ХХ — аср модернизм адабиёти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 15 августа, печатный экземпляр отправим 2 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №28 (318) июль 2020 г.

Дата публикации: 13.07.2020

Статья просмотрена: 1 раз

Библиографическое описание:

Киличева, Г. Н. ХХ — аср модернизм адабиёти / Г. Н. Киличева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 28 (318). — С. 276-278. — URL: https://moluch.ru/archive/318/72486/ (дата обращения: 07.08.2020).



Бу мақоланинг мазмуни шундан иборатки, модернизм тушунчасининг адабиётда янги йўналиш сифатида пайдо бўлиши ва бу адабий йўналиш оқимларининг шаклланиши хусусида сўз боради. Мақолада модернизм оқимининг асосий вазифаси инсоннинг ақл ва онгига чуқур кириб бориб, унинг хотирасидаги туйғуларини ўтмишга айлантириш ва ёрқин келажакни тасаввур этдиришдан иборат эканлиги таькидлаб ўтилган.

Калит сўзлар : дадаизм, экспресссионизм, сюреализм, модернизм, конструктивизм, хотира, онг.

Статья рассматривает появление концепции модернизма как нового направления в литературе и формировании течений этого литературного направления. В статье подчеркивается, что главная задача течения модернизма — глубоко проникнуть в разум и сознание человека, превратить чувства в его памяти в прошлое и представить светлое будущее. Дается информация о различных течениях, таких как дадаизм, экспрессионизм, конструктивизм, сюрреализм, сформированных на основе модернизма.

Ключевые слова: дадаизм, экспресссионизм, сюреализм, модернизм, конструктивизм память,сознание.

Модернизм сўзи француз тилида янги замонавий каби маьноларни англатиб бу тушунча XIX — асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлди. Модернизм тушунчаси адабиётда пайдо бўлган янги йўналишни ва саньатнинг бошқа турларида пайдо бўлган янгиликларни ифодалаш учун қўлланила бошланди.

Бу адабий йўналиш 1910 йилларда шаклланиб адабиётда уруш ва урушдан кейинги йилларнинг бадиий йўналишини белгилаб берди. Модернизм I жаҳон уруши арафасида Ғарбий Европанинг барча мамлакатларида ва Америкада пайдо бўлган. Модернизм асосида дадаизм, экспресссионизм, конструктивизм, сюреализм каби турли мактаб оқимлари шаклланди.

Модернизм оқимининг асосий вазифаси инсоннинг ақл ва онгига чуқур кириб бориб, унинг хотирасидаги туйғуларини бир лаҳзада ўтмишга айлантириб, ёрқин келажакни тасаввур этдиришдан иборат эди.

Модернизм адабиётининг асосчилари Марсель Пруст “Йўқотилган вақтни қидириб” (фр.ёзувчиси), Дж. Джойс “Улисс” (инглиз ёзувчиси), Ф.Кафка(австрия ёзувчиси) “Жараён” лардир.

М. Прустнинг “Йўқотилган вақтни қидириб” (A la recherche du temps perdu) романида қаҳрамоннинг ички монологи романнинг бутун ички структурасини эгаллайди. М. Пруст бу роман ҳақида: “ ҳаммаси онгда намоён бўлади, обьектда эмас” — деган фикрни билдирган. Қуйида ушбу романдан парча келтирамиз: “ Mais le seul d’entre nous pour qui la venue de Svann devint l’objet d’une préoccupation douleureuse, ce fut moi. C’est que les soirs où des étrangers, ou seulement M. Swann, était lá,maman ne montait pas dans ma chambre”.(Aммо Сваннинг ташрифидан ташвишланадиган ягона одам- бу мен эдим. Айнан ўша кунлари кечкурун нотанишлар ёки фақат жаноб Сванн бўлганида,онам менинг хонамга кўтарилмас эди.)

Асарнинг биринчи қисми “Du coté de chez Swann” деб аталиб, бунда бутун хотиралар серияси ҳикоячининг хотирасида гавдаланади.

Жумладан, Комбрейда оиласи ва дўстлари билан ўтказган бахтли кунлари ҳамда жаноб Сванн ва Одетта ўртасидаги муҳаббат хотиралари тасвирланади.

Қуйида ушбу романдан келтирилган парча фикрларимизга асос бўла олади: “Puis renaissait le souvenir d’une nouvelle attitude; le mur filait dans une autre direction: j’étais dans ma chambre chez Mme de Saint — Loup, á la champagne; mon Dieu! il est au moins dix heures, on doit avoir fini de diner! J’aurai tros prolongé la sieste que je fais tous les soirs en rentrant de ma promenade avec Mme de Saint — Loup, avant d’endosser mon habit. Car bien des année ont passé depuis Combray, où dans nos retours les plus tardifs c’étaient les reflets rouges du couchant que je voyais sur le vitrage de ma fenȇtre.

(Кейин янги муносабат хотираси қайта туғиларди; девор бошқа томондан ўралган эди:мен Сент Лу хонимнинг уйидаги ўз хонамда эдим, қишлоқда, Худойим! Cоат камида ўнда, биз кечки овқатни тугатишимиз керак эди!Мен ҳар куни кечқурун Сент Лу хоним билан сайрдан қайтаётиб, кийимимни елкамга ташлаб олишдан аввал, бу дам олишни яна бир оз узайтиришга ҳаракат қилар эдим.Чунки Комбрейда утган куп йиллар мобайнида биз сайрдан кеч қайтган пайтимизда деразамнинг ойнасидан ботаётган қуёшнинг қизил шуьлаларини кўрар эдим.)

Бу асарда ёзувчи турли шахсларни ва турли ижтимоий гуруҳларни таништириб, уларни таҳлил қилади. Бундан ташқари саньат мавзуси асарнинг энг муҳим мавзуларидан биридир.

Асарда тилга олинган ёзувчилар, мусиқачилар ва рассомлар саньат ҳақидаги тасаввурларни тасвирлашига ёрдам беради. Ёзувчининг фикрича, саньат доимий эҳтиёжга жавоб беради, яьни вақт ўтиши билан баьзида бахт, қадрли инсонлар,муҳаббат, ёшлик инсонни аста- секин тарк этади. Лекин ўтмиш яшайди буларнинг барчаси аффектив хотирада гавдаланади. Ҳикоячининг ғайриихтиёрий хотирасида унутилган турли хил тасаввурлар гавдаланади. Вақтдан ўчирилган мавжудот парчалари саньат томонидан абадийлаштирилиши мумкин, асарнинг асосий мазмуни ҳам шунда.

ХХасрнинг биринчи ярмида поэззияда ҳам янги ўзгаришлар юз берди. Бунга мисол қилиб модернист шоирлардан испан шоири Федерик Гарсиа Лорка, француз шоири Поль Элюар, инглиз — америка шоири Томас Элиотларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.

Бу ижодкорлар лириканинг бадиий шаклини ўзгартиришга эришдилар. Француз лирик шоири Гийом Апполинер модернизм шеьриятига каллиграмма терминини киритди. (каллиграмма грекча сўздан олинган бўлиб kallis — чиройли, gramma — ёзилиши). Шоир ўша давргача номаьлум бўлган визуал лирикани яратди. Бир сўз билан айтганда модернист шоирлар инсон онгига кириб боришга ҳаракат қилиб, эркин шеьр яьни чегараланмаган верлибр усулидан фойдаландилар.

Дадаизм хусусида тўхталадиган бўлсак, бу оқим I Жаҳон уруши пайтида Швецарияда пайдо бўлган.Бу оқим 1916–1922 йиллар оралиғида мавжуд бўлган. Бу услуб уруш даҳшатларига, инсон ҳаётини йўқ қилишнинг маьносизлигига жавоб сифатида пайдо бўлди.Уларнинг фикрича жамиятнинг ахлоқи ва саньати нафратга лойиқдир чунки дунё иккиюзламачиларга тўлиб кетган.Ишончсизлик ва умидсизлик бу оқим вакилларининг асосий бадиий йўналиши эди.Дадаизм оқимида ижод қилган энг машҳур вакилларидан Тристан Тзар (Етти дада манифест), Луи Арагон каби ёзувчи ва шоирларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин.

Қуйида Тристан Тзар асаридан мисол келтирамиз:

Приглядитесь ко мне:

Менга қаранг:

Я шутник идиот я из тех кто чадит.

Мен ҳазилкаш, ахмоқ боламан.

Приглядитесь ко мне!

Менга қаранг!

Я уродлив и мал и лицо мое

невыразительно.

Мен хунук ва кичкинаман,

юзим ифодасиз.

Я такой как вы все.

Мен ҳаммангиз кабиман.

Шундай қилиб дадаизм сюрреализмнинг тўғридан — тўғри ўтмишдоши эди, у Францияда 1920 йилларнинг бошларида пайдо бўлган эди.Кўплаб дадаистлар уруш охирида Дадаистлар ҳаракати йўқ бўлиб кетганидан сўнг янги йўналиш — сюрреализм оқими таьсирига тушиб қолдилар.

Cюрреализмнинг асосий ғояси ҳақиқатдан ташқарига чиқиш ва инсоннинг орзуларини акс эттиришдир. Cюрреализм оқимида Андре Бретон Луи Арагон, Рене Шара,Анри Мишо. Робер Деснос каби ёзувчи ва шоирлар ижод қилишган.ХХ аасрнинг 20- йиллари бошида сюрреализм мафкурасини яратган шоир ва рассом Андре Бретон (Сюрреализм Манифести 1924) бутун умри давомида унинг асосларини тарғиб қилган.Сюрреалист ёзувчилар ўзларининг руҳларини онг кучидан озод қилишга ҳаракат қилдилар ва бунинг учун улар турли хил усулларни қўлладилар. Экспрессионизм ХХ аср бошларида Европа саньатида модернистик йўналиш сифатида пайдо бўлди. Экспрессионистлар инсоннинг қалбида ва руҳида рўй бераётган ички жараёнлар, унинг эмоционал ҳолати ва кайфиятини тасвирлашга ҳаракат қилдилар.

Бу оқимда ижод қилган экспрессионист ёзувчи Франц Кафка ўзининг “Процесс “ (Жараён) романи билан ажралиб туради. Ушбу романида муаллиф замонавий жамиятнинг классик муаммоси — инсон ва тизимнинг қарама — қаршилигини таҳлил қилади.

Бу оқимда экспрессионист шоирлар Георг Тракля Франц Верфель ва Эрнст Штадлерлар ижод қилишган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, модернист ёзувчилар инсоннинг руҳий ақлий патологик намоён бўлишларини таҳлил қиладилар. Марсель Пруст“Йўқотилган вақтни қидириб” (A la recherche du temps perdu) асарида инсоннинг ички ҳаётини “онг оқими” сифатида тасвирлади ва адабиётдаги бу янги йўналиш ХХ асрнинг кўплаб ёзувчилари учун муҳим аҳамиятга эга эди.

Адабиётлар:

  1. История русской литературы ХХ века. Егорова Л. П.- Москва “Флинта”, 2014.
  2. Колпинский Ю. Д. Модернизм. Анализ и критика осноных направлений/ ред. В. В. Ванслов, Ю. Д. Колпинский. — И.: Искусство; Издание 2- е перераб., 2013. — 280 c.
  3. От жизни — в ничто (модернизм — что это такое) /Шепетис, Ленгинас. М. – Молодая гвардия, 2006.- 174 с.
  4. Marcel Proust. “A la recherche du temps perdu”, Москва. И.: Прогресс, 1972.
Основные термины (генерируются автоматически): модернизм, мена, дадаизм, Арагон, Сюрреализм.


Ключевые слова

модернизм, конструктивизм, хотира, дадаизм, экспресссионизм, сюреализм, онг

Похожие статьи

Қазіргі қазақ романдарындағы модернистік поэтика стилі

Модернизм — өнер қайраткерлерінің әлемдік қақтығыстарға, адамзат дамуындағы дағдарыстарға деген көзқарастарын білдірді. Ең алдымен, «modern» сөзі «қазіргі (жаңа) кезең» деген мағынаны білдіреді.

Философско-культурологическое осмысление темы отчуждения...

Экспрессионизм, дадаизм, сюрреализм — с их тяготению к бессознательному в психике. В прежние времена европейская культура не

Модернизм в изобразительном искусстве Индии ХХ века. Влияние культурных и национальных факторов на деловую культуру и коммуникацию.

Авангард в изобразительном искусстве | Статья в журнале...

Экспрессионизм, дадаизм, сюрреализм — с их тяготению к бессознательному в психике человека — обозначили

Э. Гомбрих указывает, что в условиях нестабильности 1920 — х гг. авангардизм теряет предыдущий возвышенность противоборства, создает союз с модерном...

Топонимы в романе Ф. М. Достоевского «Братья Карамазовы»

Ф. М. Достоевский большое внимание уделял выбору мест, где разворачиваются события романа, протекает жизнь его героев. И как следствие, читатели встречаются с большим количеством топонимов, каждый из которых несет в себе определенный семантический подтекст.

Особенности языка и поэтики англоязычной прозы литературы...

История человечества ознаменована последовательной сменой культурных эпох. Период конца ХХ века (начиная примерно с 60-х годов) получил название постмодерна (постмодернизма) или постсовременности, пришедшего на смену модернизму и неоконсерватизму...

Похожие статьи

Қазіргі қазақ романдарындағы модернистік поэтика стилі

Модернизм — өнер қайраткерлерінің әлемдік қақтығыстарға, адамзат дамуындағы дағдарыстарға деген көзқарастарын білдірді. Ең алдымен, «modern» сөзі «қазіргі (жаңа) кезең» деген мағынаны білдіреді.

Философско-культурологическое осмысление темы отчуждения...

Экспрессионизм, дадаизм, сюрреализм — с их тяготению к бессознательному в психике. В прежние времена европейская культура не

Модернизм в изобразительном искусстве Индии ХХ века. Влияние культурных и национальных факторов на деловую культуру и коммуникацию.

Авангард в изобразительном искусстве | Статья в журнале...

Экспрессионизм, дадаизм, сюрреализм — с их тяготению к бессознательному в психике человека — обозначили

Э. Гомбрих указывает, что в условиях нестабильности 1920 — х гг. авангардизм теряет предыдущий возвышенность противоборства, создает союз с модерном...

Топонимы в романе Ф. М. Достоевского «Братья Карамазовы»

Ф. М. Достоевский большое внимание уделял выбору мест, где разворачиваются события романа, протекает жизнь его героев. И как следствие, читатели встречаются с большим количеством топонимов, каждый из которых несет в себе определенный семантический подтекст.

Особенности языка и поэтики англоязычной прозы литературы...

История человечества ознаменована последовательной сменой культурных эпох. Период конца ХХ века (начиная примерно с 60-х годов) получил название постмодерна (постмодернизма) или постсовременности, пришедшего на смену модернизму и неоконсерватизму...

Задать вопрос