Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №39 (329) сентябрь 2020 г.

Дата публикации: 28.09.2020

Статья просмотрена: 24 раза

Библиографическое описание:

Каххоров, С. С. Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири / С. С. Каххоров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 39 (329). — С. 193-195. — URL: https://moluch.ru/archive/329/73756/ (дата обращения: 19.04.2024).



Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият » нинг салбий таъсири ўрганилган.

Калит сўзлар: глобаллашув жараёни, оммавий маданият, тараққиёт.

В этой статье исследуется процесс глобализации, который в некоторых странах влияет на духовный образ личности, а также негативное влияние субкультуры.

Ключевые слова: процесс глобализации, субкультура, развитие.

Бугун кунда биз тез ўзгарувчан, ўта шиддаткор ва мураккаб даврда яшамоқдамиз. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. А. Каримов глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганлигининг асосий омили ва сабаби хусусида гапираркан: «Шуни объектив тан олиш керак — бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилари, балки жаҳон миқёсидаги бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирор мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас. Шу маънода, глобаллашув — бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир — деб таъкидлайди»[1].

Глобаллашув социология муаммоларига бағишланган тадқиқот ишларида унинг маданиятдаги ифодаси ва оқибатларини ўрганиш етакчи йўналишни ташкил этаётгани беҳуда эмас. Биринчилардан бўлиб бу масалага А.Аппадураи эътибор қаратди: «Бугунги кундаги глобал муносабатларнинг асосий муаммоси, — деб ёзади у, — маданий гомогенизация билан маданий гетерогенизация ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашувидир» [2].

Бугун «ўргимчак тўри» билан боғлиқ равишда ўзбек тили луғатига кириб келган ва тез-тез тилга олинаётган «оммавий маданият» ёки «оломон маданияти» айнан глобаллашув маҳсулотидир. Бу сўз бирикмасининг луғавий маъносига эътибор берсак, «маданият» сўзи араб тилидан مدينة сўзидан олинган бўлиб, «тараққиёт», «цивилизация» деган маъноларни англатади. Демак, маданият — бу тараққийлашиш, юқорилашиш демакдир. Унинг муомала, кийиниш, жамоат жойларида ўзини тута билиш маданияти каби бир қанча турлари мавжуд. Маданиятли кишилар эса чуқур билим олишга, тараққиётга қараб интилишга ҳамда ўз миллий маданиятини ҳурмат қилишга интилади. Шунингдек, халқларнинг миллий маданияти, миллий қадриятлари бойиб борса, улар тараққийлашиб, юқорилаб борса, ўша халқнинг маънавияти, маънавий ҳаёти ҳам бойиб ва юксалиб боради.

Шунинг учун хам биринчи Президентимизнинг асарларида келтирилган фикрларда «оммавий маданият» ибораси қўштирноқ ичига олинган. Яъни, бундан қўштирноқ ичидаги «оммавий маданият» аслида оммавий маданиятсизликни авж олдиришга, хар бир халқнинг тарихида, бугунги ҳаётида мавжуд бўлган ҳақиқий оммавий маданият намуналарини сохталаштиришга қаратилгани билан айниқса хатарлидир. Бундай сохта «оммавий маданият» — бугунги кунда ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга интилаётган мураккаб мафкуравий воситага айланмоқда.

Бугунги кунда маданиятнинг ёшларга таъсири, унинг ижобий томонлари билан биргаликда салбий томонларига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. «Оммавий маданият» деб ном олган халқимиз тасаввурларига, тарихий-маданий анъаналарига, шарқона одоб-ахлоқ нормаларига зид қарашлар, порнографик асарлар, сийқа санъат ва ғайриахлоқий асарлар бугун миллий маданиятларга, миллий ўзликни англашга катта хавф солмоқда.

Юртимизда «оммавий маданият» вакиллари деганда асосан тўртта иллат — ахлоқий бўзуқлик ва зўравонлик индивидуализм, эгоцентризмнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган одатларни ўзига касб қилиб олган ва уларни маданият деб ҳисоблаган кишилар назарда тутилади.

Хитойда «оммавий маданият». Хитойда ҳам «оммавий маданият» илдизлари мавжуд бўлиб, улардан энг машҳури «шамате» оммавий маданиятидир. «Шамате» сўзи инглизча «smart» (ақлли, юксак таъб, дадил) сўзидан келиб чиққан. Хитойда бу тарздаги «оммавий маданият»нинг асосий белгилари: ўсмир йигит-қизларнинг жуда ёрқин кийиниши ва турли рангларга бўяниб олишида намоён бўлади. «Chat»лар бундай ёшларнинг макони ҳисобланади. «Шамате»га аъзоларнинг кўпчилигини 20–25 ёш атрофидаги ўрта маълумотли, кам ойликка кун кечирувчи қишлоқдан шаҳарга кўчиб келган маҳаллий аҳоли вакиллари ташкил қилади. «Шамате» кўпинча японларнинг мусиқа жанридаги «Visual Kei»га ўхшаб кетади. Уларнинг мақсади — бошқаларга ўхшамаслик ва ноодатий турмуш тарзидир. Шунингдек, «шамате» аъзоларнинг характерли белгиларидан яна бири, ўзларининг кийиб юрган кийими модага айланишини ёқтиришмайди. Улар жуда кўп гель, пирсинг ва макияж ишлатишади. Селфига тушиш улар учун ҳобби саналади ва уларнинг ҳар бирининг мобиль телефони жуда замонавийдир. Тушган суратларини ижтимоий тармоқларга жойлашмайди, фақатгина ўзлари томонидан тузилган гуруҳлардагина ўртоқлашишади. Уларнинг интернетдаги макони хитойча «QQ» мессенжери бўлиб, улар буни «оила» деб аташади. Ўз гуруҳларига янги аъзоларни ўта синчковлик билан текшириб, кейин гуруҳ аъзолигига қабул қилишади. Қизиқарли томони шундаки, айнан ўша гуруҳ аъзоларигина бир-бирлари билан оила қуришади. Хитойнинг ёши улуғ қатлами бу ҳолатни ёқтиришмайди ва қаттиқ қаршилик кўрсатишади.

Қирғизистонда «оммавий маданият». Қирғизистонда «оммавий маданият»нинг баъзи турлари: гет, панк, пирсинг, рок мусиқа кабилар ривожланган бўлиб, давлат уларнинг вужудга келиши ва фаолият юритишига қарши эмас. Рок мусиқа ҳатто жаҳоннинг бир қанча ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бу ерда асосан ўсмир ва ўспиринлар «оммавий маданият» таъсирига тушиб қолмоқда. Қирғизистонда «оммавий маданият» вакилларини кийиб юрган ранг-баранг кийимлари орқали ажратиб олса бўлади. Бу ёшлар тунел, гараж, турли хил манзилгоҳларни ўз «ўлжасига» айлантириб олиб, у ерда тўпланиб туришади. Қирғизистонда «оммавий маданият»нинг кенг тарқалишида мамлакатдаги бошқа миллатига мансуб аҳолининг ўрни жуда юқоридир.

Эронда «оммавий маданият». Ҳаттоки Эронда хам «оммавий маданият»нинг элементлари шаклланган экан. Эронда ўсмир-қизлар панк маданиятга қўшилмоқда. Аммо АҚШ ва Европадан фарқли ўлароқ улар ўз панкларини бошқалардан яширишга мажбурдирлар. Фақатгина ўз суратларини «Instagram»га жойлаштира олишади. Қизлар ўзларига ўхшаш эронлик панк қизлар билан «Punk Grisly» ижтимоий гуруҳини очиб, у ерга ўз суратларини жойлаштирмоқда. Эронда «оммавий маданият»га қарши қонунлар ва чора тадбирлар бўлганлиги сабабли улар ўз шахсларини яширишга мажбурдирлар. Улар тушган суратларда сочларини турли хил рангга, лабларини тўқ қизил ва қора рангга бўяганликларини ва тамаки маҳсулотларни истеъмол қилаётган ҳолатларни кўриш мумкин.

Охирги пайтларда Эрондаги баъзи ўсмирлар орасида «оммавий маданият»нинг «graffiti» йўналиши кенг тарқалмоқда. Бу йўналишда ёшлар тунел, ер ости йўллари, марказий майдонлар ва гаражларнинг деворларига турли хил ранг-баранг расмларни тасвирлашмоқда. Ҳаттоки, эронлик «рассомлар» Европадаги «дўстларига» дарс бериб қўйишмоқда. Эрондаги «graffiti»да Европадагидан фарқли ўлароқ тарихий-меъмориал бинолар, тарихий шахслар, оилавий муносабатлар, шарқона урф-одатлар, Эрон тарихи акс этган. Эрондаги «graffiti»ни бошқаларидан яққол ажратиб олса бўлади. Лекин эронликларнинг базилари буни варваризм сифатида баҳоламоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда ҳеч бир халқнинг миллий-маънавий анъаналарига асосланмаган, фақат шаҳватларга, инсоний ахлоққа терс ҳаёт тарзига чақирувчи «оммавий маданият» ёки салбий жиҳатини ҳисобга олиб айтганда, «оломонча маданият»нинг ташвишли жиҳатлари жуда кўп. Булар оммавий маданият деб аталса-да, аслида, у бутун ер юзи, хатто хар бир киши онгига чанг солиб, маънавият кушандасига айланмокда. Ачинарлиси, кўп инсонлар мазкур «маданият» таъсирига берилиб қолгани ёки унинг қурбонига айланаётганини хам сезмайди.

Бу каби «оммавий маданият»нинг хатарли ҳолатларини хатарли гуруҳ ва ҳаракатларни ўрганишдан мақсад, ҳозирги ёшларни уларнинг салбий таъсиридан огоҳ этиб, ҳимоя қилишдир. Ота-боболаримиздан мерос қолган милий, диний, умуминсоний қадриятларни сақлаш учун уларни турли хил бузғунчи оқим, секта ва гуруҳларнинг ҳужумларидан, хуружларидан ҳимоя қилиш керак бўлади. Бу эса юрт келажагини ҳимоя қилиш бўлиб, ҳар бир соғлом боланинг маънавий соғлом бўлиб ўсишида муҳим аҳамият касб этади.

Адабиёт:

  1. Каримов И. А. Юксак маънавият — енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. — Б.111.
  2. Appadurai A. Dsjuncture and difference in the global cultural economy.// Robertiion ft. White KE. (Ed.) Globalisation. Critical concept in socilog. –London. –Vol.1. –2003. — P.251.
Основные термины (генерируются автоматически): процесс глобализации, улар.


Ключевые слова

глобаллашув жараёни, оммавий маданият, тараққиёт

Похожие статьи

Роль глобализации в формировании системы современных...

Ведь сегодня процесс глобализации, по мнению многих учёных, — это не только главная

К процессу глобализации невозможно относиться однозначно. Он оказывает как большое...

Похожие статьи

Роль глобализации в формировании системы современных...

Ведь сегодня процесс глобализации, по мнению многих учёных, — это не только главная

К процессу глобализации невозможно относиться однозначно. Он оказывает как большое...

Задать вопрос