Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №42 (332) октябрь 2020 г.

Дата публикации: 15.10.2020

Статья просмотрена: 727 раз

Библиографическое описание:

Ёрматова, Д. Ё. Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири / Д. Ё. Ёрматова, М. Р. Маткаримова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 42 (332). — С. 313-315. — URL: https://moluch.ru/archive/332/74135/ (дата обращения: 18.11.2024).

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Калит сўзлар: кунжут, мой, оқсил, лалми, картошка, кимёвий таркиби, экиш меъёри, шўрланган тупроқ, ҳосил, кўсакча.

Приведены результаты исследования по разработке агротехники возделывания растений кунжута при повторных посевах после уборки картофеля на орошаемых землях в Узбекистане. Опытами установлено, что при разных нормах высева сорт кунжута «Ташкентский-122» дает высокий урожай семян по норма высева 5 кг/на гектар.

Ключевые слова: кунжут, масла, белок, богарная, картофель, химический состав, норма высева, засоленная почва, урожай, коробочка.

Кунжут (Se zamum indicum) ўсимлиги Марказий Осиё республикаларида жуда қадимдан экиб келинади. Ўсимлик ҳақида дастлабки маълумотлар эрамизгача Александр Македонский юришлари давридан бошланади. Кунжут ўша даврлардан бошлаб бизда экилиб ва унинг уруғларидан мой олинади. Кунжут мойи энг сифатли ўсимлик мойи ҳисобланиб, унинг таркибида мутлақо инсон организми учун зарарли моддалар йуқ. Кимёвий таркибига кўра зайтун мойидан кейинги ўринни эгаллайди, ўта хуш таъм ширин овқатлар тайёрланади. Бундан ташқари кунжут уруғлари таркибида оқсил кўп сақлаши билан кўпгина уруғлардан устун туради, чунки уруғлари таркибида оқсил миқдори 25–28 % [2].

Бу ўсимликнинг бизнинг тупроқ иқлим шароитимизда мос жойлашиб қолишга сабаб шуки, унинг тупроқ ва иқлим шароитларига чидамлилигидир. Кунжут лалми шароитида ҳам ўсиб ривожланиб яхши ҳосил беради. Лалми шароитда кўпгина ўсимликларга қараганда, ҳамда кузги буғдойга қараганда ҳам кунжут экиш иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади.

Лалми шароитда кунжут деярли ер танламайди, фақатгина суғориладиган шароитда экилганда грунт сувлари юза бўлса ўсимликнинг ривожланиши суст бўлиб ва ҳосилдорликнинг кам бўлишига олиб келади [4].

Бу ўсимлик республикамизда жуда қадимдан экилиб келинган бўлишига қарамасдан унинг агротехникаси,яратилаётган навлари борасида жуда кам илмий ишлар қилинган.

Кунжут агротехникаси бўйича республикада биронта тўлиқ тугалланган илмий хулоса йўқ, шунингдек биронта махсус лаборатория ёки илмий бўлимда агротехник ёки селекион ишлар олиб борилмайди. Аммо бу ўсимлик минглаб йиллар давомида шу ўсимлик мойига талаб бўлгани учун деҳқонларнинг шахсий томорқаларида етиштириб келинади. Мустақилликдан сўнг ўсимлик мойига бўлган талабнинг ошиб кетиши бизни кунжут ўсимлиги бўйича илмий иш олиб боришига ундади.

Биз ўз тажрибамизда кунжутнинг «Ташкетский-122» нави экиш меъёрларининг ўсиш, ривожланиш ва ҳосилдорликка таъсири ҳамда республика вилоятларидан йиғиб олинган нав намуналарининг ботаник белгилари, ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги устида иш олиб борилди.

Биз ўз тажрибаларимизда 10 дан зиёд кунжутнинг нав намуналарини ўрганиб кўрдик. Улар учун стандарт сифатида иқлимлаштирилган нав «Ташкентский-122» олинди. Нав намуналари асосан Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Краснодар шаҳридаги Мойли экинлар Илмий Тадқиқот институтидан ҳам 3 та нав намунаси келтирилган эди.

Тажрибалар давомида нав намуналарининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, кимёвий таркиби Уруғларидаги оқсил ва мой миқдори ўрганиб чиқилди. Тажрибалар Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги бўз ва Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги ўртача шўрланган тупроқларда олиб борилди.

Тажрибада кунжут ўсимлиги уруғларининг экиш меъёри 3 хил бўлиб, 3, 5 ва 7 кг меъёрида олинди. Экишдан олдин май ойининг охирларида картошкадан бўшаган дала суғориб, чизелланди, ҳайдаш билан бирга гектарга 180 кг фосфорли ўғит ва 5–6 т миқдорда чириган гўнг солинди. Экиш олдидан борона қилиниб, мола босилди ва кенг қаторлаб СПЧ-6 маркали селяка билан кунжут уруғлари экилди. Экиш билан биргаликда 20 кг миқдорда азотли ўғит солинди.

Экилган уруғлар 4–5 кунда униб чиқди. Албатта кунжут экиладиган майдонлар лалмида ёки суғориладиган шароитда бўлишидан қатъий назар албатта яхшилаб текисланиши зарур, Уруғлари майда бўлганлиги учун катта кесакларнинг бўлиши, туп сонининг кам бўлишига ҳамда нотекис бўлиши сув кўллаб, уруғ ёки майсаларнинг суст нимжон ўсишига олиб келади. Ўсув даврининг бошида барча пайкаллардаги кунжут ўсимлиги жуда суст ривожланди. Дастлабки 30–35 кунда давомида тез униб чиқишига қарамасдан бўйининг баландлиги 15–20 смдан ошмади.

Кунжут униб чиққанига 15–16 кун ўтгандан сўнг биринчи культивация қилинди. Иккинчи культивация билан гектар ҳисобига 30 кг азотли ва 30 кг фосфорли ўғит берилди ва униб чиққанига 33–35 кун ўтгач биринчи сув берилди. Суғориш секин-асталик билан ўсимликни қондириб сув оқизилди. Биринчи сувдан кейин барча майдонларда кунжут ўсимлиги, бўйининг баландлиги 10 кун ичида 25–30 см га ўсди ёки бир суткада 2,5–3,0 см га бўй чўзди. Ривожланиш даврида 3 марта суғорилди, чунки бу ўсимлик ўз биологиясига кўра намга талабчан эмас [1], 3 марта культивация қилинди.

Олиб борилган тажриба натижаларига кўра кунжут ўсимлиги экин маъёрига қараб бўйининг баландлиги барглари, ён шохлари ва кўчакчалари саналди. Экиш меъёри 3 кг бўлган пайкалларида кунжутнинг ён шохлар бир туп ўсимликда 3–6 тага бўлди, бўйининг баландлиги 126–128 см, кўсакчалар сони 225 тагача етди. Экиш меъёри 5 кг бўлган пайкалларда бўйининг баландлиги 127–135 см бўлиб, ён шохлар сони 3–4, кўсакчалари 200–205 дона бўлди. Бир гектар 7 кг уруғ экилганда бўйининг баландлиги 130–150 см, ён шохлари 2–3 та бўлиб поялари ингичка, кўсаклари юқорида жойлашди, кўсакчалар сони 145–150 тани ташкил қилди.

Ҳосилдорлик структурасини аниқлашда шу нарса маълум бўлдики экиш меъёри кам бўлган пайкалларда бир туп ўсимликда ҳосил бўлган кўсакчалар сони энг кўп бўлди, ёки жаъми кўсакчалар 220–225 дона бўлиб ўртача бир туп ўсимликдаги кунжут уруғи миқдори ҳам юқори бўлди. Экиш меъёри ошиб бориши билан бир туп ўсимликдаги кўсакчалар сони ва уруғлар миқдори камайиб борди. Тажриба майдонидан энг юқори ҳосил, экиш меъёри 8 кг бўлган вариантда олинди ёки ўртача ҳосилдорлик 27,54 га ни ташкил қилди.

Биз таржриба пайкалларидан олинган кунжут уруғларининг кимёвий таркибидаги мой ва оқсил миқдорини аниқладик ва қуйидаги натижа олинди. Жадвал № 1

Кунжутнинг ҳосилдорлиги ва уруғлари кимёвий таркибининг экиш меъёрига қараб ўзгриши

Экиш меъёри

Ҳосилдорлик ц/га

Мой %

Оқсил %

2019

2020

2019

2020

2019

2020

3 кг

21,5

22,3

59,2

58,3

25,2

25,6

5 кг

27,8

28,5

60,8

61,7

26,3

36,4

7 кг

24,8

25,1

56,3

57,2

27,7

27,4

Маълум бўлишича уруғдаги мой ва оқсил миқдори бир-бирига тескари равишда тўпланган қайси вариантда уруғларда мой миқдори кўп бўлса оқсил миқдори камайган. Оқсил кўпайган вариантларда эса мой миқдори камайган.

Суғориладиган майдонларда кунжут ҳосилдорилиги экиш меъёри 5 кг бўлган вариантда 27,8 центнерга етди, бу бир гектардан ўртача 1340 кг ўсимлик мой олиш демакдир ва иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади.

Республикада бу ўсимлик унутилиб кетган экин ҳисобланарди, фақатгина бу ўсимликни лалми ҳудудлардаги фермерлар ва деҳқон хўжалиги эгалари экиб келишган. Кунжут мойли экинлар ичида уруғлари таркибидан энг кўп миқдорда мой сақлаши билан ажралиб туради ва кимёвий таркибига кўра кунжут мойи зайтун мойидан кейин иккинчи ўринда туради [3].

Хулоса. Демак кунжут майдонлари кенгайиши билан аҳолига сифатли экологик тоза ўсимлик мойи етказиб берилади. Ҳозиргача биронта мойли экин кунжут каби бир гектардан кўп ўсимлик мойи бермайди. Кунжут қурғоқчил шароитга сувсизликка чидамли, аммо суғориладиган шароитда 2–3 марта суғорилганда юқори хосил берадиган, экиш меъёри 5 кг бўлганда, уруғида мой миқдори юқори бўлган мойли экинлардан биридир.

Адабиёт:

  1. Виноградов Б. И. Растениводство.Ташкент. Меҳнат.1989.
  2. Ёрматова Д. Ё.Ўсимликшунослик. Тошкент. Илм-Зиё. 2018.
  3. Ёқубов О.Ё. Ўсимликшунослик. Тошкент. Илм-Зиё. 2013
  4. Лавронов Г. А. Богарное земледелие. Тошкент.Узбекистан. 1976.
Основные термины (генерируются автоматически): кунжут, норма высева, см га, соня.

Ключевые слова

кунжут, мой, оқсил, лалми, картошка, кимёвий таркиби, экиш меъёри, шўрланган тупроқ, ҳосил, кўсакча

Похожие статьи

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Дунё соячилигида нима гаплар

Ушбу мақолада бугунги кунда дунё бўйлаб катта худуларга экилаётган соя экини майдонлари, дунёдаги етакчи мамлакатлар, дон ҳосилдорлиги шунингдек соянинг импорт ва экспорти ҳақида маълумотлар берилган. Мақолада дунё бўйича энг охирги маълумотлардан фо...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Сувсизликка чидамли кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг баъзи қимматли хусусиятларини баҳолаш

Ушбу мақолада иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли кузги юмшоқ буғдойнинг ўрганилаётган нав ва тизмаларининг бир нечта биометрик ўлчов натижаларининг ҳосилдорликка боғлиқлиги ўрганилган.

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Лимон таркиби ва унинг халқ табобатидаги аҳамияти

Ушбу мақолада лимон, лимон пўстлоғи ва лимон барги таркибига кирувчи табиий бирикмалар ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, лимоннинг халқ табобатида ва замонавий тиббиётда қўлланилиши тўғрисида қисқача баён қилинган.

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Задать вопрос