Экспорт ва импорт муомалалари ҳисобини такомиллаштириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 22 августа, печатный экземпляр отправим 9 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №25 (315) июнь 2020 г.

Дата публикации: 22.06.2020

Статья просмотрена: 8 раз

Библиографическое описание:

Рузикулов, А. К. Экспорт ва импорт муомалалари ҳисобини такомиллаштириш / А. К. Рузикулов, М. М. Эшмаматова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 25 (315). — С. 511-515. — URL: https://moluch.ru/archive/315/71972/ (дата обращения: 08.08.2020).

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт муомалалари ҳисобининг амалдаги ҳолатига баҳо берилган ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар: экспорт, импорт, бухгалтерия ҳисоби, ҳужжатлаштирилган аккредитив, хўжалик субъекти, ташқи савдо баланси, дефицит, валюта курси. жорий валюта ҳисобрақами, кредит.

В статье дана оценка действующему состоянию учета экспортных и импортных операций и разработаны научные предложения, направленных на его совершенствование.

Ключевые слова: экспорт, импорт, бухгалтерский учет, документарный аккредитив, хозяйствующий субъект, внешнеторговый баланс, дефицит, валютный курс, текущий валютный счет, кредит.

The article assesses the current state of accounting for export and import operations and develops scientific proposals aimed at improving it.

Keywords: export, import, accounting, documentary letter of credit, business entity, foreign trade balance, deficit, exchange rate, current foreign currency account, credit.

Кириш

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш вазифаси қўйилди [1]. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг ҳоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини руёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақат бозор механизмларини қўллаш, валюта сиёсатини либераллаштиришнинг вужудга келиши мумкин бўлган салбий таъсирини юмшатишга қаратилган самарали чораларни қўллаш талаблари белгиланди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт муомалаларини тўғри ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини таъминлашни тақозо этади. Бу эса, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт муомалалари ҳисоби ва ҳисоботини янада такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

В.Палийнинг фикрига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш жараёнида уларнинг валюта курсларини ўзгариши натижасида зарар кўриши долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, кўрилган зарарларни бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида ва тўғри акс эттириш уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта операциялари бўйича молиявий натижалар ҳисобини бир қатор иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқ қилинишига олиб келди [2].

Н.Бушмелеванинг фикрига кўра, хорижий валютадаги активлар ва мажбуриятларни қайта баҳолаш масаласига аниқлик киритиш керак. Курслар ўртасидаги фарқ тушунчаси бир хил актив ёки мажбурият қийматини турли саналарда қайта ҳисоблаш натижасида юзага келадиган фарқ суммасига нисбатан қўлланилиши керак. Аммо, амалиётда хорижий валютада товарлар суммасини олдиндан тўлаш ва олдиндан тўлов суммасини қабул қилиб олиш билан боғлиқ қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган фарқ суммаси ҳам курслар ўртасидаги фарқ сифатида инобатга олинмоқда [3].

Г.Женикнинг фикрига кўра, экспорт ва импорт билан боғлиқ бўлган транзакция риски тўлашга йўналтирилган ёки тўловга қабул қилинган хорижий валютада ифодаланган ҳисоб билан боғлиқ молиявий рискдир. Айирбошлаш курси транзакцион кўринишга тегишли равишда хежирлаш (суғурталаш) орқали барҳам берилмагунга қадар фирманинг даромадига, миллий валютада тўловларни қабул қилиш ва тўлаш ўзгаришига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Барқарор сиёсатни амалга ошириш мақсадида тижорат банклари доимий равишда ўз мижозларидан айирбошлаш курсининг кутилмаган ўзгаришларидан юзага келадиган зарарларни олдини олиши учун уларни хежирлашни тавсия қиладилар [4].

З.Қурбановнинг хулосасига кўра, “мамлакатимиз валюта захирасини мустаҳкамлашда товар ва ишлар, хизматларни хорижга экспорт қилиш иқтисодий аҳамиятидан келиб чиқиб, экспорт операциялари солиқ аудити методологиясини такомиллаштириш зарур” [5].

И.Алимардоновнинг таклифига кўра, “тижорат банклари тўловга қобиллик даражаси юқори бўлган кичик бизнес субъектлари ва давлатнинг харид тизимига кирган кичик корхоналар, микрофирмаларнинг ҳужжатлаштирилган аккредитивлар бўйича импорт тўловларини муддатли ва овердрафт кредитлари ҳисобидан тўлашни йўлга қўйишлари лозим. Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида, биринчидан, кичик бизнес субъектларининг импортни молиялаштириш имконияти кенгаяди; иккинчидан, тижорат банкларининг кредитлардан олинадиган фоизли даромадлари миқдори кўпаяди; учинчидан, банклар фаолиятидаги кредит риски даражаси пасаяди, чунки, кредит олаётган кичик бизнес субъектларининг кредит тўловига лаёқатлилик даражаси юқоридир; тўртинчидан, кичик бизнес субъектларига тегишли бўлган хорижий валютадаги маблағларни, уларнинг хўжалик айланмасидан чиқиб кетишининг олди олинади” [6].

Таҳлил ва натижалар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт операцияларини ривожлантириш мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Хусусан, экспортни ривожланиши тўлов балансининг ҳолатини яхшилаш имконини берса, импортни ривожланиши иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари фаолиятини янги техника ва технологиялар билан қайта қуроллантириш имконини беради.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо баланси, млрд. АҚШ доллари [7].

Кўрсаткичлар

2017 й.

2018 й.

2019 й.

Экспорт

12,6

14,0

17,9

Импорт

14,0

19,4

24,3

Сальдо

- 1,4

- 5,4

- 6,4

1-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо баланси 2017–2019 йилларда дефицитга эга бўлган. Бу эса, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг мавжуд эканлигидан далолат беради.

Республикамиз амалиётида хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт тушуми 5210 — счётда “Мамлакат ичидаги валюта счётлари” кирим қилинади. Экспорт тушуми келиб тушганда 5210-счёт дебетланади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг импорт бўйича тўлови 5210 –счётни “Мамлакат ичидаги валюта счётлари” кредитлаш йўли билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик амалиётида импорт тўловларини амалга оширишда қопланадиган ҳужжатлаштирилган аккредитивлардан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу аккредитивларда тўлов суммаси хўжалик юритувчи субъектнинг жорий валюта счетидан олниб, Аккредитивлар счётида депонент қилинади:

Дебет 5510 (Аккредивлар)

Кредит 5210 (Мамлакат ичидаги валюта счётлари)

Хўжалик юритувчи субъектнинг импорт бўйича тўлови 5510-счетн кредитлаш орқали амалга оширилади.

Хорижий валюта харакати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага валюта счётидан кўчирма бериш йули билан хабар беради. 5210-“Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари”нинг кредит обороти 2/1-журнал-ордерда акс эттирилади. Бу ҳисобварақларнинг дебет обороти 2/1-қайдномани юритиш билан назорат кўилинади. Валюта ҳисобварағи бўйича таҳлилий ҳисоб карточкаларда, валюталарнинг номлари бўйича юритилади.

Хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда содир бўладиган курсдаги фарк ижобий бўлса 9540-«Курс фаркларидан олинган даромадлар» ҳисобварағида, салбий бўлса — 9620-Курс фаркларидан зарарлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «Блоксчет»дан чиқарилиши:

Д-т «Бошқа активларнинг сотилиши»

К-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи.

Валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижий валютанинг сўм эквивалентининг ҳисоб-китоб ҳисобварағига утказилиши:

Д-т «Ҳисоб-китоб счёти»

К-т «Бошқа активларнинг сотилиши».

2-жадвал

5200 — “Валюта ҳисобварақлари”даги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг корреспонденцияси [8]

Хўжалик м уомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни асдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1

Қарздор корхоналар томонидан уэоқ муддатли қарзларнинг қайтарилиши

5210–5220

7820

Валюта счётидан кўчирма

2

Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган валюта киримининг акс эттирилиши

5210

4010

Валюта счётидан кўчирма

3

Асосий валюталар ва бошқа актиқвларнинг сотилишидан банкка келиб тушган валюта киримининг акс эттирилиши

5210

4010

Валюта счётидан кўчирма

4

Валюта маблағларининг кассадан валюта счётига берилиши

5210

5010

Пул топшириш эълони валюта ҳисобварағидан кўчирма

5

Банкдан кассага валюта маблағларнинг келиб тушиши

5010

5210

Валюта счётидан кўчирма

6

Келиб тушган ТМБлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзнинг ўтказилиши

6010

5210

Тўлов топшриқномаси ва валюта счётидан кўчирма

7

Банкнинг уэоқ ва қисқа муддатли қарзларнинг узилиши

7810–6810

5210

Валюта счётидан кўчирма

Бухгалтерия ҳисобида валюта счётлари бўйича муомалалар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган пул-ҳисоблашишиш хужжатлари асосида олиб борилади. Корхона валюта маблағларининг таҳлилий ҳисоби хорижий валютада пул маблағларини саклаш учун банк муассасаларида очилган хар бир ҳисобварақ бўйича очилади.

Хулоса ва таклифлар

Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт операцияларини ривожлантириш ушбу операцияларнинг бухгалтерия ҳисобни такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради.

Мамлакат ташқи савдо балансини 2017–2019 йилларда дефицитга эга бўлганлиги хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг мавжуд эканлигидан далолат беради.

Республикамиз амалиётида хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт тушуми 5210 — счётда “Мамлакат ичидаги валюта счётлари” кирим қилинганлиги ҳолда, уларнинг импорт бўйича тўловлари 5210 –счётни “Мамлакат ичидаги валюта счётлари” кредитлаш йўли билан амалга оширилади.

Фикримизча, хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт муомалалари ҳисобини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:

1. Хўжалик юритувчи субъектлар импорт муомалаларининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш импорт бўйича очиладиган ҳужжтлаштирилган аккредитивларнинг бухгалтерия ҳисобини уларни тўлаш манбаидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилиш лозим. Шунга кўра, импорт бўйича очилган ҳужжатлаштирилган аккредитивлар тўртта счётда акс этиши лозим:

− 5510 — хўжалик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган аккредитивлар;

− 5512 — депонент счётидаг маблағлар ҳисобидан тўланадган аккредитивлар;

− 5514 — тижорат банкининг овердрафт кредити ҳисобидан тўланадиган аккредитивлар;

− 5516 — тижорат банкининг муддатли кредити ҳисобидан тўланадиган аккредитивлар.

2. Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт муомалаларини бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш мақсадида, биринчидан, тўлови кечиктириб экспортга сотилган, лекин вексель билан расмийлаштирилмаган товарлар суммасини акс эттирувчи алоҳида счёт очиш керак; иккинчидан, экспорт бўйича ташқи савдо шартномас шартларини бажармаганлиги учун қўлланилган санкциялар суммасини бухгалтерия ҳисобидан акс эттириш керак.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг моляи-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоб счётлари режасида кредитга сотилган ва вексел билан расмийлаштирилган экспорт муомалалари учун счёт бор. Аммо, тўлови кечиктириб экспортга сотилган товарларнинг ҳаммаси тижорат вексели билан расмйлаштирилмайди.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. — Тошкент, 2017. — № 6 (766). — 32-б.
  2. Палий В. Ф. Международные стандарты финансовой отчетности. — М.: ИНФРА-М, 2003. — 454 с.; Стражев В. И. Оперативное управление предприятием. Проблемы учета и анализа. — Минск: Наука и техника, 1973. — 152 с..
  3. Бушмелева Н. В. Сближение с МСФО: совершенствование российских правил бухгалтерского учета//Международный бухгалтерский учет. — Москва, 2006. — № 12. — С. 12.
  4. Женик Г. Р. Интерпретация финансовых отчетов. Пер. с англ. — М.:ЮНИТИ, 2006. — С. 76.
  5. Қурбанов З. Н. Солиқ ҳисоби ва аудитининг назарий ва методологик асослари. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. — Тошкент, 2011. — Б. 26.
  6. Алимардонов И. М. Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд.эт. дисс. автореф. — Тошкент, 2018. — 61 б.
  7. Ташқи иқтисодий фаолият. www.stat.uz (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси).
  8. Каримов А. А. ва бошқ. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. — Тошкент: Шарқ, 2004. — Б. 337.
Основные термины (генерируются автоматически): валюта, импорт, экспорт, бухгалтерия, бухгалтерский учет, чет эл, бизнес, кредит.

Ключевые слова

экспорт, импорт, кредит, дефицит, бухгалтерия ҳисоби, ҳужжатлаштирилган аккредитив, хўжалик субъекти, ташқи савдо баланси, валюта курси. жорий валюта ҳисобрақами

Похожие статьи

Ривожланаётган бозор муносабатлари шароитида ташқи...

Ташқи савдо битими-тарафларнинг бири чет эл жисмоний ёки юридик шахс бўлса, предметини товарлар, ишлар, хизматлар, шунингдек интеллектуал фаолият натижалари ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқини экспорт ёки импорт қилиш боғлиқ операциялар ташкил этади [6]...

Особенности расчетов в иностранной валюте по договорам...

Самое простое для бухгалтерского учета в России — это договор в российских рублях. А заключая договор в у. е. многие фирмы сразу фиксируют переменную. Например, 1 евро = 80 руб. Тогда всё тоже не сложно.

Бухгалтерский учет налога на добавленную стоимость...

Библиографическое описание: Галашкина, Ю. М. Бухгалтерский учет налога на добавленную стоимость в организациях / Ю. М. Галашкина.

Для учета НДС используется чет 19 «Налог на добавленную стоимость по приобретенным ценностям» предназначен для обобщения...

Формирование фактической стоимости импортных товаров

Патров В. В. Учёт операций по импорту товаров: учеб. пособие/ В. В. Патров, Н. В. Пчёлкина

Поэтому в момент отгрузки своего товара целесообразно списать его стоимость с кредита...

Бухгалтерский учет по бартерному договору одновременно сочетает в себе учет операций по.

Проблемные аспекты учета бартерных сделок в рамках...

Существует ряд проблем при учете бартерных сделок. Бухгалтерский учет по бартерному договору одновременно сочетает в себе учет операций по реализации (экспорт товаров) и операции по приобретению товаров (импорт товаров) [3, с. 224].

Формирование положений по экспортным операциям в учетной...

Учет выручки по экспортным операциям ведется на отдельном субсчете счетов 45 «Товары отгруженные на экспорт» и 62 «Расчеты по экспортным операциям» согласно рабочему плану счетов. Переход права собственности подтверждается первичными документами: товарная...

Учет и аудит внешнеэкономической деятельности предприятия

Бухгалтерский учет ВЭД ведется по специализированному Плану счетов бухгалтерского учета, который построен на

Бухгалтерия предприятия выполняет необходимые работы по ВЭД. К ним относится выписка и регистрация счетов в сальдо-оборотной ведомости 45/2...

Организация бухгалтерского учета на малых предприятиях

бухгалтерский учет, малый бизнес, Россия, бухгалтерский учет малых предприятий, малое предприятие, система управления, кассовый метод, приказ Минфина России, малый, бухгалтерская отчетность. Документооборот в сельскохозяйственных организациях...

Бухгалтерский учет в интернет-магазине | Статья в журнале...

Интернет на сегодняшний день является одним из самых распространенных способов заниматься коммерческой деятельностью: продавать товары, работы и услуги. Такая торговля удобна тем, что сокращает расходы предпринимателей: на аренду помещения...

Особенности бухгалтерского учета малых предприятий в России

Поэтому бухгалтерский учет на малых предприятиях является составной частью системы управления производством.

Малые предприятия могут вести бухгалтерский учет кассовым методом. Поясним в двух словах суть кассового метода: доходы и расходы следует признавать...

Задать вопрос