Неустойка қўллашга оид фуқаролик-ҳуқуқий қонунчиликни такомиллаштириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №22 (312) май 2020 г.

Дата публикации: 02.06.2020

Статья просмотрена: 113 раз

Библиографическое описание:

Одинаев, А. С. Неустойка қўллашга оид фуқаролик-ҳуқуқий қонунчиликни такомиллаштириш / А. С. Одинаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 22 (312). — С. 666-669. — URL: https://moluch.ru/archive/312/70774/ (дата обращения: 22.12.2024).

Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш илмий-назарий таҳлил этилиб, тегишли таклифлар берилган.

Калит сўзлар: стратегия, шартнома, пул мажбурияти, тижорат мажбурияти, тижорат муомаласи, неустойка, лафзсизлик тўлови, жарима, пеня, айбона, муқобил неустойка, мутлақ неустойка, кредитор, қарздор, компенсация, неустойка тўғрисидаги келишув, бажарилмаган мажбурият, бузилган мажбурият, зарар, зарарни қоплаш, жарима.

В данной статье приведен научный и теоретический анализ невыполнения или ненадлежащего исполнения договорных обязательств субъектами хозяйствования, а также совершенствования применения неустойки для обеспечения выполнения гражданско-правовых обязательств и даны соответствующие рекомендации.

Ключевые слова: стратегия, договор, денежное обязательство, коммерческое обязательство, коммерческая сделка, неустойка, штраф, пеня, альтернативная неустойка, абсолютная неустойка, кредитор, должник, компенсация, неустойка, невыполненное обязательство, нарушенное обязательство, убыток, компенсация, штраф.

This article provides a scientific and theoretical analysis of the non-fulfillment or inadequate fulfillment of contractual obligations by business entities, as well as the improvement of the application of neustoyka to ensure the fulfillment of commercial obligations of civil law relations and makes relevant recommendations.

Key words: strategy, contract, monetary obligation, commercial obligation, commercial transaction, alternative forfeit, absolute forfeit, creditor, debtor, compensation, forfeit agreement, unfulfilled obligation, breached obligation, loss, indemnification, fine.

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида сўнгги йилларда соҳага оид қатор тартиб-таомиллар танқидий қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари учун кенг имкониятлар яратилди.

Шунга мос равишда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар билан боғлиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш хусусий сектор кун сайин ривожланиб, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги мажбуриятларни бажарилиши мураккаблашган бир вақтда муҳим масалага айланди.

Мажбуриятлар ижросини таъминлаш воситаси ва фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик шаклларини қўллашга оид яратилган назарий база фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар кўлами кенгайиб бораётган бугунги кунда етарли эмаслигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида Жаҳон банкининг “Doing Business” халқаро рейтингида республикамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш белгиланиб, хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан тадбиркорлар ўртасида шартномавий мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш белгиланди [1].

Амалга оширилган ишлар натижасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган “Бизнес юритиш-2020” ҳисоботида Ўзбекистон 69-ўринни эгаллаб, ислоҳотлар миқёси ва самарадорлиги бўйича дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди.

Шунингдек, мазкур Стратегиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармон билан тасдиқланган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, реализация қилувчилар, истеъмолчилар ва давлат назорат органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини аниқ белгилаш кўрсатилган [2].

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъектлари ўртасида шартнома билан белгиланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул, яъни неустойкани расмийлаштириш масаласи ФКнинг “Неустойка тўғрисидаги келишувнинг шакли” номли 262-моддасида белгиланган бўлиб, унда “Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак” деб кўрсатилган.

Ҳозирда расмийлаштирилган неустойкани камайтириш масаласи энг долзарб бўлиб, бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлар ҳуқуқларини шартномавий муносабатларда ҳимоя қилишнинг йўлларидан биридир.

Ўтмишда тадқиқотчилар шўро корхоналари ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда неустойкани камайтиришни рад этиб, фақат фавқулодда ҳолларда йўл қўйилиши мумкин деб ҳисоблаганлар [3].

Францияда неустойка суд томонидан камайтирилиши ҳам, кўпайтирилиши ҳам мумкин бўлмаган (ФФК 1152-моддасининг биринчи хатбошиси). Неустойкани айнан бажариш (қўллаш)ни назарда тутувчи бу қоида даставвал Франциянинг барча судлари томонидан қўллаб-қувватланган [4] ва узоқ йиллар мобайнида неустойка институтига нисбатан французча ёндашувнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланган.

Германия суд амалиётига кўра, кўрилган зарар неустойка миқдоридан оз бўлса, суд уни “мос келувчи миқдоргача” камайтириши мумкин [5].

Голландия фуқаролик қонунчилигига биноан, агар адолатни қарор топтириш зарурияти шуни тақозо этиши кўриниб турган бўлса, неустойка камайтирилиши мумкин (Нидерландия ФКнинг 6:94-моддаси) [6].

Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган.

Бу ерда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган бир нечта масалани ажратиш зарур: биринчидан, неустойка камайтириш мақсадга мувофиқми; иккинчидан, неустойка кимнинг ташаббуси билан камайтирилиши мумкин; учинчидан, қайси суд инстанциясида неустойкани камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин; тўртинчидан, қонуний неустойкаларни камайтириш мумкинми; олтинчидан, Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасида белгиланган неустойкани камайтириш механизмининг ўхшаш институтлардан фарқи нимада?

Бу ерда шуни эътиборга олиш лозимки, Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасидан ташқари, қонунда суд шартноманинг у ёки бу шартлари қай даражада адолатли эканлигини назорат қилишда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа механизмлар ҳам мавжуд.

Фуқаролик қонунчилигида қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятларининг тез ва осон таъминланиши учун мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш восита сифатида амал қилувчи неустойканинг ҳар қандай тури (жарима ёки пеня) белгиланган миқдордаги пул суммаси кўринишида ёки бўлмаса, шу белгиланган суммага тенг бўлган натурашаклидагимол-мулкни кредитор ҳисобига ўтказиш йўли билан тўланиши лозим.

Чунки, бозор муносабатлари шароитида иқтисодий ночор корхоналар ёки молиявий аҳволи ёмон бўлган фуқаролар неустойкани айнан пул (муайян валюта) шаклида тўлай олиш қобилиятига эга бўлмасликлари мумкин. Агар натура шаклида неустойка тўланиши таъминланса, фуқаролик ва хўжалик судларининг неустойкани ундириш билан боғлиқ хал қилув қарорлари ижро янада самаралироқ бўлади.

Цивилистикада неустойка илдизи қадимги рим ҳуқуқига бориб тақалади. Неустойка (stipulatio poenae) деганда рим юристлари шартномани бузган шахснинг зарар кўрган томон фойдасига жарима тўлаш мажбуриятини назарда тутувчи шартли келишувни тушунганлар.

Ўрта асрлардаги рус ҳуқуқий манбаларида неустойка (жарима ва фоизлар)нинг синонимлари сифатида “пеня”, “вира”, “рост”, “гостинец” ва бошқалар ҳам амал қилган.

Кейинчалик “устоять” (“тик турмоқ”) феълининг негизида янги сўз — “устойка” ясалган ва у ваъдани бажаришни англатган. Ваъдани бажаришнинг антоми сифатида “неустойка” сўзи ишлатила бошланган. Дастлаб “неустойка” атамаси мажбуриятнинг бажарилмагани билан боғлиқ бўлган мулкий оқибатларни эмас, балки мажбурият амалда бажарилмаганини англатган.

Мажбурият ҳуқуқий муносабатларда пул мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарлик ҳам алоҳида ўрин тутади. Фуқаролик қонунчиликда ушбу норманинг пайдо бўлиши фуқаролик ҳуқуқи мутахассислари ўртасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Амалиётчи ҳуқуқшунослар ва юридик фани намоёндалари олий суд инстанциялари бу хусусда тушунтиришлар беришлари лозим, деган фикрни илгари сурганлар. Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидагифуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнингайриммасалалари ҳақида”ги 163-сон қарори ҳам мавжуд саволларга тўла жавоб беролмайди.

Ушбу моддада назарда тутилган фоизлар (пеня) неустойками, зарарларни қоплашнингбир қисмими ёки мустақилжавобгарликчорасими, деган саволга узил-кесил жавоб ҳанузгача берилгани йўқ.

Пул мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норма ўз юридик табиатига кўра шартнома билан белгиланган пул мажбуриятларининг барчасига нисбатан қўлланиладиган қонуний неустойка ҳисобланади.

Мавзуга оид фуқаролик қонунчиликни такомиллаштиришда бир қатор таклифлар билдириш мумкин. Хусусан,

− неустойка пул мажбурияти бўлибгина қолмай, муомаладан чиқарилмаган ашёлар (мол-мулк) ҳам неустойка предмети бўлиши мумкин ва буни қонунчиликда мустаҳкамлаш керак;

− неустойка миқдорини камайтириш суднинг вазифаси бўлмасдан, тижорат мажбуриятлари бўйича зарарлар ва неустойканинг мутаносиблиги ҳамда минимал чегараси аниқ белгилаб қўйилиши лозим;

− миллий қонунчилик техникаси ва бугунги бозор иқтисодиёти шароитида тузилаётган шартномалар руҳиятидан келиб чиққан ҳолда ФКнинг 260, 261, 262 ва 326-моддаларидаги “неустойка” сўзини “Лафзсизлик тўлови” “пеня” сўзини эса, “айбона” сўзларига алмаштириш мақсадга мувофиқ;

− тижорат шартномалари иштирокчиларининг мулкий жавобгарлиги ҳажмини тўғри аниқлаш имконияти доим мавжуд бўлмаганликлари боис, неустойка ва зарарлар нисбати қонунда аниқ белгилаб қўйилиши зарур;

− Фуқаролик кодексида неустойка ундириш бўйича даъво муддатини шартнома бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ёхуд зарар етказилган пайтдан бошлаб ўта бошлаши, неустойка ундириш бўйича даъво муддатини тўхтатиш ёки узайтириш мумкин эмаслиги, енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари бундан мустаснолигини белгилаш лозим;

− ФКнинг 327-моддасини қуйидаги 4-қисм билан тўлдириш лозим:

“Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатлари ҳамда иқтисодий ҳолатини инобатга олиб, пул мажбуриятини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгилаши ҳамда қарздорни айни шу пул мажбуриятини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун банк фоизини тўлашдан озод қилиши мумкин”.

– неустойка тўғрисидаги келишувнинг шаклига оид ФКнинг 262-моддасини қуйидаги 2 ва 3-қисмлар билан тўлдириш лозим:

Неустойка жавобгарлигининг келиб чиқиши, неустойка ундиришнинг шакли ва уни ҳисоблаш тартиби неустойка тўғрисидаги келишувнинг ўзида ёхуд аниқ норматив ҳужжатга ишора қилиш йўли билан ҳам белгиланиши мумкин.

Неустойка тўғрисидаги келишувнинг ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади”.

Бундан ташқари, жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалиши, малакатимизда Сардоба тумани ҳудудидаги “Сардоба сув омбори” тўғонининг ўпирилиши каби фавқулодда ҳодисалар натижасида келиб чиқаётган муаммолар, жумладан деҳқон ва фермер хўжаликлари, кооперациялар кўрган зарарларини қоплаш бўйича қонунчилик базамизда талайгина бўшлиқлар борлигини кўрсатмоқда.

Шу боис, ФКнинг 5-параграфига “Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчининг жавобгарлиги” деган ном билан алоҳида модда киритиб, унда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи хўжалик мажбуриятни бажармасликда ёки лозим даражада бажармасликда айби бўлган тақдирда жавоб беради” — деб белгилаш зарур.

Адабиёт:

  1. http://lex.uz/docs/3107036. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон.
  2. http://lex.uz/docs/4751561. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2020 й., 06/20/5953/0246-сон; 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон.
  3. Вильнянский С. И. Лекции по советскому гражданскому праву. Харьков, 1958. –С. –326.
  4. Фуқаролик ишлари бўйича палатанинг 1940 йил 23 майдаги ажрими. Морандьер Л. Ж. Гражданское право Франции: Пер. с фр. Е. А. Флейшиц. Т. 2. — М., 1960. — 341-б.
  5. Principles of European Contract Law. Part I and II. Prepared by the Commission on European Contract Law. Edited by O. Lando and H. Beale // Kluwer Law Int., The Hague, 2000. Р. 456.
  6. Hartkamp A. S., Tillema М. М. М. Contract Law in the. Hague, 1995. P. 94.
Основные термины (генерируются автоматически): неустойка, пул, суд.

Ключевые слова

стратегия, компенсация, кредитор, неустойка, шартнома, пул мажбурияти, тижорат мажбурияти, тижорат муомаласи, лафзсизлик тўлови, жарима, пеня, айбона, муқобил неустойка, мутлақ неустойка, қарздор, неустойка тўғрисидаги келишув, бажарилмаган мажбурият, бузилган мажбурият, зарар, зарарни қоплаш

Похожие статьи

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Cуюрғол мулкчилик тури

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёк...

Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш

Мақолада тижорат банклари тоьонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларининг кичик бизнес ва хусусий та...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Мактабгача таълим соҳаси талабаларида бошқарувчанлик қобилиятларини ривожлантириш

Мақолада олий таълимда мактабгача таълим мутахассисларини бошқарув тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, мактабгача таълим муассасалари педагог ўртасида ўзаро рақобатни кучайтиради ва таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш, монито...

Задать вопрос