Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (335) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 02.11.2020

Статья просмотрена: 220 раз

Библиографическое описание:

Нуриддинов, Хожиакбар. Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши / Хожиакбар Нуриддинов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 45 (335). — С. 373-376. — URL: https://moluch.ru/archive/335/74700/ (дата обращения: 19.04.2024).



Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Калит сўзлар: халқ оғзаки ижоди, қадимий жанр, фразеологизм, манба, мақол

Фольклор вызывал определенный интерес у специалистов, изучающих историю народного творчества. В статье рассматривается историческое и лингвокультурологическое исследование пословиц.

Ключевые слова: фольклор, старинный жанр, фразеологизм, источник, пословица

Халқ оғзаки ижодининг қадимий жанрларидан саналган фразеологизмларнинг тўпланиши ҳамда системалаштирилишига доир маълумотларни ўзида мужассамлаштирган тўпламларнинг барчаси фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотади. Бироқ ўрта асрларда тартиб берилган тўпламларнинг айримлари компелятив характерга эгалиги, яъни аввал тузилган мажмуалардаги материалларнинг қисман ёки тўлалигича такрорланишини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Бу хусусият ал — Майдоний ва аз-Замахшарийнинг юқорида номи зикр этилган машҳур тўпламларига ҳам тегишлидир. Бироқ, бу муаллифлар кенг қамровли тўпловчилик фаолияти олиб бориб, ҳажман ғоят катта асар яратганлар. Бунинг устига улар фойдаланган бирламчи манбаларнинг аксарияти бугунги кунгача сақланиб қолмаганлиги ал-Майдоний ва аз-Замахшарий тўпламларини ўрта аср араб фольклорини ўрганишдаги энг ишончли манба, деб баҳолашга тўла асос бўла олади. Бундан ташқари, мазкур тўпламларни маълум маънода ўша давр фольклори, айниқса жонли оғзаки анъанадаги халқ ижодининг ойнаси, деб атаса ҳам бўлади. Чунки ал-Майдоний ва аз- Замахшарий ўз тўпламларини тузиш жараёнида ўша даврда одамлар айтиб юрган турғун иборалар ҳамда ҳикматли сўзлардан ҳам самарали фойдаланганлар.

Араб фольклори жанрларини қуйидагича таснифлаш мумкин:

1) Нутқий жанрлар (мақоллар, маталлар, топишмоқ ва афсунлар).

2) Қўшиқ жанрлари (лирик қўшиқлар, лапарлар, маросим қўшиқлари).

3) Ҳикоявий жанрлар (эртаклар, асотир ва ривоятлар, бўлган воқеалар, лофлар, латифалар).

4) Томоша-ижро жанрлари (халқ драматик ижролари, халқ драмаси) [1, c.17].

Арабларнинг оғзаки поэтик ижоди ривожланишининг эрта босқичларини акс эттирувчи бизгача етиб келган матнларга қараганда қадимги араб фольклорида юқорида санаб ўтилган жанрларнинг катта қисмини ажратиш мумкин бўлса, ўрта аср араб фольклорида барча жанрлар қўлланганлигининг гувоҳи бўламиз. Жанр бўйича таркибнинг тўлиқ тасвирини араб халқларининг замонавий фольклори беради.

Нутқий (ҳикоявий) жанрлар. Арабларда закий, «нишондор» сўз қадимдан қадрланган. Муфаддал Даббий, Хамза Исфахоний ва аз-Замахшарийларнинг тўпламлари исломга қадар яратилган минглаб мақол ва матнлар ҳақида тушунча беради. «Бу ишда менга на туя ва на буталокча фойдам бор» каби мақоллар, албатта, исломга қадар яшаган бадавийлар тилидан айтилгандир. Қадимги араб мақол ва маталларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: шарқий (Ироқ, Бахрейн, Уммон, Хадрамаут, Наж) ва ғарбий (Хижоз ва Яман). Шарқий араб мақолларига мисол тариқасида Муфаддал Даббий тўпламида келтириб ўтилган қуйида машҳур мақолларни келтириб ўтиш мумкин:«Нима эксанг шуни ўрасан» (كما تزرع تحصد) ва «Маданиятнинг (дин) ўчоғи билимдир» (راس الدين المغرفة).

Шарқий араб мақолларининг барчаси бадавийларга хос бўлса, ғарбий мақолларда қадим даврларданоқ шаҳарларга хослари кўп учрайди. Мисол тариқасида Макка аҳли орасида машҳур бўлган қуйидаги мақолни келтиришимиз мумкин: «Тежолининг иши бежоли» (امسك عليك نفقتك).

Кейинчалик, ислом худудининг жуғрофий кенгайиши оқибатида ушбу минтақаларда яшайдиган халқларга хос бўлган янгидан-янги мақоллари пайдо бўла бошлади. Буларнинг кўпчилик қисми шаҳар мақоллари эди. Бу даврда қатор халқларнинг, асосан, Марказий Осиё халқларининг мақоллари араб тилига таржима қилиниб, улар қисқача қилиб «ал-муваллад» (қўшилган, кўчирилган) деб номлана бошлаган (ҳозирда кўпгина Европа халқлари қўллаётган «мулат» сўзи аслида «муваллад» сўзидан келиб чиққан). Кўчирилган мақолларга ҳозирда ҳам машҳур бўлган қуйидаги мақолни келтирамиз: «Семизликни қўй кўтаради» — "الخَرْسُ سَمِنَ حَتّى صار كَانّهُ"

Вақт ўтиши билан ҳар бир араб давлатининг мақоллари дифференциялаша бошлади. Бизгача етиб келган мақолларнинг энг кўп қисми Ироқ ва Мисрга хос бўлган мақоллардир.

Ўрта асрларга келиб мақол ва маталлар адабиётга кириб келади, умумий филологик таълимнинг ажралмас қисмига айланади. Ҳеч бир адабий ва дидактик асар улар иштирокисиз яратилмайди. Мақол ва маталларнинг халқ хаётидаги, аҳамияти қуйидаги мақолда тўлақонли акс эттирилган: «Сукут аломати ризо» — "السكوت اخو الرّضا"

Мақол кўчма маънода қўлланувчи халқ мажозий иборалари воқеа– ҳодисалар, ҳолат ва ҳаракатларни образли ифодалашда кенг қўлланилади. Мақолда ўхшатиш, таққослаш, киноя, қочириқ каби бадиий воситалардан фойдаланилади.

Мажозий иборанинг ўз асл маъноси билан кўчма маъноси ўртасида яқинлик, мантиқий боғланиш бўлиши шарт. Мақол бир ёки бир неча жумладан тузилади, улар орасида қофияланиш ҳамиша ҳам сақланмайди. Масалан:»Шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимирламас», «Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин», «Қизим сенга айтаман,келиним сен эшит»:

أكلمك يا بنتي و أسمعك يا كنتي

Мақоллар — халқ оғзаки ижоди жанри, қисқа ва лўнда, образли, грамматик ва мантиқий тугал маъноли ҳикматли ибора, чуқур мазмунли гап. Муайян ритмик шаклга эга. Уларда авлод-аждодларнинг ҳаётий тажрибалари, жамиятга муносабати, тарихи, руҳий ҳолати, этик ва эстетик туйғулари, ижобий фазилатлари мужассамлашган. Асрлар мобайнида халқ орасида сайқалланиб, ихчам ва содда поэтиc шаклга келган.

Маълумки, мақоллар халқ оғзаки ижодининг бебаҳо бойлиги саналади. Улар ўзининг қисқа шакли ва чуқур маъноси билан ҳар биримиз нутқимизда қўллайдиган бебаҳо воситага айланган. Улар ўз хусусиятига кўра халқаро жанр саналади. Яъни у дунёдаги ҳамма халқлар оғзаки ижодида учрайди. Мақоллар мавзу жиҳатдан ниҳоятда бой ва хилма-хил. Ватан, меҳнат, илм, ҳунар, дўстлик, аҳиллик, донолик, ҳушёрлик, тил ва нутқ маданияти, севги ва муҳаббат каби мавзуларда, шунингдек, салбий ҳислатлар хусусида ранг-баранг иборалар яратилган. Улар учун мазмун ва шаклнинг диалектик бирлиги, кўп ҳолларда қофиядошлик, баъзан кўп маънолилик, мажозий маъноларга бойлик каби хусусиятлар ҳарактерли.

Туркий халқларнинг мақолларидан намуналар дастлаб Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида келтирилган. Бу мақолларнинг бир қанчаси ҳозир ҳам ўзбек халқи орасида турли вариантларда ишлатилади. Масалан, Маҳмуд Қошғарий асарида «Киши оласи ичтин, йилқи оласи таштин», яъни: « Одам оласи ичида, мол оласи ташқида» каби.

Мақоллар — халқ оғзаки ижоди меросининг кенг тарқалган характерли жанри ҳисобланади.

Халқ тарихи, характери, меҳнат фаолияти ва турмушининг ўзига хосликлари мақолларда муҳрланган ёки қадимий турмушининг тошларга қолдирган излари сингари ишончли, метафорик тарзд яширинган.

Мақолларни юзага чиқарган халқ тили ҳам ўзининг образли қудрати билан минг йиллар бўйи сақланиб келаверади.

Яна шуни унутмаслик керакки, мақоллар уларни яратган халқнинг донолигини ўзида мужассам этади. Халқ донишмандлиги — йирик бир фан. Буюк тажрибага эга бўлган кишилар унга эга бўладилар.

Сўнгги ўн йилларда халқ мақоллари хусусида турли хил, баъзан умуман бир — бирига қарама қарши бўлган нуқтаи назарлар илгари сурилмоқда. Масалан, ҳозирги замон паремиологиясининг асосчиларидан бири Г. Л. Пермяковнинг фикрича, уларнинг образлилиги ва ташқи тузилиши, ибора орқали акс эттирилган этнографик ва этногеник реалиялар уни тавсифловчи асосий жиҳатлар эмас. Унинг фикрича, асосийси, мақолнинг асосий мазмуни унинг мантиқий конструкцияси (тузилиши)ни белгилашдир. «Мақоллар вазият ёки нарсалар орасидаги муайян муносабатларнинг белгилари ҳисобланади» [2, c.32].

Бошқа тадқиқотчилар, аксинча, «фольклорнинг бир жанри ҳисобланган мақолдаги асосий нарса унинг мантиқий табиати ёки унда мужассам бўлган маълумот эмас, бадиий образ ва маъновий икки планликдир. Мантиқ қонунларига мувофиқ тарзда силлиқ тизилган энг теран мулоҳазалар, қисқа ва лўнда шаклда ифода этилган энг доно фикрлар, агар бадиий шаклга эга бўлмаса, ҳеч қачон баландпарвоз (таъсирчан) бўла олмайди.

А. Дандиснинг фикрича, «Йигирманчи асрда, замонавий ижтимоий фанлар таъсирида уларни адабий ва тарихий нуқтаи назардан ўрганишдан четга чиқила бошланганга ўхшайди». «Мақоллар меҳнаткаш халқнинг бутун ҳаётий, ижтимоий- тарихий тажрибасини шакллантиради» [3, c,67].

Тейлорнинг фикрича: «Халқ мақоллар»га таъриф берилиши жуда мушкул иш. Бир гапнинг турғун ибора ёки бундай эмаслигини аниқлаш ҳам осон эмас. Шу боис ҳеч қандай таъриф уларнинг тўла ва ишонч билан тавсифлаш, унинг нима эканлигини аниқ белгилашга кўмак бера олмайди.»

В. И. Даль «мақол» атамасининг аниқ тушуниш заруриятини англаб етган эди: «Мақол, матал ва шунга ўхшаш ибораларга ном бериб, мен шундай боши берк кўчага кириб қолдимки, бу номлар остида нималарни тушунишим ва уларни халқ қандай тушунаётганлигини изоҳ этмасдан бу боши берк кўчадан чиқишнинг иложи йўқ». У мақолда «риториканинг барча жилолари» намуналари, истиора, мажоз, гипербола, метонимия, синекдоха, ирония, қарама–қаршилик, ўзгариш, икки фикрлилик, жонлантириш, шартлилик, чала (ярим) фикр, шунингдек, халқ оғзаки ижодининг қўшиқ ва эртак жанрларга хос «ўлчовли ва ихчам кўриниши» ни топади.

В. И. Даль паремияларнинг бошқа турларини ҳам кўриб чиқади, бу: тезайтишлар, топишмоқлар ва бошқалар. Халқ оғзаки ижодидаги барча санаб ўтилган жанрлардан мақолга энг яқини маталлардир. «Матал, халқ берган таърифга кўра, митти бир гул бўлса, мақол — мевадир; Бу энг тўғри хулоса.

Матал-ифода, кўчма нутқ, оддий мажоз, ифода усули, аммо ақлсиз, хулосасиз; бу мақолнинг биринчи ярмидир».

Тўғри маънога эга бўлган жумла мажозий образга айланади.

Масалан, ифодаси ҳам тўғри, ҳам кўчма маънога эга бўлиши мумкин.

Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади:

الملدوع من النار ينفخ الالبان

«Нутқда муқобиллик тамойилига кўра кўп маънода қўлланила оладиган қисқа, нутқда мустаҳкам ўрнашган, ритмик ташкиллашган образли нутққа мақол дейилади. Мазкур таърифда кўрсатиб ўтилган белги ва аломатлар–қисқалик, турғунлик, ритм, кўп маънолилик ва бошқалар. Шунингдек, мақоллар тўғрисида улар халқнинг ижтимоий-тарихий ва турмуш тажрибаларини умумлаштириши ҳам таъкидланади» [4, c.48].

Туркман паремиологи Б. М. Гарриев эса бу фикрларни янада тўлдириб, мақоллар дастлаб ўткир кузатувчанлик ва ўз фикрини бир нечагина сўз билан равшан ифодалай олиш қобилиятига эга бўлган бир киши томонидан тўқиб чиқарилган, ўринли ифодаланган бу фикр кейинчалик кўпчилик томонидан қабул қилиниши, қўлланиши оқибатида юзага келишини қайд этиб ўтган.

Адабиёт:

  1. Шамусаров Ш. Арабский фольклор. С.17.
  2. Пермяков А. А. «Пословицы и поговорки народов Востока». 1979. С.-32.
  3. Дандис А. О. О структуре пословицы М. 1978. С.- 67.
  4. Аникин В. П. Круглов Ю. Г. Русское народное поэтическое творчество. Л: 1983. С.-48.
  5. Мирзаев Т., Мусақулов А., Саримсоқов Б. Ўзбек халқ мақоллари -Т.: Шарқ, 2005. -258б.
  6. Ҳамидов Х. Мақол ва идиомалар таржимаси муаммолари. — Тошкент: ТДШИ, 2017. –128 б.
  7. Кухарева Е. В. Лингвостраковедческий словарь арабских паремий (с лексико-фразеологическими комментариями). М., 2007
  8. Matibaeva, R. B. (2019) Редкая рукопись по ханафизму «Манакиб Аби Ханифа» // Molodoy ucheniy. — 2019. — № 36 (274). — S. 71–74.
Основные термины (генерируются автоматически): араб, улар.


Ключевые слова

фразеологизм, халқ оғзаки ижоди, қадимий жанр, манба, мақол

Похожие статьи

Илк ва ўрта асрларда ватанимиз ҳудудида фалият олиб борган...

Бир қанча китоблар араб ва форс тилларидан эски ўзбектилига таржима қилиниб кўчирилди. Улар орасида араб муаллифи Шатибийнинг Қуръони каримни ўқиш санъати ҳақидаги рисоласи...

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси | Статья в журнале...

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси / Сирожиддин Махаммаддин ўғли Сотволдиев.

Биринчи гуруҳ Ибн Дуруставайҳ [5] бошчилигидаги олимлардан иборат бўлиб, улар бу тил...

Некоторые рассуждения об этнической истории арабов...

Библиографическое описание: Искандаров, Ш. А. Некоторые рассуждения об этнической истории арабов Узбекистана и связанных с ними этнотопонимах / Ш. А. Искандаров.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Компаратив фразеологик бирликлар ва таржима | Молодой ученый

Улар кишининг сезги аъзолари томонидан ҳис қилинади, асаб тизими ва онгга таъсир қилади.

References: Рахматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик лугати II / араб сўзлари ва улар билан...

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини...

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик

Библиографическое описание: Махамадходжаев, Б. Х. Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий...

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Улар чамаси ўн иккита ва назаримда, ёрқин нур ичра унсиз сузаётгандек эди.

Қумлоқ пляжда юрган икки араб уларни кузатаётгандек, шубҳали туюлади.

Два поколения слуг в пьесе А. П. Чехова «Вишнёвый сад»...

Библиографическое описание: Бражникова, Л. А. Два поколения слуг в пьесе А. П. Чехова «Вишнёвый сад»: сравнительная характеристика персонажей / Л. А. Бражникова.

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма...

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта...

Похожие статьи

Илк ва ўрта асрларда ватанимиз ҳудудида фалият олиб борган...

Бир қанча китоблар араб ва форс тилларидан эски ўзбектилига таржима қилиниб кўчирилди. Улар орасида араб муаллифи Шатибийнинг Қуръони каримни ўқиш санъати ҳақидаги рисоласи...

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси | Статья в журнале...

Араб тилшунослигида шаклдошлик ҳодисаси / Сирожиддин Махаммаддин ўғли Сотволдиев.

Биринчи гуруҳ Ибн Дуруставайҳ [5] бошчилигидаги олимлардан иборат бўлиб, улар бу тил...

Некоторые рассуждения об этнической истории арабов...

Библиографическое описание: Искандаров, Ш. А. Некоторые рассуждения об этнической истории арабов Узбекистана и связанных с ними этнотопонимах / Ш. А. Искандаров.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Компаратив фразеологик бирликлар ва таржима | Молодой ученый

Улар кишининг сезги аъзолари томонидан ҳис қилинади, асаб тизими ва онгга таъсир қилади.

References: Рахматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик лугати II / араб сўзлари ва улар билан...

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини...

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик

Библиографическое описание: Махамадходжаев, Б. Х. Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий...

Альбер Камюнинг «Бегона» асарида «Абсурд Олам» тасвири

Улар чамаси ўн иккита ва назаримда, ёрқин нур ичра унсиз сузаётгандек эди.

Қумлоқ пляжда юрган икки араб уларни кузатаётгандек, шубҳали туюлади.

Два поколения слуг в пьесе А. П. Чехова «Вишнёвый сад»...

Библиографическое описание: Бражникова, Л. А. Два поколения слуг в пьесе А. П. Чехова «Вишнёвый сад»: сравнительная характеристика персонажей / Л. А. Бражникова.

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма...

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта...

Задать вопрос