“Замонавий автомобиль электр ва электрон жиҳозлари” фанини ўқитиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 6 ноября, печатный экземпляр отправим 10 ноября.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №43 (333) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 26.10.2020

Статья просмотрена: 17 раз

Библиографическое описание:

Насиров, И. З. “Замонавий автомобиль электр ва электрон жиҳозлари” фанини ўқитиш / И. З. Насиров, У. М. Тешабоев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 43 (333). — С. 345-348. — URL: https://moluch.ru/archive/333/74411/ (дата обращения: 23.10.2021).



Андижон машинасозлик институтида транспорт электроникаси бўйича ўқув қўлланмалар сериясини нашр этиш режалаштирилган. Дастлабки ўқув қўлланма “Транспорт электроникасига кириш” деб номланади. Унда транспорт электроникасининг тарихи, ривожланиши ва ҳозирги кундаги транспортни интеллектуал бошқариш воситалари ҳақида маълумотлар ёритилган. Ўқув қўлланма транспорт йўналишларининг талабалари, ишлаб чиқариш корхоналарининг муҳандислари ва автомобилчилар учун мўлжалланган.

Калит сўзлар: электрон қурилма, интеграл схема, электроника, ўқув қўлланма, кашфиёт, ихтиро, фойдали модель, радиоузатма, электрон лампа, телевидение, радар, қаттиқ жисмлар электроникаси, транзистор, ўт олдириш тизими, генератор, GPS навигацияси, ESP тизими, тўғридан-тўғри бензин пуркаш, автокоммуникация.

В Андижанском машиностроительном институте запланировано издание серии учебных пособий по транспортной электронике. Первое учебное пособие названо “Введение в транспортную электронику”. В нем освящены история и развитие транспортной электроники, а также сведения о современных интеллектуальных средствах управления транспортом. Учебное пособие предназначено для студентов направлений транспорта , инженеров производственных предприятий и автомобилистов.

Ключевые слова: электронное устройство, интегральная схема, электроника, учебное пособие, открытие, изобретение, полезная модель, радиопередача, электронная лампа, телевидение, радар, электроника твердых тел, транзистор, система зажигания, генератор, GPS навигатор, система ESP, прямой впрыск бензина, автокоммуникация.

Андижон машинасозлик институтининг “Ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси” кафедраси профессор- ўқитувчилари томонидан транспорт электроникаси бўйича ўқув қўлланмалар сериясини тайёрланиб, чоп эттирилмоқда. Улар орасидан дастлабки ўқув қўлланма “Транспорт электроникасига кириш” деб номланади ва унда қуйидагилар ёритилган:

− ўқув қўлланманинг мақсад ва вазифалари;

− олинган билимларни касбий фаолиятда қўллаш;

− транспорт электроникасига кириш;

− транспорт электроникаси ривожданишининг қисқача тарихи;

− транспорт ишлаб чиқариши турлари;

− транспорт элекроникасининг бошқарув қурилмаларининг синфларга бўлиниши;

− қўлланиладиган технологиялари тавсифи;

− тизимда рўй берадиган носозликларни излаб топиш ва уларни бартараф этиш;

− схемотехник таҳлил учун зарурий билимлар ҳажми;

− зарурий веб-сайтлар рўйхати;

− қисқача хулоса (резюме);

− назорат саволлари;

− носозликларни излаш ва бартараф этишмуаммолари.

Ўқув қўлланма транспорт йўналишларининг талабалари, ишлаб чиқариш корхоналарининг муҳандислари учун мўлжалланган ва ундан замонавий электроника билан қизиқувчи барча ўқувчилар оммаси фойдаланишлари мумкин.

Ҳар бир инсон электрон қурилмалардан фойдаланади, аммо уларнинг кўпчилиги бу қурилмаларнинг ичида қандай ҳодисалар рўй бериётганини билмайди. Балким, айримлар буни билишнинг ҳожати йўқ деб ҳам ҳисоблар. Масалан, бирор киши, ички ёнув двигателлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган ҳолда, автомобилни бошқараётган бўлса, у худди шу тарзда, iPod дан ҳам шундай муваффақият билан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун унга интеграл схемалар ҳақидаги билимлар керак бўлмайди. Бироқ, электр ва электроника асосларини тушуниш учта сабаб бўйича фойдали бўлиши мумкин.

  1. Электроника асосларини ўрганиш орқали, у сизни бошқаришини ўрнига, сиз дунёни бошқаришнинг улкан имкониятига эга бўласиз [1]. Агар сиз муаммолар моҳиятига эътибор қаратсангиз, улар мавжудлигидан ўзингизни ноқулай ҳис қилмай, бу муаммоларни ҳал қила олиш имкониятига эга бўласиз.
  2. Электроникани ўрганишни ўзингиз учун ёқимли машғулотга айлантиришингиз мумкин. Бунинг учун ушбу жараёнга тўғри ёндашиш кифоя қилади. Биз тавсия қилаётган асбоб ва ускуналар нархи у қадар қиммат эмас ва барча ишни иш столингизнинг устидаёқ амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, унинг учун у қадар (агар ўзингиз бунга ортиқча вақт сарфлашга ният қилмаган бўлсангиз) кўп вақт ҳам талаб этилмайди.
  3. Электроникани билиш сизнинг, нафақат ходим сифатида, обрўингиз ва нуфузингизни орттиради, балким, сизни амал поғоналаридан дадил кўтарилишингиз учун хизмат ҳам қилади. Ўрганиш учун интилиш керак! Кўплаб бошланғич йўриқномалар тушунча ва фактлардан бошланади.

Бу ўқув қўлланмада, ўқув материалларининг тартиби бошқача тартибда шакллантирилган. Энг аввало, ишни схема элементларини бирлаштиришдан бошлаш керак. Пировардида, хосил бўлган нарсани кузатиб, нималар рўй бераётганини англаш мумкин. Бизнинг мақсадимиз, қадамма-қадам ихтиро ва фойдали моделлар яратиш орқали, кенг миқёсдаги ҳамда мустаҳкам билим олишни ўрганиш ҳисобланади.

Ихтиролар қила бориб, дунёни англаш жиддий илмий тадқиқотларни бажаришда амалга оширилади. Бунинг учун олимлар, мавжуд назария доирасида изоҳ берилиши мумкин бўлмаган, ноодатий ҳодисага гувоҳ бўладилар [2]. Сўнгра олимлар, бу ҳодисага изоҳ бериш мақсадида, уни ўрганишга киришадилар. Бу пировардида, оламни яхшироқ тушунишга олиб келади. Бизнинг мақсадимиз ҳам шунга ўхшаш, фақат, бу инсоннинг нафсониятига тегмаган ҳолда, эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши режалаштирилади.

Электрониканинг ривожланишига радионинг кашф этилиши сабаб бўлди. Радиоузатмалар бирданига кенг миқёсда (энг аввало, кемаларда ва ҳарбий ишларда) қўлланила бошланди. Бу эса улар учун элемент базасини яратишни тақозо этди ва уни яратиш ҳамда ўрганиш билан электроника шуғуллана бошлади.

Биринчи авлод элемент базаси электрон лампаларга асосланган эди. Натижада вакуум электроникаси ривожланди. Унинг ривожланиши, Иккинчи жаҳон уруши даврида кенг қўлланилган, телевидение ва радарларнинг кашф этилишига олиб келди. Электрон лампалар бир қатор жиддий камчиликларга эга эди. Бу энг аввало, уларнинг ўлчамларининг катталиги ва кўп миқдорда қувват талаб этиши билан (бу кўчма қурилмалар учун критик ҳолатни вужудга келтирар эди) тавсифланади. Шунинг учун қаттиқ жисмлар электроникаси ривожлана бошлади ва элемет базаси сифатида диодлар ҳамда транзисторлардан фойдалана бошланди [3].

Электрониканинг кейинг ривожланиши компьютерларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Транзисторларга асосланган компьютерлар ўлчамининг катталиги ва кўп миқдорда қувватга эҳтиёж сезиши уларнинг камчилиги сифатида эътироф этилади.

Ҳозирги вақтда электрониканинг ривожланиши уяли алоқа ҳамда турли-туман симсиз қурилмалар, навигатор, коммуникатор, планшет ва бошқаларнинг пайдо бўлишига туртки берди [4].

Электрониканинг ривожланиш босқичларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:

− 1895 йил 7 май- А. С. Попов томонидан радионинг кашф этилди ва радиоприёмниклар қўлланила бошланди;

− 1947 йил- транзисторларнинг кашф этилд (Уильям Шокли, Джон Бардин и Уолтер Браттейн);

− 1894 йил- амалий фойдаланишга яроқли биринчи электромобил яратилди;

− 1897 йил- ўт олдириш тизими учун паст кучланишли магнето (Бош ва Симс) яратилди;

− 1902 йил- ўт олдириш тизими учун юқори кучланишли магнето (Бош) яратилди;

− 1910 йил- электрик стартер ва ёритиш асбоблари (Делcо компанияси, Чарлз Кеттеринг, 1912 йилда Кадиллакда ишлатилган) яратилди;

− 1937 йил- рангли симлар биринчи марта турли схемалар учун ишлатилган;

− 1921 йил- биринчи марта автомобилга радио ўрнатилди;

− 1939 йил- Англияда хавфсизлик сабабли автомобил радиоси тақиқланди;

− 1947 йил- ярим ўтказгичли транзистор ихтироси яратилди;

− 1954 йил- бурилишни кўрсатувчи милтилловчи чироқлар яратилди;

− 1960 йил- ўзгарувчан токли генераторлар яратилиб, улар ўзгармас токли динамларни сиқиб чиқарди (юқори қувват, ишончлилик ва барқарор ишлаши эвазига);

− 1960 йил- электрон техникага интеграл схемалар кириб келди;

− 1968 йил- ёнилғи электрон пуркаш. Ёнувчи аралашманинг тайёрланишини бошқариш учун электроникадан фойдаланилди (Volkswagen 1600 E);

− 1974 йил- биринчи контактсиз электрон ўт олдириш тизими оммавий ишлаб чиқарилди;

− 1977 йил- борт компьютери ёнилғи сарфи ва босиб ўтган йўл ҳақида маълумот берди. (7 серияли БМW);

− 1978 йил- АБС блокировкага қарши тормоз тизими яратилди. Бирдан тормозлаш пайтида ғилдиракларнинг қулфланишига йўл қўймайди.

− 1980 йил- Электрон бошқарилувчи хавфсизлик ёстиғи (Мерcедес С-cласс) яратилди;

− 1990 йил- GPS навигацияси яратилди;

− 1992 йил- йўлни кузатиш учун видеокамералардан фойдаланилди (Япония);

− 1994 йил- автомобилга ўрнатилган навигаторлар яратилди. 7 серияли БМWга стандарт навигация тизими ўрнатилди. GPS орқали у транспорт воситасининг компьютеридаги маълумотлардан фойдаланди.

− 1997 йил- ESP тизими орқали транспорт воситасининг турғунлиги электрон бошқарилди (Мерcедес А-класс);

− 1999 йил- транспорт воситаларининг оралиқ масофасини бошқариш яратилди. Ҳаракатланиш пайтида радар ва круиз назорати транспорт воситасининг бошқа иштирокчиларидан хавфсиз масофанинг сақланишини таъминлади;

− 2001 йил- ички ёнув двигателининг цилиндрларига тўғридан-тўғри бензин пуркаш (Volkswagen Lupo FSI) яратилди;

− 2001 йил- автомобилнинг олд ойнасига маълумотлар чиқарилди (Corvette). Олд ойнанинг ҳайдовчи кўриш зонасида барча муҳим маълумотлар акс этади;

− 2008 йил- автокоммуникация яратилди. Автомобилларда симсиз алоқа орқали маълумотларни ўзаро алмашиш имконияти яратилди;

Юқоридаги электрон тизимлари йўл ҳаракатининг хавфсизлигини ошириши ва транспорт оқимини оптималлаштириш учун ғояда зарурдир

Мазкур мақола доирасида транспорт электроникасига киришни амалга оширдик. Агар ўзбек тилида бу турдаги ва соҳадаги ўқув қўлланмалар йўқлигини инобатга олсак, бу йўналишдаги олиб борилаётган педагогик изланишлар ўз самарасини беради деб умид қиламиз. Пировардида, транспорт электроникаси бўйича кўзда тутилган ўқув қўлланмалар серияси чоп эттирилади.

Адабиёт:

1. Рег Дж.Промышленная электроника.- Москава: ДМК Пресс; 2011.- 1136 с.

2. Гергей Т. Психолого-педагогические проблемы эффективного применения компьютера в учебном процессе / Режим электронного доступа: http: www. voppsy. ru / issues / 14. 04. 2007.

3. Парпиев О. А., Бозорова Г. Н. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўзгаришларнинг таълимга таъсири. Ишлаб чиқариш ва олий таълимда инновацион технологиялар. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. 2013 йил. 16–17 май. 1 том.372–374 бетлар.

4. Парпиев О. А., Махкамов Р., Каримов И. Х. Техника олий ўқув юртларида саноат электроникасини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари// “Машинасозлик илмий хабарномаси”, Андижон: АндМИ, 2019 й.- 9–17 б.

Основные термины (генерируются автоматически): GPS, транспорт, ESP, транспортная электроника, учебное пособие, электрон, FSI, электроник.


Ключевые слова

телевидение, генератор, транзистор, электроника, радар, электрон қурилма, интеграл схема, ўқув қўлланма, кашфиёт, ихтиро, фойдали модель, радиоузатма, электрон лампа, қаттиқ жисмлар электроникаси, ўт олдириш тизими, GPS навигацияси, ESP тизими, тўғридан-тўғри бензин пуркаш, автокоммуникация
Задать вопрос