021 г.

Дата публикации: 12.04.2021

Статья просмотрена: 1941 раз

Библиографическое описание:

Зокирова, Дилфузахон. Ота-оналар билан ҳамкорликда толерантлик масалалари / Дилфузахон Зокирова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 15 (357). — С. 414-415. — URL: https://moluch.ru/archive/357/79813/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мазкур мақолада мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларида, ота- оналар билан ҳамкорликда, оила ва толерантлик масалаларининг муҳим жиҳатлари таҳлилга тортилган.

Таянч сўзлар: толерантлик, маданият вакиллари, қадрият ва тарбия усуллари

В статье анализируются важные аспекты проблем семьи и толерантности в дошкольных группах в сотрудничестве с родителями.

Ключевые слова: толерантность, представители культуры, ценности и методы воспитания

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янги босқичга кўтариш, тизимга замонавий ёндашган ҳолда жаҳон талаблари асосида ривожлантириш долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг энг биринчи, бош бўғини бўлиб, боланинг шахс сифатида шаклланишида катта аҳамият касб этади. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда 160дан ортиқ миллат ва элатлар мавжуд. Баъзида биргина мактабгача таълим ташкилотида 3–4 миллат вакилларининг фарзандлари таълим олади. Улар турли оилалардан, турфа хил маданият вакилларидан бўлиб, ўз қадриятлари ва тарбия усулларига эга бўладилар. Гуруҳларда шундай оила фарзандларини, кўп миллатли оила вакилларини тарбиялашда ота-оналар билан ишлаш жараёни муҳим аҳамиятга эга.

Ота-оналар билан ишлаш бўйича жуда кўп ишларни тарбиячи — педагог амалга оширади, чунки у бола тарбиясида юз бераётган ўзгаришларни ҳаммадан кўпроқ кўради ва болалар ҳаёти билан яқиндан таниш бўлади. У ота-оналарга болалар тарбиясида нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклиги, уларни мактаб таълимига тайёрлаш, соғлиғини сақлаш, овқати ва кун тартибини тўғри ташкил этиш ва бошқалар соҳасида тавсиялар бериб боради. Болалар боғчаси ва оила ўртасида ҳамкорлик ўрнатишда тарбиячи педагоглар жамоаси ва ота-оналар биргаликда фаол иштирок этишлари лозим. Шундагина бола тарбиясида кутилган натижаларга эришиш мумкин.

Болалар боғчаси ходимларидан ота-оналар ва оила билан ҳамкорликдаги ишларидан энг кенг тарқалган шакл ва усулларини келтирамиз.

— ота-она ва оила билан яккама-якка ишлаш. Бунда оилага тарбиячининг бориши, ота-оналар учун суҳбат ўтказиш, уларга маслаҳат бериш, ота-оналарни боланинг мактабгача таълим муассасадаги ҳаёти билан таништириш кабилар киради.

— ота-оналар билан жамоа тарзида ташкил қилинадиган ишлар. Булар ота-оналарнинг гуруҳий ва умумий мажлислари, ота-оналар мактаби, анжуманлар, шанбаликлар, савол жавоб кечалари.

— кўрсатмали ишлар–ишнинг бу турлари, кўргазмалар уюштириш, болаларнинг ишларини намойиш қилиш, очиқ эшиклар куни, ота-оналар бурчаги, ота-оналар учун кутубхоналар ташкил қилиш.

— боланинг оиласини бориб кўриш ва оила аъзолари билан танишиш.

Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг оила билан олиб борадиган иш мазмунига қуйидагилар киради:

— бола тарбияси, оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмуни билан таништириб бориш;

— ота-оналарга ўз фарзандларининг тарбияси учун давлат ва жамият олдида жавобгар эканликларини тушунтириб бориш;

— ота-оналарни бола тарбияси учун зарур бўлган билим, малакалардан ҳабардор қилиш (болаларнинг ёш, анатомик-физиологик ва рухий хусусиятлари, уларни оилада тарбиялашнинг мазмуни, методи, шарт-шароитлари билан таништириш);

— бола тарбиясида оила билан ҳамжихатлик, болани тўғри тарбиялашни назорат қилиб бориш, оила тарбиясининг энг яхши наъмуналарини ўрганиш ва оммалаштириш.

Бола мактабгача таълим муассасасида эгаллаган энг яхши фазилатларни оила шароитида давом эттириб, оилада эгаллаган энг яхши фазилатларни эса мактабгача таълим муассасасида қўлласа исталган ижобий натижаларга эришиш мумкин. [1]

Тарбиячилар оила тарбиясига доир тажрибаларидаги ижобий ишларни кўрибгина қолмай, балки уни қўллаб-қувватлаш ва шу асосида ота-оналар эътиборини бола тарбиясида хали ҳал этилмаган вазифаларга қаратишлари лозим. Юқоридаги ишларни режалаштириш, ташкил этиш ва уларга раҳбарлик қилишда тарбиячи жавобгар шахс ҳисобланади.

Ота-оналар билан ишлаш бўйича йиллик режа тузилади. Бу режа педагогик кенгашда муҳокама қилинади. Режада умумий ва гуруҳий мажлислар, ота-оналар учун очиқ эшик кунлари, суҳбат ва маслаҳатлар, оталиқ ташкилотларида кўргазмалар ташкил этиш ва концертлар қўйиб бериш, шунингдек бу тадбирларни ўтказиш вақтлари ва унга масъул бўлган шахслар белгиланади.

Ота-оналар билан олиб бориладиган ишларнинг мавзулари ва мазмуни тарбиячи услубчининг режасида ва тарбиячининг календар режасида акс этади.

Ота-оналар билан ишлашда қуйидаги алоҳида иш шаклларидан фойдаланилади: суҳбатлар, маслаҳатлар, оилаларга бориш, айрим ота-оналарни боғчага таклиф этиш, алоҳида эсдаликлар ва кўчма папкалардан фойдаланиш. Боланинг уйига боришдан кўзланган мақсад оила шароити, боланинг оиладаги хулқи қизиқишлари, ота-онаси вазифаларидир. Албатта, тарбиячининг оила билан олиб борадиган ишида боланинг ёши, имкониятлари, ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинади.Тарбиячининг ота-оналарга берадиган тавсия ва маслаҳатлари ишонарли бўлиши учун ота-оналар ёки оиланинг бошқа аъзолари мактабгача таълим муассасасига таклиф қилинади. [2]

Оилага боришнинг мақсад ва мазмуни тарбиячининг режаси ва хисоботида, кундалик дафтарида акс еттирилиши керак. Тарбиячи ҳар бир боланинг оиласига йилига камида 2 марта бориши керак.

Ота-оналарга мўлжалланган, уларнинг тафаккурини ва амалий фаолиятини кучайтирувчи, оилада боланинг ҳулқини ва ўзларининг тарбиявий таъсирини таҳлил қилишга ундовчи педагогик билимларни янада кенгроқ тарғиб қилиш керак.

Оиладаги ижтимоий педагогик омиллар ва оила тузилиши болалар сони ва катта ёшли кишиларнинг мавжудлиги. Шунингдек, нотўлиқ оилаларда тарбия жараёнларининг болалар тарбиясига таъсирини таҳлил қилиш. Машғулотда оилавий муҳит айниқса, ота-онанинг ёши, касби ва ижтимоий тузилишининг (деҳқон, ишчи, зиёли) болалар тарбиясидаги ўрни таҳлил қилинади. Якка ёлғиз ўғил- қиз болалари мавжуд, ё аксинча кўп болали оилалардаги тарбия жараёни ўрганилади. Катта ёшдаги бобо ва бувиларнинг ёш хусусиятлари ва уларнинг набираларига тарбиявий таъсирлари тавсифланади. Машғулотда қандай “Оилани мустаҳкам оила дейиш мумкин?» мавзусидаги суҳбатга тайёрланиб келиш вазифаси берилади. Суҳбат албатта ўтказилиши керак. Ота-оналарнинг тарбия маданиятини ошириш ва уларга умумий тарбияга оид билим бериш зарурлигини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, хулоса чиқариш тарбиячи учун муҳим масаладир.

Адабиёт:

  1. Юлдашева Д. М. Использование зоонимов в колыбельной песне-«алла», как аспект этнолингвистики. Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. Научный журнал. Москва, 1–2 февраля, 2013г., с.83–84.
  2. Юлдашева Д. М.,Асқаровa Д. И.Ўзбек болалар нутқига доир матнларда лакуна — Academic research in educational sciences…, 2021 — cyberleninka.ru.
Основные термины (генерируются автоматически): бола.

Ключевые слова

толерантлик, маданият вакиллари, қадрият ва тарбия усуллари

Похожие статьи

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили

Ушбу мақолада бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили келтирилган. Бошқарув қарорларининг турлари ва уларга қисқача тавсиф берилган.

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

“Илк қадам” давлат дастурида болаларнинг шахсий сифатларини таркиб топтириш масалалари

Мазкур мақолада мактабгача таълим соҳасида “Илк қадам” давлат дастурида болаларнинг шахсий сифатларини таркиб топтириш масалалари ёритилган.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Табақот жанридаги адабиётлар таснифи

Бу мақолада мусулмон тарихшунослидаги жанрлардан бири бўлган табақот биобиблиографик жанри тадқиқ қилинган. Шунингдек, биобиблиографик луғатлар билан боғлиқ айрим назарий мулоҳазалар келтирилиб, ушбу турдаги адабиётларнинг таърифи ва таснифи кўриб чи...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Задать вопрос