Лалмикор майдонларда нўхатнинг эртапишар ва ҳосилдор нав ва намуналарини танлаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 31 октября, печатный экземпляр отправим 4 ноября.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №38 (328) сентябрь 2020 г.

Дата публикации: 16.09.2020

Статья просмотрена: < 10 раз

Библиографическое описание:

Зиядов, Э. О. Лалмикор майдонларда нўхатнинг эртапишар ва ҳосилдор нав ва намуналарини танлаш / Э. О. Зиядов, Н. Ш. Каюмов, О. А. Аманов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 38 (328). — С. 215-217. — URL: https://moluch.ru/archive/328/73625/ (дата обращения: 22.10.2020).



Мазкур мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхат экинининг эртапишарлик ва ҳосилдорлик кўрсатгичлари юқори бўлган нав ва намуналарини селекция усули ёрдамида танлаш ишлари олиб борилганлиги тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

Калит сўзлар: нўхат, нав, намуна, эртапишарлик, ўсув даври, униб чиқиш, дуккак, шохланиш, ғунча, пишиш.

В данной статье представлена информация по селекционному подбору сортов и образцов культур гороха, выращиваемых на пашнях с высокой спелостью и урожайностью.

Ключевые слова: горох, сорт, образец, ранная зрелость, вегетация, всхожесть, бобовые, ветвление, почки, созревание.

Мавзунинг долзарблиги. Республикамиз аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида нўхат донининг қимматбаҳо озиқ-овқатлик ва шифобахшлик хусусиятлари, азотсиз экстрактив моддаларининг мўл бўлиши, лалмикор ерларда етиштирилганида эса дони таркибидаги оқсил миқдорининг 32 % ва ёғ миқдорининг 8 % гача бўлиши халқ хўжалигида унга бўлган талабнинг тобора ошиб боришига, ҳамда сабаб бўлмоқда.

Мавзуни ўрганганлик даражаси. Ўзбекиcтондa нўхaт acоcaн Caмaрқaнд, Қaшқaдaрё, Cурхондaрё, Жиззaх, Cирдaрё вa Тошкент вилоятлaрининг текиcлик-aдирлик тоғолди вa тоғлик ҳудудлaрдa экилади. Тоғли ҳудудлaрдa денгиз caтҳидaн 2700 м (Помир) бaлaндигaчa, aдирлaрдa (тоғ олди) 500 м дaн пacт бўлмaгaн жойдa, одaтдa нўхaт cуғорилмaйдигaн бaҳорикор (лaлми) ерлaрдa экилaди. Нўхaт экини cелекцияcи ишлaрини биринчи бўлиб, Ўзбекиcтон Ўcимликшуноcлик илмий текшириш инcтитути (ВИР) нинг вa Кубaнь тaжрибa cтaнциялaридa бошлaнгaн. Ундaн кейинроқ Ўзбекиcтоннинг Ғaллaоролдaги cобиқ Мильютин дaвлaт cелекцион cтaнцияcидa вa ундaн кейин Тожикиcтон дaвлaт cелекцион cтaнцияcидa бошлaнган. Бундaн тaшқaри нўхaт экини cелекцияcи билaн Крacнокут cелекцион cтaнцияcи, Шимолий Кaвкaздa Крacнодaр cелекцион cтaнцияcи вa Укрaинaдa Укрaинa дончилик (ғaллaчилик) хўжaлиги инcтитутидa шуғуллaнмоқдa [1].

И.Эрназаров, А.Холлиевлар фикрича, нўхат лалмикор ерларда намгарчилик кам бўлган йилларда ҳам азот тўплаши, нўхатдан кейин бошоқли экинлари экилса ҳосилдорлиги 40–60 % ошишини аниқлашган [2].

Р. С. Малхотранинг фикрича ИКАРДА халқаро ташкилоти томонидан нўхатни етиштириш бўйича олиб борилган ишларни якуний натижаларига асосланиб, нўхатни ташқи муҳит омилларига бўлган муносабати ва уларга мос бўлган навлар яратилганлигини баён этган. Нўхатнинг ИКАРДА халқаро ташкилоти томонидан яратилган навлари нафақат Ҳиндистонда, балки Шарқий Африка, Лотин Америкаси, Ўрта ер денгизи минтақасидаги мамлакатларда ҳам етиштирилиб, мўл ҳосил бераётганлигини қайд этган [3].

Тадқиқотниннг мақсади. Лалмикор ерларда нўхат экинининг эртапишарлик ва ҳосилдорлик кўрсатгичлари юқори бўлган нав ва намуналарини селекция усули ёрдамида танлаш ишлари олиб борилади ва янги нав яратиш учун, селекциянинг кейинги жараёнларига тавсия қилинади.

Тадқиқот усуллари. Тадқиқотлар Дон ва дуккакли экинлар ИТИ Қашқадарё филиали Қамаши агроучасткаси лалмикор майдонлари шароитида олиб борилди. Нўхатнинг 61 та нав ва намуналари 3,6 м 2 майдонда, 2 қайтариқда экиб ўрганилди. Ушбу кўчатзорда ўрганилган намуналарнинг табиий иқлим шароитларига чидамли, эртапишар ва ҳосилдор хусусиятлари юқори бўлган, табиий танланган 4 та намуналар ажратиб олинди.

Тадқиқот натижалари. Фенологик кузатув натижаларига кўра, ўрганилган намуналарнинг униб чиқиш даври 12–14 март, шохланиш фазасига ўтиши 30 март-01 апрел, ғунчалаш фазасига ўтиши 18–24 апрел, гуллаш фазасига ўтиши 27 апрел- 01 май, дуккак ҳосил бўлиш фазаси 7–10 май, пишиш фазаси 16–18 июн кунларига тўғри келганлиги, ўсув даврининг давомийлиги 96–97 кунни ташкил қилгани аниқланди (1-жадвал).


1-жадвал

Лалмикор майдонларда нўхат намуналарининг ўсув даври

(Қамаши тажриба участкаси-2019 йй.)

Номи

Униб чиқиш, сана

Шохла-ниш, сана

Ғунча-лаш, сана

Гуллаш,

сана

Гуллаш

даври

Дуккак ҳосил бўлиш, сана

Пишиш,

сана

Ўсув даври

Ҳосил

дор

лик

1

Обод (андоза)

12.Мар

30.Мар

18.Апр

27.Апр

46

07.Май

18.Июн

99

11,40

2

X05TH36/X04TH-156XFLIP00–72

13.Мар

31.Мар

22.Апр

01.Май

49

09.Май

17.Июн

97

12,20

3

X05TH162/FLIP00–14XICCV-92337

13.Мар

31.Мар

24.Апр

01.Май

49

10.Май

17.Июн

97

12,50

4

X07TH74/FLIP03–64CXILC2956

12.Мар

30.Мар

21.Апр

28.Апр

47

07.Май

16.Июн

97

12,20

5

X05TH68/X04TH-206XFLIP02–35C

14.Мар

01.Апр

22.Апр

29.Апр

46

10.Май

17.Июн

96

12,70

Sx

1,76

Sd

2,49

НСР 05

5,00

НСР 05 %

5,05


Андоза нав сифатида танланган “Обод” навининг униб чиқиш фазаси 12 март, шохланиш фазасига ўтиши 30 март, ғунчалаш фазасига ўтиши 18 апрел, гуллаш фазасига ўтиши 27 апрел, дуккак ҳосил бўлиш фазаси 7 май, пишиш фазаси 18 июн кунларига тўғри келганлиги, ўсув даврининг давомийлиги 99 кунни ташкил қилгани аниқланди.

Шунга нисбатан тадқиқот доирасида танланган 4 та намунанинг, X05TH36/X04TH-156XFLIP00–72 намунасининг униб чиқиш фазаси 13 март, шохланиш фазасига ўтиши 31 март, ғунчалаш фазасига ўтиши 22 апрел, гуллаш фазасига ўтиши 01 май, дуккак ҳосил бўлиш фазаси 09 май, пишиш фазаси 17 июн кунларига, X05TH162/FLIP00–14XICCV-92337 намунасининг униб чиқиш фазаси 13 март, шохланиш фазасига ўтиши 31 март, ғунчалаш фазасига ўтиши 24 апрел, гуллаш фазасига ўтиши 01 май, дуккак ҳосил бўлиш фазаси 10 май, пишиш фазаси 17 июн кунларига, X07 TH 74/FLIP 03–64CXILC2956 намунасининг униб чиқиш фазаси 12 март, шохланиш фазасига ўтиши 30 март, ғунчалаш фазасига ўтиши 21 апрел, гуллаш фазасига ўтиши 28 апрел, дуккак ҳосил бўлиш фазаси 07 май, пишиш фазаси 16 июн кунларига, X05TH68/X04TH-206XFLIP02–35C намунасининг униб чиқиш фазаси 14 март, шохланиш фазасига ўтиши 01 апрел, ғунчалаш фазасига ўтиши 22 апрел, гуллаш фазасига ўтиши 29 апрел, дуккак ҳосил бўлиш фазаси 10 май, пишиш фазаси 17 июн кунларига тўғри келганлиги аниқланди.

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, танланган 4 та намунанинг ўсув даври давомийлиги 96–97 кунни ташкил қилди. Жумладан, ушбу кўрсаткич X05TH36/X04TH-156XFLIP00–72 намунасида 97 кунни, X05TH162/FLIP00–14XICCV-92337 намунасида 97 кунни, X07TH 74/FLIP03–64CXILC2956 намунасида 97 кунни, X05TH68/X04TH-206XFLIP02–35C намунасида эса 96 кунни ташкил этди.

Хулоса

Юқоридаги маълумотларни таҳлил этиб хулоса қилиш мумкинки, танланган 4 та намунанинг андоза “Обод” навига нисбатан 2–3 кун эрта пишарлиги, ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича танланган намуналарда андоза “Обод” навига нисбатан юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

Танланган намуналарда андоза “Обод” навига нисбатан 08–1,3 центнер юқори бўлди. Ушбу танлаб олинган нав ва намуналар селекция жараёнларида эртапишарлик ва ҳосилдорлик хусусиятларига кўра янги нўхат навларини яратиш учун тавсия этилди.

Адабиёт:

  1. Aлекcaшевa В. C. Многолетние трaвы. Чacтнaя cелекция полевых культур. // Моcквa. “Колоc”, 1975 г. С — 356 c.
  2. Эрназаров. И., Холлиев. А. Нўхат // ЎзР ДИТАФ. –Тошкент, 1995. — 3 б.
  3. Malhotra R. S. On — farm Trials in Syria. Germplasm program legumes. Annual Report For 1998. 76–79.
Основные термины (генерируются автоматически): май, март, FLIP, сан.


Ключевые слова

нав, ўсув даври, нўхат, намуна, эртапишарлик, униб чиқиш, дуккак, шохланиш, ғунча, пишиш
Задать вопрос