Республика Олий таълим тизимида экология фанининг ўқитишда мулоҳазалар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 13 марта, печатный экземпляр отправим 17 марта.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №50 (340) декабрь 2020 г.

Дата публикации: 09.12.2020

Статья просмотрена: 1 раз

Библиографическое описание:

Хушвактова, Х. С. Республика Олий таълим тизимида экология фанининг ўқитишда мулоҳазалар / Х. С. Хушвактова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 50 (340). — С. 605-607. — URL: https://moluch.ru/archive/340/76345/ (дата обращения: 03.03.2021).



Ушбу мақолада республика ОТМларида экология фанини ўқитиш жараёни, фан сифатида ўқитила бошлагани, дарс соатлари ва эндиликда бу фанга берилаётган эътибор ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар: экология, глобал исиш, талаба, онг, дарс соати,экологик тушунча, экологик таҳдид, методика, Орол.

В данной статье приводятся сведения о процессе преподавания экологии в республиканских вузах, о начале преподавания экологии как науки, об отведенных часах и о том, какое внимание уделяется экологии в настоящее время.

Ключе вые слова : экология, глобальное потепление, студент, мировозрение, учебные часы, экологическое понятие, экологический взрыв, методика, Арал.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди [1]. Ушбу йиғилишда Миллий университет ва Тошкент давлат техника университети негизида илмий мактаблар яратиш, нанотехнологиялар, материалшунослик, ярим ўтказгичлар физикаси, биофизика, биохимия, биотехнология ва бошқа фанлар бўйича ёш олимларни шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Табиатни асраш ва сақлаш борасида глобал исишнинг оқибатлари ва антропоген омилларнинг табиатга келтираётган зарари ҳақида бизнинг талабалар паст тушунчага эга, демак асосий вазифа талабанинг экологик онгини ошириш ва экологик салбий оқибатларнинг олдини олишга талабанинг фикрлашга ва табиатни сақлаш борасида амалий ишлар олиб боришга тайёрлаш бугунги куннинг талабидир. Муаммоларни ечиш учун талаба шахсан ўзи ҳаракат қилиши лозим бўлади ва доимо табиатги нисбатан фаол ҳаётий позицияда бўлиб, ўз фикрини асослаб айтиб бериши учун уларга экология фани чуқур ва етарли дарс соатлари билн ўқитилиши керак.

Талабаларга экология дарсларини олиб бориш жараёни бир мунча ўзгартирилиб, дарслар фақат назарий ёки амалий бўлиб қолмасдан, балки кўргазмали, аудио ёзувли, конференциялар ўтказиш ва бошқа методик усуллар танланади. Талаба экологик конференциялар учун ўзи изланиб маълумотлар топади ва муаммоли вазиятларни яхшилаш йўлларни ахтаради. Тайёрлаган маълумотларини олимлар ва талабалар олдида сўзга чиқиб мустақил равишда ифодалаб беради. Сўнгра талабанинг фикрлари муҳокама қилинади ва табиатни сақлаш ҳамда глобал исиш боасидаги муаммолар тўғрисида бир хулосага келинади.

Ушбу ҳолатлар талабада глобал экологик исиш ва экологик муаммолар тўғрисида чуқур ўйлашга олиб келади. Талаба ўз изланиши натижасида Табиат қонунларини биосферанинг ички мураккаб вазиятлари билан бирга боғлаб ўрганиши ҳамда табиатни муҳофаза қилишга доир барча қарор ва фармойишларни ўрганиши лозим бўлади, акс ҳолда оддий тушунчалар билан она табиатни асраш ва ундан фойдаланиш усулларни билиб бўлмайди. Талабанинг кундалик дарс жараёнида ва шахсий ҳаётида табиатни асраш ва ундан фойдаланиш борасида амал қиладиган қоидалар, усуллар ва одатлар шаклланиб бориши лозим бўлади.

Республика Олий ўқув юртларида глобал исишнинг оқибатларини ўргатишда бир қатор муаммолар мавжуд бунга сабаб, барча олий ўқув юртларида ҳам экология фанидан дарс соатлари мавжуд эмаслиги, ёки айрим ОТМларда жуда соатлар хажмининг қисқалигидир бу фанга ажратилган соатлари сони шунчаки ўқув режа борлигидан деб биламиз. Бугунги кунда экология фанига бўлган муносабат мутлақо ўзгариши лозим бўлади, чунки инсонларга табиат керак, табиатга инсонлар керак эмас, табиатнинг ўзининг уни сақлаб турадиган бешта муҳим организми мавжуд. Инсонлар томонидан табиат фақат азият чекади, атмосфера, тупроқ ва сувифлосланди, флора ва фаунада турлар сони камайиб кетди, биохилмахилликка зарар етказилди, аслида буларнинг ҳаммаси инсонларнинг табиатга нотўғри, беписанд бўлган муомаласи туфайли келиб чиққан муаммолардир.

Талабаларда экологик тушунчаларни шакллантириш борасида олиб борилган ишлар натижасида, уларнинг умум экологик билимлари ижобий томонга шаклланди. Ўз яшаш ва ўқиш жойларини тоза тутиш, ариқларга ва дуч келган жойларга ахлат чиқиндиларини ташлаб кетмаслик, дам олиш учун табиат қўйнига чиқилганда, ўз ортидан чиқиндиларни қолдирмаслик, сувни тежаш, ҳар хил резина ва пластик идишларни ёқмаслик каби бирбирига боғлик бўлган экологик ҳаракатларни ўзи яшаб турган шаҳар ёки худудлар тозалаш ҳафталикларида иштирок этишга, эндиликда ўз ҳоҳиши билан қатнашишни ҳоҳлайдиган талабалар сонини кўпайишига эришилди. Талабаларга экологик маълумотларни олиш ва ўзи яшаётган табиатни асраш одатга айланиб қолади, кейинчалик ўзида бўлган экологик тарбияни ўз фарзандларига ва ёнида инсонларга ўтказади.

ХХ аср охирларида, яъни 1995 йиллардан бошлаб экология фани кўпгина гуманитар ва техник йўналишлардаги олий таълим муасасаларида фан сифатида ўқитилабошланди. Аммо табиий йўналишлардаги олий таълим тизимида бу фан ўқитилмасди. Яна шуни қайд қилиш лозимки, гуманитар йўналишда экология фани ўқитилгани билан, бу фандан талаба имтиҳон, зачет топширмасди, факультатив фан сифатида ўқитилиб кетиларди. 1998 йилларда ҳам Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқув режасида экология фани талабаларга табиатдан тушунча бериш, уларни озгина бўлса ҳам бу оламга олиб кириш учун 16 соат ўқитилган, аммо зачет бўлмаган, курс сифатида ўқитилган эди.

ХХ1 асрга ўтганда табиатдаги катаклизмалар кўпайиб, дунёнинг турли бурчакларида сув тошқинлари, циклонлар, зилзилалар, қурғоқчилик, чўлланиш каби фавқулодда бўладиган табиий буҳронлар кўпайди. Марказий Осиё ҳалқлари учун, ҳудудда ягона бўлган Орол денгизининг қуриб бориши, тупроқларнинг шўрланиши, қурғоқчилик, ёғин миқдорининг камайиб бориши каби ҳолатлар табиатни билиш, уни тушуниш зарурлигини талаб қилабошлади. Орол денгизи фожеаси Ўзбекистонда яққол акс этабошлагандан сўнг, экология фани республикадаги барча олий таълим муассасаларида фан сифатида алоҳида ўқитиладиган бўлди. Биолог олимлардан [3., 200.б], [2., 21–25.б], [432–36 б], [5., 230б], [6.,210 б,] биохилмахиллик камайиб бораётгани, «Қизил китоб»га кирувчи ўсимлик ва ҳайвонлари тури сони ошиб бораётганидан ташвишланиб республика флора ва фаунасига оид, бир қатор фикрларни баён қилишдилар. Масалан «Қизил китоб» 1983 йил кирган ўсимликлар сони 163 та бўлган бу кўрсаткич 2003 йилга келиб 301 та ва ҳайвонлар сони 1984 йил бори-йўғи 63 бўлган бўса 2003 йилда улар сони 184 тага етди. Ушбу кўрсаткич, табиатда ўзгариш нақадар катта эканлигини, биз онгли равишда биохилмахилликни қириб юбораётганимизни англатади. Демак экология фанини боғчадан, мактабдан ва Олий таълим тизимида узлуксиз ўргатиб боришини таққоза қилади.

Ўзбекистонда экологик таҳдидлар яққол сезилмоқда, шунинг учун экологияга оид барча халқаро анжуманларга қатнашиб унда кўтарилган масалаларни ечишда ва қўллаб қувватлашга экологик маданият ва онгни шакллантириш ҳамда таълим тизимини ривожлантириш, экологик кадрларни тайёрлаш орқали эришилмоқда.

Бугунги кунда экологик ривожланиш концепцияси узлуксиз экологик таълим тизимида ўқувчи, лицей, коллеж ўқувчилари ва олий таълим талабалари такомиллаштирилган ўқув дастурлари, олий таълим муассасаларида экологияни ўқитиш жараёнининг методик тузилмаси ва тизими, талабалар иқтидори, қобилияти ва қизиқишларини ошириш омиллари ва хусусиятларига оид ўқитишнинг ахборот технологиялардан ижодий фойдаланиш компетенциясига эга эколог-мутахассисларни тайёрлашга имкон беради ва экологик билим олишнингсамарадорлиги ортади.

Хулоса. Олиб борилган кузатишлардан, шундай хулоса қилиш мумкинки, гуманитар йўналишдаги олий таълим муассасаларида экологик таълим берувчи муҳитни шакллантириш орқали талабаларнинг табиатни муҳофаза қилишга бўлган қизиқишларини ва талабаларда экологик тугунчанишакллантиришга эришилди. Экология фани эндиликда барча ОТМларда ўқитилишибу замоннинг талабидир, чунки биз табиатда яшаймиз, экология фанини ўқитишнинг методикасидан фойдаланиб, касбий таълим компетенцияси юқори даражада бўлган ўқитувчилар орқали талабаларга етказишимиз лозим.

Адабиёт:

  1. Олий таълим тизимини ривожлантириш ҳақида Президент қарори 08:49, 21.04.2017.
  2. Акрамов М. Р. Шахс ички зиддиятларининг табиатга бўлган муносабатидаги ифодаси. Ж. З амонавийтаълим / современное образование, 2015, Б. 10.21–25 Б
  3. Баратов П. Ғофуров А.,Тошмухаммаедов А. Табиатшунослик. Тошкент. Чўлпон. 2006. 200 б
  4. Рахимова Т. Р.,Рахимова Ш. Ўқувчиларга экологик таълим беришиниг дидактик асослари. Халқ таълими. Ж.Т. 2015.2 сон. 65–68 б.
  5. Рахимбердиев Р. У. Отечественная экологическая школа: истори я её формирования и развития. Ташкент. Шарқ. (1995). 230С.
  6. Эргашев А.Агроэкология. Тошкент. Чинор. 2003.301. б
Основные термины (генерируются автоматически): экология, соня.


Ключевые слова

Экология, методика, онг, глобал исиш, талаба, дарс соати, экологик тушунча, экологик таҳдид, Орол
Задать вопрос