Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 18 июля, печатный экземпляр отправим 22 июля.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (311) май 2020 г.

Дата публикации: 22.05.2020

Статья просмотрена: 1 раз

Библиографическое описание:

Устоев, А. К. Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими / А. К. Устоев, Б. Б. Бабарахматов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 21 (311). — С. 799-801. — URL: https://moluch.ru/archive/311/70361/ (дата обращения: 09.07.2020).

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Калит сўзлар: спорт, тайёрлов тизими, ўйин, маҳорат, тайёргарлик, бола, мусобақа, босқич.

В данной статье представлена ​​многолетняя система тренировок, дано ее описание в организационных рамках спортивных игр.

Ключевые слова: спорт, система тренировок, игра, мастерство, подготовка, ребенок, соревнование, этап.

Турли туман спорт мусобақалари ўтказиладиган ўиинлар спорт ўйинлари деб аталади. Инсоният тариҳи мобайнида яратилган сон-саноқсиз миқдордаги ўйинларни таққослаганда, уларнинг мазмун ва мураккаб қоидалари ўртасидаги тафовут, деярли чегараланган гуруҳлар ташкил қилишга кўзатилади.

Спорт ўйинларида фаолият мазмуни ягона қоидалар билан белгиланади. Қоида эса мусобақалашувчиларнинг хатти — ҳаракатини тартибга солиб умумий қабул қилинган чегараланишни ифодалайди. У ўйиндаги устунликни белгилашда андоза бўлиб хизмат қилади. Ўйинларнинг бошқа спорт турларидан фарқланиши мусобақалар ғолиблари тўпланган очколар миқдори бўйича аниқланади. Очко эса шартли қуйилган мақсадга эришувига (рақиб химоя қилаётган дарвоза ёки майдонга тўпни тушириш; катта микдорда йиқитилган фигуралар ёки кесиб ўтишлар; рақибдан ўзиб кетиб, ўйининг белгиланган шартини биринчи бўлиб бажариш ва ҳакозолар) қаpa6 берилади [1].

Спорт ўйинларида маҳорат даражаси, ўйнов фаолиятининг техник ва тактик мазмуни ўсади ва мураккаблашади. Спорт маҳоратининг тикланиш жараёнини тадқиқ қилиш спорт ўйинларининг турларида қуйидаги асосий қонуниятларни ўрнатиш имконини беради:

− мунтазам машғулотларни нисбатан эрта (6–8 ёшдан) бошлаш мақсадга мувофиқлиги ва махсус психо-жисмоний сифатини ривожлантириш ва ҳаракат малакаларини эгаллаш;

− илгариги юқори спорт кўрсаткичларига эришишга ҳамоҳанг бўладиган 8–10 йил махсус тайёрлаш;

− 20–22 ёшларда энг юқори спорт кўрсаткичларига эришиш;

Юқори спорт маҳорати даражаси 6–8 йил мобайнида сақланади, ундан сўнг аста-секин унинг пасайиши кузатилади. Кўп йиллик тайёрлов тизими ўзаро боғлиқ босқичлардан ташкил топган. Уларнинг ҳар бири олдинга ривожланиш, спорт маҳорати тикланиши ва такомиллашиши, юқори кўрсаткичларга эришиш учун замин яратади.

Ўйин турларида тайёргарлик даври ва мусобақаларда қатнашиш 20 йил атрофида ҳисобланади. Кейинги йилларда мусобақаларда қатнашишлар тасодифий бўлиб, тайёргарликнинг ўзи эса мунтазамлик тавсифини йўқотади. Спортчи-фахрийлар спорт ҳаётида қатнашишни давом эттирадилар, лекин улар учун бош муддао спорт кўрсаткичига эришиш эмас, ҳаётий бонусни ушлаш, жисмоний тайёргарлик даражасини сақлаш бўлиб қолади. Бу босқич етарлича узоқ давом этиши мумкин. Бунга кўп мисоллар мавжуд, чунончи, мусобақаларда ҳатто 60–70 ёшдаги спортчилар ҳам қатнашадилар [2].

Замонавий шароитда спорт ўйинлари билан танишиш анча эрта бўлади. 2–3 ёшдан болалар футбол, хоккей ва бошқа спорт ўйинларини ўйнашга уринадилар. Энг кўп тарқалган ўйин элементларига болаларни уюштирилган ўргатиш зарур. Шундайлардан биринчи навбатда баскетболни мисол қилиш мумкин. Шу туфайли мактабда болаларда ўйинларга етарлича кўтаринки қизиқиш шаклланади, бу бошланғич мактаб ўқувчилари (7–9 ёш) билан ўргатиш ва махсус тайёргарликни бошлаш имконини беради. Ушбу биринчи кўп йиллик тайёргарлик босқич дастлабки тайёргарлик босқичи номини олган. Унинг давомийлиги 3–4 йил бўлиб, асосий вазифалари:

− спорт ўйинлари мунтазам машғулотларига қизиқишни мустаҳкамлаш;

− ҳар томонлама жисмоний ривожланиш ва саломатликни мустаҳкамлаш;

− ўйиннинг асосий техникаси ва тактикасини эгаллаш, тактик фикрлашни ривожлантириш ва спорт мусобақаларида қатнашишнинг амалий малакаларини эгаллашдан иборат.

Бу босқичда спорт ўйинларининг ҳар хил турлари билан мунтазам машғулотлар ўтказиш ниятида лаёқатли болалар махсус танлов асосида танланади. Сараланган болалар ва ўсмирларга махсус спорт мактабларига йўлланма берилади, қолган спорт тайёргарлигини жисмоний маданият жамоалари болалар спорт шуъбаларида ёки ўзларининг умумтаьлим мактаблари спорт секцияларида давом эттирадилар.

Бошланғич спорт ихтисослиги босқичи 11–14 ёшга мўлжалланган бўлиб, ориентация ва умумий ўйнов тайёргарлик ўрнига ихтисослашган. Унинг асосий мақсади келажакда юқори спорт кўрсаткичларига эришишда тегишли сифатлар, кўникма ва малакаларни эгаллаш имкониятини яратишдан иборат. Бу босқичнинг вазифалари:

− муаян спорт ўйин тури учун ихтисослаштириш зарур бўлган махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш ва такомиллаштириш;

− ўрганилаётган ўйинлар техникаси ва тактикасининг асосий мазмунини ўзлаштириш;

− ўрганилган ўйнов усулларини мусобақаларда фойдалана билишни эгаллаш;

− юқори ахлоқий-иродавий ва маънавий сифатларни тарбиялаш, спортчига хос бўлган, энг аввало онгли тартиб интизом, жамоатчилик фаоллиги ва спорт меҳнатсеварлиги;

− келажакда интеллектуал сифатларни тактик фикрлаш ва ижодий қобилиятни такомиллаштириш.

Табиийки, спорт тайёргарлигининг мазмуни ҳам ўзгаради. Агар олдинги босқичда тренировка воситалари ҳар томонлама тайёргарликни таъминлаши керак бўлган бўлса, энди эса асосий эътибор йўналтирилган таъсир кўрсатувчи махсус воситалар танлашга қаратилади.

Спорт маҳорати босқичи (15–18 ёш) ёш организмнинг юқори функционал имкониятнинг фаол шаклланиш даврига тўғри келади. Бу ҳолат юқори спорт маҳоратига эришиш даражасини босқич охирида янада кетма- кетлик билан амалга ошириш имконини беради. Унинг асосий мақсади- спортчини спорт кўрсаткичига эришиш имконияти билан таъминлайдиган даражага олиб келиш, бу босқичнинг асосий вазифалари;

− организмнинг юқори функционал имкониятлари даражасига эришиш;

− спорт курашининг барча воситалар арсеаналини эгаллаш;

− махсус жисмоний ва интеллектуал сифатлари ривожининг юқори даражасига эришиш ва кўникмаларни эгаллаб уларни мусобақа шароитида қўллай билиш;

− келажакда характернинг ижобий томонларини мустақкамлаш ва юқори ахлоқий-иродавий фазилатларни тарбиялаш.

Бу босқич учун фойдаланадиган функциянинг ихтисослашган ривожланишига ва махсус ўйнов малакаларини эгаллашга таъсир кўрсатадиган, белгиланган бурчларнинг самарали бажарилиши учун зарур бўлган воситаларнинг катта ранг-баранглиги характерлидир.

Юқори спорт маҳорати босқичи (19–30 ёш) организм имкониятлари ва кучларининг камолга эришиши айни бир вақтда содир бўлади. Одатда, имкониятнинг энг юқори чуққиси (юксалиш пайти) шу ёш даврининг биринчи ярмига тўғри келади. Босқичнинг мақсади юқори спорт кўрсаткичларига эришиш. Шунинг учун бу ерда қуйидаги педагогик вазифалар ҳал қилинади:

− келажакда организмнинг функционал имкониятларини кенгайтириш ва такомиллаштириш;

− спорт ўйинларини эгаллашни мукаммалгача етказиш;

− спорт мусобақасининг ҳал қилувчи моментига жисмоний ва маънавий кучларини юқори даражада сафарбар қилиш қобилиятини эгаллаш.

Бу босқич тренировка ва мусобақани режалаштиришда алохида аниқлиги билан бошқариш жараёнининг нозиклиги, тренировка ва тиклашнинг барча воситаларидан фойдаланишнинг тартибга солинганлиги билан ажралиб туради. Бу сўзсиз кўп йиллик тайёргарлик тизимида энг муҳим ва маъсулиятли босқич спортчиларни тайёрлаш ва ўйновчи жамоаларни узоқ вақт дастурини амалга ошириш босқичидир.

Спорт фаоллигини сақлаш босқичи доимий мусобақаларда чиқишлар тугагандан кейин келади. Унинг давомийлиги ва мазмуни индивидуал ҳисобланиб кенг вариантли ва бир қатор шароитларга боғлиқ, уларнинг ўртасида энг муҳим ўринни юқори жисмоний лаёқатлиликни онгли интилиш тутади, сермахсул ижодий фаолият асослари одатда 35 ёшдан сўнг бошланади. Бу даврнинг вазифалари:

− организмнинг соғломлашиши ва доимий юқори функционал имконияти даражасини ушлаш;

− уларнинг кучларига тўғри келадиган мусобақаларда фойдаланиш мақсадида ўйнов харакати малакаларининг барқарорлиги.

Бу вазифаларни ҳал қилишга доимий жисмоний нагрузкаларни (батантарбия, пиёда юриш, лўкиллаб югуриш, сайр ва сафар, велосипедда юриш) бажариш шунингдек, тренировка ва мусобақаларда қатнашиш туфайлигини эришилади. Бундай мусобақаларнинг ажралиб турадиган хусусиятлари ўзини ҳис қилиш ва тайёргарликнинг нисбатан чегараланган воситалари тўпламини тайёрлашдир [3].

Бундай кўп йиллик тайёргарлик тизимининг фаолият кўрсатиши ҳар бир шуғулланувчига жисмоний тайёргарликнинг асосий мақсадига эришишига имконият яратади, гормоник ривожланишнинг шаклланишига, шахснинг ўз фикрини ижодий ифодалай олиш қобилиятига, ниҳоят, ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамияти кишисига таъсир кўрсатади.

Адабиёт:

1. Верхошанский Ю. В. Основы специальной физической подготовки спортсменов. — М.:, 1988.

2. Юнусова Ю. М. Спорт фаолиятининг назорат асослари. — Т.:, 1994.

3. Тўлаганов Р. Х. Спорт ўйинлари ўқитиш услубияти. — Т.:, 2020.

Основные термины (генерируются автоматически): Спорт.

Ключевые слова

спорт, тайёргарлик, ўйин, тайёрлов тизими, маҳорат, бола, мусобақа, босқич

Похожие статьи

Спорт для здоровья | Статья в журнале «Молодой ученый»

В статье рассмотрены вопросы о состоянии физического здоровья современного общества, отмечена отрицательная динамика этих изменений.

Спортивная терминология как показатель спортивной лексики...

Введение. Спортивная лексика представляет собой группу слов и словосочетаний, относящихся к сфере спорта. Большинство из них представляют собой термины...

Физическая культура и спорт в жизни современного общества

В статье рассматривается роль физической культуры и спорта, в жизни современного общества. Отмечается положительная роль физической активности на функциональное состояние...

Современное состояние российского рынка профессионального...

В статье рассматривается рынок профессионального спорта в России. Выявляются основные проблемы профессиональных спортивных клубов, обсуждаются нюансы в сравнении с...

Влияние профессионального и любительского спорта на организм...

I. Определение «Физическая культура». Физическая культура — это один из основных видов собственно человеческой культуры, специфика которой заключается главным образом в том...

Спорт как инструмент развития личности подростка

Обратимся к значению «спорт». СПОРТ-это физические упражнения, преим. в форме различных игр или состязаний, имеющие целью укрепление организма и развитие психической бодрости.

Развитие женского спорта в Узбекистане | Статья в журнале...

С каждым годом растет спортивная слава Узбекистана, сегодня Узбекистан среди мусульманских стран называется лучшей спортивной державой.

Влияние спорта на формирование личности | Статья в журнале...

Россия составляет величайший пласт науки, культуры и спорта. Спорт так же как и наша наука, является визитной карточкой государства.

Воздействие физкультуры и спорта на организм человека

В данной статье рассматривается влияние спорта на жизнь человека, на его здоровье и формирование личности, как такая сфера деятельности может повлиять на физическое...

Влияние физической культуры и спорта на жизнь человека

Данная статья рассказывает о влиянии физической культуры и спорта на здоровье человека, в ней раскрывается тема пользы здорового образа жизни в целом.

Задать вопрос