Синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №44 (334) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 28.10.2020

Статья просмотрена: 471 раз

Библиографическое описание:

Казакбаев, Акбар. Синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари / Акбар Казакбаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 44 (334). — С. 392-394. — URL: https://moluch.ru/archive/334/74517/ (дата обращения: 22.12.2024).

Мақолада синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари, унинг тилшунослик, психолингвистика фанлари билан боғлиқ жихатлари, бошқа таржима турларидан фарқи, синхрон таржимага тайёрлаш методлари, шунингдек, оғзаки таржиманинг куринишлари хақида айтилади.

Калит сўзлар: синхрон таржима, тилшунослик, психолингвистика, оғзаки таржима

В статье описаны особенности синхронного перевода, его связи с лингвистикой, психолингвистикой, отличия от других видов перевода, способы подготовки к синхронному переводу, а также виды устного перевода.

Ключевые слова: синхронный перевод, лингвистика, психолингвистика, устный перевод

Синхрон таржима бир тилдан иккинчи тилга ахборот ўгиришнинг бир тури сифатида XX асрнинг 60-йилларида махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганила бошланди. 70-йилларнинг бошларида эса эшитиб таржима қилишнинг нутқий, психологик механизмлари, оригинал тилдан эшитилган нутқий ахборотни бир пайтнинг ўзида иккинчи тилга таржима қилиб гапириш, унинг лисоний, психологик асослари ҳақида тадқиқотлар пайдо бўла бошлади.

Шундай қилиб, таржимашунослик илмига «синхрон таржима» атамаси кириб келди. Бу таржима тури бошқаларидан таржима жараёнининг бир пайтнинг ўзида содир бўлиши билан фарқланади, у бевосита чет тилида эшитилаётган ахборотнинг лингвистик, семантик хусусиятларини тўғри англаш, нутқ содир бўлаётган вазиятдаги психолингвистик ўзига хосликларни хисобга олиш, уларни таржима тилидаги нутқ механизмлари орқали ифодалай билишни талаб қилади.

Синхрон таржима — таржиманинг лингвистик назариясига, нутқ вазиятининг психолингвистик ва коммуникатив асосларига таяниб, бир пайтнинг ўзида ҳам эшитиб, ҳам тушуниб таржима қилишнинг қонун-қоидаларини ўрганади.

Синхрон таржима эшитиб таржима қилишнинг бир тури сифатида Г. В. Черновнинг «Теория и практика синхронного перевода» (М.,1978), «Основы синхронного перевода» (М.,1987), А. Ф. Ширяевнинг «Синхронный перевод» (М.,1979) номли асарларида махсус ўрганилган. Бундан ташқари, таржимашуносларнинг махсус илмий тўплами — «Тетради переводчика» да синхрон таржиманинг турли сохаларига оид кўплаб мақолалар эълон қилинди. Афсуски, чет тилидан ўзбек тилига ва, аксинча, чет тилларига синхрон таржима қилишнинг лисоний, коммуникатив, психолингвистик асослари ёки уларни ўргатишга оид илмий тадқиқотлар ўзбек таржимашунослигида кам кузатилади.

Синхрон таржима, асосан, мажлис, учрашув ҳамда анжуманларда фойдаланилиши билан кетма-кет таржимага ўхшашдек туюлади. Бироқ кейинги йилларда синхрон ва кетма-кет таржимадан фойдаланишда ихтисослашув аломатлари тобора сезиляпти. Масалан, синхрон таржима, асосан, кўп тилли халқаро симпозиумлар, халқаро ташкилотлар иштирокчиларига нотиқ нутқини эшитиш жараёнида уни икки ва ундан ортиқ тилларга таржима қилиш лозим бўлган вазиятларда шу соха бўйича махсус тайёрланган синхрончи таржимонлар томонидан амалга оширилса, кетма-кет таржима таржимон ва сўзловчи (нотиқ)нинг бевосита мулоқоти жараёнида икки томонлама учрашув ва конференцияларда, дипломатик сўзлашувларда кўпроқ амалга ошириляпти.

Бундан ташкари, синхрон таржима кетма-кет таржимадан қуйидаги жихатлари билан ҳам фарқ қилади:

  1. Синхрон таржимада нотиқ нутқи нутқ тугаши, гап якунланиши кўтилмасдан таржима қилинади. Кетма-кет таржимада эса таржимон нотиқнинг хар бир жумласини таржима қилишга уринади. Бунда нотиқ таржима амалга оширилгунча нутқини тўхтатиб туради.
  2. Синхрон таржимада таржимон ўзини коммуникация иштирокчиларидан ажратиб турувчи турли-туман техник аппаратуралардан фойдаланади.

У нотиқ нутқини махсус хонада қулоққа тақиладиган наушник орқали эшитиб, таржима қилади ва уни микрофон орқали шу тилни тушунадиган тингловчиларга етказади. Бу таржима махсус каналлар орқали фақат шу тилда эшитиб тушунадиган иштирокчи-тингловчиларнинг наушникларига етказилади. Фараз қилинг, конференция залида чет тилида, масалан, францўз тилида гапираётган нотиқнинг маърузасини синхрончи ўзбек ёки рус тилини тушунадиган иштирокчилар учунгина ўзбек ёки рус тилига таржима қилиб ўзатади. Агар нотиқ ўзбек ёки рус тилида гапираётган бўлса, синхрончи уни француз тилини тушунадиган иштирокчилар учун французчага таржима қилиб узатади. Агар конференция залида бир неча, масалан, инглиз, француз, немис миллатига мансуб вақиллар иштирок этаётган бўлса, махсус аппаратуралар олдида ана шу тилларда синхрон таржима қиладиган учта синхрончи иш олиб бориши керак. Бу холда турли тилларда сўзлашувчи иштирокчилар наушникларни ўзлари тушунадиган таржима тили каналларига улайди. Демак, синхрончидан эшитилган ахборотни шу ондаёк таржима тилига ўгириш, нотиқнинг нутқ тезлигига мослашишга улгуриш талаб қилинади.

Кетма-кет таржима қилувчи таржимон эса бевосита чет тилида гапирувчи шахс ёнида туриб, унинг гапларини кетма-кет, муайян гап ёки фикрнинг тугашини кутиб таржима қилади.

Синхрон таржимага ўргатиш тинглаб таржима қилиш механизмини шакллантириш, шу орқали ихтисослашган синхрончи фаолиятини шакллантиришни кўзда тутади.

Хар қандай фаолиятга ўргатиш дастлаб кўникма, малакаларни хосил қилиш орқали амалга оширилади. Бундай кўникма ва малакани, яъни синхрончи фаолиятини шакллантириш учун, биринчи навбатда, ундан диққатни жамлашни талаб қиладиган фаолият турларини ўзлаштириш ва уларни ишга тушириш механизмларини шакллантириш талаб қилинади. Хар қандай фаолиятни шакллантириш бирламчи ва иккиламчи кўникмаларни ривожлантириш орқали амалга оширилади. Бирламчи кўникма ўзлаштириладиган фаолиятнинг элементар асослари, уларни бажариш йўллари, усулларини секинлик билан, кетма-кет харакатларни амалга ошириш орқали хосил қилинади. Иккиламчи кўникма турли вазиятларда амалиёт усулларидан фойдаланишни кўзда тутади.

Бирламчи ва икқиламчи кўникмалар аста-секин автоматлашган малакаларга, иш жараёнида бемалол фойдаланса бўладиган қобилият (тажриба)га айланади.

Синхрон таржима малакаларининг такомиллашуви ностандарт таржималар қилиш, секин ва тез ўқилган нутқни таржима қилиш, янги лексик, грамматик конструкциялардан фойдаланиш жараёнида рўй беради. Олий ўқув юртларида синхрончи таржимон тайёрлаш чегараланган мавзулар (сохалар) асосида ташкил қилиниб, кейинчалик ўз касбларини янада такомиллаштириш учун асос яратилади. Масалан, адабиёт ва санъат, тиббиёт, экология, маълум бир давлатнинг тарихи, саноати, қишлоқ хўжалиги ва хоказо сохалар бўйича алохида, махсус синхрончилар тайёрлаш режалаштирилади. Бунда бўлажак мутахассисларда мавзуни умумлаштириш, онгли ва мантикий баён қилиш каби кўникма ва малакаларни шакллантириш мақсад қилиб қўйилади. Бу мақсадни амалга ошириш жараёнида синхронист таржимон нутқ фаолиятининг алохида бир тури сифатида эгалланиши билан боғлиқ кўплаб психолингвистик қийинчиликларни енгиб ўтишига тўғри келади. Чунки бўлажак мутахассисларда перцептив (қабул қилиш), диққатни жамлаш, хотирада сақлаш, фараз қилиш, фикрлаш ва бошқа қобилиятларни шакллантирмасдан туриб, синхрон таржимага ўргатиш мумкин эмас. Бу ўринда перцептив қобилиятнинг асосий кўрсаткичлари: диққат, хотира, фикрлаш, тез фахмлашни такомиллаштирмай, ақлий харакатларни бошқарув тезлигига ўргатмай синхрон таржимани ўргатиш мумкин эмас.

Синхрон таржимага ўргатишнинг иккинчи мақсади таржимонни эшитиладиган нутқни шу ондаёк тушуниб таржима қилишнинг психолингвистик асосларига ўргатишдир. Бу ўринда гап:

— синхрон таржима жараёнида нотиқ нутқини тушунишга йўналтирилган махсус кўникма ва малакаларни шакллантириш;

— қисқа вақт ичида эшитилган нутқ асосида керакли сўз ва жумлаларни қидириб топиш кўникмаларини шакллантириш;

— нотиқ нутқини қабул қилиш жараёнининг ўзида унда бошқа тилда гапириш кўникма ва малакаларини шакллантириш;

— юқоридаги уч жараённи синхронлаштириш малакаларини шакллантириш;

— нотиқ нутқини трансформация қилиш малакаларини эгаллаш ҳақида кетаяпти.

Синхрон таржимадан кўзатиладиган учинчи мақсад бўлажак мутахассисларда ижтимоий-иктисодий фанлар, тили ўрганиладиган мамлакат маданияти буйича билимларни кенгайтириш ва мустахкамлашдир. Синхрон таржимадан кўзатиладиган хусусий мақсад синхрончининг лингвистик, психолингвистик, психологик билимларини амалда намоён қила олишини таъминлашдир.

Шунингдек, таржимондан юксак маънавий, маданий, ахлокий, гоявий сифатларни эгаллашни ҳам талаб қилади.

Адабиётлар:

  1. Виссон Линн. Практикум по синхронному переводу с русского на английский. — Москва, 2000. — С. 200.
  2. Казакова Т. А. Translation Techniques. Практические основы перевода. Санкт-Петербург, 2001. — 320 с.
  3. Комиссаров В. Н. Лингвистика перевода. — Москва, 1980. — 167 с.
  4. Matibaeva Raziya. (2019) Teoreticheskie osnovi interaktivnix metodov obucheniya. Materials of International scientific-practical conference on the theme Women’s achievements in science, culture and innovational technologies. Jizzakh Polytechnical Institute, 17/05/2019.
  5. Kazakbayev Akbar, (2019) Osobennosti prepodavaniya inostrannix yazikov: problemi i metodi. The Light of Islam: Vol. 2019: Iss. 4, Article 14
Основные термины (генерируются автоматически): синхронный перевод, психолингвистика, лингвистика, Москва, устный перевод, чет.

Ключевые слова

психолингвистика, тилшунослик, синхрон таржима, оғзаки таржима

Похожие статьи

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

Психоанализда онгсизлик концепцияси ҳақида

Ушбу мақола онгсизлик тушунчасини замонавий психоанализ таълимотида қандай шаклланганлигини таҳлил қилишга бағишланган. Маълумки, психоанализ замонавий фалсафа ва психология фанларида алоҳида ўринни эгаллайди ва унинг фундаментал асосини онгсизлик ту...

Сўз ясаш жараёни ва унинг араб адабий тилининг луғат таркибини шакллантиришдаги роли

Мақолада араб тилида сўз ясашнинг асосий услублари: морфологик ва лексико-семантик соҳалари, лексика билан грамматика ўртасидаги боғланиш, араб сўзларининг ўзагига ва таркибий андозасига кўра таснифи хақида айтилади.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Ingliz tilini o’qitishning o’ziga xos jihatlari

Мазкур мақолада инглиз тилини ўқитишда дидактик ўйинларни қўллаш усуллари баён этилган.

Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш

Берилган мақолади педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнида лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шарт шароитлари кўриб чиқилган. Шунингдек, чет тилларни ўқитишда лексик компетенция ўрни ҳақида сўз боради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни

Мақолада мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни янада ривожлантиришда кичик бизнеснинг ўрни ва ундаги камчиликларни белгилаб беради.

Задать вопрос