Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №26 (316) июнь 2020 г.

Дата публикации: 24.06.2020

Статья просмотрена: 539 раз

Библиографическое описание:

Кучкаров, З. К. Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги / З. К. Кучкаров. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 26 (316). — С. 329-331. — URL: https://moluch.ru/archive/316/72079/ (дата обращения: 19.12.2024).



Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган .

Калит сўзлар: коррупция, олий таълим, Коррупциясиз соҳа дастури.

В статье рассматриваются коррупционные риски в сфере высшего образования и вопросы их устранения, а также проанализированы изменения, связанные с этой сферой в последние годы.

Ключевые слова: коррупция, высшее образование, программа, Сфера без коррупции.

Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.

Коррупциядан ҳоли жамият ва давлатни яратиш мамлакат тараққиётининг мустахкам кафолати бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 7 декабрь куни Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган маросимда сўзлаган нутқларида «Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз» [1] деб, таъкидлаган эдилар.

Давлатнинг коррупцияга қарши йўналтирган барча ислоҳотлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб амалга оширмоқда.

Айниқса, таълим соҳасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш орқали мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, рақобатбардош кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаларида, «олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишимиз шарт. Шунинг учун мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50–60 фоизга етказамиз», деб таъкидлаб ўтдилар [2].

Жахон Банки томонидан келтирилган таҳлилий маълумотда, мамалакатимизда меҳнат бозорининг ривожланиши иқтисодиётнинг ўзгариши билан бирга содир бўлаётгани, бу ҳолат турли касб эгаларига бўлган талабни ўсишига олиб келаётгани, меҳнат бозори талабларини қондиришда сифатли олий таълим муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб, олий таълим тизимидаги ислоҳотларни меҳнат ва иқтисодиёт соҳасидаги ўзгаришларга мувофиқ амалга ошириш тавсия этилган [3].

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш долзарб масала эканлигини турли омиллар билан белгилашимиз мумкин, бироқ қуйида келтириладиган омиллар энг устуворлари ҳисобланади:

1) замонавий давлат бошқаруви ва хусусий секторда касб турлари шиддат билан кўпаяётган бир вазиятда малакали кадрларга бўлган талабнинг ортиши ва ижобий натижаларга эришишда етук кадрлар хизматидан фойдаланиш хал қилувчи аҳамият касб этаётгани;

2) бугунги бозор иқтисодиёти шароитида фаровон ҳаёт кечириш, касбий ва инсоний ҳурмат эътиборга эга бўлиш учун олий маълумотли кадр бўлиш;

3) юқорида келтирилган икки омил асосида тарафлар ўртасида вужудга келадиган муносабатларга коррупциянинг аралашуви натижасида келиб чиқадиган жиддий салбий оқибатлар.

Давлат ва хусусий секторда малакали кадрларга бўлган талаб ва шахсни олий маълумотга эга бўлиш орқали моддий ҳамда маънавий манфаатни қўлга киритишга интилиши субъектлар ўртасида муносабатлар ортишига ва қонуний муносабатларни коррупциявий муносабатларга ўзгаришига кучли таъсир қилади. Зеро, олий маълумот олиш ва малакали кадр бўлиш оғир меҳнат талаб этиши, ҳамма ҳам ўз кучи ва қобилияти билан унга эриша олмаслиги уларни коррупция усулидан фойдаланишга ундайди.

Биринчи асос бўйича , давлатнинг олий таълимга бўлган юқори эътибор ва эҳтиёжи қуйида келтириладиган рақамлар ҳам исботланган.

Бугунги кунда, Республикада 117 та олий таълим муассаси (мантда ОТМ шаклида) мавжуд бўлиб, уларнинг 96 таси миллий, 21 таси хорижий муассасалар ҳисобланади. Уларда бакалавриат таълим йўналиши бўйича 410 минг, магистратура йўналиши бўйича 13 минг нафар талабалар таълим олмоқда.

Сўнгги уч йил давомида олий таълим соҳасида 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу даврда мамлакатимизда 6 та ОТМ, 17 та филиаллар, 14 та хорижий олий ўқув юртлари ташкил этилди, юздан ортиқ бакалавриат ҳамда 94 та магистратура йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди, 2019–2020 ўқув йилидан 59 та олий ўқув юртида сиртқи, 10 тасида кечки таълим жорий қилинди.

Мазкур чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 20 фоизга ошди.

Соҳага бюджетдан ажратилаётган маблағлар миқдори йилдан-йилга ортиб, 2018 йилда 879 млрд. сўм, 2019 йилда 1 трлн. 288 млрд. сўм маблағлар ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 1 трлн. 888 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Профессор-ўқитувчиларнинг маоши 2018 йилда ўртача 25 фоизга оширилган бўлса, 2019 йил 1 январдан 20 фоизга, 1 июлдан эса 25 фоизга оширилди [4].

Иккинчи асос бўйича, коррупцияга қарши курашишда олий таълим муҳим аҳамиятга эга соҳа сифатида ажралиб туради, чунки олий таълим меҳнат фаолиятига йўлланма берувчи якуний узлуксиз таълим босқичи ҳисобланади. Бутун дунёда ва мамлакатимизда олий таълим олишга бўлган интилиш жуда юқори ва бу борадаги кучли рақобат коррупциявий ҳолатлар келиб чиқиш эҳтимолини оширади.

Рақамларга мурожаат қилсак, соҳада ўтган 2019 йилда аввалги битирувчилар билан бирга 1.066.922 нафар номзодлар ОТМга кириш имтиҳонларини топширган бўлиб, уларнинг 121 минг нафари талабаликка тавсия этилган. Кўриш мумкинки, номзодларни олий таълимга қамраб олиш даражаси 11.3 фоизни ташкил қилмоқда.

Учинчи асос бўйича, олий таълим «коррупциянинг дастлабки мактаби» ҳисобланади, чунки бу фаолиятда талаба вояга етган мустақил шахс сифатида ўқитувчи билан тўғридан-тўғри ҳуқуққа зид фаолиятга киришади ва унда коррупцияга мойил шахсият шаклланиб боради [5]. Келажакда коррупциявий хусусиятга мойил кадрни масъулятли лавозимни эгаллаши салбий оқибатларга сабаб бўлади. Демак, олий таълимда коррупцияни мавжуд бўлиши бошқа соҳаларга ҳам коррупцияни кенг тарқалишига йўл очиб беради. Соҳадаги коррупция билимсиз талабларни шакллантириш билан бирга, юқумли касаллик мисоли илмли талабаларни ҳам коррупция йўлини танлашга ундайди [6].

Якунийси, етарли билим ва кўникмага эга бўлмаган, маънавий қашшоқ ёш авлодни қийинчиликсиз давлат сиёсатидан оғдириш, турли салбий йўлларга етаклаш мумкин бўлади ва бу эса ўз навбатида давлатдаги сиёсий ва маънавий ҳолатга салбий таъсир кўрсатади.

Юқорида келтирилган муҳим омилларни инобатга олган ҳолда давлат томонидан олий таълимга долзарб соҳалардан бири сифатида эътибор қаратилиб, чинакам «коррупциясиз соҳага» айлантириш мақсадида жадал ислоҳолатлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида, олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаб бериши кўрсатилган [7].

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сонли Фармони қабул қилиниб [8], коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармонида, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида ОТМ фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, ОТМга қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш белгиланган бўлса, [9] 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3775-сонли Қарори асосида олий таълим тизимида амалга ошириладиган ислоҳотлар бўйича «йўл харитаси» тузилди, [10] 2019 йил 11 июндаги «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5763-сонли Фармонида, олий таълим соҳасида самарали бошқарув тизимини яратиш кўзда тутилди [11].

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

ПФ-5729-сонли Фармони асосида 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида олий таълим соҳасида «коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш белгиланди [12].

Давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимига қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликларга қарамасдан, соҳада коррупция ҳолатлари, жиддий муаммо ва нуқсонлар сақланиб қолмоқда. Шунинг учун биринчи навбатда олий таълим соҳасида мавжуд коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш лозим бўлади.

Адабиёт:

  1. Ш. М. Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза, 2018 йил 7 декабрь, http:// газета.uz.
  2. Ш. М. Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномаси, 2020 йил 24 январь, Интернет манзили: http://uza.uz.
  3. Final Report of World Bank Group, «Uzbekistan Education Sector Analysis» 2018, p –11
  4. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 06/19/5847/3887-сон.
  5. Кнауст И. С. «Коррупция учреждениях вқсшего профессионального образавания: Магистерская диссертация». Томск:. 2016. — 4 с.
  6. Nataliya L. Taxonomy of Corruption in Higher Education Peabody Journal of Education», Newly Emerging Global Issues, 2005,p — 81–92.
  7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2013 й., 41-сон, 543-модда.
  8. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 06/19/5892/4134-сон
  9. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар маълумотлари миллий базаси, 2018 й., 07/18/3775/1313-сон.
  10. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 06/19/5763/3410-сон.
  11. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 06/19/5769/3450-сон.
  12. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар маълумотлари миллий базаси, 2019 й., 06/19/5847/3887-сон.
Основные термины (генерируются автоматически): Коррупция, высшее образование.


Ключевые слова

коррупция, олий таълим, Коррупциясиз соҳа, дастури

Похожие статьи

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари

Мазкур мақолада Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликда монетар сиёсат инструментларининг роли

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкинин монетар сиёсати ҳамда макроитисодий шароитда унинг вазифаси ёритиб берилган

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси

Мазкур мақолада замонавий оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари, сценарийнинг назарий асослари, сценарий ёзишда алоҳида аҳамият бериладиган ижодий жараёнлар тадқиқ этилган.

Похожие статьи

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва инвeстиция сиёсатини бошқаришнинг муҳим вазифалари

Ушбу мақолада Ўзбeкистон Рeспубликасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари

Мазкур мақолада Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликда монетар сиёсат инструментларининг роли

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкинин монетар сиёсати ҳамда макроитисодий шароитда унинг вазифаси ёритиб берилган

Ҳуқуқий саводхонлик масалалари

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Замонавий оммавий байрамлар драматургияси спецификаси

Мазкур мақолада замонавий оммавий байрам ва томошалар драматургиясининг ўзига хос хусусиятлари, сценарийнинг назарий асослари, сценарий ёзишда алоҳида аҳамият бериладиган ижодий жараёнлар тадқиқ этилган.

Задать вопрос