Ўзбекистон дўппилари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 20 марта, печатный экземпляр отправим 24 марта.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №30 (320) июль 2020 г.

Дата публикации: 27.07.2020

Статья просмотрена: 28 раз

Библиографическое описание:

Садикова, Ш. Х. Ўзбекистон дўппилари / Ш. Х. Садикова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 30 (320). — С. 320-322. — URL: https://moluch.ru/archive/320/72665/ (дата обращения: 08.03.2021).



Бу мақола Ўзбекистон ҳудудига оид миллий бош кийим — дўппилар ҳақида бўлиб, ҳозирда такомиллашиб санъат даражасига етган, каштачиликнинг нафис тури бўлган дўппиларнинг безаклари, шакллари ҳамда мактабларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар: амалий санъат, экспонат, фонд, коллекция, сақлаш, каштачилик, дўппи.

Эта статья о национальных головных уборах — тюбетейках, которые принадлежат территории Узбекистана, и предоставляет информацию об украшениях, формах и особенностях школ, которые в настоящее время доведены до уровня искусства как изящный вид вышивки

Ключевые слова: прикладное искусство, экспонат, фонд, коллекция, хранения, вышивка, тюбетейка.

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида асрлар давомида такомиллашиб келаётган ҳалқ хунармандчилик санъатининг кўплаб турлари мавжуд. Бу санъат турларининг ичида каштачилик санъатининг ўрни беқиёсдир. Ўзбек кашталарининг жозибаси, ундаги нақшлардаги элементларнинг қадимийлиги, тикиш усулларининг ранг-баранглиги-ҳалқ амалий санъатининг узоқ тарихий тараққиёт босқичларини босиб ўтганидан далолат беради. Бадиий каштачиликдаги уй жихозлари: палак, гулкўрпа, чойшаб, кирпеч, дорпеч, зардеворлар, қатори ўзбек миллий кийимининг ажралмас қисми бўлган дўппилар ҳам ўзига ҳослиги билан каштачилак санъатида алоҳида аҳамият касб этади. Дўппилар Ўзбекистонда кенг тарқалган енгил бош кийими ҳисобланади. Дўппи кийиш дастлаб Эронда ва туркий халқлар ўртасида, Россияда эса XIII асрда урф бўлган. Ўтган асрлар мобайнида бу бош кийимнинг турли хиллари ва шакллари вужудга келган. Дўппиларни асосий хомашёси бахмал, сатин, шойи, ип, ипак бўлган. Зар иплар ёрдамида дўпининг гуллари безатилган. Юртимиздаги Тошкент, Чуст, Бухоро, Самарқанд, Бойсун, Шаҳрисабз дўппилари ҳалқ орасда машҳурдир. Деярли барча вилоятларида дўппилар тикилади ва кийилади. Ушбу миллий бош кийими бошқа санъат турлари каби маълум бир жойга мансублиги билан муҳим аҳамият касб этади. Тошкент дўппиларини ўрганадиган бўлсак, унинг гуллари маълум даражада катта, ранги очиқ, дўппининг юзаси яъни фони одми ёки қорамтир рангда бўлади [1].

Дўппи тикишда ҳар бир ҳудуднинг ўзига ҳос услуби, йўналиши ҳамда безатилишида тикиш йўллари мавжуд. Дўппининг ироқи, Чуст дўппи, гилам дўппи, чакма тўр, қизил гул, пилтадўзи, зардўппи, тўлдирма деб номланадиган хиллари мавжуд.

ХХ аср бошларида Тошкент дўппилари ярим шарга ўхшаш бўлиб, “канда хиёл” чоки ёрдамида (босма чокнинг бир тури) тикилган. Мазкур дўппиларнинг баъзилари “чакматўри” техникаси бўйича ишланган. Кейинчалик “ироқи” усулида тикиш ҳам кенг тарқалган. Тошкент дўппиларини шаклланиши маълум даражада шаҳар аҳолисининг этник таркибига ҳам боғлиқ эди. Айнан шу ерда турли бидиий услублар, янги техника, янги каштачилик усуллари ишлаб чиқилар ва бу ердан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига етказилар эди. Аммо пойтахтда азалдан Чуст ва Марғилон дўппиларига эхтиёж юқори бўлган.

Самарқанд дўппилари тўрт қисмдан иборат бўлиб, тўқ баргранг ёки тўқ бинафша ранг юзага тикилган. Самарқандликлар дўппини “қалпоқ” ёки “каллапок” деб ҳам аташган. Бу ҳудуд аёл дўппилари оч кумушсимон ёки зарҳал парчадан тайёрланган бўлиб, ўзининг сер жилолиги билан ажралиб туради ва уларнинг тепа қисмининг диоганали қора йўлчалар билан аниқ тўрт бўлакка бўлинган бўлиб, ҳар бир бўлакка гуллар тасвири туширилган бутоқчалар кашта ёрдамида зўр маҳорат билан тикилади.

Бухоронинг “каллапўши бухори” деб аталадиган дўппилари бошқа худудларнинг дўппиларидан номи билан эмас, тузилиши кўриниши жиҳатидан ҳам тамоман фарқланади. Бухоро дўппилари кўпинча духоба ва сидирға бахмал матоларига тикилган. Тайёр бўлган дўппининг четлари жияк билан гир айлана қилиб ҳошияланган. Ҳошиялашда ишлатилинган жияклар турли ҳил иплардан рангдор нақшли йўрма усулида тикилган. Бухорода зардўзлик санъати қадимдан етакчилик қилгани учун дўппиларга зар қўшиб тикилгани боис бухоролик дўппидўзларнинг буюмлари бугунги кунда ҳам харидоргирдир.

Шаҳрисабз гилам дўппилари шаклининг конуссимонлиги, ранг баранг иплардан эркин фойдаланилганлиги билан ажралиб туради. Улар “ироқи” ва “ярим ироқи” чоклари ёрдамида яратилган. Гуллари эса тикиш услубига қараб танланган. Масалан, “санама”, (санаб тикиш) ёки “чизма” (олдин чизиб олиб кейин тикиш) усулида ишланган.

Сурхондарё вилояти каштачилигида Бойсун дўппилари алоҳида ўрин эгаллаб, “пилтадўзи” усулида тикилади. Шакли конуссимон, чоклари “босма” усулидадир. Бойсун дўппилари чийдухобага ўхшаган бўлиб, дўппининг гули тикилгач, дўппини орқасига қоғоз билан ўралиб тиқилади. Дўппининг бир чеккаси ҳар ҳил тусдаги қисқа узунликдаги попуклар билан безатилади. “Пилтадўзи” усулида тикилган бундай дўппилар ўзининг юқори бадиийлиги, хилма хиллиги ҳамда соддалиги билан ажралиб туради.

Дўппичиликда яна катта бир маҳаллий гуруҳ-Чуст дўппилари машҳурликда алоҳида ўринга эга. “Тус дўппи” яъни Чуст дўппиларининг биргина классик вариантининг ўзида саккизта ювелир чок услуби қўлланилади: занжира, тўғри чок, чита, кунгура, еталатма, тароқ, ова, пилдироқлар асосий тикиш чоклари ҳисобланади. Қўқон, Марғилон, Андижонда тайёрланган дўппилар тўртбурчаклиги айрим-айрим, бир-бири билан боғланмаган тўрт белгидан иборат бўлади. Буни биз қора юзага оқ ипак билан босма чокда тикилган тўртта қалампир (гаримдори) нусхасида кўришимиз мумкин. Фарғона водийсида дўппининг бир неча турлари мавжуд. Ироқи нусха дўппиларда гуллар, қушлар, ҳайвонлар тасвирланган. Марғилон дўпиларининг Чуст дўппиларидан фарқи қалампир тасвирларининг бироз нозикроқ ва узунроқ қилиб ишланишидадир. Чуст ва Марғилон дўппилари юртимиздагина эмас, чет элларда ҳам юксак санъат асари сифатида қадрланади [2].

Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланаётган нодир коллекциялар қаторида энг йирик ва ноёблиги жиҳатидан “либос” коллекцияси бадиий қимматлилиги ва ранг баранглиги билан санъат ихлосмандлари диққатини хамон жалб қилиб келмоқда. Ушбу коллекцияда сақланаётган дўппилар орасида юқорида санаб ўтилган барча мактабларга оид ажойиб намуналарни кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи фондидаги ХХ аср бошларига таълуқли бўлиб, бу дўппи айлана шаклида бичилиб, гардиши бир дона гаризонтал тасмали бўлади. 1,8 см кенгликдаги қора жиякли тасма билан гир айлана қилиб қуйи қисмига тикиб чиқилган. Дўппини тайёрлашда сатин, ипак толали иплар ва ип газламаси ишлатилган.

ХХ асрга тегишли яна бир ноёб Ургутга дўпписидир. Бу қизил сатинли Ургут дўпписи қулда зич тикилган кашта гуллари ёрдамида безатилиб, нақшлари саккиз бўлимли-жигар рангли матода тикилган. Унинг тагида “тароқча” шаклидаги иккита нақш аркалар ичига жойлаштирилган. Дўппининг юқори қисмига ўн икки япроқли бир дона гул туширилган.

1950 йилда тикилган Шаҳрисабз дўпписи “ироқи” чоклари билан тикилган. У юмшоқ дўппи бўлиб, юқори қисми конуссимон, Нақшлари феруза яшил рангли фонда ўсимлик ва геометрик нақшлар билан қизил-сариқ рангда тикилган.

Музейдаги Сурхондарё дўпписи бошқаларидан калта ҳажмдаги попуклар тикилганлиги билан аҳамиятли. Мазкур дўппи баланд ҳошияли конуссимон бўлиб, геометрик нақшларнинг зич тикилилиши билан бадиий қимматга эга.

ХХ аср Фарғона ноёб дўппилари оч феруза рангли фонда афсонавий балиқсимон нақшлар билан безатилган.

Марғилоннинг. ХХ асрга оид дўпписининг тепасида тўғри оқ чизиқлар билан қиррали тўрт секторга бўлинган бўлиб, у ўткир чўққили. Дўппининг пастки қисми қора бахмал тасмали жияк билан ҳошиялан, ўртасига тўрт гулбаргли тўпбарггул жойлашган [3].

Мазкур дўппиларнинг 300 га яқин ноёб турлари бугунги кунда Ўзбекистон Давлат санъат музейи фондида сақланмоқда. Бугунги кунда ўзлигимизни англаш, маънавий қадриятларимизнинг қайта тикланиши сабабли ўзбек миллий кийимининг бир бўлаги бўлган дўппининг турмушимизда қайта қадрини топаётганлиги ва уни санъат даражасига кўтарилиши, албатта қувонарли ҳолдир.

Адабиёт:

  1. Булатов.С. Ўзбек ҳалқ амалий безак санъати. Тошкент-1991. б.313.
  2. Совет Ўзбекистони санъати. 1991. № 12. б.29.
  3. Хакимов.А, Файзиева.В. Ўзбекистон Давлат санъат музейи ноёб хазинасидан. Тошкент-2014. б.93–97
Основные термины (генерируются автоматически): чуст.


Ключевые слова

, коллекция, экспонат, Фонд, дуппи

Похожие статьи

Национальное ремесло — тюбетейки Узбекистана

Наиболее ранние тюбетейки по своему происхождению изготовлены в городах Ферганской долины, Чусте, Маргилане, Коканде, Андижане.

Отражение социальной истории конца XIX — начала XX вв....

Он продал их там кыргызу по имени Хаят Мухаммад, проживавшему в городе Чусте (город в период Кокандского ханства подчинялся Наманганскому бекству — О.Т.) вблизи Коканда.

Статьи по ключевому слову "иностранный язык" — Молодой учёный

Молодой учёный №19 (309) май 2020 г. — Лысикова А. А...

Проблемы привлечения инвестиций в экотуризм

Взяться за перо нас побудило желание опровергнуть мнение некоторых аналитиков, что туризм в Ферганской долине, и в частности, Наманганской области, несколько уступает в своем развитии...

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий...

округи 11 та районга бўлинган бўлиб, улар Бешарик, Қўқон, Қудаш, Чуст, Бувайда, Бағдод, Риштон, Олтиариқ, Марғилон, Фарғона, Қува районлари эди. Ўшбу 11 та район таркибида 242...

Статьи по ключевому слову "технологии социальной работы..."

Молодой учёный №22 (208) июнь 2018 г. — Гусаров П. Н...

Cluster Industry | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 8 августа, печатный экземпляр отправим 12 августа. Опубликовать статью в журнале.

Статьи по ключевому слову "брак" — Молодой учёный

Молодой учёный №49 (287) декабрь 2019 г. — Макарова Е. С...

Статьи по ключевому слову "влияние" — Молодой учёный

Молодой учёный №23 (261) июнь 2019 г. — Нгуен Т. М...

Похожие статьи

Национальное ремесло — тюбетейки Узбекистана

Наиболее ранние тюбетейки по своему происхождению изготовлены в городах Ферганской долины, Чусте, Маргилане, Коканде, Андижане.

Отражение социальной истории конца XIX — начала XX вв....

Он продал их там кыргызу по имени Хаят Мухаммад, проживавшему в городе Чусте (город в период Кокандского ханства подчинялся Наманганскому бекству — О.Т.) вблизи Коканда.

Статьи по ключевому слову "иностранный язык" — Молодой учёный

Молодой учёный №19 (309) май 2020 г. — Лысикова А. А...

Проблемы привлечения инвестиций в экотуризм

Взяться за перо нас побудило желание опровергнуть мнение некоторых аналитиков, что туризм в Ферганской долине, и в частности, Наманганской области, несколько уступает в своем развитии...

ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги маъмурий-худудий...

округи 11 та районга бўлинган бўлиб, улар Бешарик, Қўқон, Қудаш, Чуст, Бувайда, Бағдод, Риштон, Олтиариқ, Марғилон, Фарғона, Қува районлари эди. Ўшбу 11 та район таркибида 242...

Статьи по ключевому слову "технологии социальной работы..."

Молодой учёный №22 (208) июнь 2018 г. — Гусаров П. Н...

Cluster Industry | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 8 августа, печатный экземпляр отправим 12 августа. Опубликовать статью в журнале.

Статьи по ключевому слову "брак" — Молодой учёный

Молодой учёный №49 (287) декабрь 2019 г. — Макарова Е. С...

Статьи по ключевому слову "влияние" — Молодой учёный

Молодой учёный №23 (261) июнь 2019 г. — Нгуен Т. М...

Задать вопрос