Амилаза фрменти гомеостазига гамма-нурланиш таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Амилаза фрменти гомеостазига гамма-нурланиш таъсири / З. Н. Думаева, Ш. К. Кодиров, М. Ш. Кодиров [и др.]. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 3 (345). — С. 421-423. — URL: https://moluch.ru/archive/345/77555/ (дата обращения: 22.12.2024).

Организмга берилган ҳар қандай эмоционал, физик ёки кимёвий таъсирлар, уни динамик мувозонат ҳолатдан чиқариши мумкин. Организмда ўзгарган мухитга мослашиш мақсадида ички муҳит силжишининг олдини олишга ёки бартараф қилишга йўналтирилган мураккаб реакциялар мажмуи содир бўлади. Эволюцион ривожланиш жараёнида вужудга келган ва мустаҳкамланган ички муҳит турғунлик ҳолати ўзгарувчан ташқи муҳитга мослашишга ёрдам беради. Мослашиш жараёнида организмда ўзгаришлар содир бўлади, яьни гомеостатик даражага ўтиши, бир физиологик тизим иши кучайиши ва бошқа тизимлар тормозланиши мумкин.

Калит сўзлар: Нур, Доза, амилаза, ҳиссиёт, гомеостатик, радиацион, корреляцион, инкреция, квант, интакт.

Любое эмоциональное, физическое или химическое воздействие на организм может привести к потере динамического баланса. В организме происходит сложный комплекс реакций, направленных на предотвращение или устранение смещения внутренней среды с целью адаптации к изменяющейся среде. Внутренняя среда, созданная и укрепленная в процессе эволюции, помогает адаптироваться к изменяющейся внешней среде застоя. В процессе адаптации в организме происходят изменения, то есть переход на гомеостатический уровень, работа одной физиологической системы может усиливаться, а других систем замедляться.

Ключевые слова: луч, грей, амилаза, эмоционал, гомеостатик, радиацион, корреляцион, инкреция, квант, интакт .

Организм мослашиши зарур бўлган омиллардан бири радиацион муҳитнинг ўзгаришидир [1, 2]. Шуларни хисобга олган ҳолда ушбу ишимизга каламушлар сўлак бези фермент ажратиш фаолияти ва фермент гомеостазига гамма нурланиш таьсирини ўрганиш мақсад қилиб олинган.

Текшириш усуллари ва материаллари. Ишнинг олдига қўйилган мақсадга мувофиқ, сўлак безлари тўқимасидаги ва каламушлар қони амилолитик активлигини ҳар хил ҳолатларда ўргандик.

Тажриба 50 та 150–200 грамм вазндаги вояга етган каламушларда ўтказилди. Каламушлар “Луч” аппарати ёрдамида Со 60 гамма квант бериб нурлантирилди. Нурлантириш юзаси 20Х20 см, фокус масофаси 75 см. Нурлантириш дозаси 0.86–0.85 Гр/мин. Ютилган доза 1,2,4,6 Грей. Контрол гуруҳ каламушлар хеч қандай таьсирга учратилмаган интакт ҳолатда бўлди.

Олинган натижалар таҳлили. Олинган натижаларимиз кўрсатишича, сўлак бези тўқимасидаги амилолитик активликнинг ўзгариши берилган гамма нур дозасига боғлиқ эканлиги аниқланган.

Нурлантиришдан сўнгги олинган натижалар контрол гуруҳи (1-жадвал) кўрсаткичларига солиштирилган.

1-жадвал

Интакт каламушлар (назорат гуруҳ) сўлак безлари ва қон зардоби таркибидаги амилолитик активлик ед/мл (М+m) n=10.

Фермент

Қулоқ олди сўлак бези гомогенати

Тил ости ва жағ ости сўлак безлари гомогенати

Қон зардоби

Амилаза

257,6±23,2

Изох: n=10 каламушлар сони

Нурлантирилган тажрибадаги каламушлар сўлак бези тўқимаси амилолитик активлиги маьлум даражада пасайиши кузатилди. Бундай ўзгариш 1, 2 Грей дозада нурлантирилгандан 4–5 кун ўтгандан бошланиб, 11–12 — кунлари назорат гуруҳига нисбатан 20–25 % гача камайди. Ушбу дозада нурлантирилган каламушлар сўлак бези тўқимаси амилолитик активлиги тажрибанинг 60-кунлари дастлабки ҳолатга қайтди.

1, 2 Грэй дозаларда нурлантирилгандаги сўлак бези тўқимасидаги амилолитик активликнинг пасайиши ва ортиши чизиқли кўринишга эга бўлди.

4 Грэй дозада нурлантирилганининг 10-кунида амилолитик активлик максимал (30 %) пасайди. Қолган кунларда бу кўрсаткич назорат гуруҳига нисбатан 10–20 %га кам бўлди ва нурлантирилгандан 60 кун ўтганда ҳам тинч ҳолати даражасига қайтмади. Демак, 4 Грей дозада гамма нури олган каламушнинг сўлак безларида амилаза ферменти синтези сусайган бўлиб, унинг дастлабки ҳолатига қайтиши учун 60 кун етарли эмас.

6 Грей дозада ўта кучли таьсир кўрсатилди. Нурлантирилган куннинг эртасигаёқ сўлак безлари тўқима амилолитик активлиги назорат гуруҳига нисбатан кескин камайди (30 %), 3 кунда бироз тикланди (20 %), лекин кейинги кунларда бу кўрсаткич тобора пасайиб бориб, 30-кунда назорат гуруҳига нисбатан 60 % гача камайди ва бу каламушларни ҳалок қилди.

Қондаги амилаза ферменти активлигига нурлантириш таьсири қуйидагича изоҳланди: 1–2 Грейда нурлантирилган каламушлар қонидаги амилолитик активлик тажрибанинг 3-кунидан бошлаб пасайиб борди ва 30 кун ўтгандан сўнг ушбу кўрсаткич назорат гуруҳига нисбатан 2–3 % га пасайди. Қондаги амилаза ферменти активлигининг пасайиши (7 %) худди сўлак безларидагидек 11–12 кунларга тўғри келди. Нурлантирилган сўнгги 50–60 кунлари қоннинг амилолитик активлиги назорат гуруҳ кўрсаткичи даражасига қайтди.

4 Грей дозада нурлантирилган каламушлар қонидаги амилолитик активлик тажрибанинг 10–15 кунлари назорат гуруҳига нисбатан 8–10 % га камайди, қолган кунлардаги кузатишларда 3–4 % гача пасайди. Нурлантирилгандан сўнг 60 кун ўтганда ҳам ушбу фермент активлиги қонда дастлабки ҳолатига қайтмади.

Демак, нурлантириш дозаси ортган сари каламушлар қонидаги амилолитик активлик ўзгариши кучлироқ ва давомлироқ бўлади. Кузатилган ўзгаришларнинг дастлабки ҳолатга қайтиши учун кўп вақт талаб қилинади.

6 Грей дозада берилган гамма нурланиш тажрибадаги каламушлар қонидаги амилолитик активликни 1-кундан бошлаб кескин камайтириб юборди (50 %) ва кундан кунга бу кўрсаткич тобора камайиб бориб 30 кунда у максимал даражага етди. Назорат гуруҳига нисбатан 80 % га камайди ва бу ҳолат каламушларга салбий таъсир кўрсатиб, 100 % ўлишига сабаб бўлди.

Қондаги амилаза ферментининг асосий манбаларидан бири сўлак безлари эканлигини [3, 4, 5, 6] ҳисобга олган ҳолда нурлантирилган каламушлар сўлак бези ва қони ўртасида ушбу ферментлар активлигининг ўзгаришида қандай боғлиқлик бор эканлигини ўрганиш мақсадида, улар ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқладик. Ҳар хил дозадаги гамма нурланиш таьсиридан сўнг сўлак безлари тўқимаси ва қон зардобидаги амилолитик активликларнинг ўзаро боғлиқликлари бор эканлиги, корреляцион коэффициентларнинг (0.69±0,11 ва 0,73±0,12) юқори эканлиги кўринди.

Нурлантирилгандан сўнг қондаги амилолитик активлик гамма нурлантириш дозасига боғлиқ ўзгарган. 1–4 Грей дозадаги нурлантиришда сўлак безлари тўқимасида ўзгаришлар камроқ бўлганлиги туфайли қондаги миқдорнинг доимийлиги — гомеостазини сақлашга йўналтирилган асосий механизм ушбу фермент инкрециясини орттириш орқали қондаги унинг миқдори доимийлигини сақлашга интилган. Нурланиш дозаси 6 Грей бўлганда амилаза ферментининг секреция ва инкреция қилиниши кескин камайган.

Демак, олинган натижаларимизга кўра гамма нурлантириш берилган дозага боғлиқ ҳолда сўлак безида амилаза ферменти синтезини ва унинг қонга инкрециясини сусайтирди, деган хулосага келишимиз мумкин.

Адабиёт:

  1. Гундарова О. П., Федоров В. П., Терезанов О. Ю. Экологическая нейроморфология ЦНС при воздействием ионизирующего излучения с различными мощностями доз // Морфология. — Санкт-Петербург, 2008. — т. 133, № 2. — С. 37.
  2. Ерофеева Л. М. Сравнительная характеристика морфологических изменений в тимусе после облучения гамма лучами и ускоренными ионами углерода // Морфология. — Санкт- Петербург, 2008. -т.133, № 2. -С.45.
  3. Коротько Г. Ф. Секреция поджелудочной железы. — Краснодар: Кубанский гос.мед.университет, 2005. — 312 с.
  4. Коротько Г. Ф. Эндосекреция ферментов в модуляции деятельности пищеварительного тракта // Рос. журнал гастроэнтерол. гепатол. колопроктология. — 2005. — № 5. — С. 97–104.
  5. Коротько Г. Ф. Секреция слюнных желез и элементы саливадиагностики. — М.: Издательский дом Академия естествознания, 2006. — 192с.
  6. Rothman S. S., Liebow C., Isenman L. Couseration of digestive enzymes // Physiol. Pev. — 2002. — P.45.
Основные термины (генерируются автоматически): амилаза, гамма, безларь, внутренняя среда, кун, фермент.

Ключевые слова

амилаза, доза, нур, ҳиссиёт, гомеостатик, радиацион, корреляцион, инкреция, квант, интакт

Похожие статьи

Физика таълими — концепцияси

Мақолада физиканинг барча тушунча ва қонунлари табиий–илмий билимлар асосини ташкил килиши, у элементар заррачаларидан галактикагача бўлган — объектлар ва турли туман ҳодисаларни ўрганиш даражалари таҳлил этилган. Физика фан сифатида табиий фанлар со...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Қорақалпоғистонда тупроқ унумдорлигини оширишда шоли сомонини қўллашнинг аҳамияти

Маколада Қорақалпоғистон шароитида шоли экиладиган тупроқларда энергия материали сифатида янчилган шоли сомонини азот, аммафос ва калий минерал ўғитлари билан бирга қўлланиш юқори биологик фаолликни пайдо этишда ва тупроқ унумдорлигини тиклашда катта...

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Ўзбек оилаларида репродуктив фаолиятнинг тарихий илдизлари

Мақолада ёш ўзбек оилалари репродуктив маданиятини шаклланишида тарихий ва замонавий ёндашувлар ўрганилиб, унинг этнопсихологик хусусиятлари очиб берилган, репродуктив маданиятнинг бугунги ҳолати ва ўзбеклар ҳаётидаги ўрни таҳлил этилган, ўтмиш мутаф...

Задать вопрос