Ж. Г. Байроннинг «Манфред» поэмаси таржимасида аслият ва оралиқ тил | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 6 марта, печатный экземпляр отправим 10 марта.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №5 (347) январь 2021 г.

Дата публикации: 30.01.2021

Статья просмотрена: 2 раза

Библиографическое описание:

Рахмонова, А. Р. Ж. Г. Байроннинг «Манфред» поэмаси таржимасида аслият ва оралиқ тил / А. Р. Рахмонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 5 (347). — С. 388-390. — URL: https://moluch.ru/archive/347/78062/ (дата обращения: 25.02.2021).



Мақолада инглиз шоири Лорд Жорж Байроннинг «Манфред» драматик поэмасининг рус ва ўзбек тилига таржимаси масалалалари таҳлил килинган.

Калит сўзлар: мифология, поэма, таржима, индивидуализм, эгоизми .

Встатье анализируется перевод драматической поэмы «Манфред» английского поэта лорда Джорджа Байрона на русский и узбекский языки.

Ключевые слова: мифология, стихотворение, перевод, индивидуализм, эгоизм.

XIX аср инглиз романтизм шеъриятининг етакчиларидан бири Лорд Жорж Байрондир. Байрон ёшлигидан адабиёт ва санъатга меҳр-муҳаббат ила тарбияланди. У ўзининг «Шарқона поэмалар» («The Oriental tale» 1813–1816), шунингдек «Манфред»(1817), «Каин» (1821), «Дон Жуан» (1818–1823), «Беппо» (1818) каби машҳур драматик достонларини ёзади. Байрон асарлари қаҳрамонлари халқи ватанини севувчи, уларнинг озодлигини истовчи курашчан кишилардир. Уларнинг кўпчилиги ҳаётда яшаб ўтган, халқ орасида ном чиқарган қаҳрамонлардир.

«Манфред»даги мифологик персонажлар бир-бирига на фалсафий, на бадиий мифологик концепциялар билан боғланган, уларнинг барчаси фақат бош қаҳрамонга нисбатан маълум вазифани бажаради ва ҳар бири бошқа мифологиялардаги муқобилларига алмаштирилиши мумкин. Ахриман улар орасидаги энг кам ҳодиса сифатида ва кўпроқ бадиий жиҳатдан оқланган.

М. Ж. Квинлан «Манфред»даги бу ва бошқа зардуштийлик образларининг асосий вазифаларини қаҳрамон характеридаги дуализмда ҳамда воқеликдаги ёвуз кучларни муаллиф алоҳида таъкидлашида кўради. Бу дуализм ҳам эзгулик, ҳам ёвузлик кучларига сиғинишида кўринади.

«Манфред»да мифологик образлардан фойдаланишдаги бу ўзига хосликни Томас Пикок ҳам сезган эди. У «Даҳшатлар диёри» (1818) номли қоронғи ва пессимистик оҳангларга қарши исён руҳидаги роман-пародияда қаҳрамонни тасвирлар экан, «Ахриман фалсафасининг... ҳақиқатига етарли даражада кириб бориб», бу иборага қуйидагича кинояли шарҳ беради: «Ахриман форс мифологиясида ёвузлик тарқатувчи зулмат князи. У ёруғлик князи Ормуз (Ҳурмузд) нинг рақиби. Уларнинг куч-қудрати ўзаро тенг. Баъзан улардан бири устунлик қилади.

Жаноб Қоронғилик фикрича («бироқ роман персонажларидан бирига Байрон прототип бўлиб хизмат қилган)», ҳозирги аср — Ахриманнинг ҳукмронлик асри, — дейди Пикок. Шубҳасиз, лорд Байрон ҳам худди шу фикрда. Бу ерда грекларнинг қасос фариштаси Немезидани ҳам, Скандинавия Валькириясини ҳам кўришимиз мумкин, Улар Паркаларнинг ва Ўрта аср алхимикларининг астрологик руҳлари; ялмоғиз Даниядан Альпга кўчирилган; «Фаустда»ги ялмоғизлар хори асар охирида қаҳрамон қалбига жойлашади. Бундай ранг-баранг тусдаги кишилар қаерда танишишлари мумкинлигига ақл бовар қилмайди [2].

Шунингдек, Байроннинг машҳур «Манфред» драматик поэмаси жаҳон романтизм шеъриятининг намуналаридан бири бўлиб. Бу поэма бир неча йиллар давомида турлича ўрганилиб ҳамда талқин этилиб келинди. Поэмада «ўзига хос» шеърий тузилма ва жўшқин колорит мавжуд бўлиб бу жарён таржимон олдига турли хил муаммоларни келтириб чиқариши ҳаммага аёндир. Профессор И. Г. Неупокоеванинг таъкидлашича, поэма кучли фалсафий ғояга эга бўлиб «Манфред» ўзининг метафизик услуби ва мазмуни билан харктерлидир — дейди [3].

Таржимон ва шоир И.Бунин «Манфред» поэмасининг рус тилидаги таржимасида шеърнинг романтик ва фалсафий руҳини англаган ҳолда уни иложи борича сақлаб қолган.

Таржимон ва таржимашунос Н.Любимованинг ёзишича шоир И.Бунин таржимаси билан асл нусха ўртасида ажойиб ўхшашликлар бор:

– таржимон аслиятдаги мақсадга урғу беради

– таржимон руҳи ва аслият руҳи бири-бирига таъсир этади, бир-бирини бойитади, шоир ижодининг иккинчи ҳаёти бошланади.

И.Бунин шеърий таржимасида исталган турдаги бадиий безаклар таъсирчанлик ва мутаносиблик, оқиллик ва ўзига хос гўзаллик ётади [4].

Поэмадаги шеър тузулишига эътибор қаратадиган бўлсак, И.Бунин таржимасида аслига монанд тикланганлиги ҳар бир парчада кўриниб туради.

Асосан, шеъриятда шеърнинг бундай моҳирона берилиши, турли шеърий ўлчовларда турли хил оҳангдорликка эришганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз бўлади. Рауф Парфи ҳам рус таржимони изидан бориб аслиятдаги фожеий оҳангни муваффақиятли акс эттира олган. Манфред қиёфасидаги нуқсонлар умум фалсафий маънода бўлиб, шоир шу образ орқали инсонларга хос камчиликларни қоралайди.

Манфред ўзига хос ўхшаганларга нисбатан ўзини устун қўйган ҳолда:

Зоҳиран уларга ўхшамасам-да мен

Ул тирик гўштларга йўқ эди меҳрим [5].

...Я с презреньем

Взирал на жалкий облик человека, [6]

… though I wore the farm,

I had no sympathy with breathing flesh [7].

Шундай дея Манфред ўзининг манфур зотли вакилларидан бири эканлигини эътироф этади.

Шу сабабли Манфред ҳеч қаерда, ҳеч қачон ором топмайди. У ҳамиша безовта, кечаси ҳам, кундузи ҳам ўй-хаёллари унга азоб беради. Аслиятда бу руҳий азоблар яхши берилган.

Аслиятда

Or watching my watching — Come and sit by me!

My solitude is solitude no more,

But peopled with the Furies; — I lave gnashed

My teeth in darkness till returning morn,

Then cursed myself till sunset; — I have pried… [7].

Иван Бунин таржимасида Манфреднинг мағрурлиги ва такаббурлиги, ҳаётда буюк куч қудратга эришса ҳам қаноатланмаганлиги, табиат гўзалликларини қадрламаслиги, яшашни истамаслиги кучли ифодаланган.

Я больше одиночества не знаю,

Я окружен толпою фурий: ночью

Я скрежещу зубами, проклинаю день.

Безумия, как милости, молил я, …[7, 481-бет].

Шоир ва таржимон Рауф Парфи ўз таржимасида Манфреднинг аччиқ қисматини бутун дунёдан норозилигини, бутун оламга қарши чиқишини бундай руҳий азоблардан кўра ўлимни афзал кўришини маромига етказиб таржима қилаган.

Мен ўз хилватимда ёлғиз эмасман,

Малоикалар ғиж-ғиж. Мен тонг қадар

Зулмат ичра қон қақшаб чиқурман,

Ўзимни қарғайман кундузлар эса.

Саодат сингари жунунликни мен

Кўп марта сўрадим, ёлвордим — у йўқ [7, 106-бет].

Бу шоирларнинг поэтик мақсади, ғояси ҳам бошқа-бошқадир. Рауф Парфининг бундай муқобил ва ажойиб таржимасида («фантазия» — ижод, ўйларни гирдобига отмоқ ва ҳакоза) каби айрим номутаносибликлар бор. (Фуриялар — малоика эмас, жин, алвастилардир). Лекин, бу унчалик кучли чекиниш эмас.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керак-ки, Манфред индивидуализми, эгоизми сабабли ҳаётдан норози, ҳамиша руҳи уйғоқ ва безовта. У сеҳр-жоду ёрдамида чексиз қудратга эришаман деб, меҳрибонлик, камтаринлик, одамларга раҳм-шавқат, ҳаётга шукроналик каби инсоний фазилатларидан айрилади. Асарнинг ғоявий мазмуни, фалсафий теранлиги, романтизм руҳи атоқли рус шоири Иван Бунин ва ўзбек шоири Рауф Парфи таржималарида муваффақият билан қайта тикланган.

Адабиёт:

  1. Байрон Дж.Г. Манфред// Собр.соч.: В 4-х томах. — Т.4. Москва. Правда. 1981 С.5–52.
  2. Пикок Т. Л. Аббатство кошмаров, Усадьба Грилла. — Москва. «Наука». 1988.- С.17
  3. Неупокоева И. Г. Революционно-романтическая поэма первой половинs XIX века // Опыт типологии жанра. — Москва. Наука. 1971.
  4. Любимова Н. Золотое сечение // Золотой диск. Стихи зарубежных поэтов в переводе И. Бунина. — Москва. Худож.лит-ра, 1975.-С.11
  5. Байрон Ж. Г. Сайланма. — Тошкент. Адабиёт ва санъат нашриёти. 1974. 103-бет
  6. Дж. Г.Байрон. Избранные произведения. Том 1. — Москва. Художественная литература, 1987. С. 479
  7. Lord Byron. Selected Poems. — Penguin Classics. 1991. –P. 465
Основные термины (генерируются автоматически): Москва.


Ключевые слова

мифология, индивидуализм, поэма, таржима, эгоизми
Задать вопрос