Конусли тош майдалагичнинг ушлаб турувчи косасини эскирган ҳолатини қайта тиклаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №22 (312) май 2020 г.

Дата публикации: 30.05.2020

Статья просмотрена: 205 раз

Библиографическое описание:

Шукуров, Р. У. Конусли тош майдалагичнинг ушлаб турувчи косасини эскирган ҳолатини қайта тиклаш / Р. У. Шукуров, Б. Е. Косымбетов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 22 (312). — С. 669-673. — URL: https://moluch.ru/archive/312/70891/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мақолада конуссимон тош майдалагичнинг косасидаги ўриндиқларни тиклаш технологияси кўриб чиқилган. Конус юзаларини тутиб турувчи блоки ишлаётганда, тутиб турувчи идишининг цилиндрсимон ва конусли юзаларида эскириш ҳолатлари юзага келиши натижасида ускунанинг фойдали иш коэффициенти, самарадорлиги ҳамда ундан фойдаланиш вақти камаяди. Йўлга қўйилган технологик жараён камчиликларни йўқотиш ва ускунанинг геометрик ўлчамларини тўлиқ қайта тиклаш имконини беради.

Калит сўзлари: ушлаб турувчи коса, конусли тош майдалагич, қайта ишлаш, нуқсон, ўрнатиш жойи, силлиқлаш.

В статье рассматривается технология восстановления посадочных мест в чаше конусной каменной дробилки. Во время работы удерживающего блока с конической поверхностью эффективность устройства и срок его службы снижаются из-за возникновения износа на цилиндрической и конической поверхностях удерживающего элемента. Налаженный технологический процесс позволяет устранить недостатки и полностью восстановить геометрические размеры устройства.

Ключевые слова: опорная чаша, конусная дробилка, наплавка, обработка, дефект, посадочное место, шлифование.

Ҳозирги вақтда модификацияланган ва турли ўлчамдаги конусли тош майдалагичлар саноатда рудани ишлаб чиқариш ва бошқа материалларни қайта ишлаш учун кенг қўлланилади. Айниқса тошларни кичик ва ўрта ҳажмда майдалашга мўлжалланган КМД ва КСД русумидаги конусли тош майдалаш ускуналари кенг тарқалган.

Модификациясига ва турларига қараб, тош майдалагичлар бардошли ускуна ҳисобланади ва булар саноатнинг турли соҳаларида, ҳусусан, цемент ва бошқа қурилиш материалларни ишлаб чиқаришда, айниқса абразив қурилиш материалларини тайёрлашда, кон саноатида руда ва тоғ жинсларини қайта ишлашда қўлланиладиган асосий ускуналардан ҳисобланади [1].

Тош майдалаш ускунаси ишлаши жараёнида уларнинг асосий тугунларига тўғри келадиган катта динамик юкламалар натижасида уларнинг асосий бирликларида ейилишлар содир бўлади ва бу ўриндиқларнинг эскиришига ва шикастланишига олиб келади. Конусли тош майдалагичнинг ишига энг катта салбий таъсир кўрсатадиган нарса, унинг тутиб турувчи идишидаги нуқсонлари билан изоҳланади, яъни бу соҳада тутиб турувчи конус халқаси ҳисобланади ва у тутиб турувчи блогининг ўрта қисмида 45° ва 90° бурчак остида 12 мм бўшлиқ билан ушлаб туради. Ўрта майдалаш конуси (КСД)-2200-Т2-Д конусли тош майдалагичнинг тутиб турувчи блоги схемаси 1-расмда кўрсатилган [2].

Расм.1. (КСД)-2200-Т2-Д конусли тош майдалагичнинг тутиб турувчи блоги схемаси

Бу соҳада ҳаракатланадиган конусли тош майдалагичнинг тутиб турувчи ҳалқаси иш жараёнида сирпаниш механизми бўлиб хизмат қилади. Тош майдалагич ўриндиқларининг эскириши туфайли нотекис конус майдончалари тўлиқ бўлмаган юкланиш билан ишлайди, натижада тош майдалагичнинг тушириш бўшлиғининг чиқиш ўлчамлари созланмайди, бунинг натижасида талаб этилган руда фракцияси олинмайди.

Ускуна ишлатилиши натижасида нуқсонлар асосан, тутиб турувчи блогида, цилиндрсимон ва конуснинг юзаларида, шунингдек майдалагичининг думида содир бўлади.

а)б)

Расм.2. Тутиб турувчи блогининг косаси (а) ва зирҳли диск (б) нинг эскирган кўриниши

Металлнинг зарарланган юзаларига токарли ва ишқалаб текислаш ускуналари ёрдамида ишлов бериш билан амалга оширилади [3]. Ушбу ҳолатда бажарилган ишларнинг умумий кўриниши 3-расмда кўрсатилган.

Расм.3. Тутиб турувчи блогининг юзасини қайта тиклаш

Деталларда зарурий аниқликни таъминлаш учун айланадиган мосламалар ишлаб чиқарилди бунинг натижасида ишлаб чиқилган ва махсус, иш қисмларида керакли геометрик хусусиятлар қўлга киритилди. Натижада, ускунанинг заводда ишлаб чиқарилган аввалги ўлчамлари деярли тикланади ва юқори механик хусусиятларга эга металлнинг чўкиши туфайли ишлов бериладиган юзаларнинг қаттиқлиги 2 баравар оширилди, бу эса зирҳни дискни ўзгартиришдан олдин конусли тош майдалагичнинг узоқ вақт ишлашига имкон беради.

Конусли тош майдалаш ускунасининг ушлаб турувчи косасининг блоги ва юзаларини қайта тиклаш технологик жараёни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.

  1. Айланиш мосламаси тош майдалагични ушлаб турувчи блокига ўрнатиш.
  2. Тутиб турувчи блогининг цилиндрсимон ўриндиғини олдиндан диагностика қилиш.
  3. Цилиндрли ўриндиқларга қайта ишлов беришдан олдин нуқсонли жойларини пайвандлаш орқали ёпиш.
  4. Майдалагичнинг тутиб турувчи цилиндрлик ўриндиқнинг зарурий ўлчамларидан олдин ейилиш материалларини эритиш.
  5. Керакли ўлчамларга эга бўлгандан сўнг, майдалагични тутиб турувчи блогининг цилиндрли юзаларини силлиқлаш.
  6. Цилиндрсимон ўриндиқнинг геометрик ўлчамларини текшириш.

а)б)

в)

Расм.4. Цилиндрли юзаларининг ташқи кўринишидаги камчиликлари (а); камчиликларни баратараф қилингандан кейин (б); конуснинг косаси(в).

Ушлаб турувчи блогининг ва ушлаб турувчи косасининг конусли ўриндиқларини қайта тиклаш бир хил кетма-кетликда амалга оширилади. Якуний назорат махсус шаблонлар ёрдамида амалга оширилади. Цилиндрли юзаларининг ташқи кўринишидаги камчиликлар ва унинг таъмирдан кейинги ҳолати, шунингдек конусли косанинг таъмирдан кейинги ҳолати 4-расмда, тутиб турувчи блогининг цилиндрли юзаларини дастлабки ва ишловдан кейинги ҳолатлари 5-расмда кўрсатилган.

а)б)

Расм.5. Тутиб турувчи блогининг цилиндрли юзаларини дастлабки (а) ва ишловдан кейинги (б) ҳолати

Шунга ўхшаш конусли тош майдалаш ускуналарини қайта тиклаш ишлари бир қатор корхоналарда амалга оширилган. Хусусан, “Мосинтраст” Москва халқаро корпорацияси акционерлик жамияти Москва Кончилик университетининг мутахассислари ҳамкорлигида камида 5 йил давомида конуснинг майдалагичлари таъмирсиз ишлаши исботланган [4].

Қорақалпоғистон Республикаси Қаратау тоғ карьерида фосфоритли тоғ жинслари бўлганлиги сабабли, фойдаланишда бўлган конусли майдалагичлар ўрта ҳисобда 2 йилгача таъмирсиз ишлаши кузатилади. Шуни таъкидлаш керакки, Қорақалпоғистон Республикаси Қаратау тоғ карьерининг ўзида тиклаш ишлари бевосита амалга оширилади. Бутун мажмуада битта тош майдалагични қайта тиклаш ишлари 2 ҳафтадан кўп бўлмаган вақт давомида амалга оширилади. Ваҳоланки, тош майдалаш ускуналарини таъмирлаш корхоналарига ёки уларни ишлаб чиқарувчи корхоналарига юбориш орқали таъмирлашда катта иқтисодий ҳаражатлар ва кўп вақт талаб қилинади.

Шундай қилиб, қайта тиклаш усулини жорий қилиниши тош майдалагичнинг режалаштирилмаган равишда тўхташларини қисқартиришни таъминлайди, уларнинг фойдали иш коэффициенти ва самарадорлиги ошади, шунингдек техник жиҳатдан мураккаб бўлган хавфли таъмирлашлар сони ҳамда улардан фойдаланиш ҳаражатлари камайтиради. Ушбу қайта тиклаш усули конусли тош майдалаш ускунасининг мунтазам ишлашида узилишлар вақтини сезиларли даражада камайтиради ва ишончли ишлашни таъминлайди.

Литература:

1. Гончаров А. Б., Тулинов А. Б., Иванов В. А. Восстановление износа опорной чаши конусной дробилки / URL: http://www.giab-online.ru/catalog/11648 (дата обращение: 23.05.2020)

2. Дробилка среднего дробления КСД-2200Т2-Д / URL:http://promyshlennost.com/catalogue/?equipment=15190 (дата обращение: 23.05.2020).

  1. Технология конструкционных материалов: учебник для вузов / Под. ред. Ю. М. Барона. — СПб.: Питер, 2012. — 512 с.
  2. Методы организации системы технического обслуживания и ремонта оборудования с целью обеспечения его безотказной работы / URL: https://mosintrast.ru/about/article/test-piost3 (дата обращение: 23.05.2020).
Основные термины (генерируются автоматически): коническая поверхность, Москва.

Ключевые слова

ушлаб турувчи коса, конусли тош майдалагич, қайта ишлаш, нуқсон, ўрнатиш жойи, силлиқлаш

Похожие статьи

Ясмиқ навларини пояси ва дуккагини жойлашиш баландлигига маъданли ўғитлар ва экиш меъёрини таъсири

Ушбу мақолада ясмиқнинг Сарбон ва Дармон навлари пояси ва пастки дуккакларининг жойлашиш баландлиги маъданли ўғитлар ва туп сонини таъсири ўрганилган. Ўзбекистонда ҳозиргача ясмиқ навларнинг етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилмаган.

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Ер қазиш машиналарининг кесувчи органларини биомеханик изланишлар асосида такомиллаштириш

Мақолада табиат биомеханикасига тақлид қилиш асосида ер қазиш машиналарнинг янги кесиш органларини яратиш кўриб чиқилган. Биомеханик моделлаштиришни қўллаш ва иш шароитида ер қазиш машиналарининг бардошли кесувчи органларини яратиш мақсадида биомехан...

Такрорий қурт боқиш мавсумида ипак қуртларини навдор тут барглари билан озиқлантиришни ипак бези фаолияти ва маҳсулдорлигига таьсири

Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра тут ипак қуртларини навдор тут барглари билан такрорий қурт боқиш мавсумида озиқлантирилганда тажрибадаги Кокусо-70 ва Ўзбекистон навларида юқори кўрсаткичлар личинкалик даври 0,5–1 суткага қисқартирилганлиги ...

Задать вопрос