Ўт олдириш свечасини такомиллаштиришда “Морфологик таҳлил” методидан фойдаланиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №43 (333) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 27.10.2020

Статья просмотрена: 55 раз

Библиографическое описание:

Насиров, И. З. Ўт олдириш свечасини такомиллаштиришда “Морфологик таҳлил” методидан фойдаланиш / И. З. Насиров, Х. А. Юсупбеков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 43 (333). — С. 348-351. — URL: https://moluch.ru/archive/333/74446/ (дата обращения: 23.12.2024).

“Морфологик таҳлил” методи бўйича “Ўт олдириш свечасини тахлил қилиш” мавзусининг ўқитилиши ёритилган. Таҳлил натижасида одатий свеча такомиллаштирилиб, ундаги марказий ва ташқи электродлар Лаваль соплоли электродларга алмаштирилган. Бундай свеча ёнилғининг тўлароқ ёнишини таъминлаган.

Калит сўзлар: свеча, таглик, электрод, изолятор, қурум, лок, занг, форкамера, Лаваль соплоси, бўйинча.

В статье описано преподавание темы “Анализ свечи зажигания” по методу “Морфологический анализ”. В результате анализа усовершенствована обычная свеча зажигания путем замены центрального и внешнего электродов на электроды в виде сопла Лаваля. Такая свеча обеспечила более полное сгорание топлива.

Ключевые слова: свеча, подставка, электрод, изолятор, сажа, лак, коррозия, форкамера, сопло Лаваля, горлышко.

Республикамизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар жамият ҳаётининг барча соҳалари учун кадрлар тайёрлаш ишини замонавий даражада олиб боришни талаб этади. Шу муносабат билан ОТМ ларида мутахассислар тайёрлаш жараёнида илғор таълим технологияларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Сўнги йилларда таълимни ахборотлаштириш жадал суръатлар билан давом этмоқда, янги таълим технологияларининг шаклланиши ва педагогик назария ва амалиётда сезиларли ўзгаришлар билан бирга ўқиш ва шахсий ривожланиш учун янги имкониятлар очилмоқда. Технологияларни янгилаш суръатларини жадаллаштириш таълим мазмуни ва ўқитиш технологияларини ривожлантиришга ёндашувларни ўзгартириш заруриятини келтириб чиқаради.

Шундай педагогик методлардан бири “Морфологик таҳлил” методидир (5- расм).Бунда объект, масалан қурилманинг энг самарали конструкцион ечимини танлаш мумкин бўлган эвристик усул бўлиб, уни 1942 йилда Швейцариялик астроном Фриц Цвикки топган. Бу усулда қурилманинг таркибий қисмлари (қурилмани ташкил этувчи морфологик аломатлари) ва уларни ясаш вариантлари хамда уларнинг систематик равишда бир- бирини тўлдириш (комбинацияси) жараёни амалга оширилади. Масалан, “Ўт олдириш свечасини тахлил қилиш” мавзу ўқитилганда бу методдан қуйидагича фойдаланиш мумкин:

1- босқич:

1. Масаланинг мақсади аниқлаштирилади- объектнинг структуравий схемаси, функционал схемаси, ишлаш принципининг бўлиши мумкин бўлган турли туман вариантлари изланади. Мазкур ишнинг максади- ташқи электрод ва изоляторнинг орасидаги бўшлиқда қурум, лок ва зангнинг хосил бўлишини бартараф этиш эвазига ёнилғи аралашмасининг яхши ёнишини таъминлашдир.

sv1

1- расм. Свечанинг умумий тузилиши

Зичлаштириш максадида корпус 4 ва изолятор 1 орасига юқори иссиқлик ўтказувчанликка эга бўлган мис қистирма 9 жойлаштирилиб, корпуснинг юқори кирраси жўваланади. Изоляторнинг ўрта қисмига контакт- ўзак 2 ўрнатилиб, у марказий электрод 11 билан ток ўтказувчи шиша- зичлагнч 8 орқали туташади.

Марказий ва ён электродлар орасидаги тирқиш 0,6–0,9 мм ни ташкил қилади, электрон ўт олдириш системаларида тирқиш 1,0–1,2 мм гача катталаштирилиши мумкин.

2. Боғловчи нуқталари ажратилади (ўқлар, топшириқнинг айрим қисмлари) топилаётган объектнинг аввал шаклланган мақсад бўйича қисмларга ажратилади. Бунда қуйи тизимнинг, яъни ҳар бир қисмнинг хусусий функциялари, уларнинг ишлаш принциплари, шакли, жойлашуви, характеристикаси ва хоссалари аниқланади.

3. Ҳар бир боғловчи нуқта учун ечим вариантлари таклиф этилади. Ечимлар шахсий тажриба, справочник ва ғоялар банкидан олинади. Ҳар бир ўққа мумкин қадар кўпроқ ечимлар ёзиб чиқилади. Ҳар бир боғловчи нуқта учун вариантлар ечим топишнинг турли соҳаларидан олиниши керак. Улар нафақат реал, балки фантастик бўлиши ҳам мумкин.

4. Барча мумкин бўлган ечимлар вариантлари кўриб чиқилади. (ҳар сафар ҳар бир вариантни ҳар бир ўқ учун) уларнинг комбинациясини масала шартига мос равишда умумий гуруҳда ишлай олиши ва алохида ишлаши мумкинлиги ҳамда бошқа шароитларда ишлай олиши аниқланади ва жадвалга киритилади (2 жадвал).

5. Жадвал таҳлил қилинади. Свечанинг ишлашида унинг қисмларининг ахамияти ва свечадан учқун берилишида унинг қисмларининг хиссаси белгилаб чиқилади.

Таҳлилга асосан свечанинг ишлашида унинг марказий электроди (40 %), ташқари электроди (30 %) ва изолятори (20 %) асосий ролларни ўйнайди. Демак, уларни 2 босқичда қайтадан таҳлил қилиш керак бўлади. Шунинг билан бирга автомобилнинг босиб ўтадиган йўлига нисбатан улар қуйидагича ишдан чиқади: изолятор 45, ташқари электрод 55 ва марказий электрод 55 минг км да.

Зарур бўлганда танланган ечимлар учун боғланишни конкретлаштириб, морфологик таҳлилни такрорлаш мумкин. Шунинг учун Морфологик таҳлилни 2- босқичини ўтказамиз.

2- босқичда свечанинг энг мухим қисмлари: марказий электрод, ташқари электрод ва изоляторни чуқурроқ таҳлил қилиш учун танлаб оламиз.

  1. Муаммони аниқ шакллантириш. Свечанинг ташқи электроди ва изоляторининг орасидаги бўшлиқда қурум, лок ва зангнинг хосил бўлишини бартараф этиш эвазига ёнилғи аралашмасининг яхши ёнишини таъминлаш;
  2. Объектнинг зарур элементларини аниқлаш. Свечанинг зарур элементлари: унинг ташки электроди, марказий электроди ва уларнинг орасидаги изолятордир;

3. Элементларнинг шакл вариантларини топиш ва жадвалга киритиш. Ташки электрод, марказий электрод изоляторнинг 14 хил варианти топилди ва жадвалга киритилди;

4. Жадвалдаги барча вариантларни баҳолаш. Асосий қисмларнинг жами 14 х 3 = 42 комбинацияси баҳоланди.

5. Жадвал таҳлил қилинади. Свеча асосий қисмларнинг 42 хил комбинациясини алохида таҳлил қилиб чиқамиз.

Таҳлилга асосан свечанинг одатий ташқи электроди талабга жавоб бермади, чунки у Г- симон (Б-1 комбинация) бўлганлиги учун ёнилғи аралашмаси унга урилиб, икки томонга сочилиб кетади ва учқунга рўбаро келмайди. Оқибатда учқун бўлса ҳам ёниш тўла бўлмайди. Шунинг учун Б-6 комбинацияни, яъни О- симон шаклни қабул қилдик. Марказий электрод шаклини одатдагидек I- шаклида қолдирамиз (А-1 комбинация). Марказий ва ташқи электродлар орасидаги тирқиш учун ʘ- шаклини (В-10 комбинация) танлаймиз.

3-жадвал

Свечанинг ишлашида унинг қисмларининг хиссасини белгилаш матрицаси, %

Қисмлар

Босиб ўтилган йўл, минг км

5

10

15

20

25

30

35

40

45

50

55

60

65

70

100 %...

100

100

100

98

92

90

85

82

78

74

63

10

10

А. Корпус

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

Б. Изолятор

20

20

20

20

18

17

16

15

14

12

10

0

0

0

В. Марказий электрод

40

40

40

40

40

37

37

35

34

33

32

30

0

0

Г. Ташқари электрод

30

30

30

30

30

28

27

25

24

23

22

22

0

0

Д. Ўрнатиш қисми

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

4-жадвал

Свеча электродлари ва уларнинг орасидаги тирқиш шаклларини танлаш матрицаси

Ишчи элементлар

Ишчи юза шакли

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

А. Марказий электрод

I

II

П

Т

О

<

>

˅

^

ɾ

ɿ

˧

Б. Ташқи электрод

Г

Т

W

С

II

О

ϟ

ſ

¬

^

Y

V

В. Марказий ва ташқи электродлар тирқиши

Ɵ

Ȗ

ɵ

ͼ

Ξ

ø

÷

ʘ

Ȗ

Ɵ

Г. Изолятор

О

2- расмда биз таклиф этаётган свеча ва тагликнинг ёнидан қирқимда кўриниши схематик тарзда тасвирланган. Бунда: 1- ёндириш свечаси; 2- шайба: 3- таглик корпуси; 4- свечанинг резьба қисми: 4- форкамера; 5- изолятор; 6- мусбат марказий электрод: 7- Лаваль соплосининг бўйинчаси- манфий ташқи электрод;: 8- тагликнинг резба қисми; 9- Лаваль соплосининг хосил қилган пастки бўшлиғи; 10- Лаваль соплосининг хосил қилган юқори бўшлиғи.

Мазкур техник ечим бўйича свечалар ясалди ва автомобиль двигателларига қўйиб синаб кўрилди. 3- расмда свечаларнинг йиғилган кўриниши тасвирланган.

2- расм. Таклиф этилаётган свечанинг схемаси: 1- стандарт ўт олдириш свечаси; 2- таглик корпуси; 3- свечанинг резьбали қисми; 4- мусбат электрод; 5- тагликнинг резьбали қисми; 6- Лаваль соплоси; 7- Лаваль соплосининг юқори қисми; 8- Лаваль соплосининг пастки қисми.

Описание: IMG_20160527_173631

3- расм. Таклиф этилаётган свеча ва тагликларнинг йиғилган кўриниши

Мазкур ўт олдириш свечалари “Дамас”, “Нексия”, “Матиз”, “Спарк”, “Кобальт” ва бошқа автомобилларига ўрнатилиб, ишлатиб кўрилди. Натижаларга кўра автомобиллар двигателининг қуввати 20 % га ортди, ёнилғи сарфи 25 % га ва ишланган газлар таркибидаги углерод оксидининг миқдори 60 % га камайди.

Адабиёт:

  1. Насиров И. З., Тешабаев А. Э., Зокиров И. И. Свеча зажигания для двигателя внутреннего сгорания и подставка для её установки. Изобретение № IAP 2016 0338, МПК H 01 T 13/54. Официальный бюллетень Агентства по интеллектуальной собственности. 2017, № 8(196)-Ташкент- с. 30–31.
  2. Худойбердиев Т. С., Носиров И. З., Қосимов И. С. Ички ёнув двигатели учун ўт олдириш свечаси ва уни ўрнатиш таглиги.// Научно- технический журнал ФерПИ (STJ FerPI), 2018, (No.1), с. 46- 52.
  3. Насиров И. З., Косимов И. С., Каримов А. А. “Морфологик тахлил” методини куллаб ўт олдириш свечасини такомиллаштириш.// Инновацион технологиялар № 3(27)- 2017: Қарши: Қарши муҳандислик иктисодиёт институти, 2017, 74- 77 б.
  4. Nasirov I. Z. Ichki yonuv dvigatellari uchun o’t oldirish svechalari.// “Илм- фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ривожланитиришдаги замонавий муаммолар” мавзудаги халқаро илмий- амалий конференция материаллари. Андижон: АндМИ, 2020, 537–542 б.

1

Основные термины (генерируются автоматически): электрод, свеча, IAP, STJ, изолятор, электроди.

Ключевые слова

электрод, свеча, таглик, изолятор, қурум, лок, занг, форкамера, Лаваль соплоси, бўйинча

Похожие статьи

Физика таълими — концепцияси

Мақолада физиканинг барча тушунча ва қонунлари табиий–илмий билимлар асосини ташкил килиши, у элементар заррачаларидан галактикагача бўлган — объектлар ва турли туман ҳодисаларни ўрганиш даражалари таҳлил этилган. Физика фан сифатида табиий фанлар со...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Талабанинг фан бўйича мустақил таълим жараёнини ташкил қилишда мақсадли йўналтирилган ахборотлашган компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анча...

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Амилаза фрменти гомеостазига гамма-нурланиш таъсири

Организмга берилган ҳар қандай эмоционал, физик ёки кимёвий таъсирлар, уни динамик мувозонат ҳолатдан чиқариши мумкин. Организмда ўзгарган мухитга мослашиш мақсадида ички муҳит силжишининг олдини олишга ёки бартараф қилишга йўналтирилган мураккаб реа...

Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Задать вопрос