Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асарига лингвистик муносабат | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 3 октября, печатный экземпляр отправим 7 октября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №32 (322) август 2020 г.

Дата публикации: 04.08.2020

Статья просмотрена: 1 раз

Библиографическое описание:

Исломова, Б. Х. Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асарига лингвистик муносабат / Б. Х. Исломова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 32 (322). — С. 191-193. — URL: https://moluch.ru/archive/322/72919/ (дата обращения: 22.09.2020).



Ушбу мақолада мунозара жанрида қалам тебратган ХV асрда ижод қилган Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” асари, унинг қисқача таҳлили ва у ҳақидаги фикрлар келтирилган.

Калит сўзлари: мунозара жанри, Яқиний, тилшунослик, таҳлил.

В данной статье представлен краткий анализ произведения "Ук ва ёй", созданного в XV веке пером в жанре дискуссии, и мнения о нем.

Ключевые слова: жанр дискуссии, Яқиний, литература, анализ.

Ўзбек халқи қадимий тарихга, бой ўтмиш меросга эга. Кўп асрлик халқнинг тарихи ёзма ёдгорликлар ва оғзаки ижод намуналари орқали авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ миллий-маънавий меросга бўлган эътибор кучайди. Барча соҳаларда бўлгани каби адабиётшунослик илмида қатағонга учраган анъаналаримиз, диний ва тасаввуфий адабиёт ҳамда унинг Миллий маънавиятга таъсири масалалари хусусида очиқ-ойдин мушоҳада юритиш имконияти туғилди. Шу орқали тилимиз тараққиётида мустақил ва собит ўрнига эга бўлган бир қатор дурдоналаримизни биз талаба ёшларга етказиш имкони ҳам ана шу миллий мустақиллигимиз шарофатидир.

Натижада “Авесто”, Ўрхун — Энасой ёдгорликлари, М.Қошғарийнинг “Девону луғатит-турк” асари, Х.Ҳожибнинг “Кутадгу билиг”, А.Югнакийнинг “Ҳибатул-хақойик” достонлари, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Саъдий Шерозий, Низомий Ганжавий, Паҳлавон Маҳмуд, Хўжандий, Юсуф Амирий, Яқиний, Абдураҳмон Жомий ва бошқа шу каби шоирларнинг ижоди ёш авлодга етказилмоқда [1].

ХV асрда ўзбек адабиётида мунозара жанрига оид учта асар яратилгани маълум. Булар Юсуф Амирийнинг “Банг ва Чоғир орасинда мунозара”, Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй орасинда мунозара”, Аҳмадийнинг “Руджоманинг орасинда мунозара ва мубоҳаса” асарларидир.

Ўзбек адабиётида мунозара жанрининг илдизлари “Девону луғотит-турк” Ёдгорликларига, ундаги “Қиш ва Ёз мунозараси”га бориб тақалади. Яқиний эса “Ўқ ва ёй” насрий мунозарасида хушоматгўй ва мансабпараст кишиларни аёвсиз танқид қилиб, “ …бу мунозарадин мақсуд улким, бу даврнинг каж таъбларининг қошинда ҳар ким ёйдек эгри бўлса, ёнларидан йироқ бўлмас ва ҳар ким ўқдек рост бўлуб, тўз юруса яқинийдек йироқ тушар ” деб ўз даврининг ҳукумдорларидан Шикоят қилади ва Асий деган Шоирнинг қуйдаги қитъасини келтиради:

Ҳар ки Шут рост андрин майдон,

Ҳар кужо рафт беҳўзур уфтод.

Аз кажи Шут камон ба тахлийи Шоҳ

Тир аз рости ба дур уфтод.

(Кимки бу майдонда рост бўлса, қайерга борса ҳам баҳаловат бўлиб тушади. Ёй эгрилиги туфайли Шоҳ Ёнидан жой олди, ўқ эса ростликдан узоқларга бориб тушди.)

Яқиний мунозарага Ҳофиз, Хисраф Деҳлавий, Қосим Анвор, Юсуф Амирий, Атоий, Саккокий, Лутфий ва бошқа шоирларнинг ўқ ва ёй ҳақидаги шеърларидан парчалар келтиради. Жумладан, Атоийнинг:

Ул Шахсувор тиркашининг ўқининг юнги

Жом қушининг тириклата юлғон қанотидур.

Саккокий назмидан:

Жону фидо бўлсин сенинг ғамзанг ўқина неча ким,

Ҳар неча қушинг эгмаси ўқтик буюмни ё қилур.

Яқиний ҳақида унинг ижоди ҳақида жуда кам маълумот сақланиб қолган. Манбааларда, хусусан, Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”, “Муҳокаматул-луғатайн” асарларида шоир ҳақида шундай дейилади: “Ҳулогихон замонидин султон соҳибқурон Темур Кўрагон замонидин фарзанди халафи Шоҳруҳ Султоннинг замонининг охириғча турк тили била Шуаро пайдо бўлдилар. Шуаро Саккокий, Ҳайдар Хоразмий, Атойи, Муқумий, Яқиний, Амирий ва Гадоийдеклар” [2]. Алишер Навоий яна бир ўринда, яъни “Мажолис ун-нафоис”да шоир Яқиний ҳақида аниқроқ маълумот беради: “Мавлоно Яқиний тундроқ машраблиқ киши эрди.Туркчасидин бу матлаин кўп мубоҳотлар била ўқур эрдиким:

Оҳким, жонимга еттим ёри нодон илгидин,

Доду фарёд ул жафочи офати жон илгидин…

Охири дамида беадабона сўзлардин тавба қилиб, аҳли салоҳ тарийқи билан кечти. Уммидким мафу бўлмиш бўлғай. Қабри дараи Дубаророндадур” [3].

Навоийнинг бир эмас, икки асарида тилга олинган шоир ижодининг ўзига хослиги, мавзунинг долзарблиги ва давр нуқтаи назаридан ўрганилиши эътиборга молик. “Ўқ ва Ёй” асари жанр тақазосидан ҳам тилнинг бетакрор жиҳатларини ўзида ифода этган асар.

Яқиний отиш мусобақаси майдонига кирган отлиқ йигитнинг қўлидаги ўқ ва елкасидаги ёйни кўриб, мажоз йўли билан ўқ ва ёй орасида мунозара тарзидаги асар ёзишга жазм қилган. Ўқни йигит ва айни замонда тўғрилик, ростгўйлик тимсоли, Ёйни эса қари чол ҳамда эгрилик, хушомадгўйлик тимсоли сифатида кўрсатган, эгриликни тўғрилик тилидан фош этган. Ўқ тўғри сўзлиги учун барлослар тимсоли бўлган Гириш (ёйнинг ўқни тортувчи ипи) ва тархонийлар тимсоли бўлган Зиҳгир (ёйнинг икки чети)лар томонидан алданиб, узоққа отилади ва ёй атрофини қуршаган салбий кучлар қурбони бўлади. Шоир: «ҳар ким ёйдек эгри бўлса, бу давр каж таъбларининг ёнларидан йироқ бўлмас ва ҳар ким ўқтек рост бўлуб, туз юрса, Яқинийдек йироқ тушар..”. дея хулоса қилиб, ўз давридаги юқори табақа вакилларини ва уларнинг иккиюзламачи малайларини танқид қилади. Асарнинг ягона қўлёзма нусхаси Британия музейида сақланади.

Асардан қисқача қуйидаги намуналарни келтириш мумкин:

Назм:

Сар дар пайи ҳар кас, ки ниҳам, то ба қиёмат

Бигуризаду як чашм задан на нгарад аз пас.

Басе отим кайбурдур, андоққи шоир айтур.

Доғе ки, ҳаст бар дили душман кунад ду ним

Он тири тез парри тукаш ном кайбураст.

Байт:

Новакинг кирса кийикнинг қониға

Ҳеч ҳойи [қ]мас етибон гуна ёзуқ.

ХV асрнинг биринчи ярми ўзбек адабиётида мунозара жанрининг тараққиётида Яқинийнинг “Ўқ ва ёй” мунозараси алоҳида ўрин тутади. Асардаги мажозий образлар орқали тасвирлаган сужет воқеалари ва унда илгари сурилган масалалар ҳамма даврда долзарблиги билан ажралиб туради.

Замонавий ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари тилшунослар томонидан ўрганилмоқда, лекин баъзи бир қатор манбаалар уларнинг лингвистик нуқтаи назардан тадқиқи бўйича мамлакатимизда етарлича ўрганиш ишлари олиб борилмаган. Миллатимизнинг бой тарихий мероси наъмуналаридан бўлган Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй” мунозараси ҳам шундай асарлардан бири.

Ҳар қандай тилни авайлаб-асраш, бойитиш, ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тарихий манбааларни ўрганишсиз амалга ошириб бўлмайдиган жараёндир. Чунки она тилимизнинг софлигига эришиш миллий маънавиятни такомиллаштириш ва юксалтиришнинг асосий йўлларидан саналади.

Адабитлар:

  1. http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=7233&Itemid=99999999.
  2. А.Навоий. Асарлар. Ўн беш томлик. 14-том. Т.1967-йил, 128-бет.
  3. А.Навоий. Асарлар. Ўн беш томлик. 14-том. Мажолис ун-Нафоис. Т.1967-йил.
Основные термины (генерируются автоматически): Девон, жанр дискуссии.


Ключевые слова

security, DBMS, security model, comparing DBMS
Задать вопрос