Миллий иқтисодиётда тижорат банкларининг институционал инвестор сифатида ролини ошириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (311) май 2020 г.

Дата публикации: 20.05.2020

Статья просмотрена: 77 раз

Библиографическое описание:

Адилов, Аббос. Миллий иқтисодиётда тижорат банкларининг институционал инвестор сифатида ролини ошириш / Аббос Адилов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 21 (311). — С. 790-792. — URL: https://moluch.ru/archive/311/70343/ (дата обращения: 17.12.2024).

Ушбу мақолада миллий иқтисодиётда тижорат банкларининг институционал инвестор сифатида ролини ошириш йўлларини такомиллаштириш масалалари, хуқуқий асослари, тижорат банклар фаолиятининг тамойилларига асосланади. Муаллиф тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, тижорат банкларининг институционал инвестор сифатида ролини оширишга қаратилган илмий таклифларни ишлаб чиқиб таклиф ва амалий тавсиялар келтирган.

Таянч сўз ва иборалар: иқтисодиёт, хорижий инвестор, институционал инвестор, инвестиция, тижорат банк, инновация, кредитлаш, тадбиркорлик.

В статье рассматривается роль коммерческих банков как институциональных инвесторов в национальной экономике, правовой базы и принципов коммерческих банков. На основании результатов исследования автором разработаны предложения и практические рекомендации, направленные на повышение роли коммерческих банков как институциональных инвесторов.

Ключевые слова: экономика, иностранный инвестор, институциональный инвестор, инвестиции, коммерческий банкинг, инновации, кредитование, предпринимательство.

Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётни шакллантириш, барқарор ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашнинг асосий шарти сифатида инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, миллий ва хорижий инвесторларга имтиёз ва кафолатлар тақдим этиш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан тартибга солиш, жумладан, ҳар йиллик република ва ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга изчил татбиқ этиш чора-тадбирлари амалга оширилди. Мамлакат миллий иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб ривожланиши ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш йўлида ва молиявий хизматлар бозорида асосий таянч бўлган тижорат банкларининг иштироки йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат иқтисодий-инвестицион сиёсатнинг асосий мақсадларидан бири, иқтисодиётнинг банк-молия соҳаларида фаолликни жонлантиришга йўналтирувчи молиявий барқарорликка ва ресурс базасининг тобора ошиб боришига эришиш ҳисобланади. Бу иқтисодиётда инвестицион жараёнларининг роли ва аҳамиятини ошириш билан бевосита боғлиқдир. Хусусан, миллий иқтисодиётда тижорат банкларининг институционал инвестор сифатида ролини ошириш йўлларини такомиллаштириш хамда рақобатбардошлик даражасини ошириш масаласига катта аҳамият берилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг банк секторида институционал инвестор сифатида ролини ошириш йўлларини такомиллаштириш ва замон талаби даражасигача ривожлантириш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Тижорат банклари томонидан жамият равнақи учун фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар қаторида жисмоний шахсларга ҳам кўрсатилаётган хизматлар салмоғи ҳам ўсмоқда. Сўнгги йилларда барча соҳалар каби ахборот-коммуникация тизимининг ривожланиши банклар ва банк мижозларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш ва онлайн каби хизмат турларида янгидан-янги инновацияларнинг жорий этилиши банк ва банк мижозлари учун қулайлик туғдирмоқда. Тижорат банклари фаолиятида инновацияларни жорий этилиши бевосита банк бошқаруви ходимларининг тадбиркорлик ва ташаббускорлик фаолиятининг маҳсули сифатида юзага келади, бу эса, рақобатбардошликка эришишдаги асосий элементлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларнинг эркин кириб келиши ва инфратузилмасини халқаро талаблар асосида шаклланишини таъминлаш мақсадида институционал ўзгаришлар, яъни ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, стандартлар ва талаблар ишлаб чиқилди, бошқарув тузилмалари такомиллаштирилди. Хусусан, 2017 йил 31 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этилди. Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилди [3].

Ҳозирда амалдаги қонунчилик тижорат банкларининг ривожланишига катта имкониятлар яратади. Бироқ, ушбу имкониятлар банк бошқарув тизими томонидан тўлиқ ишга солинмай қолмоқда. Тижорат банкларида институционал инвестор сифатида ролини ошириш йўлларини шакллантиришнинг институционал механизмларини мустахкамланиши лозим.

Ўзбекистонда хоржий инвеститсиялар ҳажми охирги 5 йилда мунтазам ўсиб келмоқда, бунга асосий сабаб эса хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шароит ва инвеститсион муҳитдир. Ҳозирда мамлакатимиз экспортга йўналтирилган сиёсат олиб бораётгани учун, яъни кўпроқ экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида қулай инвеститсион шароит яратиб хорижий инвесторлар жалб қилишга ҳаракат қилинмоқда. Албатта, ўз ўрнида бу чора-тадбир ўз самарасини бермоқда.

Республика ҳукумати томонидан инновацион ғоялар, технология ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, ички ва ташқи бозорларда жамоат ва хусусий секторлардан илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни фаол тарқатиш, бозор иштирокчилари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, тармоқ корхоналарининг жадал ривожланишига кўмаклашадиган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлик ва инвесторлар ўртасида кооперацион алоқаларни ривожлантириш, яқин қўшнилар билан ишлаб чиқариш алоқаларини тиклаш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда [2]. Бу соҳада сифатли хизмат кўрсатувчи малакали кадрларни тайёрлаш ва албатта инвесторларни ҳамда истеъмолчиларни жалб қилишда инновацион маркетинг тадқиқотлари алоҳида аҳамиятга эгадир.

Инновацион ривожланишга ўтиш инновацион салоҳиятни жалб қилиш ва ресурсларни оптималлаштиришдан кўра кўпроқ иқтисодиётнинг институционал структурасини тизимли ўзгартиришни талаб қилади. Шу боисдан миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини тўхтатиб турадиган тенденциялар намоён бўлиши унинг энг муҳим йўналишларини аниқлашда янгича ёндашувлар ишлаб чиқишни талаб этади. Бу маънода инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши ва ривожланишини институционализациялаш уларни бартараф этишда муҳим бир қадамга айланади.

Юқорида баён қилинган институционал иқтисодиёт йўналишлари доирасида тавсифланган бозор ўзгаришлари жараёнини ўрганиш анъанавий иқтисодий таҳлил доирасини кенгайтиради ва институционал тизим фаолияти муаммоларини тадқиқ этишда умумий назарий асосларни ҳисобга оладиган комплексли ёндашувдан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини асослаб беради. Ўйлаймизки, комплексли институционал ёндашувнинг умумий назарий методологик асослари сифатида фақат ҳар битта, алоҳида кўриб чиқилаётган йўналиш учун хос бўлган маълум бир жиҳатларни ажратиб кўрсатиш лозим. Анъанавий институционал таҳлилда рақобатли муҳит шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири сифатида иқтисодий субъектларга ҳуқуқлар бериш ва чекловлар шакли сифатида институт (муассаса) тушунчасини ажратиб кўрсатамиз. Янги институционал иқтисодиётга хос бўлган жиҳатлар расмий ва норасмий қоидалар, шартнома тизими таҳлили, институционал тузилма ва ташкилот шаклларини тадқиқ этиш ҳисобланади. Тизимли ёндашувда ички ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда ҳам, уни ижтимоий иқтисодий тизимга киритиш нуқтаи назаридан ҳам институционал таркиб ва унинг ўзгаришини тадқиқ этиш кўзда тутилади.

Ўзбекистонда банкларга институционал сармоядорларнинг, яъни ўз иш фаолиятининг хусусиятига кўра доимий ва катта миқдордаги пул маблағларига эга бўлган ҳамда уларни қимматли қоғозлар портфелига қўйилма қилишга рухсат берилган. Банклар институционал сармоядорларининг акцияларини сотиб олиб, пул маблағларини жамғариш учун қўшимча имконияга эга бўлади, шунингдек, мижозларнинг қимматли қоғозлар портфелини бошқариш бўйича ўз операцияларини кенгайтиради. Банклар хусусийлаштирилаётган ва қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг қимматли қоғозларини катта хажмда инвестиция қилишга қодир бўлган йирик институционал инвесторлари бўлиб хисобланади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда банк тизими ривожига қаратилган туб ўзгаришлар ўзининг кутилган самарасини бермоқда. Бугунги кунда банклар тадбиркорлар билан нафақат мижоз, балки яқин ҳамкор, ҳаммаслак сифатида мустаҳкам алоқа ўрнатган. Ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ишбилармонларга банклар катта кўмак бермоқда. Бир сўз билан айтганда, аҳоли ишончини қозонадиган, кенг қамровли молиявий хизматларни кўрсата оладиган банк тизими шаклланди. Бу натижалар банк хизматлари ва маҳсулотлари турлари тобора кенгайиб бораётганида, ишбилармонлик муҳити тобора яхшиланиб, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар ҳажми ўсаётганида акс этмоқда [5].

Биринчи йўналиш институционал инвесторлар сонини кўпайтиришдан иборат. Хозирги кунда Давлат қимматли қоғозлари расмий дилерларининг сони 19 бўлиб, улардан 17 тижорат банклари ва 2 нобанк молия ташкилотларидир. Инстуционал инвесторлар тузилмасида асосий ўринни банк сектори эгалламоқда. Иккинчи йўналиш чакана инвесторларни Давлат қимматли қоғозлари бозорига жалб қилишдан иборат. Амалдаги қоидага кўра инвесторлар — республикамиз юридик шахслардир. Чакана инвесторлар сонини кўпайтириш кўп жихатдан расмий дилерлар фаолиятига боғлиқ. Давлат қимматли қоғозлари ўзларининг институционал, ташкилий-ҳуқуқий тузилишига эга бўлган бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида ривожланаётган ҳар қандай давлатнинг молиявий тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, таҳлиллар шуни кўрсатадики, миллий иқтисодиётда тижорат банкларининг институционал инвестор сифатида ролини ошириш йўлларини такомиллаштиришда кичик бизнес фаолиятини ташкил қилишнинг институционал асосини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришнинг хориж тажрибаси асосида интеграциялашган — инновацион ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва кичик бизнес муҳитига таъсир этувчи — глобал ва локал ҳамда бевосита ва билвосита омиллар таъсири доирасида интеграциялашган ўзаро иқтисодий алоқалар механизмини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.

Шунинг учун, Ўзбекистон тижорат банкларида институционал инвестор сифатида ролини ошириш йўлларини такомиллаштириш механизмларини институционал мустахкамлаш учун қуйидагилар таклиф қилинади:

  1. Тижорат банклари бошқарув органлари самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва махсус баҳолов комиссияси ишини ташкил қилиш.
  2. Тижорат банки бошқарув органлари самарадорлигини баҳолаш бўйича баҳолов комиссияси таркибини фақат компанияда ишламайдиган аутсайдер ва миноритар акциядорлардан тайинлаш.
  3. Миллий иқтисодиётда тижорат банкларининг институционал инвестор сифатида ролини ошириш ва механизмини яратиш орқали банк бизнес режасининг ижро интизомини таъминлаш ва банк кенгашида махсус қўмита ташкил қилиш.

Адабиётлар:

  1. Рубцов Б. Б. Фондовый рынок Республики Корея. // Портфельный инвестор, № 12, 2010.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сонли “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони. ПФ-4947-сон, 2017 йил 7 февраль.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ — 3270 –сонли;
  5. www.cbu.uz
  6. swww.biznes-daily.uz
Основные термины (генерируются автоматически): банк, инвестор, инвестиция.

Ключевые слова

инновация, инвестиция, иқтисодиёт, тадбиркорлик, хорижий инвестор, институционал инвестор, тижорат банк, кредитлаш

Похожие статьи

Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш

Мақолада тижорат банклари тоьонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларининг кичик бизнес ва хусусий та...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитлашни қўллаш имкониятлари

Мақолада инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда синдициялаштирилган кредитларни моҳияти, уни бошқариш йўллари, шунингдек, синдициялаштирилган кредитларни хусусиятлари ва функциялари, шунингдек инновацион муҳит яратиш имкониятлари ва инвесторлар учун...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Неустойка қўллашга оид фуқаролик-ҳуқуқий қонунчиликни такомиллаштириш

Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш илмий-назарий таҳлил ...

Физикадан лаборатория машғулотларини бажаришда инновацион ёндошувларнинг ўрни

Мақолада таълим жараёнининг «инновацион» лиги талабаларни нафақат ижтимоий–касбий билимлар билан таъминлаши билан бирга касбига хос сифатлар шаклланишига ҳам ёрдам бериши асослаб берилган. Шунингдек, таълим сифати фақат технологияга боғлиқ бўлиб қолм...

Йўл қопламаси юзасининг илашиш сифатига таъсир қиладиган тавсифлари тахлили

Мақолада йўл қопламаси юзасининг тавсифлари, макротекстура, микротекстура ва ушбу кўрсаткичларни илашиш сифатига таъсири ҳамда ўлчаш усуллари бўйича тахлиллар келтирилган. Тахлил натижалари асосида илашиш сифатини баҳолашнинг янги усулини ишлаб чиқиш...

Задать вопрос