Пандемия шароитида банк-молия тизими ва унинг таҳлили | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 22 августа, печатный экземпляр отправим 9 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №27 (317) июль 2020 г.

Дата публикации: 07.07.2020

Статья просмотрена: 4 раза

Библиографическое описание:

Хужаёров, Х. Б. Пандемия шароитида банк-молия тизими ва унинг таҳлили / Х. Б. Хужаёров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 27 (317). — С. 390-392. — URL: https://moluch.ru/archive/317/72414/ (дата обращения: 08.08.2020).

Жаҳон ҳамжамияти учун энг катта муаммога айланиб турган масалаларидан бири бу коронавирус пандемияси CОVID-19 ҳисобланади. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳам ушбу пандемияни урушга қиёслашмоқда. Жамғарма экспертларининг хулосасига кўра, бу “уруш” даври камида бир чоракдан икки чоракгача давом этишини прогноз қилишмоқда.

Калит сўзлар : банк, кредит тўловлари, мажбурий резервлар, ликвидлилик.

Одним из вопросов, который становится серьезной проблемой для мирового сообщества, является пандемия коронавируса COVID-19. Международный валютный фонд (МВФ) также сравнивает эту пандемию с войной. По мнению экспертов фонда, они прогнозируют, что этот "военный" период продлится как минимум от одного квартала до двух кварталов.

Ключевые слова: банк, платежи по кредитам, обязательные резервы, ликвидность, COVID-19.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатлар коронавирус инқирозига қарши, ҳамда вируснинг тарқалишини чеклаш мақсадида ўқув даргоҳлари, кўнгилочар масканлар, спорт иншоотларини муддати номаълум карантин сабабли беркитишган. Муҳим бўлмаган корхона ва ташкилотлар фаолияти вақтинча тўхтатилиб, одамларнинг уйда қолишлари талаб этилмоқда. Бундай оғир шароитда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик вакилларини қўллаб-қувватлаш доирасида юртимизда солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати соҳаларида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколатлари доирасида пул-кредит сиёсати ва молиявий тартибга солиш чоралари орқали CОVID-19 таъсиридан азият чекаётган аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда тижорат банкларига ёрдам кўрсатмоқда.

Хусусан, тижорат банклари томонидан туристик операторларга, меҳмонхона бизнеси субъектларига, транспорт-логистика компанияларига ва туризм тармоғининг бошқа корхоналарига, шунингдек, ташқи савдо операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар бўйича умумий суммаси 5 трлн. сўмлик қарздорликларни тўлашни (жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда) 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктиришга рухсат берилди. Бунинг сабаби, карантин шароитида инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритилиши ва айрим корхоналарнинг фаолиятини вақтинчалик тўхтатилиши тижорат банкларига босимни кучайтирмоқда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари кредит тўловлари юзасидан муаммоларга дуч келишмоқда.

Бундай қийин шароитда ХВЖнинг берган тавсиялари Марказий банк томонидан ўз вақтида, мақсадли ва келишилган ҳолда амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар мамлакатимизнинг коронавирус инқирозидан катта талофатларсиз чиқиб кетишида муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Зеро, ХВЖ экспертлари марказий банклар инқироз даврида жиддий, аммо вақтинчалик зарбаларга учраган қарз олувчилар ва иқтисодий секторлар учун кредит портфеллари бўйича тўловларни қайта режалаштиришда фаол бўлишлари учун тижорат банклари билан аниқ ва тушунарли алоқа қилишлари кераклигини тавсия этишмоқда. Шунингдек, бундай оғир вазиятда регуляторнинг вазифаси банкларнинг капитал ва ликвидлилик буферларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётни кредитлаш фаолиятларини давом эттиришини таъминлаш бўлиши лозимлигини таъкидлашмоқда [4].

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича жорий йил 19 март ва 3 апрель кунлари қабул қилинган фармонларида бу борада кўплаб имтиёз ва преференсиялар белгиланди [5]. Хусусан, тадбиркорлар ва аҳолинин гжами 19,5 триллион сўмлик қредит қарзларини тўлаш муддати 1 октябргача кечиктирилади. Бу албатта, карантин даврида катта кўмак сифатида қаралади. Бироқ, танганинг иккинчи томонини олиб қаралса молия-кредит муассасаларига тушадиган маблағ камайишини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

Жорий йилда Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк орқали бандликни таъминлаш дастурларига 4 триллион сўм йўналтириш кўзда тутилган. Шунингдек, инқирозга қарши курашиш жамғармаси орқали Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қўшимча 500 миллиард сўм ажратилди. Шу ўтган бир ҳафтада 24 та банк ташаббус кўрсатиб, жисмоний шахслар учун кредит таътили элон қилди. Бундан ташқари аҳолида ишонч ва ҳурмат ўйғотадиган яна кўплаб ташабусслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлиги кўзда тутилган.

Карантин тугагандан кейин кўплаб корхоналарга ўз фаолиятини тиклаш учун анча вақт ва маблағ керак бўлади. Шу боис Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди. Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар ажратилишини йўлга қўйилиши белгиланди.

1 жадвал

Мажбурий резервлар нормативлари (2019 йил 1 июлдан) [3] , фоизда

*Ушбу мажбурият турларига ўртачалаш коеффитсиенти (0,25) қўлланилади, эндиликда ушбу коеффитсиент (0,35) га ўзгаради

Тижорат банкларининг Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари миқдорига нисбатан ўртачалаш коеффитсиентига ўзгартириш киритилди [6]. Марказий банк Бошқаруви 2020 йил 1 апрелдан эътиборан тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари миқдорига нисбатанўртачалаш коеффитсиентини ошириш бўйича қарор қабул қилди. Мамлакатимиздаги жорий макроиқтисодий шароитлардан келиб чиқиб, банк тизими ликвидлигини қўллаб-қувватлаш ва тўлов тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда мажбурий резервлаш инстурментининг самарадорлигини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб мажбурий резервлар миқдорига нисбатан амалдаги 0,25 ўртачалаш коеффитсиенти 0,35 гача оширилди.

Бунда мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан ўртачалаш коеффитсиентини белгилаш орқали Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдорининг 35 фоизини банкларнинг вакиллик ҳисобварағида қолдиришга рухсат этилади. Бу ўз навбатида, тижорат банкларининг ликвидлилигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Тижорат банкларининг Марказий банкда резерв сифатида шакллантириладиган мажбурий резервлари нормативлари ўзгаришсиз, миллий валютадаги депозитлар учун 4 фоиз ҳамда чет эл валютасидаги депозитлар учун 14 фоиз миқдорида қолдирилди. Марказий банк келгусида банк тизимидаги ликвидлиликнинг жорий ҳолати таҳлилидан келиб чиқиб, ўртачалаш коеффитсиентини босқичма-босқич ошириб бориш мақсад қилинган.

Хулоса қилиб айтканда коронавирус инфексияси тарқалиши оқибатида юзага келаётган тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни юмшатиш мақсадида Марказий банк томонидан кўрилаётган барча чора тадбирлар аҳолига енгиллик ва қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Жорий қилинган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган қарздор — жисмоний шахслар ва якка тартибдги тадбиркорларга 2020-йил 1-октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериши ҳамда мос равишда якуний тўловлар муддатлари узайтирилиши анча енгиллик бўлди.

Жаҳон иқтисодиётида бошланаётган инқироз ҳолатларини эътиборга олиб, банкларнинг лойиҳалар портфелини танқидий кўриб чиқиш заруратиетди. Шундан келиб чиқиб ҳали бошланмаган, узоқ муддатли лойиҳаларни аниқлаб, уларни жорий йилнинг ўзида самаралилик жиҳатидан тезда самара келтирувчи лойиҳаларга алмаштириш кераклиги белгилаб олинди.

Адабиётлар:

  1. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни., 1995 йил 21 декабря;
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни, Т.: “Ўзбекистон”, 1996.
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Статистик бюллетени., 2020 й.
  4. Ҳамидов.Х. “Коронавирус инқирозига қарши курашишда пул-кредит сиёсати ва молиявий тартибга солиш чоралари”. 06.04.2020 й
  5. www.president.com
  6. www.cbu.uz.
  7. www.bank.ru
  8. www.banker.uz
  9. www.free-management-ebooks.com
  10. www.review.uz
Основные термины (генерируются автоматически): банк, карантин, кредит.

Ключевые слова

банк, кредит тўловлари, мажбурий резервлар, ликвидлилик

Похожие статьи

Анализ кредитных рисков ПАО «Ханты-Мансийский банк...»

Данная статья посвящена анализу кредитных рисков ПАО «Ханты-Мансийский банк Открытие» и мер по их минимизации.

Управление кредитными рисками при потребительском...

Потребительское кредитование для большинства банков в настоящее время является основным источником кредитного риска. В статье исследуется кредитный риск, описываются...

Проблемы банковского кредитования населения на современном...

На протяжении последних нескольких лет российский рынок банковского кредитования населения переживает стадию стремительного развития.

Мошенничество среди сотрудников банка | Статья в журнале...

Основные термины (генерируются автоматически): банк, кредит, клиент, сотрудник банка

Наибольшую опасность для банков представляет мошенничество в области кредитных карт и...

Кредитный портфель банка включает межбанковские кредиты...

кредит, потребительское кредитование, Сбербанк, кредитный портфель, рынок, банк

Статья раскрывает классификации кредитов банка. В статье автор показывает связь видов кредитов...

Кредитные риски заемщика и возможные пути их снижения

Банки, предоставляющие кредиты, всегда сталкиваются с различными рисками, основным из которых является риск невозврата выданной суммы и процентов по ней.

Мошенничество с использованием электронных средств платежа...

В статье автор анализирует динамику роста преступлений с использованием электронных средств платежа, приводит примеры наиболее распространённых видов совершения...

Проблемы кредитования физических и юридических лиц и пути их...

Ключевые слова: банк, кредитование, кредитный портфель физических и юридических лиц

На сегодняшний день все большую обостренность получают проблемы кредитования в...

Дистанционное обучение по физической культуре во время...

В предложенной статье рассматриваются варианты дистанционного обучения физкультуре во время эпидемиологического карантина.

Анализ кредитного риска банков и оценка качества обслуживания...

Актуальность данной исследовательской работы заключается в том, что на сегодняшний день, тенденция к взаимодействию между банком и физическим лицом приобретает наиболее...

Задать вопрос