Ж. Н. Г. Байроннинг «Каин» драмасида монологларнинг берилиши | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №5 (347) январь 2021 г.

Дата публикации: 30.01.2021

Статья просмотрена: 17 раз

Библиографическое описание:

Хашимова, Ж. Б. Ж. Н. Г. Байроннинг «Каин» драмасида монологларнинг берилиши / Ж. Б. Хашимова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 5 (347). — С. 390-392. — URL: https://moluch.ru/archive/347/78063/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мақолада инглиз романтик шоири Жорж Байроннинг «Каин» драмаси монологлари ва қахрамонлар кечинмалари таҳлил килинган.

Калит сўзлар: драматик мистерия, монолог, куфр, сажда.

Встатье анализируются монологи и переживания героев драмы «Каин» английского поэта-романтика Джорджа Байрона.

Ключевые слова: драматическая мистерия, монолог, богохульство, поклонение.

Байрон худди бошқа романтиклар каби динга миллий маданият анъаналарининг таркибий қисми сифатида қарайди, барча мифологик тасаввурлар ва расм-русумларнинг аниқлигини қадрлайди. Бутун ижоди давомида айнан шу орқали ўзининг мураккаб драматик муносабатларини тушунтириб беради. XIX аср бошларидаги Англияда авж олган буюк давлатчилик, мустамлака халқларнинг инсоний қадр-қимматини оёқости қилиш, илғор ватандошларнинг ҳам эркин фикрлашини бўғиш, коррупция, олий табақа, зодагонларнинг кибру ҳавоси, мунофиқлиги Ж.Байрон ва П.Шелли каби илғор фикрли, гуманист шоирларнинг ватанини ташлаб кетишга сабаб бўлди.Ёш даҳо шоир бу адолатсизлик, ноҳақликларнинг сабабларини чуқур ўрганмай туриб, барчасига золимларнинг дўсти бўлган, яхши инсонларни қийнаётган Худо айбдор деган хато хулосага келди. Драматик мистерия одатда Библияда мавзу сифатида черков руҳонийлари томонидан «Адам ва Ева» («Adam and Eva»), «Авелнинг ўлими» («The Murder of Avel») ва «Сўнгги ҳукм» («The Last Judgment») каби асарларда лотин тилида акс эттирилган. Мистерия «Mystery» сўзи Грекча «Myein» феълдан («To shut», as the mouth, or the eyes) олинган бўлиб «ёпмоқ», «оғзини ёпиш ёки кўзини юмиш», «синоат», «сир», «сирли» деган маъноларни беради.«Mestes», бирликдаги ўзак бўлиб(кўпликда «Mystae»)дир ва бирор шахсни таништирганда «Mystagogos» («Mystae»)ни ўзаги ишлатилган [1]. Аммо Байроннинг «Каин» мистерияси яҳудийларнинг расмий диний китоби — «Таврот» («Қадимги аҳд»)га асосланган бўлиб, бу ерда тасвирланган асосий воқеалар — Одам Ато ва Момо Ҳавонинг жаннатдан қувилиши, иблиснинг алдови, ювош, мўмин, Худога ва отасига ибодатгўй Ҳобилнинг укаси, исёнкор — Қобил (Каин)- томонидан ўлдирилиши мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони каримдан ҳам ўрин олган.

Байроннинг «Каин» мистерия-драмасида Иблис-Люцифер ва Каин Худонинг ишларига норозилик билдиради. Мистерия бошланишда Жаннатдан ташқарига чиқарилган ва далада меҳнат қилаётган Одам Ато ва Момо Ҳаво, буларнинг ўғли Авел («Қуръон»да Ҳобил) дам олиш вақтида ихлос билан Иегово (Яхве)га сажда қилиб, ҳамду сано айтадилар.

Adam. God, the eternal! Infinite! All wise!–

Eve. God! Who didst name the day, and separate

Morning from night, till then devided never –

Who didst devide the wave from wave, and call

Part of thy work the firmament– all hail!

Abel. God! who didst call the elements into

Earth — ocean, –air — and fire, and with the day [2].

Одам Ато ва Момо Ҳаво худонинг оламни яратгани, қоронғилик билан нурни ажратгани, кеча ва кундузни, сув-денгиз, ер ва осмонни барпо этганини мақтайдилар. Авел эса Худонинг тўрт унсури — Ер, Сув, Олов ва Ҳавони, Қуёш ва Ойни ҳамда уни севиб ибодат қилувчи одамларни яратганига ҳамду сано айтади. Фақат Каин отаси, онаси, укаси, сингилларининг ибодатини масхара қилгандай, жим кузатиб туради.

Одам Ато: Каин нима учун ибодат қилмаётганини сўрайди.

Каин: «Сизлар Худога мадҳу сано айтганингиз етарли, мен истамайман», — дейди.

Нима учун?» — деган саволга

Каин: «Менга Худо ҳеч нарса бермаган, нечун уни мадҳ этай?» — дея чўрт кесиб жавоб беради.

Cain. Ihave nought to ask.

Adam. Nor ought to thank for?.

Cain. No [2, p.884].

Отаси «Худо сенга ҳаёт берган» дейди (таъкид бизники — П.Қ). Каин «Ўлиш учунми?» деб, Худо бу оилага абадий ҳаёт бермаганидан хафа эканлигини билдиради. Бу осий (исёнкор) сўздан Момо Ҳаво хафа бўлиб, «О, қандай бахтсизлик! Тақиқланган дарахт меваси пишиб етилди», — дейди. Одам Ато ҳам бу осийликдан хафа бўлиб, «Ё, Худоё, нечун билим дарахтининг мевасин бизга едирдинг?» –деб афсусланади.

Каин отасига танбеҳ беради:

Нега ҳаёт дарахтидан мева тотмадинг?

Шунда қўрқмас эдинг.

Одам Ато : О, Каин! Худога шак келтирма, бу Илон сўзлари.

Каин: Илон рост айтган.

У дарахт (Билим дарахти) билим берди-ку. Ҳаёт дарахти мевасини еганингда бошқа гап эди.

The snake spoke truth;

it was the tree of knowledge;

Кейинги сўзларида Каин чиндан ҳам билимдон экани сезилади: «Ҳаёт — неъматдир. Билим ҳам неъмат. Шундай экан, билим — зулм бўлиши мумкин эмас-ку».

It was the tree of life; knowledge is good,

And life is good; and how can both be evil? [2, p.884].

Драмага ёзган кириш сўзида Байрон бундай дейди: «Ўқувчининг эсида бўлса, «Библияда Момо Ҳавони Иблис эмас, Илон йўлдан оздиргани айтилган, чунки «Илон махлуқларнинг энг айёридир». Раввинлар (яҳудийруҳонийлари) ва черков оталари Илон тили билан Иблис гапирган, деб тафсир қилсалар ҳам, мен («Библия»)даги бу гапни тўғри маънода (кўчма маънода эмас), ўз маъносида тушунаман. Бу сўзларда Каин илонни ҳимоя қилади. Аслида эса Илон тили билан Люцифер (Шайтон) гапирган эди. Байрон шу ўринда Каиннинг худбинлиги, меҳнат қилишни ёқтирмаслиги каби зодагонлар табақасига хос салбий хислатларини кўрсатади.

Каин «Сен ким?» –деб, сўраганида Люцифер «Мен–руҳлар ҳукмдориман», дейди. Бу биргина жумлада дунёдаги барча инсонлар ёки кўпчилик инсонларнинг руҳлари Шайтонга бўйсунади, деган маъно келиб чиқади. Аслида, Шайтон Инсонга сажда қилмагани туфайли лаънатланишдан аввал барча самовий руҳлар–фаришталарнинг устози, етакчиси бўлган. Байрон «Каин» драмасида Люциферни самовий руҳларнинг ҳукмдори сифатида кўрсатган.

Cain. But live no die: and living, see nothing.

To make death hateful, save innate clinging

Lucifer. Thou livest, and must live for ever [2, p. 886-887].

Люцифер эътироз билдириб,«Сен абадий яшайсан.Сенинг жисминг-моҳиятинг эмас, руҳинг–моҳиятингдир, жисми хокинг ўлса ҳам, моҳиятинг–руҳинг ўлмайди.Сиз каби инсонлар менга ўхшайсиз, дейди. «Каиннинг «сен ким?» деган саволига Люцифер Ғурур билан «Мен яратган–Тангрига ўзимни тенг тутаман. Агар мен яратувчи бўлганимда инсонларни бошқача (итоатгўй, мутеъ эмас, мустақил фикрловчи қилиб) яратардим»,– дейди.Сен билан биз фақат мутеъ эмасмиз, Тангри зулмини марҳамат, олий ҳиммат, деганларга ишонмаймиз». Шоир Люцифернинг бу сўзларида ўзи яшаб турган Англия жамиятида ўзларини Худога тенглаштирувчи олий табақа вакиллари –ҳокимият эгаларининг жабр-зулмини, золимлигини фош этади. Байрон мистерия–диний байрам томошаси сифатида ижод қилар экан, сюжетини «Библия» асосига қурса-да, ўз ижтимоий-фалсафий, поэтик ғоясига мувофиқ бадиий тўқимага йўл қўяди. У «Библия»да тасвирланган Каинни чиройли аёл учун укасини ўлдирган ёвуз қотил сифатида эмас, балки фақат Тангрига ҳамду сано айтувчи, мутеъ, фикрсиз, инсоний қадрини билмайдиган, ўз ҳақ-ҳуқуқларини танимайдиган қул эканлигидан нафратланиб, уни жаҳл устида билмасдан ўлдириб қўйганлигини тасвирлайди. Шунгача Каин укаси Ҳобилни жабр-зулм қилувчиларга мадҳия айтмагин, деб уларга қарши курашга чақиради. Бу билан «Каин» драмаси Англия жамиятининг олий табақалари — золимларга қарши курашга чақирувчи чин инқилобий руҳдаги асарга айланади.

Адабиёт:

  1. The New Encyclopedia Britannica.The USA.Chicago. 1987. Vol 8. p.469
  2. Jerome J.McGann. Lord Byron. The Major works including Don Juan and Child Harod’s Pilgrimage. «Cain» Oxford University Press. 2000. P. 883
  3. Неупокоева И. Г. Революционно — романтическая поэма первой половини XIX века // Опыт типологии жанра. — Москва. Наука. 1971.
  4. Любимова Н. Золото сечение // Золотой диск. Стихи зарубежных поэтов в переводи И. Бунина. — Москва. Худож. лит-ра, 1975.-С.11
  5. Байрон Ж. Г. Сайланма. — Тошкент. Адабиёт ва санъат нашриёти. 1974. 103-бет
Основные термины (генерируются автоматически): Каин, Англия, мистерия, Москва, ода.

Ключевые слова

монолог, драматик мистерия, куфр, сажда

Похожие статьи

Ж. Г. Байроннинг «Манфред» поэмаси таржимасида аслият ва оралиқ тил

Мақолада инглиз шоири Лорд Жорж Байроннинг “Манфред” драматик поэмасининг рус ва ўзбек тилига таржимаси масалалалари таҳлил килинган.

Ж. Г. Байроннинг «Манфред» драмасида Манфред ва Астарта образларининг ўзига хослиги

Мақолада инглиз адабиётининг ёркин намоёндаси Лорд Жорж Байроннинг «Манфред» драматик поэмаси бош қахрамонлари Мафред ва Астарта образлари таҳлил килинган.

Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» қиссасининг кино ва театрлардаги талқини

Ушбу мақалада Ч.Айтматовнинг “Сарвқомат дилбарим” қиссасининг кино ва театр саҳнасидаги хилма-хил тақинлари ҳақида сўз юритилади. Асар дунё саҳналарининг намунали ва энг муҳими севимли фильм ва спектаклларини дунёга келишига ўринли сабаб бўла олганли...

Виктор Гюгонинг ўлим жазосига қарши илғор қарашлари

Ушбу мақолада XIX асрда хўрланган халқ дардини В.Гюго “Клод Гё” асари қаҳрамонлари тақдири мисолида очиб бергани ва ўша даврда халқ норозиликлари сабабли жиноятчилик кучайганлиги, унга нисбатан олий жазо ўлимга ҳукум қилиш авж олганини тасвирлаган.

Романтикларнинг фалсафий-бадиий тафаккури

Мақолада Романтизм жанрининг пайдо бўлиши ва романтизмнинг фалсафий негизи субъектив идеализмдан объектив идеализм томон ривожланиши ўрганилган. Романтизм нафақат шоир ва ёзувчиларнинг ижодида, балки санъатнинг барча турларида мавжудлиги инглиз роман...

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Альбер Камю дунёси — «абсурд дунё" ва «абсурд одам» дунёси. Бу махсус дунё, аниқроғи олам, жозибали ва сирли, чунки Камю ижоди ва образлари билан боғлиқ тортишувлар ва мулоҳазалар шу кунгача сусаймайди. Муаллифнинг абсурд дунёси унинг барча асарлари ...

Болалар фольклорида креол (уйғун) матннинг ифодаланиши

Мазкур мақолада антропоцентрик парадигма хусусида, болалар фольклорида креол матн ҳақида фикр юритилган.

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Задать вопрос