Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №32 (322) август 2020 г.

Дата публикации: 10.08.2020

Статья просмотрена: 148 раз

Библиографическое описание:

Аликулов, Самар. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни / Самар Аликулов, Ш. С. Джалилова, Х. Ф. Уктамов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 32 (322). — С. 189-191. — URL: https://moluch.ru/archive/322/73098/ (дата обращения: 19.04.2024).



Ушбу мақола деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол иштирокчиси бўлгани асосланган. Озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон хўжаликларини ривожлантириш зарурияти илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, ноозиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, таъминот-сервис хизмати.

В статье рассматривается роль фермеров и землевладельцов как активных участников производства сельскохозяйственной продукции. Проанализирована необходимость развития фермерских хозяйств для обеспечения продовольственной устойчивости и дано предложение с научной и практической точек зрения.

Ключевые слова: продовольственная безопасность, фермерские хозяйства, землевладельцы, непродовольственное производство, снабжение-сервис услуги.

Республикамизда озиқ-овқат таъминоти барқарорлигини сақлашда деҳқон хўжалигининг ўрни юқори бўлганлиги ушбу хўжалик юритувчи субъектларни ривожлантириш бўйича кенг миқёсда ислоҳотлар олиб боришга замин яратади. Ўзбекистон Республикаси аграр сектори иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, аҳолининг озиқ-овқатга келгуси ошиб бораётган эҳтиёжлари кўп томонлама деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари фаолияти билан боғлиқлиги боис, деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш асосида уларнинг даромадини ошириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади. Зеро, муҳтарам Президентимиз айтганидек, “истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли — мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтиришдир. Шунингдек, аҳоли даромадларини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида бозор механизмларини кенг жорий қилиб, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини оширмас эканмиз, биз кутган сезиларли ўзгариш бўлмайди” [1].

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган тиббий меъёрга мос равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар бир мамлакат иқтисодиёти олдида турган муҳим вазифадир. Аммо имкониятлар чекланган бўлсада, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи йилдан-йилга кескинлашмоқда [2]. Глобал иқлимнинг кескин ўзгариши, аҳоли сони ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши соҳада ислоҳотларни изчил давом эттириш заруратини келтириб чиқармоқда [3]. Иқлимнинг исиб кетиши, ифлосланиши оқибатида Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан биргина мева ва сабзавотлар истеъмолини кунлик 400–500 граммга чиқариш лозимлигини [4], лекин афсуски, ушбу меъёр дунё бўйича ўртача 150–200 граммни ташкил этаётганини эътироф этмоқда. Халқаро диетологлар тавсиясига кўра, инсон истеъмолига кирадиган озиқ-овқатнинг камида 50 фоизини мева ва сабзавотлар ташкил этиши лозим [5].

Ҳозирги кунда деҳқон хўжаликларининг истиқболда ривожлантиришда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб ҳамда ўзбек менталитети ва азалий деҳқончилик қадриятлари сақланган ҳолда мамлакатимиз раҳбари ўз қарор ва фармонларини халққа етказиш орқали бугунги куннинг фермер, деҳқон ва томорқа хўжалиги эгалари учун катта шарт-шароитлар яратиб берди [6]. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурларини шакллантириши, фермер, деҳқон хўжаликларининг ер участкалари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилиши, кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида мини-агротехнологияларни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот марказининг тузилиши [7]; республика минтақаларида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлардан ҳимоя қилиш, зарур тавсия ва маслаҳатлар беришга кўмаклашувчи ва хизмат кўрсатувчи “Ўсимликлар клиникаси” МЧЖларнинг ташкил этилиши [8], деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёҳуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда [9], суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши [10], “Томорқа хизмати” МЧЖ нинг фаолият юритиши фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг юқори даромад олишлари кафолатидир [11].

Бугунги кунда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатишда зарур инфратузилмалар яратилмаган ҳамда бозор механизмлари етарли даражада шаклланмаган [12]лиги ҳам уларнинг фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, деҳқон хўжаликлари учун аниқ тартибга солинган, қулай таъминот тизими мавжуд эмас [13]. Тадқиқотимиз давомида сўровнома ўтказилди, ушбу сўровномада иштирок этган деҳқон хўжаликларининг фикрлари [14] қуйидаги расмда ифодаланган (1-расм).

1-расм. Чорвачилик фаолияти юритувчи деҳқон хўжаликларининг муаммолари

Юқоридаги муаммоларнинг ҳал этилиши учун, фикримизча, деҳқон хўжаликларини зарурий ресурслар билан таъминлаш вазифалари билан шуғулланувчи алоҳида “таъминот-сервис хизмати” тизимини ташкил этиш мақсадга мувофиқ [15].

“Таъминот-сервис хизмати” махсус деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятида кўмаклашиш [16], ўз-ўзини молиявий таъминлай олиш, уларга хизмат кўрсатиш ортидан фойда кўрувчи тадбиркорлик субъектидир. Унинг Низоми ва вазифаларига мувофиқ, низом жамғармасида деҳқон хўжаликларининг самарали фаолият юритишига кўмаклашувчи барча инвентарлар бўлиши лозим. Тадқиқотларга кўра, жойларда бундай ташкилотларни ташкил қилиш орқали деҳқон хўжаликларига яқиндан амалий ёрдам кўрсатилади ва деҳқон хўжаликлари ўзларида туғилган ҳар бир муаммони ушбу ташкилотлар орқали ҳал этишлари мумкин.

Пандемия шароитида аҳоли фаровонлиги, тўкис дастурхон, озиқ-овқат таъминоти каби масалалар таъминланиши керак экан, бунда деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантириш муҳим тадбирлардан бири саналади. Ҳаттоки, бу давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, фойдаланилмайдиган ерларни олиб қўйишдек масала ўртага қўйилмоқда. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган оила хўжалиги бўлиб, бунда оила аъзоларининг биргаликдаги меҳнати таъминланади ҳамда аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби қондирилади.

Келгусида деҳқон хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун самарали ташкилий ва иқтисодий қарорларни ишлаб чиқиш илмий асосда, тажрибали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари тавсиялари билан ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг таклифларини инобатга олиб, “Таъминот-сервис хизмати”ни ташкил этиш муҳимдир. Ҳаттоки, онлайн-масофадан туриб хизмат кўрсатиш жоиз бўлса ҳам, деҳқон хўжаликларига, томорқа ер эгаларига сифатли уруғликлар етказиб бериш хизматини ташкил этиш лозим. Шунингдек, бозорнинг истиқболдаги ривожланиши, истеъмолчиларга маҳсулотларни тақдим этишнинг инновацион ёндашуви маҳсулотлар диверсификацияси билан боғлиқ экан, маҳсулотлар диверсификациясини амалга ошириш таклиф этилади.

Адабитлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси. 24.01.2020.
  2. Тухтабаев Ж. Ш. (2020). Коронавирус пандемияси натижасида вужудга келадиган глобал инқироз ҳолатларининг Ўзбекистонга салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар. “Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таьминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари тўплами. — Т.: ТДИУ, 2020. — 114–118 б.
  3. Тухтабаев Ж. Ш. (2019). Саноат корхоналарида муносиб меҳнат тамойиллари асосида меҳнат самарадорлигини оширишда унга таъсир кўрсатувчи омилларни эконометрик баҳолаш. “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг янги босқичида инсон омили ва манфаатлари: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари тўплами. — Т.: ТДИУ, 2019. — 234–239 б.
  4. Tukhtabaev J.Sh. (2020). “Econometric evaluation of influential factors to increasing labor efficiency in textile enterprises. Advances in Mathematics: Scientific Journal.
  5. Tukhtabaev J.Sh. (2020). Labour Protection Problems In Ensuring The Economic Security of Industrial Enterprises. Asian Journal of Technology & Management Research. Supplement no. 1.
  6. Тухтабаев Ж. Ш. (2020). Cаноат корхоналарда иқтисодий хавфсизликни баҳолаш индикаторлари. “Миллий юксалиш ва ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-назарий конференцияси. Самарқанд. — 375–377 б.
  7. Тukhtabaev J.Sh. (2016) “Criteria and parameters of labor efficiency”. Journal L'Association 1901 “SEPIKE”, Ausgabe 12. — pp. 201–206.
  8. Тukhtabaev J.Sh. (2016). “The theoretical approach on increase of professional skill of workers and stimulation of their creativity”. “International Scientific Journal Theoretical & Applied Science”, Supplement no. 03 (35). — p. 45–48.
  9. Тухтабаев Ж. Ш. (2015). “Методологические подходы к определению интенсивности труда. European social science journal, № 3. — с. 44–49.
  10. Тukhtabaev J.Sh. (2014). Estimation of efficiency of work in a control system of the personnel. Proceedings of the 1 st International Conference on Economic Sciences. Vienna, Austria. — p. 280–283.
  11. Тухтабаев Ж. Ш. (2020). Пандемия шароитида деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари фаолиятининг аҳоли турмуш даражасини оширишдаги роли. Молия ва банк иши электрон илмий журнал, № 2. — 318–323 б.
  12. Тухтабаев Ж. Ш. (2015). Саноат корхоналарида иш вақти фондидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда меҳнат шароитининг таъсири. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5.
  13. Тухтабаев Ж. Ш. (2016). Саноат корхоналарида персонал меҳнат самарадорлиги кўрсаткичини мезонлар бўйича баҳолаш. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнал, № 1.
  14. Tuhtabaev J.Sh. (2020). Essence of motivation on increase of efficiency of labor. III Международная научно-практическая конференция «Приоритетные векторы развития промышленности и сельского хозяйства» ГОУ ВПО «Донбасская аграрная академия».
  15. Тухтабаев Ж. Ш. (2016). Саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини омилли таҳлил қилиш услуби. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнал, № 2.
  16. Тухтабаев Ж. Ш. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида саноат корхоналарда меҳнат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми. Монография. — T., 2020. — 170 б.
Основные термины (генерируются автоматически): III, электрон журнал.


Ключевые слова

озиқ-овқат хавфсизлиги, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, ноозиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, таъминот-сервис хизмати

Похожие статьи

Задать вопрос