Ихтисослашган санъат мактабларида ўқувчиларга тасвирий санъатдан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш методикаси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 6 апреля, печатный экземпляр отправим 10 апреля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №42 (332) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 20.10.2020

Статья просмотрена: 114 раз

Библиографическое описание:

Баймурзаева, О. Ш. Ихтисослашган санъат мактабларида ўқувчиларга тасвирий санъатдан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш методикаси / О. Ш. Баймурзаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 42 (332). — С. 308-310. — URL: https://moluch.ru/archive/332/74293/ (дата обращения: 29.03.2024).



Мақолада ихтисослашган санъат мактабларида тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишларни ўтказиш, унда ўқувчиларнинг тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, санъатшунослик каби санъат турлари бўйича бадиий дидлари ва амалий кўникмаларини шакллантири, машғулотларни учрашув, кўргазма, танлов, санъат кечалари каби қатор йўналишларда ўтказиш ва бадиий-ижодий қобилятларини шакллантириш улардаги индивидуаллик ва истеъдодни рўёбга чиқаришга қаратилган.

Калит сўзлар: тасвирий ва амалий санъат, тўгарак машғулотлари, қаламтасвир, рангтасвир, ҳайкалтарошлик, санъатшунослик.

Статья посвящена внеклассным занятиям в области изобразительного и прикладного искусства в специализированных художественных школах, в которых учащиеся развивают свои художественные вкусы и практические навыки в области изобразительного и прикладного искусства, архитектуры, истории искусства, проводят занятия по ряду направлений, устраивают встречи, выставки, конкурсы, вечера искусств и художественное творчество.

Ключевые слова: изобразительное и прикладное искусство, внеклассные занятия, художественное творчество, рисунок, живопись, жанры изобразительного искусство.

Ихтисослашган санъат мактабларида тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишларни ўтказиш муҳим ўринни эгаллайди. Бундай машғулотларда ўқувчилар тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, санъатшунослик каби санъат турлари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўладилар. Бу тўгарак машғулотлари, учрашув, кўргазма, танлов, санъат кечалари каби қатор йўналишларда ўқувчиларни бадиий-ижодий қобилятларини шакллантириш, эстетик эҳтиёжларини қондириш ва улардаги индивидуаллик ва истеъдодни рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Шу билан бирга у ёшларнинг атроф табиатни ўрганиш ва шакл, ранг, тус, пластик хусусиятлар тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтиради, эстетик дидини ривожлантиради.

Тўгараклар санъатнинг у ёки бу тури ёки жанри асосида ҳам ташкил этилиши мумкин. Бу тўгаракларнинг турлари уларга ажратилган соатлар ҳажми ва таълим мазмуни болаларнинг истаклари, ота оналарнинг майллари ва мактаб, маҳалла имкониятлари, болаларнинг ёш хусусиятлари ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш малакаларидан келиб чиқиб белгиланади.

Мактабдан ташқари тасвирий санъат тўгаракларинииг мақсад ва вазифалари асосан болаларнинг бадиий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳисобга олган холда қатъий режа асосида мунтазам олиб борилишини талаб эгилади.

Тўгараклар ҳар бир мактабда санъатнинг турлари, гуруҳлар бўйича битта ёки бир нечта бўлиши мумкин. Умумий ўрта таълим мактабларида тўгарак раҳбарининг асосий эътибори қуйидагиларга қаратилади:

– тасвирий ёки амалий санъат тўгаракларига қизиқиши ва қобилтияти бор ўқувчилар қабул қилинади ҳамда ҳар бир гуруҳда уларнинг сони 8–10 тадан ошмаслиги лозим. Акс ҳолда улар билан олиб бориладиган ишларнинг сифати пасайиб кетади, ҳар бир ўқувчи билан индивидуал шуғулланишга имконият бўлмайди.

– тўгаракда болаларнинг қизиқиши, идроки, тасвирий малакалари, ижодий қобилиятлари ўрганилиб ва маълум вақт мобайнида синовдан ўтказилиб, қабул қилинади.

Тўгаракларда тасвирий ва амалий санъат таълими мазмуни алоҳида эътиборга лойиқ. Таълим мазмунининг тўғри белгиланиши тўгарак ишини муваффаққиятини таъминлайди. Шунинг учун раҳбар мавжуд дастурларни ўрганиб чиқиши ва шу асосда ўзининг худудий шароитлари, болаларнинг тайёргарлиги ва имкониятлари, моддий-техник базасининг қай даражада эканлигига қараб таълим мазмунига оид ўз режасини ишлаб чиқади.

Тўгараклар тасвирий ва амалий санъатнинг қайси тури ёки жанрига қараб юзасидан бўлишлигидан қатъий назар, у назарий ва амалий қисмлардан ташкил топиши лозим. Тасвирий санъатдан амалий ишлар бевосита, натурага қараб расм ишлаш, композиция, буюк рассомларнинг санъат асарларидан нусҳалар кўчириш каби йўналишларда амалга оширилади. Нусҳа кўчириш машқлари жаҳоннинг буюк рассомлари билан бир қаторда ўзбек миллий рассомлари М.Набиев, А.Абдуллаев, Ў Тансиқбоев, З.Иноғомов каби моҳир санъаткорларининг асарларидан нусҳа олиш машғулотларида олиб борилади.

Амалий санъатга доир (наққошлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, бадиий кулолчилик, мисгарлик, каштачилик в. б.) тўгаракларда болалар нақш намуналаридан композициялар тузиш, мустақил ижодий композициялар ишлашдан ташқари тасвирий санъат тўгаракларида натурага қараб расм ишлаш билан ҳам шуғулланадилар. Бундай дарсларда ўқитувчи тасвирлашнинг назарий асослари ҳисобланган композиция, шаклларнинг конструктив қурилиши ва нисбатлари, ёруғ-соя, перспектива, ранг ва тус муносабатлари каби қонун-қоидаларга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Бу қонун ва қоидаларга доир махсус кичик суҳбат-маъруза машғулотлари ташкил этилиши ва ўқувчилар билан савол-жавоблар ҳам ўтказиб борилиши ёшларда санъатга бўлган қизиқишларини ривожлантиради.

Рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва графика тўгарак машғулотларида композициялар ишлашга катта вақт ажратилади. Чунки, ўқувчилар тасвирий санъатнинг барча жанрлари: маиший, натюрморт, тарихий, манзара, батал, анимал, портрет ва бошқалар бўйича мустақил композиция ишлаш, тайёр санъат асарлари намуналаридан кўчириш билан шуғулланадилар. Улар адабий асарларга иллюстрациялар ишлаш, бадиий безатиш ишларига доир топшириқларни ҳам бажарадилар.

Натурага қараб расм ишлаш машғулотларида тўгарак аъзоларининг ёшлари ёки гуруҳларга қараб табиат инъом этган маҳсулотлар — гуллар, мева ва сабзавотлар, уй-рўзғор, меҳнат буюмлари, техника, спорт, амалий санъатга доир предметлар: сопол ва мис кўзалар, ганч ва ёғоч ўймакорлиги буюмлари, меъморчилик обидаларининг бўлаклари, тинч ва ҳаракатдаги инсон қомати ва портретлари, қуш, ҳайвонлар расмлари чизадилар.

Бундай машғулотларда, гипсли геометрик шакллар, миллий услубда ишланган розеткалар, одам ва ҳайвонларнинг гипсли шакллари, мева ва сабзавотларнинг тулумлари, қуш ва кичик ўлчовдаги ҳайвонларнинг тулумларини ўқув машғулотларида чиздириш қўйилган мақсадга эришиш имконини беради. Юқорида қайд қилинган буюм ва нарсалар топшириқнинг содда ва мураккаблигига қараб алоқида ёки тўп ҳолда, инсонларнинг динамик ёки статик ҳолатларда чизишлари мумкин. Бундай машғулотлар мавзуга оид рассомлар асарларининг репродукцияларини намойиш этиш ва таҳлил қилиш билан уйғунликда қўшиб олиб борилади. Ҳар бир вазифалар амалий машғулотларда содда ва мураккаблигига қараб давомли ёки қисқа муддатларда, мустақил тарзда амалга оширилади.

Композиция машғулотларини болалар учун қизиқарли бўлишлиги учун манзара ва маиший жанрларидан ташқари, тарихий, батал жанрларда моҳир рассомларимизнинг «Муқанна кўзголони», «Мангубердининг мўғилларга қарши кураши», «Спитамен қўзғлони», «Жиззах қўзғолони» каби мавзуларда композиция ишлаш учун тавсия этилади. Бериладиган топшириқлар мавзу ва мазмун жиҳатда болаларнинт ёши, қизиқиши, тасвирлаш малакаларига қаратиган холда амалга оширилади. Шу билан бирга анимал жанрдаги она ва бола ҳайвонлар ҳақидаги мавзулар ҳам болаларда катта қизиқиш ҳосил қилади.

Тасвирий ва амалий санъатдан назарий билимлар тўгаракларнинг турига қараб оддий ёки мураккаб мазмун ва ҳажмда берилади. Хусусан:

– Санъатшунослик тўгараклари: тасвирий санъатнинг алоҳида тур ва жанрлари. Ўзбекистон тасвирий санъати. Жаҳон санъати. Замонавий ва қадимги давр тасвирий санъати.

– Санъатшунослик тўгаракларда санъат асарларининг тахлили назарий билимлар асосида ўқувчиларга кенг ва чуқур ҳажмда берилади.

– Тасвирий санъатнинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика тўгаракларида машғулотлар юксак жиҳатдан безатилган худди катта рассомларнинг устахоналаридек устахоналарда ўтказилиши керак.

Амалий-безак санъати тўгараклари. Бу тўгаракларда назарий билимлар қисқартирилган ҳажмда берилади. Бироқ, халқ амалий санъати тарихи, уни назарий асослари, халқ усталари, халқ санъати ривож топган марказлар, санъат ва вилоят ўлкашунослик музейлари, улардаги экспонатлар ҳақида кенг маълумотлар берилиши мақсадга мувофиқ.

Амалий санътнинг у ёки бу тури бўйича машғулотларда болалар композиция ишлар эканлар аввало уни бевосита амалиёт билан боғлаб амалга оширадилар. Бажариладиган нақш ёки безаклар у ёки бу буюмнинг бадиий безаги учун мўлжалланган бўлишлиги лозим. Бунда болалар буюмнинг вазифаси, материали, шакли, ўлчовлари кабиларни ҳисобга оладилар. Улар буюмнинг вазифаси, шакли, материалини ҳисобга олиб, йўлсимон, квадрат, учбурчак, тўртбурчак, доира, кўпбурчак, намоён шаклларида бадиий безак ишларини бажарадилар. Бу ишлар амалий санъатнинг турига қараб ҳам эскиз, ҳам бевосита буюм юзасига ишланиши мумкин.

Рангтасвир тўгараклари санъатшунослик асослари бўйича тўгарак раҳбари санъатининг кишилар ҳаётидаги тутган ўрни, тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари, амалий-безак санъати, меъморчиликка доир маълумотларни ҳам беради. Санъатшунослик юзасидан олиб бориладиган ишларни имкони борича амалий машғулотлар билан боғлаб олиб борилиши самарилидир. Шунингдек, болаларни санъат асарларининг илюстратив репродукциялари, электрон шакллари, рассом, ҳайкалтарошлар ҳакида материалларнинг ўқув фильмлари ва уста рассомларнинг турли мавзуларда ишланган маҳорат дарсларини ташкил қилиш юқори самаралар беради.

Адабиёт:

  1. Baymetov Botir Boltaboevich Formation of the skills of portraying the future teacher of fine arts in pencil drawing ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal Year: 2020, Volume: 10, Issue:5 Firstpage: (1122) Lastpage: (1127).
  2. Botir Boltabaevich Baymetov, Muratov Khusan Kholmuratovich, Self Sketches as a Tool in the Professional Training of a Future Artist-Teacher. Vol.63. No. 2, (2020) @ www.solidstatetechnology.us
  3. Б.Байметов. История развития изобразительного искусства Узбекистана. Наука, образование и культура, Москва, 2016. стр.19–23.
  4. Baimetov Botir Boltabayevich, Sharipjonov Мuhiddin. Development of students’ descriptive competencies in pencil drawing practice. Issue 08, 2020 issn 2689–100x the usa journals, usa www.usajournalshub.com/inde x.php/tajssei …mso, ISSN 2689–100X The USA Journals, 261–267
  5. Н. Н. Ростовцев. Академический рисунок. Москва, Просвещение, 1984.
Основные термины (генерируются автоматически): прикладное искусство, ACADEMICIA, ISSN, USA, композиция, москва, художественное творчество.


Ключевые слова

тасвирий ва амалий санъат, тўгарак машғулотлари, қаламтасвир, рангтасвир, ҳайкалтарошлик, санъатшунослик

Похожие статьи

Концептально-сущностные положения философии и эстетической...

Композиция художественного произведения создается такими изобразительными

Концепция программы искусства, композиция и культура, это разделы учебных дисциплин

Нельзя назвать ни одного произведения искусства или художественного направления.

Похожие статьи

Концептально-сущностные положения философии и эстетической...

Композиция художественного произведения создается такими изобразительными

Концепция программы искусства, композиция и культура, это разделы учебных дисциплин

Нельзя назвать ни одного произведения искусства или художественного направления.

Задать вопрос