Навоий ғазалига Жавҳарий назираси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (353) март 2021 г.

Дата публикации: 08.03.2021

Статья просмотрена: 40 раз

Библиографическое описание:

Себгатуллох, Жавхарий. Навоий ғазалига Жавҳарий назираси / Жавхарий Себгатуллох. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 11 (353). — С. 264-267. — URL: https://moluch.ru/archive/353/79081/ (дата обращения: 17.12.2024).



Мавлоно Абдурашид Жавҳарий Навоий ғазалларига куплаб назиралар ва мухаммаслар ёзган, Жавҳарийнинг Навоий ғазлларига ёзган назираларини таҳлил булиб ва унинг фикри жиҳати, дунё қараши ва ундан қанча даражагач издошлик қилганинг, шу сабабдан бир қиёсий таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: субҳ, шух, ўхшатиб, Навоий, Жавҳарий, шоир, рухсор, бемор, назира, сиймо, зебо.

Мавлана Абдурашид Джавхари написал много стихов и мухаммac на газели Навои, он проанализировал стихи Джавхари о газелях Навои и сделал сравнительный анализ его точки зрения, мировоззрения и того, насколько вы следовали за ним.

Ключевые слова: аналогия, Навои, Джавхари, поэт, рухсор.

Назира ёзиш шарқ адабиётида эзгу бир анаънага айланиб қолган. Ҳар бир ижодкор табиий ҳолда ўзидан олдинги устоз ижодкор асарларни ўқиб ундан унумли фойдаланади. Алишер Навоий ўз асарлари ўз даври ва ундан кийинги ўзбек шоирлар ижодига катта таъсир кўрсатди.

Ҳар бир ўзбек шоири унинг асарларни ўқиб унга назира ёзди. Ушбу анаъна Навоий замонидан бошлаб бизнинг давримизга қадар давом этиб келади. Биз ушбу мақолада Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» (Ғаройиб ус-сағар) девони таркибида келган иккита ғазал танлаб, шакл ва мазмун жиҳатдан уларни афғон-ўзбек шоири Мавлоно Абдурашид Жавҳарийнинг (1927–1998) «Жавзжон қуёши» номли девони таркибида келган худди шу вазн, қофия ва радифда ёзилган ғазаллари билан қиёсий тарзда ўрганамиз.

Албатта, ушбу қиёсий таҳлилдан асосий мақсад ўзбек адабиёти тарихи тараққиётнинг турли босқичларига мансуб икки ижодкорни географик жиҳатдан бир мантиқада яшагани, фикрий ва дунёқараш жиҳатидан уйғунлиги таққос учун асос беради, албатта. Улар орасида замонига кўра бир- бирдан беш асрдан кўпроқ масофа бор. Бир тил ва алифбо ҳамда битта ва макон ва ҳудудда яшаб ижод этган икки ижодкорнинг туйғулари, маърифати қандай экани ушбу қиёсларда кўриниши мумкин. Шарқ мумтоз адабиёти, айниқса, ўзбек адабиётида назира ёзиш ижодкорлар орасида эзгу бир анаънага айланиб қолган.

Тўғри, ушбу анъана ёлғиз шеъриятга хос бўлмай, балки барча билимлар соҳасини қамраб олади. Навоий ҳазратлари ўзининг «Насойим-ул муҳаббат» асарини ёзишда бевосита Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» тасаввуфий асаридан фойдаланган. Шунингдек, «Лисон ут-тайр» достонини ёзишда Шайх Фаридиддин Аторнинг «Мантиқ ут-тайр» асаридан фойдалангани сезилади.

Адабиётда айниқса шеъриятда издошлик ва назирагўйлик тарих бағридан сув ичган эзгу бир анаъна бўлиб, асрлар ўтиши билан ҳамоно давом этиб келади. Бу фикр исботи учун қуйидаги қиёсларни тақдим этамиз.

1-ғазалларининг қиёси «Ғаройиб ус-сиғар» (104-ғазал).

Шаклий қиёс:

Ғазал арузнинг рамали мусаммани мақсур-маҳзуф (бир мисрада уч қатла фоилотун ва бир қатла фоилун) вазнида битлган.

Қофия: рухсор- бемор

Радиф: субҳ — эрталаб

Мавзу: лирик-севги — муҳаббат изҳори, ҳижрон шиддати.

Мазмуни: шоир ушбу лирик ғазал орқали субҳнинг тонготиши ва қуёшнинг чиқишини ҳижрондаги ошиқнинг совуқ оҳ ва сариқ рухсорига менгзайди.

Биринчи байт:

Нега кўргузди совуғ оҳу сариғ рухсор субҳ,

Гар ниҳоний меҳридин мендек эмас бемор субҳ?

Нима сабабдан тонг совуқ оҳ чекиб, юзини сариқ айлади? Ахир мен беморман. Нега тонг совуқ оҳ тортади? Шоир ушбу байтда субҳ шабадаси таралгани ва қуёш чиқишни бемор ошиқ каби ишқ дардидан ҳалокатга учраган ошиққа ўхшатиб ўз ҳолининг ифодаси учун мисол келтиради.

Иккинчи байт:

Дема шингарфий булут ҳар ён эрур қонлиғ момуқ,

Тоза доғидин эрур мендек магар хунбор субҳ?

Ушбу байтда шоир субҳ агарда мен (яъни ошиқ кишидек) телба бўлмаганда эди, пас нига ўз куйлокни тоғларда мажнун каби чок етади.

Учинчи байт:

Меҳридин мендек ниҳоний тоза доғи бўлмаса,

Юзда невчун кавкаби ашкин қилур изҳор субҳ?

Агар субҳ ҳам менга ўхшаб ишқ-муҳаббат йўлида кўнглида доғи бор, шунинг учун юлдузларга ўхшаш юзида ашк кавкабларини зоҳир этади.

Тўртинчи байт:

Дема шингарфий булут ҳар ён эрур қонлиғ момуқ,

Тоза доғидин эрур мендек магар хунбор субҳ? (2 байт билан бир хилми?)

Кўкда қизариб шафақранг бўлган, булут кампирлар саваган қонлик момуққа (пахта савашга)га ўхшатади, тоза доғ шиддатидан субҳ қони оқиб турганга ўхшатилади.

Бишинчи байт:

Ғам туни оҳим шароридин туташти кўкка ўт

Ким, анинг отин қўюптур гунбади даввор субҳ.

Аламзада ошиқни оҳи шароридан ғам тунида кўкка ўт туташади, у ушбу туташган ўтни ел олдида айланувчи (даввор) гунбанд деб номланади. Бу ҳақиқатда ошиқнинг туташиб кўкка ўрлаган ғам тунидаги оҳининг тасвиридир.

Олтинчи байт:

Кун шуоий хатлари эрмаски, тутмиш мотамим,

Юзни анжум тирноғи бирла қилиб афгор субҳ.

Шоир ҳароратли иссиқ кунда ёзилган хатларни ҳақиқатда инсонлар умрини яшагани боис одам ҳаёти бўлиб, у орқали кишиларга мотам тутишни тонг отиб, ёғдуликка, қаронғуликка ғалаба қозониб; тун бағрида, юлдузлар чиқишни субҳ (эрта — тонг) юзи тирноқ билан тирналган юзга ўхшатиб қўяди.

Еттинчи байт:

Соқиё, тутқил сабуҳий бодаким, бу дайрдин,

Биз кетиб бу навъ толиъ бўлғуси бисёр субҳ.

Шоир дунё ўткинчилигини унутиш мақсадида соқидан имдод тилаб, бода талаб қилади. Ва ушбу оламда қанча инсонлар саҳар ва шомлар субҳ бўлганидан гап очади.

Саккизинчи байт:

Эй Навоий, истасанг баргу наво бу боғ аро,

Гулдек ул рокиъ кеча, булбул киби бедор субҳ. [1, б.130]

Шоир ўз нафсига хитоб қилиб: ей Навоий, сен ҳам ушбу олам боғида барг-наво истасанг, аввало, гулдек кечаларда худовандга руку қилган ҳамда агар булбул каби гул ҳуснига мафтунлик талаб қилсанг, тонг отқунча булбул каби бедор белишга чақиради.

Мавлон Абдурашид Жавҳарийнинг «Жавзжон қуёши» 32- ғазали:

Шаклий қиёс.

Аруз вазни: рамал мусаммани, мақсур ёки маҳзуф.

Қофия: симо–саҳро.

Радиф: субҳ (тонг)

Мазмун: лирик-севги

Мазмун жиҳатдан хусусияти

Биринчи байт:

Ой юзингни нуридин равшан булуб симой субҳ,

Ёрутуб файз руҳидин дашту ҳам саҳрой субҳ.

Шоир субҳнинг равшанлигини ҳақиқатда машуқасининг ой юзи нуридай билиб, унинг туфайли дашту саҳроларга ушбу ҳусн файзидан ёритилганини айтади.

Иккинчи байт:

Гарчи қундай зоғи зулмат шоми гардун устиға,

Буйла ёйдай шаҳпарин дунёға ул анқой субҳ.

Шоир шом бўлиб қаронғулик оламни босиб олганини зоғ қўнишига ўхшатиб, қолаверса, тонг отишни шоҳпарларини ёзиб дунёни ўз қаноти остига олган ҳумо (бахт келтирувчи қуш)га ўхшатади.

Учинчи байт:

Шом ёпса ул қаронғу пардасин эл бошиға,

Бебақодур билсангиз ўртоқлор савдой субҳ.

Бу байтда шом ва қаронғулик агар ўз қаро пардасини эл бошига ёпганда ҳам доим ушбу бебаҳо қаронғулик нобуд этилиб, ўртоқлар билсангиз субҳ савдосининг умри жуда қисқа деб ифодалайди.

Тўртинчи байт:

Кеча зулмат бирла босғон ердай дунёни басе,

Ёрутуб оламни чиқти ул фалак паймой субҳ.

Агарда кеча зулмати (истибдод ва адолатизлик) барча дунёни эгаллаб- босиб олган бўлса ҳам, лекин ҳар бир қаронғулик изидан олам ёғдулик тамон чиқиб, тонг фалак паймона чобук қаронғуликларни йиртиб ўтиши билан тонг отади, деб инсонлар кўнглида умид уйғотади.

Бешинчи байт:

Тира тун гар айласа олам элин бахти қаро,

Ер юзин қилғой мунаввар чеҳрайи зебой субҳ.

Шоир умуман олганда ушбу шеърда қайта-қайта тира тун қаронғуликни қоралаб, олам аҳлини бахтиқаро қилган зулмат ва қаронғуликни ёмонлайди, ҳамда ёруғлик ва тонготишни одам учун нажот йўли билиб саҳарни қутулиш учун нижот йўли ҳисоблайди.

Олтинчи байт:

Кеча уйқудин ўлукдек дунёни қилса хомуш,

Тиргизур олам элин анфосидан Ийсой субҳ.

Шоир шом қаронғусини, дунёга ҳоким бўлган жимликни ўлимга ўхшатади, қолаверса, субҳни Масиҳ анфоси билан тиргизувчи шамолга қиёслайди.

Шуни айтиш керакки, шоирмиз ушбу шеърий парчадан лирик мавзулар ёнида ўзи ҳаёт кечириб, қолавирса, ваҳшийларча қатл этилиб оламдан кўз юмган Афғонистондаги ўзбеклар бошдан кечирган оғир сиёсий вазиятни реалистик тасвирлайди.

Еттинчи байт:

Жавҳарий гар партав рухсор жонон бўлмаса,

Мунча ҳам ёруқ бўлурму чеҳрайи зебой субҳ. [2, б.19]

Шеърни охирги байтида шоир, жонон ва маъшуқанинг ҳусн партаву ошкор бўлганда, албатта, тонг-субҳнинг чеҳраси ҳам бу қадар гўзал бўлмаслигига қайта-қайта урғу беради.

2- «Ғаройибул сиғар»дан (109-) ғазал.

Шакли хусусиятлари:

Жанр: ғазал.

Арузнинг рамал мусаман мақсур (уч қатла фоилотун ва бир қатла фоилот) вазнида.

Қофияси: рухсор- бисёр:

Радиф: шўх:

Мавзуси: ишқ-муҳаббат.

Биринчи байт:

Тонг эмастур, бўлса ҳар сарви парирухсор шўх,

Лек эрур сарви парирўям менинг бисёр шўх.

Шоир ушбу байтда ишқ ва севги оламда, албатта, ҳар бир пари рухсор ва қадду қомати сарвдек келишган нигори шўх ва танноз бўлишини айтади. Бу табиий бир гап, лекин шоирнинг севгили — дилдори барча сарву қад ва пари рухсорлардан кўра кўпроқ шўх ва таннозроқ деб қайд этади.

Иккинчи байт:

Гар менинг шўхи сетамкорим паризод ўлмаса,

Мумкин эрмас одамий бўлмоғлиғ ул миқдор шўх.

Шоирга кўра, унинг ситамкор дилдорига ўхшаши одамзод орасида бўлишлиги мумкин эмас, чунки бу ҳусну жамол фақат паризодда бўлади, қолаверса, одамлар ичида бу даражада шўх ва таннози топилиши қийин.

Учинчи байт:

Турмаса қон бу кеча кўксим шекофидин нетонг?

Ким эрур кўнглумга кирган чобаки айёр шўх.

Ҳижрон кечаси давомида шоир ўтказган кун- кечалардан бири саналган чоғидан, ҳижронзада ошиқнинг яраланган кўкси шакоқидан бардавом қон оқиб тўхтамаган ҳол боис, албатта унинг кўнглига ғамза тиға отган бир чобук айёр сабабчи деб қайд қилади.

Тўртинчи байт:

Уни тонг ҳар лаҳза бетоқатлиғим ким, дилбарим,

Бовужуди ҳусн, ҳам ширин эрур, ҳам бор шўх.

Шоир ҳижрон шиддатидан ҳар лаҳза ошиқнинг бетоқатлигига асосий сабаб, шоир севишганининг айни ҳусн-малоҳатда, ширинлиги ва шўх- таннозлиги боис деб қайд қилинди.

Бешинчи байт:

То етишгай жонға еткурган кўнгулга юз бало,

Шукур этармен ким, насиб ўлмиш манга дилдор шўх.

Шоир қайдига кўра ошиқнинг жондан тўйғизган ва ҳаётдан безор қилган барча иллатлар кўнгулга боғлиқ бўлиб, кўнгил асир бўлиши билан юз бало ошиқ жонига ҳавола бўлади. Лекин ҳар ҳолда шоир бу ҳолатдан нолинмасдан Худованд шукрини бажо қилиб, ўзига шундай танноз ва шўх дилдор насиб бўлганига шукрона айтади.

Олтинчи байт:

Шўхлардин туз қадам қўймоқ чу қилмас, воқиф ул,

Ким ситамгар чобкайдур чархи кажрафтор шўх.

Шоир ушбу байтда ўткинчи оламни, худди шўх ва танноз ёрга ўхшатиб, дилрабо шўхлардан ҳамда чарх фалакдан ҳам тўғрилик ва садоқат умид этмоқни маҳол билиб, инсонларга ушбу фитналардан хабардор бўлиш хабарини беради, чунки фоний дунё ҳам гўё ситамгар дилдор каби танноз шўх ва кажрафтордир.

Саккизинчи байт:

Гар дейсанг ким жонға етмай ҳар замон бир жаврдин,

Эй Навоий, панд иши, ё истама бисёр шўх [1, б. 134]

Шоир қайдига кўра агар-да киши саломат истамоқчи бўлганда ҳамда ҳар замон ёрнинг жафо жавридан озор кўрмасликни истаса икки масалани назарда тутиши шарт: аввало бошқалардан панд-насиҳат эшитиш ёки танноз ва шўх парига истамасдан мафтун бўлиб қолмаслиги лозим.

Мавлон Абдурашид Жавҳарийнинг «Жавзжон қуёши» 35- ғазали:

Шакли қиёсий,

Арузнинг рамал мусамман мақсур маҳзур вазнида.

Қофия: шўх — рухсор.

Радиф: рафтор.

Биринчи байт:

Мунча ҳам бўлғоймукин ул оташин рухсор шўх,

Сарвқад гулгун қабо улкабак хуш рафтор шўх.

Шоир у севгили бағоят танноз ва дилфириб бўлгани ҳамда оташин рухсор кайликидан гап очади, унинг сарвқад гулгун қабо ҳолатда хуш рафтор какликларга менгзатади.

Иккинчи байт:

Ғамза ўқидан мани кўксумни мажруҳ айлади,

Ҳам чунон наргис ҳамиша кўзлари хумор шўх.

Шоир ишқ йўлида ўз кўксини ғамза ўқидан яраланганлигини ўз дилдорнинг наргисдек хумор кўзлари таъсиридан деб билади.

Учинчи байт:

Фитна ошуб жон ғоратгар ақлу хирад,

Тору мор этти кўнгил шаҳрини ул айёр шўх.

Шунингдек, шоир дилдор жамоли воситасида барпо этилган фитна ошуб ҳамда дилдора ошиқнинг ақлу онгини ғорат этилишига, қолаверса, шоир кўнгил шаҳрини тор-мор этилгани сабабни ўз айёр ва танноз шўх дилдори деб қайд қилади.

Тўртинчи байт:

Сакрабон ўтти кийикдек бир қиё ҳам боқмади,

Мунча ҳам бўлғаймукин ул ёр дилозор шўх.

Шоир ўз дилдорнинг тезликда ўз ёнидан сакраб ўтиб; ортга бир назар ташлаганни, кийикка ўхшатиб, унинг бу қадар дилозорлик ва зулмидан гина қилади.

Бешинчи байт:

Ҳусн шаҳрида анингдек дилбар моний кўрмадим,

Дилраболик мулкида кўрдум ажаб бир ёр шўх.

Шунингдек экан шоир ўз дилдорига ўхшаш бир дилрабони ҳусн шаҳрида кўрмаслиги, ҳамда дилраболик мулкида ажойиб бир танноз ва шўх дилдорни кўрганидан хабар берди.

Олтинчи байт:

Шевайи нозу адо ишва бирлан хўй қилиб,

Ошиқин озор биргай доим ул дилдор шўх.

Шунингдек, шоир ноз адо шеваси билан ўрганган ва хўй қилган, ошиқнинг озор берувчи танноз шўх дилбаридан шикоят қилади.

Еттинчи байт:

То билмадим истаб санидек дилбар ширин калом,

Бормукин дунёда сандек бир шакаргуфтор шўх.

Шундай экан, шоир кўнгул берган бир ошиқ сиймосида дунёни истаб шундай бир ширин калом ёрни топгани, ҳамда танноз шакаргуфтор дилдори борлигидан сўз очди.

Саккизинчи байт:

Жавҳарий ҳеч кўрмадим оламда сандек нозанин,

Кўзлари саҳар офарин бир дилбар маккор шўх. [2, -б. 20]

Шундай экан шоир олдинги фикрга мурожаат қилиб оламни кезиб ўз жафокор ёридек бир нозанин кўрмаслигидан сўз очиб, ўз кўзлари саҳар тиргузувчи маккор ва танноз бир дилрабосидан бадиий симо яратиб берди.

Гарчанд орадан узоқ йиллар ўтган бўлса ҳам, иноннинг қалб кечинмалари ўзаро яқинлигини, бунга замолар ҳам даҳл қила олмаслигини юқоридаги ғазаллар шарҳи ва маънавий қиёсида кўриш мумкин.

Икки даврда яшаб ижод қилган, айниқса, ҳазрат Алишер Навоийдек мутафаккир шоир ижодига ихлосан назира бағишлаган Жавҳари ғазалларини устоз руҳига эҳтиром ўлароқ тушуниш ўринлидир.

Хулоса. Мавлоно Абдурашид Жавҳарий Алишир Навоийдан издошлик қилиб. Навоийнинг шеърларидан илҳомланиб шеър ёзишга бошлаган эдий, шу сабабдан Жавҳарийнинг фикрий жиҳатлари ва ҳар тамонлам қараганда унинг шеърлари дунё қараши фикрий жиҳати ўхшаш тамонлари куп, таҳлидан мақсад ҳам шуки унинг фикри жиҳатни ечиб бириш фикри тамонини ўхшаши.

Адабиёт:

  1. Алишер Навоий. «Xазойин ул-маоний» (Ғаройиб ус-сиғар) Эски ўзбек алифбосида, Нурулло Олтой томонидан нашрга тайёрланган. 2008 йил.
  2. Мавлоно Абдулрашид Жавҳарий. Жавзжон қуёши. Покистон, Пешавар 1985.
  3. Алишер Навоий. Бадоеъ ул-бидоя. МАТ. 20 жилдлик. –Т.: Фан.1987. Т.1
  4. Муҳаммад Ризобек Ҳоксор. Алишер Навоий асарлари луғати. Мунтаҳаб ул-луғот. Зубд ул-луғот. Масъул муҳаррир Ш. Сирожиддинов. –Т.: Akademnashr, 2017. -416 б.
  5. Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. — Тошкент: Зарқалам, 2006. -128 б.
  6. Навоийшунослик. Дарслик. Сирожиддинов Ш [ва бошқ.] — Тошкент: «Тамаддун», 2018. –520 б.
Основные термины (генерируются автоматически): байт, тонг, газель Навои, дема, кеч, ола элин.


Ключевые слова

субҳ, шух, ўхшатиб, Навоий, Жавҳарий, шоир, рухсор, бемор, назира, сиймо, зебо

Похожие статьи

Навоийда Шоҳимардон

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарб мавзулардан бирига айланган зиёратгоҳлар мавзуси хусусан, аҳоли орасида зиёратгоҳ-қадамжолар ва зиёрат маросимлари билан боғлиқ масалалар акс этган. Навоий вилоятидаги Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ва Ҳазрати Ҳасан, Ҳус...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Самарқанд — рассомлар шаҳри

Ушбу мақолада муаллиф қадимги ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бадиий муҳитида шаклланган, турли йўналишдаги келгинди ва маҳаллий рассомлар ижодий жараёнини кенг ёритиб беради.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Абдулҳай ал-лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили

Мақолада Абдулҳай ал-Лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили келтирилган. Ўтказилган таҳлиллар асосида тадқиқотнинг навбатдаги босқичлари учун истиқболлар белгилаб олинган.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Похожие статьи

Навоийда Шоҳимардон

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарб мавзулардан бирига айланган зиёратгоҳлар мавзуси хусусан, аҳоли орасида зиёратгоҳ-қадамжолар ва зиёрат маросимлари билан боғлиқ масалалар акс этган. Навоий вилоятидаги Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ва Ҳазрати Ҳасан, Ҳус...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

«Ат-Таърифот» асарининг Қуръон илмларига оид истилоҳларнинг ўрганилишидаги илмий аҳамияти

Мақолада Саййид Шариф Журжонийнинг илмий даражаси, олимнинг диний истилоҳлар таърифларига бағишланган «ат-Таърифот» номли асари, асарда Қуръон илмларига оид истилоҳлар ёритилиши тадқиқ этилган.

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Самарқанд — рассомлар шаҳри

Ушбу мақолада муаллиф қадимги ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бадиий муҳитида шаклланган, турли йўналишдаги келгинди ва маҳаллий рассомлар ижодий жараёнини кенг ёритиб беради.

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Абдулҳай ал-лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили

Мақолада Абдулҳай ал-Лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили келтирилган. Ўтказилган таҳлиллар асосида тадқиқотнинг навбатдаги босқичлари учун истиқболлар белгилаб олинган.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Задать вопрос