Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №39 (329) сентябрь 2020 г.

Дата публикации: 28.09.2020

Статья просмотрена: 61 раз

Библиографическое описание:

Файзуллаева, Д. У. Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари / Д. У. Файзуллаева, Д. У. Жураева, Аброр Шоймуродов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 39 (329). — С. 195-197. — URL: https://moluch.ru/archive/329/73804/ (дата обращения: 22.12.2024).

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари келтирилган.

Калит сўзлар: дуккакли экинлар, нўхат, нав ва намуналар, дон сифати, эртапишар, ҳосилдорлик кўрсаткичи, самарадорлик.

В данной статье представлены результаты исследований по отбору качественных образцов зерна и использованию отобранных сортов и образцов для последующих процессов селекционного этапа наряду с первичными источниками культурного гороха.

Ключевые слова: бобовые культуры, горох, сорта и образцы, качество зерна, раннеспелость, индекс урожайности, продуктивность.

Республиканинг лалмикор ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Лалмикор ерлар унумдорлиги ва самарадорлигини оширувчи асосий омиллардан бири бошоқли дон экинларини дуккакли дон экинлари билан алмашлаб экишдан иборат. Лалмикор майдонларда бошоқли дон экинлари учун алмашлаб экишда энг қулай экинлардан бири нўхат ҳисобланади.

Республикамиз лалмикор майдонлари тупроқ-иқлим шароитларига мос, ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори, иссиқлик, қурғоқчилик, касаллик ва зараркунандаларга чидамли нўхат навларини яратиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Нўхат ўзининг озуқабоплиги билан кўпгина дуккакли дон экинлари донидан устун бўлиб, таркибида 26–30 фоиз оқсил мавжуд, нўхат дони таркибидаги сифатли аминокислоталар ўзига хослиги шундаки, одам организмидаги турли зарарли ва патологик омилларни бартараф этиши бўйича энг муҳим ҳисобланади. Нўхат дони аспарагин ва глутамин аминакислоталарига бой бўлганлиги сабабли инсон истеъмол фондида гўштни ўрнини босади. Шу сабабли ҳам жахонда етиштирилаётган нўхатнинг учдан икки қисми озиқ овқат сифатида истеъмол қилинади. Шу билан бир қаторда нўхат ғалла экинлари учун яхши ўтмишдош экин бўлиб қолмасдан унинг поялари майда шохли моллар учун тўйимли озуқа ҳисобланади [1, б. 20–22].

Нўхат экиладиган минтақалар иқлимининг асосий хусусиятларидан бири қурғоқчилик ва иссиқ шароит ҳисобланади. Тез-тез содир бўладиган қурғоқчилик нўхатнинг ўсув даври давомида ўсимликка катта таъсир кўрсатиб, ҳосилдорлик ва дон сифатини пасайишига сабаб бўлади. Қурғоқчилик ўсимликларда органик модда тўпланиш миқдорини камайтиради, барглар ўсишини секинлаштириб, асосий фотосентез ўтадиган барг сатхи юзасини қисқартиради [2, б. 5–8].

В. В. Федориннинг мaълумотлaри бўйичa нўхaт вa бошқa дуккaкли дон экинлaри донидaги оқcил буғдой донигa ниcбaтaн 1,7 мaртa, мaккaжўхори донигa ниcбaтaн 1,2 мaртa, aрпa донигa ниcбaтaн 2,2 мaртa, кунгaбоқaр донигa ниcбaтaн 2,2 мaртa юқори бўлиши aниқлaнгaн [3, б. 25–33].

Тажриба олиб борилган Қамаши тумани тоғ олди минтақасида жойлашганлиги сабабли, бу худуд ўзига хос иқлим шароитига эга худудда энг кўп ёғингарчилик март-апрел ойларига, энг кам ёғингарчилик эса ёз ойларига тўғри келади. Бу минтақада қиш чўлдагига нисбатан илиқ келади, барқарор қор қоплами ҳар қишда ҳам ҳосил бўлавермайди. Кўклам феврал ойининг охирги март ойининг бошларида бошланади, баъзи жойларда эса май ойида ҳам бўлиши кузатилади. Ёз фаслида текисликдаги минтақаларга нисбатан жазирама иссиқ кунлар камроқ бўлади, шу билан биргаликда айрим жойларда энг юқори ҳарорат 45–46 0 С га етади.

Тадқиқот объекти. Дала тажрибалари 2013–2015 йилларда Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг лалмикор Қамаши тажриба участкасида олиб борилди. Тажрибада нўхат нав намуналарини экиш март ойининг биринчи ўн кунлигида амалга оширилди. Нўхатнинг халқаро ИКАРДА ташкилотидан келтирилган жами 41 та нав намуналари 1м 2 майдонда, 2 қайтариқда экилди ҳамда тадқиқот олиб борилди.

Олинган натижалар. Ҳозирги кунда кўпгина яратилаётган навлар ҳосилдорлиги юқори бўлсада касаллик ва зараркунандалар билан зарарланмоқда. Бунинг учун биринчи навбатда ҳосилдорлик, қурғоқчилик ва касалликка чидамли дон сифати юқори бўлган кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштирган чидамли навлар яратиш асосий вазифа ҳисобланади. Тадқиқотда амалга оширилган ишнинг мақсади нўхатнинг юқори ҳосилли намуналарни танлашдан иборат.

Тажрибада ўрганилган нўхат нав ва намуналарнинг униб чиқишидан тўлиқ пишиш даври 85–104 кун оралиғида бўлган бўлса, нав ва намуналардан FUP06–52C намунаси ўта тезпишар 85 кун, FLIP08–106C, FUP08–154C, намуналари ўта кечпишар 101–104 кун, қолган барча намуналарда вегетация даври 94–96 кунни ташкил этганлиги аниқланди.

Тажриба ўтказилган йилларда асосий этибор ўрганилган нўхат нав ва намуналар иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамлилиги ҳамда уларда лалмикор шароитда ҳосил бериш қобилиятига қаратилди.

1-жадвал

Нўхат нав ва намуналарининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари (Қамаши, 2013–2015 йил)

Нав номи

Ҳосилдолик, ц/га

Андоза навдан

1-қай

2-қай

Ўртача

ц/га

%

1

Юлдуз (Андоза)

16,6

16,7

16,7

0

0,0

2

FLIP03–22C

16,8

16

16,4

-0,3

-1,8

3

FLIP03–50C

17,06

16,1

16,6

-0,1

-0,6

4

FUP03–99C

22,8

23,8

23,3

6,6

39,5

5

FUP06–52C

17,8

18,6

18,2

1,5

9,0

6

FUP06–53C

9,2

11

10,1

-6,6

-39,5

7

FLIP07–5C

15,5

15,9

15,7

-1

-6,0

8

FLIP07–182C

13,3

13,6

13,5

-3,2

-19,2

9

FLIP07–264

11,1

13,6

12,4

-4,3

-25,7

10

FLIP07–320

17,5

18,9

18,2

1,5

9,0

11

FLIP08–36C

16,6

16,7

16,7

0

0,0

12

FLIP08–50C

17,1

18

17,6

0,9

5,4

13

FLIP08–106C

11,9

11,1

11,5

-5,2

-31,1

14

FLIP08–118C

15,5

17,6

16,6

-0,1

-0,6

15

FUP08–154C

9,2

9,7

9,5

-7,2

-43,1

Селекция кўчатзорида ўрганилган нўхатнинг 41 та нав намуналари ҳосилдорлик кўрсаткичи бўйича андоза Юлдуз навига нисбатан таҳлил қилинганда энг юқори ҳосилдорлик кўрсаткичи 23,3 ц/га, аксинча энг паст 9,5 ц/га ташкил этди (1-жадвал).

Олинган ҳосил таҳлил натижаларига кўра андоза навдан юқори FUP03–99C 6,6 ц/га, FUP06–52C ва FLIP07–320 1,5 ц/га, FLIP08–50C 0,9 ц/га бўлганлиги аниқланди. Андоза Юлдуз навига нисбатан намуналарида қўшимча ҳосил 0,9–6,6 ц/га ошганлиги маълум бўлди.

Хулоса. Нўхатнинг 41 та нав намунасидан вегетация даврининг қисқалиги, ташқи мухитнинг ноқулай омилларга, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, юқори ҳосилдорлиги ва хўжалик биологик хусусиятларига, бир туп ўсимликдаги дуккаклар ва донлар сони, 1000 та дон вазни, оқсил миқдори баҳоланиб, олинган натижаларга кўра андоза Юлдуз навидан ҳосилдорлиги енг юқори кўрсаткичга эга бўлган FUP03–99C, FUP06–52C, FLIP07–320, FLIP08–50C каби нав ва намуналар устун эканлиги аниқланди ва селекциянинг кейинги босқичларида фойдаланиш учун бошланғич манба сифатида тавсия этилди.

Адабиёт:

  1. А. А. Абдиев, “Қашқадарё вилоятининг тоғ олди лалмикор ерлари шароитида турли муддатларда ва меъёрларда экилган нўхат навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги” // Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди дисс. автореферати. — Самарқанд. — 2008 й.– Б. 20–22.
  2. Балашова Н. Н., “Мировые тенденции производства и потребления нута” // “Зерновое кулътуры”. М.: — № 8. — 2003 г. — С. 5–8.
  3. Федорин В. В., “Проблемы белкa и зернобобовые культуры” // Нaучные труды вcеcоюзн НИИ зернобобовых культур. — М.: 1972 г. — С. 25–33.
Основные термины (генерируются автоматически): дон, март.

Ключевые слова

нўхат, эртапишар, дуккакли экинлар, нав ва намуналар, дон сифати, ҳосилдорлик кўрсаткичи, самарадорлик

Похожие статьи

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг тиббий фаоллигини ўрганиш

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома талабаларининг тиббий фаоллиги бир мунча пастлиги, яъни 43,5 % ўзини жуда ёмон ҳис қилган тақдирдагина тиббий ёрдамга мурожаат қилишини айтган бўлса, 49,7 фоизи эса ўз-ўзини даволаш ...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Сувсизликка чидамли кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг баъзи қимматли хусусиятларини баҳолаш

Ушбу мақолада иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли кузги юмшоқ буғдойнинг ўрганилаётган нав ва тизмаларининг бир нечта биометрик ўлчов натижаларининг ҳосилдорликка боғлиқлиги ўрганилган.

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Дунё соячилигида нима гаплар

Ушбу мақолада бугунги кунда дунё бўйлаб катта худуларга экилаётган соя экини майдонлари, дунёдаги етакчи мамлакатлар, дон ҳосилдорлиги шунингдек соянинг импорт ва экспорти ҳақида маълумотлар берилган. Мақолада дунё бўйича энг охирги маълумотлардан фо...

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Задать вопрос