Мактабгача таълимда болалар соғлом турмуш тарзини шакллантириш усуллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 13 марта, печатный экземпляр отправим 17 марта.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №50 (340) декабрь 2020 г.

Дата публикации: 10.12.2020

Статья просмотрена: 13 раз

Библиографическое описание:

Ботирова, З. А. Мактабгача таълимда болалар соғлом турмуш тарзини шакллантириш усуллари / З. А. Ботирова, Ф. М. Омонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 50 (340). — С. 597-598. — URL: https://moluch.ru/archive/340/76402/ (дата обращения: 27.02.2021).



Мазкур мақолада мактабгача таълимда болалар соғлом турмуш тарзини шакллантириш усуллари ёритилган.

Kalit so'zlar : соғлом турмуш тарзи, мактабгача таълим, идеал қаҳрамон

В этой статье обсуждаются способы управления здоровым образом жизни детей в дошкольном образовании

Ключевые слова: здоровый образ жизни, дошкольное образование, идеальный герой

This article discusses ways to manage healthy lifestyles for children in early childhood education

Key words : healthy lifestyle, preschool education, ideal hero

Замонавий мактабгача таълимда болаларнинг жисмоний тарбияси ва соғлом турмуш тарзи муҳим ўрин тутади. Соғлом турмуш тарзи — инсоннинг кун тартибига риоя этиши, фаол ҳаракат асосида организмини чиниқтириши, спорт билан шуғулланиши, тўла ва сифатли овқатланиши, гигиеник қоидаларга амал килиши, зарарли одатлардан ўзни тута билишидир, — дейди у. — Серҳаракатлилик организмни табиий равишда рағбатлантириб туради. Шунинг учун серғайрат, тиниб-тинчимайдиган одамлар доимо тетик, бардам, кексайганларида ҳам бақувват ва шижоатли бўлади.

Рус олими И. Павлов жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига таъсирини организм ташқи муҳит билан чамбарчас боғланганлигини англатувчи кўриниш, деб таърифлайди. Бундай боғланиш ва биологик аъзолар фаолиятини марказий асаб тизими бошқариб туради. Жисмоний машғулот у ёки бу мускуллар гуруҳига таъсир қилмай, бир бутун механизм ҳисобланган организмга ўз таъсирини кўрсатади. Айниқса, доимий узлуксиз равишда бажариладиган жисмоний ҳаракат киши соғлиғига яхши таъсир этади. Хусусан, модда алмашинуви яхшиланади, организм тўқималари озиқ моддаларни яхши ўзлаштиради, парчаланган моддалар эса организмдан тезроқ чиқариб ташланади. Юрак чиниқади ва янада чидамли бўлади. Шу сабабли фаол жисмоний ҳаракат қилувчи кишилар доим тетик, руҳан енгил, кувватга тўлган, кайфияти юқори, дили равшан бўлади.

Биламизки, инсон туғилгандан сўнг атрофдаги одамларнинг (ота, она, яқин қариндошлар) ва педагогларнинг асосий вазифаларидан бири-боланинг саломатлигини сақлаш, мустаҳкамлаш унда соғлом турмуш тарзини шакллантиришдир. Бу вазифани бажаришда турли усул-воситалар ёрдам беради. Шарқ мутафаккири Ибн Синонинг фикри бўйича болани жисмонан чиниққан ва соғлом қилиб тарбиялашда бадантарбия машқлари муҳим роль ўйнайди ҳамда уларнинг таъсири тананинг ривожланишига йўналтирилади. Шу билан бирга соғлом турмуш тарзини шакллантиришда болаларни, энг аввало, соғлом бўлишга ишонтириш зарур. Бунинг учун анъанавий усуллардан ишонтириш усулларидан фойдаланиш мумкин: савол-жавоб, баён этиш, суҳбат ўтказиш, намуна кўрсатиш. Масалан, ўзбек халқ ижодиётидан “Алпомиш” достони бўйича болалар билан суҳбат ўтказиб, улар қаҳрамонда саломатлик, бақувватлик, жисмоний ривожланишнинг белгиларни аниқлайдилар ва улар учун Алпомиш идеал қаҳрамон сифатида бўлади.

Жисмоний тарбияда анъанавий усуллар билан бир қаторда ноанъанавий — интерфаол усуллардан фойдаланиш ҳам мумкин. Масалан, ақлий ҳужум ўтказиб, тарбиячи муаммоли ва мунозарали савол беради:

− болалар соғлом бўлиш учун нима қилиш керак?,

− қандай спорт ўйинларини биласиз?,

− уларни ўйнашда фандай воситалардан фойдаланилади?

− қандай ҳаракатли ўйинларни биласиз?

− сизнингча бундай ўйинлар нима мақсадда ўйналади?

— соғлом бўлиш учун яна нималарга амал қилиш керак деб ўйлайсиз?

Кичик гуруҳларда ишлашда тарбиячи “баҳоловчи мунозара” ўтказиши мумкин. Масалан, тарбиячи болаларга топшириқ беради: “Ёз пайтидаги спорт ўйинларини ўтказиш шароитларни баҳоланг”. Болалар унда ижобий ва салбий томонларни аниқлаб беради.

Якка тарзда ишлаш учун бир неча интерфаол усуллар мавжуд: “Инсерт”, “2-қисмлик кундалик” ва бошқалар. Масалан, болаларга саломатлик мавзусидаги мақолалардан фойдаланиш мумкин, улардан бирини изоҳлаб берамиз.

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш боланинг гўдаклик чоғидан она алласидаги ниятдан бошланади [1]. Бу жараён кичик ёшдаги болаларда,уларнинг бошланич синфларида жисмоний тарбия дарсларида ҳам давом этади. [2]

Соғлом турмуш тарзи барча субъектларнинг (ота-она, тарбиячи, жисмоний тарбия ташкилотчиси ва бошқалар) бирдамлигини талаб қилади, чунки фақат уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятигина натижа беради:

− ота-оналарнинг оилада болага шароит яратиши (эрталаб бадан тарбия машғулотларини ўтказиш, шахсий гигиеник одатларни шакллантириш);

− тарбиячининг болалар билан турли ишонтириш тадбирларини ўтказиши (спорт ва гигиена тўғрисида суҳбат, викторина, баҳсларини);

− жисмоний тарбия раҳбари турли машғулотлардан ташқари тадбирларни уюштириши (“Қувноқ стартлар”, мусобақалар, “Алпомиш ва Барчиной”, “Соғломжон ва полвонжон” бўйича синов тест ўйинлар ва бошқалар);

Шундай қилиб, болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мактабгача таълим муассасасининг ота-оналар билан доимо биргаликда “Соғломлаштириш кунлари”, “Отам, онам ва мен — спортчилар оиласи” мусобақаларини ва бошқа тадбирларни ўтказиб боришлари самарали натижаларни беради.

Адабиёт:

  1. Юлдашева Д. М. Использование зоонимов в колыбельной песне-«алла», как аспект этнолингвистики. Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. Научный журнал. Москва, 1–2 февраля, 2013г., с.83–84.
  2. Ботирова З.Повышение мотивации учащихся начальных классов// Проблемы современной науки и образования. № 6 (151), 2020 год
Основные термины (генерируются автоматически): дошкольное образование.


Ключевые слова

соғлом турмуш тарзи, мактабгача таълим, идеал қаҳрамон
Задать вопрос