Такрорий соя экинининг ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига азотли ўғит меъёрларининг таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 13 марта, печатный экземпляр отправим 17 марта.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №48 (338) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 27.11.2020

Статья просмотрена: 10 раз

Библиографическое описание:

Абдуазимов, А. М. Такрорий соя экинининг ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига азотли ўғит меъёрларининг таъсири / А. М. Абдуазимов, Н. Ф. Мирзаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 48 (338). — С. 636-639. — URL: https://moluch.ru/archive/338/75663/ (дата обращения: 27.02.2021).



Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида, кузги бошоқлидон экинларидан бўшаган ерларда, махалий ва хориждан келтирилган соя навларининг такрорий экин сифатида етиштиришда турли меъёрдаги азодли ўғитлар билан озиқлантирилганда ўсб ривожланишига, ҳамда ҳосилдорлигига таъсири ўрганилган.

Калит сўзлар: соя, нав, ўғит, такрорий, экин, меъёр, тупроқ, унумдорлик, ҳосилдорлик, азот, фосфор, калий.

В условиях светло-серых почв Кашкадарьинской области, на землях, свободных от озимых культур кукурузы, изучено влияние местных и импортных сортов сои на рост и продуктивность прироста при подкормке разными количествами азотных удобрений.

Ключевые слова: сорт сои, удобрение, пересадка, урожай, норма, почва, плодородие, урожайность, азот, фосфор, калий.

Соя ўзининг ишлатилишдаги кўп тарафламалиги бўйича деҳқончилик тизимидаги барча ўсимликлар орасида тенгсиздир. Чунки, унинг дони таркибида юқори сифатлик, аминокислаталар билан таъминланганлик жихатидан ғўшт, сут, тухум каби энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан тенглаша оладиган 28–52 фоиз оқсил, 18–27 фоиз экологик тоза ўсимлик мойи кўплаб минерал тузларни, дармондориларни сақлаш билан алоҳида аҳамият касиб этади. Соянинг лизин, ментионин, аргинин, лейцин ва бошқа энг зарур аминокислоталарга бойлиги бўйича қатор озиқ-овқат маҳсулотлари билан тенглаша олади.

Х.Н Атабаева, Н. Умарова, И.И Абитоваларнинг (2014 й) сўзларига кўра соя донининг таркибида 30–52 % оқсил 17–27 % мой ва 20 % карбон сувлари мавжуд. Соя экинининг ер юзида кўп тарқалиши донининг ва оқсилининг сифатлилиги билан боғлиқдир. Дони таркибидаги оқсил, мой ва бошқа муҳим органик ва маъдан моддаларнинг миқдори ва нисбати уни ҳар хил тармоқларда қўллашга имкон беради. Соя донидан мой, маргарин, пишлоқ, сут, ун, қандолат махсулотлари, консервалар ишлаб чиқарилади [2].

Н.Ғ Ёдгоров, Қ.Ҳ Тўрақуловларни (2020 й) Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, 2-муддат (05-июль)да такрорий соя экилган вариантларда ҳосилдорлик гектарига 15,8–22,1 центнер оралиғида бўлиб, қайд қилинган энг юқори ҳосилдорлик (22,1 ц/га) кўчат қалинлиги гектарига (300 минг.дона/га) туп бўлган вариантда кузатилган бўлса, энг кам ҳосилдорлик (15,8 ц/га) кўчат қалинлиги гектарига 200 минг.дона/га туп бўлган вариантда, яъни 6,3 ц/га кам бўлганлиги олиб борилган тадқиқотларда аниқланган. Қашқадарѐ вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан сўнг такрорий экин сифатида экилган соя экинида кўчат қалинлигини ортиши ўсимликнинг вегетатив қисмини ривожланишига ижобий таъсир қилади, аммо кўчат қалинлиги экиш меъѐрдан ортиши ўсимликнинг генератив органлари, экинларнинг шоналаш давридан тўла пишиш даврларига салбий таъсир қилади ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари сезиларли камайган [1].

У.Норкулов, О.Сотторовларнинг (2018 й) олиб борилган тажриба натижаларига асосланиб хулоса қилинганки, такрорий экин сифатида экилган соя экинини мавсум давомида суғоришлардан олдиги тупроқ намлиги тупроқиг чегаравий нам суғимига исбатан 70–80–60 % бўлганда 5 марта суғориш ва ҳар галги суғориш меъёрлари 500–600 м 3 /га бўлишлиги 20,2 ц/га донн ҳосили олишни таъминлаган [3].

Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали тажриба даласида 2020 йил кузги буғдойдан бўшаган майдонда такрорий экин сифатида соя навларини экилиб азотли ўғитлар меъёри ўғитсиз (1-вариант), 60кг/га (2-вариант), 90кг/га (3-вариант), 120кг/га (4-вариант), ва 150кг/га (5-вариант) ҳисобида қўланилди.

Тўмарис Ман-60 навидан азотли ўғит берилмаган (назорат) вариантида ўртача 3,4 ц/га дон ҳосили олинган бўлса, азотли ўғит меъёри 60 кг/га қўлланилган 2-вариантда 5,7 ц/га, азотли ўғит меъёри 90 кг/га қўлланилган 3-вариантда 7,2 ц/га, азотли ўғит меъёри 120 кг/га қўлланилган 4-вариантда 7,4 ц/га, азотли ўғит меъёри 150 кг/га қўлланилган 5-вариантда 7,5 ц/га миқдорида дон ҳосили олинган бўлиб, назоратга нисбатан 2-вариантда 2,3 ц/га, 3-вариантда 3,9 ц/га, 4-вариантда 4,1 ц/га, 5-вариантда 4,2 ц/га миқдорида кўп дон ҳосили етиштирилганлиги аниқланди.

Ойжамол навидан азотли ўғит берилмаган (назорат) вариантида ўртача 3,0 ц/га дон ҳосили олинган бўлса, азотли ўғит меъёри 60 кг/га қўлланилган 2-вариантда 5,0 ц/га, азотли ўғит меъёри 90 кг/га қўлланилган 3-вариантда 6,4 ц/га, азотли ўғит меъёри 120 кг/га қўлланилган 4-вариантда 7,0 ц/га, азотли ўғит меъёри 150 кг/га қўлланилган 5-вариантда 7,1 ц/га миқдорида дон ҳосили олинган бўлиб, назоратга нисбатан 2-вариантда 2,0 ц/га, 3-вариантда 3,4 ц/га, 4-вариантда 4,0 ц/га, 5-вариантда 4,1 ц/га миқдорида кўп дон ҳосили етиштирилганлиги аниқланди.

Селекта-201 навидан азотли ўғит берилмаган (назорат) вариантида ўртача 2,2 ц/га дон ҳосили олинган бўлса, азотли ўғит меъёри 60 кг/га қўлланилган 2-вариантда 4,6 ц/га, азотли ўғит меъёри 90 кг/га қўлланилган 3-вариантда 5,9 ц/га, азотли ўғит меъёри 120 кг/га қўлланилган 4-вариантда 6,1ц/га, азотли ўғит меъёри 150 кг/га қўлланилган 5-вариантда 6,3 ц/га миқдорида дон ҳосили олинган бўлиб, назоратга нисбатан 2-вариантда 2,4 ц/га, 3-вариантда 3,7 ц/га, 4-вариантда 3,9 ц/га, 5-вариантда 4,1 ц/га миқдорида кўп дон ҳосили етиштирилганлиги аниқланди.

1-жадвал

Кузги буғдойдан бўшаган майдонда такрорий экин сифатида экилган сояни маъдан ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари ва муддатларини ҳосилдорликга таъсири (Қарши, 2020 йил).

т/р

Навларнинг номи

Вариантлар

Қайдариқлар бўйича ҳосилдорлик, ц/га

Ўртача ҳосилдорлик,

Фарқи, +,-

I

II

III

IV

ц/га

1

Тўмарис Ман-60

1

3,5

3,1

3,6

3,2

3,4

-

2

6,1

5,1

5,9

5,6

5,7

2,3

3

7,9

6,5

7,4

7,1

7,2

3,9

4

8,1

6,7

7,3

7,6

7,4

4,1

5

8

7

7,8

7,4

7,5

4,2

2

Ойжамол

1

3,5

2,7

3,2

2,7

3

-

2

5,3

4,7

5,1

4,9

5

2

3

6,7

6,1

6,5

6,3

6,4

3,4

4

7,2

6,7

7,4

6,7

7

4

5

7,5

6,5

8

6,5

7,1

4,1

3

Селекта-201

1

2,1

2,5

2,4

1,8

2,2

-

2

4,4

5,1

4,9

4

4,6

2,4

3

5,6

5,3

6,6

6

5,9

3,7

4

5,9

5,7

6,8

6

6,1

3,9

5

6,2

6

6,7

6,3

6,3

4,1

4

Амиго

1

2,9

2,7

2,6

2,2

2,6

-

2

5,7

5,2

5,2

4,4

5,1

2,5

3

6,7

6,5

6,4

5,6

6,3

3,7

4

7,1

7

6,8

6,7

6,9

4,3

5

7,3

7,2

7

6,9

7,1

4,5

Амиго навидан азотли ўғит берилмаган (назорат) вариантида ўртача 12,6 ц/га дон ҳосили олинган бўлса, азотли ўғит меъёри 60 кг/га қўлланилган 2-вариантда 5,1 ц/га, азотли ўғит меъёри 90 кг/га қўлланилган 3-вариантда 6,3 ц/га, азотли ўғит меъёри 120 кг/га қўлланилган 4-вариантда 6,9 ц/га, азотли ўғит меъёри 150 кг/га қўлланилган 5-вариантда 7,1 ц/га миқдорида дон ҳосили олинган бўлиб, назоратга нисбатан 2-вариантда 2,5 ц/га, 3-вариантда 3,7 ц/га, 4-вариантда 4,3 ц/га, 5-вариантда 4,5 ц/га миқдорида кўп дон ҳосили етиштирилганлиги аниқланди.

Ўтказилган дала тажрибалари натижаларига кўра, азотли ўғит меъёрини шоналаш ва гуллаш-дуккаклаш босқичларида бўлиб берилганда Тўмарис навини озиқлантиришда соф холда 120 кг/га азотли ўғит берилган 4-вариантда ўртача 7,4 ц/га, 5-вариантда 150 кг азотли ўғит берилганда ўртача 7,5 ц/га дон ҳосили олинди. Азотли ўғит меъёрини 5-вариантда 4-вариантга нисбатан 30 кг/га оширилган бўлсада, 4-вариантга нисбатан қўшимча олинган дон ҳосили 0,1 центнерга кўп бўлганлиги аниқланди.

Хулоса қилиб таъкидлаш жоизки Тўмарис нави учун кузги буғдойдан бўшаган майдонда такрорий экин сифатида экиб ўстиришда азотли ўғит меъёрини 120 кг/га кўллаш вариантлар орасида энг самарали вариант эканлиги аниқланди.

Ойжамол навини озиқлантиришда соф холда 120 кг/га азотли ўғит берилган 4-вариантда ўртача 7,0 ц/га, 5-вариантда 150 кг азотли ўғит берилганда ўртача 7,1 ц/га дон ҳосили олинган. Азотли ўғит меъёрини 5-вариантда 4-вариантга нисбатан 30 кг/га оширилган бўлсада, 4-вариантга нисбатан қўшимча олинган дон ҳосили оз миқдорда 0,1 центнерга кўп бўлганлиги аниқланди. Ойжамол нави учун кузги буғдойдан бўшаган майдонда такрорий экин сифатида экиб ўстиришда азотли ўғит меъёрини 120 кг/га кўллаш вариантлар орасида иқтисодий жихатдан самарали эканлиги аниқланди.

Селекта-201 навини озиқлантиришда соф холда 5-вариантда 150 кг азотли ўғит берилганда ўртача 6,3 ц/га дон ҳосили олинган. Селекта-201 нави учун кузги буғдойдан бўшаган майдонда такрорий экин сифатида экиб ўстиришда азотли ўғит меъёрини 150 кг/га кўллаш вариантлар орасида энг самарали эканлиги аниқланди.

Амиго навини озиқлантиришда соф холда 120 кг/га азотли ўғит берилган 4-вариантда ўртача 6,9 ц/га, 5-вариантда 150 кг азотли ўғит берилганда ўртача 7,1 ц/га дон ҳосили олинган. Азотли ўғит меъёрини 5-вариантда 4-вариантга нисбатан 30 кг/га оширилган бўлишига қарамай олинган қўшимча дон ҳосили 0,2 центнерга кўп бўлганлиги аниқланди. Демак, соянинг Амиго нави учун кузги буғдойдан бўшаган майдонда такрорий экин сифатида экиб ўстиришда азотли ўғит меъёрини 120 кг/га кўллаш вариантлар орасида энг яхшиси эканлиги аниқланди.

Адабиёт:

  1. Атабаева Х. Н., Умарова Н., Абитов И.И Ўзбекистоннинг суғориладиган шароитида сояни такрорий етиштиришнинг технологик асослари.// Тош ДАУ Тавсиянома. Тошкент-2014 й.
  2. Ёдгоров Н.Ғ, Тўрақулов Қ.Ҳ. Такрорий соя етиштириш агротехникасининг вегетация даври ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари.// «Бошоқли ва дуккакли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги, ер ва сув ресурсларини тежовчи етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш истиқболлари» Республика илмий-амалий конференция тўплами. Қарши-2020 й, 270–272-б.
  3. Норкулов У, Сотторов О Такрорий экин сифатида экилган сояни суғориш тартиблари.// Тош ДАУ «Мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлаш: ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари» Мазусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўрлами. Тошкент 2018 й. 21 — аррел 187- б.
Основные термины (генерируются автоматически): га дон, дон, софа холда, соя, III, Республика илмий-амалий, тоша ДАУ.


Ключевые слова

фосфор, соя, азот, ҳосилдорлик, тупроқ, унумдорлик, калий, нав, меъёр, ўғит, такрорий, экин
Задать вопрос