Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №9 (351) февраль 2021 г.

Дата публикации: 26.02.2021

Статья просмотрена: 254 раза

Библиографическое описание:

Алимжонова, Н. Р. Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари / Н. Р. Алимжонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 9 (351). — С. 252-253. — URL: https://moluch.ru/archive/351/78823/ (дата обращения: 25.04.2024).



Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён этилган.

Калит сўзлар: таълим-тарбия, механизм, технология, индивид, ғоя, фазилат, тафаккур, мулоқот.

В статье рассматривается необходимость организации работы Алишера Навои в младших классах школы, углубление научных и практических знаний в общеобразовательных школах.

Ключевые слова: образование, механизм, технология, индивид, идея, добродетель, мышление, общение.

Алишер Навоий ижодини мукаммал ўрганиш, ибратланиш, улуғ аллома ижодидаги ҳаётбахш ғояларни жамиат ҳаётига тадбиқ қилиш бугуннинг энг долзарб вазифасидир. Бизнингча бунда биринчи навбатда, улуғ мутафаккир ҳаёти, унинг инсоний фазилатлари, амалга оширган эзгу ишлари хусусида кўпроқ маълумотга эга бўлишнинг аҳамияти катта. Чунки ижодкорнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида теран билимга эга бўлмай туриб унинг асарларии моҳиятини тушуниш ҳам, тушунтириш ҳам қийин.

Шундан келиб чиқиб «Алишернинг ёшлиги» 4-синф ўқиш китоби дарслигида, 1-синфда «Бобокалонимиз Алишер Навоий», 3-синфда «Навоий ҳикматлари» каби ҳикоялари берилган бўлиб, ўтказиладиган машғулотларда педагогик технологияларга таянган ҳолда ўқувчиларга етқазиб бериш, уларнинг онгига сингдириш лозим.

Хусусан, «Шер ва дуррож» ҳикоятида Навоий достонни тарғиб қилишдан мақсади, кишиларнинг, тор дунёқарашлари, маиший орзу-ҳаваслари, эртанги кунни кўра олмасликлари насрий баён тарзида очиб берилар экан, халқ огоҳликка асар орқали даъват этилади.

Ўрта таълим мактаблари учун белгиланган Давлат таълим стандартига кўра, шоирнинг мазкур ҳикояти 3-синфда ўрганилади.

Ёш хусусиятига кўра, ушбу синфда таълим олаётган ўқувчилар «Шер ва дуррож» ҳикоятида илгари сурилган ғоя ва фазилатлар моҳиятини англай олиш имкониятига эгадир. Бироқ ўқувчилар фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатидаки, уларнинг аксарияти асар моҳиятини чуқур талқин эта олмайдилар. Уларнинг фикрича, асарда инсонлар ҳаётига қиёслаб, рўй берадиган воқеалар ёритилган. Ўқувчилар тамонидан асар ғояси ва ечими моҳиятини тўлақонли англашини таъминлашга «Шер ва дуррож» ҳикоятини ўрганишга йўналтирилган дарснинг технологик ёндашув асосида ташкил этиш орқали эришилади.

Таълим жараёнини технологик ёндашувга ташкил этишни индивидуал ва ижодий хусусиятга эга бўлиб, бошланғич синф ўқитувчиларининг ички имкомиятлари, шуниндек уларнинг ташқи омилларидан қай даражада фойдалана олишларига боғлиқдир. Шундай бўлсада, биз айни ўринда А.Навоийнинг «Шер ва дуррож» ҳикоятининг ўқувчилар тамонидан чуқур ўрганилишига имкон берувчи дарс намунаси лойиҳасини келтирмоқчимиз.

Дарснинг мақсади: А. Навоийнинг «Шер ва дуррож» ҳикояти ва унда илгари сурилган ғоялар моҳиятининг ўқувчилар тамонидан чуқур англашига эришиш.

1) Ўқувчиларга «Шер ва дуррож» ҳикояти, унинг яратилиши ҳақида назарий маълумотлар бериш;

2) Ўқувчилар тамонидан юрт озодлиги, инсон эрки ва уларга эришиш ҳаётий эҳтиёж, маънавий зарурият эканлигигини англаб етишига эришиш.

Дарс жараёнода ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар:

Ўқувчиларга А.Навоий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, «Шер ва дуррож» ҳикояти ҳақидаги назарий маълумотлар бериш;

Ўқувчиларнинг ҳикоят мазмуни билан тўла танишишларига эришиш;

Ўқувчилар тамонидан ҳикоятнинг асосий ғояси ва ечими моҳиятининг чуқур англашини таъминлаш;

Ўқувчиларда ҳикоят қаҳрамонлари (Шер, дуррож)га нисбатан муносабатини шакллантириш;

Ўқувчиларда ҳикоятда ифодаланган ҳаётий воқеалик негизида ўз аксини топган ҳодиса, уни келтириб чиқарувчи сабаблар, унга барҳам бериш йўллари, шунингдек, якуний хулоса борасидаги қарашларни қарор топтириш.

Дарс шакли: аралаш дарс.

Дарсда қўлланувчи методлар: кичик гуруҳлар билан ишлаш, савол-жавоб, кластер, қарорлар шажараси (қарорлар қабул қилиш технологияси), қиёсий таҳлил.

Дарс жиҳозлари: Ўрта таълим мактабларининг 3-синф учун мўлжалланган «Ўқиш» дарслиги, «Шер ва дуррож» ҳикояти, ҳикоятдан олинган парчалар жамланган матнлар, ўзбек адабиётшуносларининг шоир ижоди бўйича билдирилган фикрлари баён этилган лавҳалар. Шер ва дуррож монологи ёзилган аудиокасета, агар йўқ бўлса, ушбу образлар ўқувчилар тамонидан баён этилиши, жадвал, тасвир ва бошқалар.

  1. Дарснинг бориши; А.Навоий ҳаёти ва ижоди бо;йича ўқувчиларга назарий билимлар бериш.

Ушбу жараён бир ёки бир нечта ўқувчи тамонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Ўқувчиларнинг бу борадаги фаолиятлари шоир расми тасвирланган портретни тенгдошларига ҳавола этиш,шунингдек А.Навоий тамонидан яратилган «Ҳамса» асари қайд этувчи жадвал ёрдамида олиб борилади.

Қаламнинг бошини нега кесиб ташлайдилар ва уни ҳамиша уни пастда тутадилар? Тўғри бўлганлиги учун.

Шу тариқа гуруҳлар фикрлари тинглангач, тўғрилик ва эгрилик натижаси инсон ҳаётини қандай манзиллар сари йўналтирилиши мумкинлиги ҳақида бахс –мунозара ўтказилади.

Кўриниб турибдики, бошланғич синф ўқиш дарсларида юқорида кўрсатилган усуллар ва дидактик ўйинларни кўпроқ ўтказиш, ўқувчиларнинг нутқий, ақлий таълимий фаолиятини янада ошириб боради ва юқори синф дастурларидаги фанларга тайёрлаб бориш ва билимларни янада мукаммаллаштириш мумкин.

Кичик мактаб ёшдаги ўқувчиларга таълим-тарбия тизимида ва маънавиятимиз ривожидаги самарасидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.

Бундан ташқари Навоий ҳикматли сўзларини ўрганишда ва ўқитишда «Кластер» усулини қўллаш ҳам аҳамиятга эга деб ўйлаймиз. Бу уларнинг мақсади, ўқувчиларда ҳикматли сўзларни ўрганишда қулай усул бўлганлиги учун, ҳар бир томонини ёритиб беришда хизмат қилади.

«Ёш Навоийшунослар» тўгарагини ташкил этиш бошқа тўгараклардан иш юритиш ва иш услубига кўра фарқланади, шу билан бирга бошланғич синфларда «Ёш Навоийшунослар» тўгаракларини ташкил этиш ва уларга ўқувчи-ёшларни жалб этиш жуда муваффақиятли самара беради.

Адабиёт:

  1. Зарипов К. Янги педагогик технологияни татбиқ этиш босқичлари. // «Халқ таълими» журнали. 1997 № 4.
  2. Очилов М. Янги педагогик технологиялар. // Қарши: Насаф, 2000.
  3. Умарова М, Хамрокулова Х, Тожибоева Р Ўқиш китоби. // Умумий ўрта таълим мактабларининг 3-синфи учун дарслик. 4-нашр, 2019.
  4. Акрамов М. Р. Талабаларда матнларни идрок этишда психолингвистиканинг ўрни //Сўз санъати халқаро журнали. — 2020. — Т. 3. — №. 3.
  5. Акрамов М. Р. Психологические аспекты формирования экологического сознания личности //SCIENCE AND WORLD. — 2013. — С. 80.
  6. Акрамов М. Р. Психологические свойства формирования экологического сознания студентов //Наука и Мир. — 2014. — №. 1. — С. 365–367
  7. Акрамов М. Р. Психолого-педагогические особенности экологического образования //The Way of Science. — 2014. — С. 78.
  8. Nazarov A. S. Psychological analysis of levels of administration of management decisions //Вопросы экономики и управления. — 2020. — №. 3. — С. 1–5.
  9. Nazarov, A. S. (2020). Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида. Молодой ученый , (11), 280–282.
  10. Назаров А. С. Psychological aspects of managerial decision making //Молодой ученый. — 2020. — №. 44. — С. 45–48.
  11. Nazarov A. S. Psychological foundations of managerial decision-making //Молодой ученый. — 2021. — №. 3. — С. 46–48.
Основные термины (генерируются автоматически): AND, SCIENCE, WORLD, Янг педагогик.


Похожие статьи

Teaching strategies for young learners (7–10 ages) | Молодой ученый

Around the world the term of young learners’ age is differentiated. In most countries the primary school age is defined from 7 to 10. According to Piaget, children are active learners and thinkers. In addition, they are curious in learning as well as in discovering.

1. Piaget, J. (1970). Science of Education and the Psychology of the Child. New York: Orion Press. 2. McCloske, Mary Lou. 2002. Seven Instructional Principles for Teaching Young Learners of English.

Замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия...

Замонавий пeдагогик тeхнологиялар таълим-тарбия жараёнининг бир тизимга солинган илмий-назарий ва мeтодик асосланган янги шакл, усул ва воситаларининг мажмуидир. Бунда янги мазмун, шакл, усул ва восита уйғунлигида мақсад, вазифа, фаолият ва пeдагогик натижа яхлитлиги таъминланади ҳамда ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга...

Похожие статьи

Teaching strategies for young learners (7–10 ages) | Молодой ученый

Around the world the term of young learners’ age is differentiated. In most countries the primary school age is defined from 7 to 10. According to Piaget, children are active learners and thinkers. In addition, they are curious in learning as well as in discovering.

1. Piaget, J. (1970). Science of Education and the Psychology of the Child. New York: Orion Press. 2. McCloske, Mary Lou. 2002. Seven Instructional Principles for Teaching Young Learners of English.

Замонавий педагогик технологияларнинг таълим-тарбия...

Замонавий пeдагогик тeхнологиялар таълим-тарбия жараёнининг бир тизимга солинган илмий-назарий ва мeтодик асосланган янги шакл, усул ва воситаларининг мажмуидир. Бунда янги мазмун, шакл, усул ва восита уйғунлигида мақсад, вазифа, фаолият ва пeдагогик натижа яхлитлиги таъминланади ҳамда ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга...

Задать вопрос