Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 6 марта, печатный экземпляр отправим 10 марта.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Нурматова, И. А. Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари / И. А. Нурматова, М. А. Ибодуллаева, С. Э. Кушматова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 5 (347). — С. 384-386. — URL: https://moluch.ru/archive/347/78094/ (дата обращения: 25.02.2021).



Ушбу мақолада оила тарбияси ҳар қанча ўзига хос, бетакрор бўлмасин, у, асосан, ягона манбадан озиқланиб, ўсиб ўзгариб, бойиб бориши хақида гапириб ўтилган. Бу манба миллий-маданий меросдир. Бинобарин, аввало айтиб ўтилганидек, оила тарбияси миллий маданий мероснинг узвий бир қисми бўлиб, унда шу миллат асрлар давомида тўплаб қўлга киритган барча маданий бойликлар синтези мужассамлашган бўлади. Табиийки, оила жамиятдан айри ҳолда воқе бўлолмайди. Ҳар қандай оила жамият таркибида, жамият ичида яшайди. Шунга кўра, оилавий муносабатлар жамиятдаги мавжуд ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий, маънавий-маърифий муносабатлар билан белгиланади ҳамда улар таъсирида ўсиб ўзгариб, такомиллашиб бораверади.

Калит сўзлар: оила, тарбия, хаёт, маьнавий, аёл, авлод, никох,жамият,мафкура, ижтимоий, иқтисодий, шароит, адаптация.

В этой статье обсуждается, как семейное воспитание, каким бы уникальным оно ни было, можно обеспечить, взрастить и обогатить из одного источника. Этот источник является национально-культурным достоянием. Поэтому, как уже говорилось ранее, семейное воспитание является неотъемлемой частью национального культурного наследия, в котором сочетается синтез всех культурных богатств, накопленных этим народом веками. Естественно, семья не может существовать без общества. Каждая семья живет в сообществе, в сообществе. Соответственно, семейные отношения определяются существующими социальными, экономическими, правовыми, идеологическими, духовными и просветительскими отношениями в обществе и под их влиянием растут, изменяются и улучшаются.

Ключевые слова: семья, воспитание, жизнь, духовное, женщина, поколение, брак, общество, идеология, социальные, экономические, условия, адаптация.

XX асрнинг 50-йилларидан бошлаб жамиятда юзага келган глобал ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий ўзгаришлар натижасида одамлар маълумотлилик даражасининг ўсиши, аёлларнинг халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаол иштирок этиши, меҳнат фаолияти таъсирида оила шароитида эр-хотин муносабатларининг ўзгариши, ўз навбатида, оила-никоҳ муносабатларига таъсир кўрсатди. Яъни, бу даврга келиб никоҳ одамларнинг ўз мулки ва мавқеини кейинги авлодга ўтказиш мақсадидаги саъй-ҳаракатлари мажмуи бўлмай қолди. Шунингдек, аёллар иқтисодий мустақиллигининг таъминланиши билан никоҳ қачонлардир бўлганидек иқтисодий шериклик заруриятининг натижаси ҳисобланмай қолди. Мазкур олимларнинг фикрича, оила қуришдан мақсад болалар тарбияси билан боғланган бўлса, эр-хотиннинг шахс сифатида янада ривожланиб боришини асосласа ҳамда оила учун зарурий нарсаларни, уйнинг шинам ва орасталигини таъминлашга қаратилган бўлсагина, оилавий муносабатлар янада мустаҳкамланади.2 Оила тарбияси асосан ота-оналар ва оиланинг ёши катта аъзолари томонидан амалга оширилади. Оила тар биясида муваффақиятга эришиш кўп жиҳатдан оилада ҳам ота, ҳам онанинг бўлиши, уларнинг бирдамлик ва тенгликка эришиши, куч-ғайратларини бирлаштиришига боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан, И. А. Каримов «Оилавий тарбия масаласида хатога йўл қўймаслик учун аввало ҳар қайси хонадондаги маънавий иқлимни ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, инсоний муносабатлар асосига қуриш айни муддао бўлур эди. Бу ҳақда гапирганда, мен мумтоз ёзувчимиз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асаридаги қаҳрамонларнинг ўзаро муомала ва мулоқотлари, уларнинг ҳатто кичик фарзандларини ҳам «сиз»лаб гаплашиши мисолида ота-боболаримизнинг оила маънавиятига қанчалик катта эътибор берганига ишонч ҳосил қиламан»1, деб ёзган эди. Маънавият, ахлоқ-одоб ва маърифат-маданий мероснинг таркибий қисмлари бўлиб, уларда халқимизнинг даҳолик қудрати, дунёқараши, маънавий-руҳий қиёфаси, эзгулик, яхшилик ҳақидаги қарашлари ўз ифодасини топган бўлади. Бинобарин, маданият, маънавият, ахлоқ, маърифат, мерос ғоят кенг қамровли тушунчалар бўлиб, унда тарихан таркиб топган муайян халқнинг кўп асрлар давомида тўплаган моддий ва маънавий бойликлари, тили, сўз санъати, қадриятлари, бой тарихи, тарихий ёдгорликлари, анъана ва расм-русумлари умумлашган, мужассамлашган бўлади. Маданият, маънавият, ахлоқ, маърифат оила тарбиясининг асоси, негиз тошидир. Маданият тушунчаси кенг маънони англатади. Оила тарбияси маънавий-маданий фаолият тизимида мавжуддир. «Агар маданият инсон зотининг сифатий таърифланиши бўлса, маънавият унинг ўз-ўзини яратиш ва ўзгартириш фаолиятининг мазмунидир. Бас, шундай экан, инсоннинг фаолияти ва онги орқали маданият бир бутунликни ташкил этади ва маданият — воқелик, маънавият эса, моҳият кўринишини олади. Маънавият маданият да «моддийлашади», мужассамлашади, тўпланади ва авлоддан-авлодга узатилади». 1. Оиланинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. Катта патриархал оила, бунда ота-оналар, болалар, неваралар бир оилада яшайдилар; 2. Икки авлоддан — ота-она ва болалардан иборат оила; 3. Нотўлиқ, яъни оилада бирор сабабга кўра ота ёки она йўқлиги; 4. Фақат эр ва хотиндан ташкил топган оила; 5. Аралаш, яқин ёки узоқ қариндошлар бир хонадонда истиқомат қиладиган оила; 6. Байналмилал, турли миллат вакиллари тузган оила. 7. Қайта қурилган оила. Бу оилаларни эр ва хотиннинг келиб чиқиши маълумоти, касб-ҳунарига, моддий ва маънавий бойлигига, қаерда яшашига қараб ҳам турларга бўлиш мумкин. 1. Оила функцияларининг «хилма-хиллигининг ўзиёқ оила тарбиясининг мураккаблигидан далолат беради. Бу тарбияда, аввало, ота-онага хос маънавий хусусиятлар, қариндош-уруғчилик, қўни-қўшничилик омиллари ҳам борки, уларсиз оила тарбиясини тўла-тўкис тасаввур этиб бўлмайди. Оила тарбиясини оилавий муносабатлар шакллантиради. Ўз навбатида, оилавий муносабатлар жамиятдаги мавжуд ижтимоий, иқтисодий, мафкуравий, маънавий муносабатлар билан белгиланади ва улар таъсирида ўзгариб бораверади».2 Бинобарин, «Оила дунёси» бир қатор руҳий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ахлоқий ришталар билан узвий боғланган яхлит «дунё» бўлиб, бунда бутун бошли тарих, миллат, давлат ўз ифодасини топган бўлади.3 Дунёга келиб илк бор кўз очган янги вужуд биринчи марта ушбу мураккаб олам билан оилада танишади, бинобарин, унинг учун дунёда энг зукко, етук, билимдон инсон ота ва онаси ҳисобланади, унинг учун энг обод, файзли, иссиқ ва кўркам хонадон у таваллуд топган уй дир. Шу сабабли, ёш авлоднинг эмин-эркин, баркамол бўлиб тарбия топишида ота-онанинг тутган ўрни, ижтимоий роли, тадбиркорлиги, соғ-саломатлиги, маънавийахлоқий қиёфаси, эл-юрт ва Ватанга меҳр-муҳаббати, садоқати ғоят муҳим аҳамият касб этади «Ҳар тўкисда бир айб», дейди доно халқимиз ва ушбу мақол билан ҳамма нарса ҳамиша бирдай яхши бўлмаслиги уқтирилади; — «Оила дунёси» эса, «оила тарбияси»га нисбатан бирмунча бадиий ифода бўлиб, унда оилавий муносабатлар диалектикаси, ўзаро кундалик мулоқотлар мураккаблиги бамисоли заррабин орқали «намойиш этилади». «Оила дунёси» нисбатан рамзий-мажозий тушунча бўлиб, унинг илмий таърифини бериш осон эмас. Мухтасар қилиб айтилса, бу сўзлар воситасида оиланинг ўзига хос маънавий муҳит, ўз қонуниятларига эга бўлган бетакрор тарбия ўчоғи эканлиги таъкидланади. Оилавий тарбиянинг тугал мақсади — боладан комил инсонни етиштиришдир. Буни амалга ошириш жисмоний, иқтисодий, меҳнат, сиёсий, ҳуқуқий, ғоявий, ақлий, руҳий, жинсий, ахлоқий, эстетик, диний тарбияни ўз ичига олади. Жисмоний, маънавий-ахлоқий ва руҳий қонуниятларни яхши билмай туриб, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди, зеро, бола мана шулар асосида ривожланади. Бу қонунларнинг табиий ва ижтимоий сабабларини тушунмаслик кутилган мақсаднинг юзага чиқмаслигига сабаб бўлади. «Миллий ахлоқ, миллий тарбия натижасида таркиб топади. Миллий тарбия негизида оилавий тарбия ётади»1. «Оила тарбияси» кўп қиррали тушунчага эга бўлиб, унинг мазмунида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги акс этади, бошқача айтганда, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий шароитда ҳам оила тарбияси миллий-маънавий қадриятларнинг, миллий тарбия усулларининг ўзи билан кифояланиб қололмайди. Бинобарин, оила тарбияси замонавийлик тамойилларига узвий боғлиқ ҳолда соф миллий мезонлар доирасида қолиб кетиши мумкин эмас ва шубҳасиз, жамият тараққиётининг маълум босқичида, айниқса, бир тузумдан иккинчи бир тузумга ўтиш ва кенг миқёсдаги ислоҳотлар даврида миллий-маънавий, маданий мезонлар билан бирга улар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда умуминсоний қадриятларга ҳам катта эҳтиёж сезилади. Чунки, ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук, маърифатли, маданиятли бўлиб шаклланиши, энг аввало, оиладан бошланиши оддий ҳақиқат экан, табиий равишда оилада соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни вужудга келтириш ва мустаҳкамлаш умумдавлат аҳамиятига молик долзарб вазифа экани ўз-ўзидан аён бўлади. Бинобарин, оила ва оилада бола тарбияси ижтимоий-сиёсий, маърифийтарбиявий жиҳатдан ғоят муҳим масалалардан бўлиб, унда миллий қадриятлардан ва айни чоғда умуминсоний қадриятлар тамойилларидан чуқур ва ҳар томонлама фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни илмий-назарий тадқиқ этиш мустақиллик ва ислоҳотлар даврининг муҳим талабидир.

Адабиёт:

  1. Мустақиллик шароитида оила ва тарбия. — Т.: 1994, — 47 б.
  2. Мусурмонова О. Оила маънавияти — миллий ғурур. — Т.: Ўқитувчи, 1999, — 198 б.
  3. Назаров Қ. Аксиология: қадриятлар фалсафаси. — Т.: Маънавият. 1998, — 121
  4. «Оила, маънавият ва ижтимоий тараққиёт». Т.: 1997.
  5. Ризоуддин ибн Фахруддин. Оила. — Т.: 1991, — 60 б.
  6. Сафаров О. Маҳмудов М. Оила маънавияти. — Т.2008
  7. Nurmatova, I. (2019). A Student-Centered Approach is a Key Area of Teacher Training in the Context of Globalization and Integration of Education. International Journal of Progressive Sciences and Technologies, 15(1), 09–13.
  8. I Nurmatova, H Nabieva, M Sirojiddionova — CHALLENGES OF CHILD PERSONALITY IN A DEFECTIVE FAMILY Наука сегодня: теоретические и практические …
Основные термины (генерируются автоматически): CHALLENGES, CHILD, DEFECTIVE, FAMILY, PERSONALITY, семейное воспитание.


Ключевые слова

адаптация, авлод, жамият, тарбия, оила, хаёт, маьнавий, аёл, никох, мафкура, ижтимоий, иқтисодий, шароит
Задать вопрос