Капитал-қурилишда коррупцияни олдини олиш бўйича илғор хорижий амалиёт | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (310) май 2020 г.

Дата публикации: 16.05.2020

Статья просмотрена: 103 раза

Библиографическое описание:

Хужаев, М. Ф. Капитал-қурилишда коррупцияни олдини олиш бўйича илғор хорижий амалиёт / М. Ф. Хужаев, Н. К. Жураев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 20 (310). — С. 691-695. — URL: https://moluch.ru/archive/310/70171/ (дата обращения: 16.12.2024).



Мақолада капитал-қурилиш соҳасида мавжуд бўлган коррупциявий хавф-хатарлар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича илғор халқаро тажрибалар таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: коррупция, капитал-қурилиш, тендер ва танловлар, одоб-ахлоқ қоидалари, комплаэнс-назорат.

В статье рассматриваются коррупционные риски в сфере капитального строительства и вопросы их устранения, а также передовые методы зарубежных стран в данной сфере.

Ключевые слова: коррупция, тендеры и отборы, нормы поведения, комплаэнс-контроль.

Капитал-қурилиш соҳаси коррупциядан энг кўп азият чекадиган соҳалардан бири ҳисобланади. Иқтисодиётнинг барча секторлари учун локомотив вазифасини ўтайдиган мазкур соҳа дунё бўйлаб ривожланиб бораётган бўлиб, прогнозларга асосан, дунё бўйлаб капитал-қурилиш соҳасига ажратиладиган маблағлар ҳажми 2025 йилга келиб, 70 фоизга ўсади ҳамда 14 триллион АҚШ долларига етади [1].

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу соҳага ажратилган бюджет маблағлари йилдан йилга кўпайиб, 2019 йилда 69 триллион сўмни ташкил қилган.

Капитал-қурилиш соҳаси иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа секторлари орасида энг коррупциялашган соҳа эканлигини дунёнинг етакчи халқаро ташкилотлари ҳамда экспертлари таъкидлаб келишади. Улар орасида БМТ барқарор ривожланиш дастури, Европа комиссияси, Жаҳон банки, “Transparency international”, “GIACC” каби ташкилотлар бўлиб, таҳлилларда турлича рақамлар мавжуд бўлсада, айнан бир хил хулосага келинган.

2020 йилнинг апрель-май ойларида Бухоро ва Сирдарё вилоятларида бўлган воқеалар ҳам бажарилаётган ишларнинг сифатини очиқ кўрсатиб берди. Бу борада 2020 йилнинг 5 май куни ўтказилган йиғилишда муҳтарам президентимиз Ш. М. Мирзиёев ҳам ўз баҳоларини бериб ўтганлар:

“...Бухоронинг Қоракўл туманида 2020 йилда қуриб битказилган боғчаларнинг ярми қолган. Бу нима деган гап?! Мана, бизнинг қурилиш соҳасидаги сифатимиз.

Ўзим бир эмас, бир неча марта юқоридан кўрдим. Қаерда сифат бўлган бўлса, натижаси кўриниб турибди. Қаерда сифат бўлмаган бўлса, коррупция, ўғрилик, тендерларни «ура-ура» қилган ташкилотлар... бош вазир ўринбосарлари, «бажарамиз», «есть» қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Бу ишнинг якуни бошқача бўлади. Жуда катта таҳлил қиламан, мажбурман таҳлил қилишга. Кўп одамлар билан хайрлашишга мажбур бўламан...”

Капитал-қурилиш соҳасини хорижий мамлакатлар мисолида ўрганганимизда, Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШда соҳанинг асосий субъектларини нодавлат сектор вакиллари ташкил қилади ва ҳуқуқий муносабатларнинг иккала томони ҳам айнан нодавлат сектор вакиллари бўлиб келшини кузатишимиз мумкин. Ўз ўрнида соҳада содир этилган жиноятчилик субъектлари ва жабрланувчилари ҳам бўлиб келади. Коррупцияга қарши кураш бўйича хорижий экспертларнинг дастурлари ҳам асосан хусусий сектордаги коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасида, МДҲ давлатларида бўлгани каби капитал-қурилиш тизимининг асосий субъекти ҳам, соҳада коррупциявий хавф-хатарларнинг асосий жабрланувчиси ҳам давлат ҳисобланади. Бу эса соҳада анти-коррупцион дастурларни ишлаб чиқишда бирмунча бошқача ёндашувни талаб этади.

Капитал-қурилиш соҳасида коррупцияни олдини олиш, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф қилиш юзасидан муайян бир расмий халқаро ҳужжат мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, БМТ, Жаҳон банки, “Transparency international” ва бир қатор бошқа халқаро нотижорат ташкилотлари томонидан соҳада коррупцияни камайтиришга қаратилган таҳлилий ҳужжатлар тузиб чиқилган.

Жумладан, БМТнинг 2030 йилга қадар барқарор ривожлантириш дастури (UNDP) ўзи ичига 17 та мақсадни киритган бўлиб, улардан 16-мақсад тинч, адолатли ва таъминланган жамият қуришни ўз ичига олади. Бунда

2030 йилга қадар барқарор ривожлантириш дастурини рўёбга чиқариш учун бугунги кунда ҳар йили бир неча триллион долларлаб маблағларни “ўғирлаётган” жаҳон капитал-қурилиш тизимидаги коррупция, бартараф этилиши лозим бўлган энг муҳим муаммолар сирасига киритилган [2].

Жаҳон банки эса, капитал-қурилиш соҳасининг энг биринчи босқичи ҳисобланган ер ажратиш ва ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан тўғри давлат бошқарувини баҳолаш тизимини (Land governance assesment framework 2013) ишлаб чиққпн. 2013 йилдан буён иш олиб бораётган мазкур платформа доирасида давлатларнинг ер ажратиш, ерга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва аҳоли пунктлари ерларидан унумли фойдаланиш тизимини 9 та йўналишда баҳолайди. Бугунги кунга қадар ушбу дастур доирасида жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатларида ер ажратиш тизимининг ҳуқуқий ва институционал асослари, ер ажратишда ражалаштириш, бошқарув ва солиқ тизими, давлат эгалигидаги ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда ерга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришга доир фаолият баҳоланган [3].

Соҳада коррупцияни бартараф этиш ҳамда шаффофликни тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни муваффақиятли олиб бораётган халқаро ташкилотлардан бири сифатида “CoST” халқаро шаффоф қурилиш дастурини олишимиз мумкин. Мазкур дастур 2012 йилдан бери фаолият олиб келаётган бўлиб, бугунги кунда 15 та мамлакат билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Тадбирлар давомида қуйидагилар соҳада коррупцияни бартараф этиш учун тавсия қилинган:

– буюртмачи томонидан давлат харидларини амалга ошириш юзасидан олиб борилган барча маълумотларни ошкор қилиш;

– ҳар бир объект учун бўлиб ўтган тендер (танлов) жараёнида давлат органи мутасадди ходимлари, хусусий сектор ва жамоатчилик вакиллари қатнашишлари ҳамда тендер (танлов) жараёни ва натижалари барча учун очиқ бўлиши;

– жамоатчилик мониторинг гуруҳларини ташкил этиш орқали жамоатчиликнинг ижтимоий фаоллигини олириш [4].

Ташкилотга аъзо давлатларда ташкилот доим йирик қурилиш объектларида ўзининг қўшимча анти-коррупцион экспертизасини таклиф қилади. Бундай амалий тадбирлар айрим давлатлар учун бюджет маблағларини сақлаб қолишга сабаб бўлган.

Жумладан, ташкилот экспертлари томонидан Гватемалада давлат органи мансабдор шахслари томонидан аслида барқарор турган кўприкни таъмирталаб ҳолатда деб кўрсатиб, унда 5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қурилиш-таъмирлаш ишларини фавқулотда тез процедуралардан фойдаланиб, танловсиз таниш бўлган пудратчига топширилгани аниқланган. Натижада шартнома бекор қилиниб, бюджет маблағлари сақлаб қолинган [5].

Соҳада шаффофликни тарғиб қилувчи халқаро дастурлардан яна бири сифатида 2012 йилда Жаҳон банкидан алоҳида дастур сифатида ажралиб чиққан “Open contracting partnership” дастурини олишимиз мумкин. Мазкур ташкилот давлат органлари, ташкилот, идора ва муассасалар ҳамда давлат эгалигидаги корхоналар томонидан ўтказилган ҳар қандай давлат харидларини очиқ интернет тармоғига очиқ равишда эълон қилиб боришни тарғиб қилади. Бугунги кунга қадар, ушбу ташкилот дастурини 30 дан ортиқ давлатлар имплиментация қилган бўлиб, мазкур давлатлар томонидан ушбу ташаббус юқори даражада баҳоланган.

“Open contracting partnership” дастурининг асосий қоидаларидан бири бўлиб, капитал-қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга оширишда, ер танлаш, лойиҳа ишларини олиб бориш, экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов) савдоларини ўтказиш, пудратчи билан шартнома тузиш, қурилиш ишларини олиб бориш ҳамда объектни қабул қилиш жараёнида расмийлаштириладиган барча ҳужжатларни онлайн платформада битта ҳужжатлар пакетига йиғиш ҳамда жамоатчиликка эълон қилиш ғояси саналади [6].

Шунингдек, дастур томонидан эълон қилиниши лозим бўлган ҳужжатларрўйхати, ушбу ҳужжатларнинг барча давлатлар учун ягона намуналари ҳамда мазкур ҳужжатларда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ҳам ишлаб чиқилган.

Капитал-қурилиш тизимида коррупцияни бартараф этиш билан глобал даражада шуғулланувчи махсус халқаро ташкилотлар сони у қадар кўп эмас ва уларнинг аксарияти ХХ асрнинг бошларидагина фаолиятини бошлаган. Улар орасида энг биринчиларидан бири сифатида 2008 йилда Британиялик икки адвокат томонидан ташкил этилган Қурилишда коррупцияга қарши кураш глобал марказини (“Global infrastructure anti-corruption centre”) олишимиз мумкин. Мазкур ташкилот томонидан капитал-қурилиш соҳасида қуйидаги зарурий стандартлар эълон қилинган:

– лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида мустақил баҳоловчи бўлиши зарур, унинг вазифалари қаторига объект устидан коррупциявий назорат ўрнатиш ва коррупциявий ҳолатлар юзасидан дарҳол хабар беришни киритиш;

– шаффофлик, ҳукумат томонидан тендер (танлов) объекти тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва доимий равишда веб-сайтга жойлаштириш ҳамда веб-сайтда ахборотларни қидириш тизимини осонлаштириш;

– капитал-қурилиш соҳасида назоратни олиб борувчи барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ўз ходимларини коррупцияга қарши кураш бўйича маълум муддатда қайта тайёрлашлари ҳамда доимий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари керак;

– давлат назоратини олиб борувчи субъектлар ўзларида раҳбар ҳамда ишчи ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини назорат қилувчи комплаэнс-офицер жорий қилишлари;

– буюртма объекти устида баджарилган ишлар устидан сифатли аудит текшируви тизимини ўрнатиш;

– давлат органи ходимлари, хусусий сектор вакиллари ёки бошқа ҳар қандай шахслар томонидан коррупциявий хавф-хатарлар тўғрисида хавфсиз ва самарали хабардор қилиш тизимини жорий этиш;

– коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун-қоидаларни бузганлик учун самарали жавобгарлик тизимини (тендердан чиқариб юбориш, шартномани бекор қилиш, жарима ва бошқалар) жорий этиш [7].

Юқорида қайд этилган стандартлар капитал-қурилиш соҳасининг ҳам давлат ҳам нодавлат сектордаги субъектларига қаратилган умумий стандартлар бўлиб, уларнинг кўпчилиги у ёки бу шаклда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан ўрин олган. Шу ўринда юқоридагилардан “комплаэнс назорат” тизимини жорий қилиш бўйича ўрнатилган стандарт ҳам миллий қонунчилигимиздан ўрин олиши коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш учун хизмат қилган бўлар эди.

Шу боис, бугунги кунда коррупциявий хавф-хатарлар мавжуд бўлган “Ягона буюртмачи хизмати” ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияларида ҳам ушбу тизимни жорий этишни таклиф қиламиз.

Хорижий экспертлар томонидан соҳада коррупцяини олдини олиш юзасидан берилган тавсияларда одоб-ахлоқ қоидаларига тааллуқли тавсиларни кўп учратишимиз мумкин.

Жумладан, дунёнинг куррупцияга қарши кураш бўйича етакчи ташкилотларидан бири бўлган “Transparency international” ташкилоти томонидан қурилиш соҳасида давлат харидларини олиб борадиган ҳар қандай орган ёки ташкилотлар қуйидагиларни ўзларида жорий этишлари лозимлигини кўрсатиб ўтишган:

– коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий қоидаларни ўз ичига олган “одоб-ахлоқ қоидалари”ни тузиб чиқиш ва унинг ичига манфаатлар тўқнашуви, коррупция тўғрисида хабардор қилиш ҳамда хабар берган шахсларнинг (“whistleblowers”) ҳимоясини таъминлашнинг механизмларини яратиш;

– буюртмачи ташкилотлар томонидан фақатгина юқорида кўрсатилган “одоб-ахлоқ қоидалари”ни жорий этган ҳолдагина тендер (танлов) ўтказиш ҳуқуқини бериш;

– муқаддам коррупцион хатти-ҳаракатлари туфайли зарар етказган компанияларнинг қора-рўйхатини шакллантириш. Уларни маълум бир вақт давомида тедер (танлов) савдоларидан четлаштириш;

– тендер (танлов) савдоларида ҳар бир талабгор ҳамда жамоатчилик вакилларига тендер жараёнининг барча босқичлари, шу жумладан тузилган шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиқишлари учун очиқ маълумот сифатида жойлаштириш;

– ички ва ташқи назорат ҳамда аудит хизматини олиб борувчи субъектларнинг буюртмачидан мустақил бўлиши ҳамда уларнинг ҳисоботлари жамоатчилик учун очиқ эълон қилиниши;

– тендер ҳамда объект қурилиши жараёнида мустақил нодавлат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакилларининг қатнашишини улар ҳамда томонидан мониторинг ўтказилишини рағбатлантириш [8].

Юқорида санаб ўтилганлар “Transparency international” халқаро ташкилотининг капитал-қурилиш соҳасида коррупцияни олдини олиш борасида бажарилиши лозим бўлган минимум талаблар бўлиб, санаб ўтилганларнинг айримлари у ёки бу кўринишда қонунчилигимизда мавжуд бўлсада, аксарият фундаментал талаблар бўйича юртимизда бирор бир амалиёт мавжуд эмас.

Жумладан, капитал-қурилишда давлат назоратини олиб борувчи орган ҳамда корхоналарда ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилмаган бўлиб, бу борада идораларда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида ходимларга йиғилиш ўтказиб, уқтириш ва йиғилиш баёни тузган ҳолда расмийлаштириш каби самарасиз ҳамда кўзбўямачиликка асосланган амалиёт сақланиб қолган.

Қолаверса, капитал-қурилиш соҳасида жамоатчилик назорати ҳамда шаффофлик институтларини қўллаш ўрнига тендер (танлов) савдоларини ўтказишда талабгорларнинг таклифларини ўрганиш ва баҳолаш, шунингдек тендер ғолибини аниқлаш ёпиқ йиғилишларда ўтказилиши ҳамда таклифларни ўрганиш ва баҳолашга оид ахборот ошкор қилинмаслиги талаблари Вазирлар Махкамаси қарорига асосан буюртмачиларга “намуна” қилиб берилганлигини қандай тушуниш мумкин [9].

Хулоса қилиб айтганда, “Transparency international” халқаро ташкилотининг халқаро инвесторлар орасидаги нуфузини ҳамда ундаги коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон Республикаси 180 та давлат орасида 153 ўринни эгаллаганлигини инобатга олиб, соҳадаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ҳамда буюртмачи хизматини функциясини бажарувчи барча компанияларда юқорида назарда тутилган одоб-ахлоқ қоидаларини тузиб чиқиш мажбуриятини юклаш, тендер (танлов) савдоларида жамоатчиликнинг иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда тендер савдолари натижаларини жамоатчилик учун очиқ эълон қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Адабиёт:

  1. Э.Робертсон. Л.Этрон, Д.Мозес. “Biggest Risk of сorruption in the construction industry — the Globe picture”. 2014 йил. URL: https://www.klconstructionlawblog.com/2014/09/biggest-risk-of-corruption-in-the-construction-industry-the-global-picture/
  2. БМТ барқарор ривожлантириш дастурининг расмий сайти. “Fighting corruption in infrastructure — a must for achieving the 2030 agenda”. 2015. URL:https://www.undp.org/content/undp/en/home/blog/2015/12/9/Fighting-corruption-in-infrastructure-a-must-for-achieving-the-2030-agenda.html
  3. Жаҳон банкининг расмий сайти. “Land governance assessment framework”.2020. URL:https://www.worldbank.org/en/programs/land-governance-assessment-framework#2
  4. “CoST” қурилиш шаффофлиги дастурининг расмий сайти. “Our principles”. 2020. URL:http://infrastructuretransparency.org/about-us/our-mission-and-vision/our-principles/
  5. “CoST” қурилиш шаффофлиги дастурининг расмий сайти. “CoST successful stories around the world”. 2015. URL:http://infrastructuretransparency.org/costimpact/
  6. “Open contracting partnership” дастурининг расмий сайти. “The Open Contracting Data Standard model”. 2020. URL:https://www.open-contracting.org/data-standard/
  7. “Curbingcorruption” ташкилотининг расмий сайти. “Transnational construction initiatives”. 2020. URL: https://curbingcorruption.com/sector/construction/
  8. “Transparency international” расмий сайти. “A world built on bribes? Corruption in construction bankrupts countries and costs lives, says TI report”. 2019. URL:https://www.transparency.org/news/pressrelease/a_world_built_on_bribes_corruption_in_construction_bankrupts_countries_and
  9. Вазирлар Махкамасининг 18.02.2020 йилдаги 91-сонли қарорига 1 ва 2 иловалар. Намунавий шартноманинг 14.6 банди.
Основные термины (генерируются автоматически): тендер, URL, UNDP, Европа, ичиг, коррупция.


Ключевые слова

коррупция, капитал-қурилиш, тендер ва танловлар, одоб-ахлоқ қоидалари, комплаэнс-назорат

Похожие статьи

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жиҳатлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни миллий иқтисодиётдаги ўрни ва ахамияти иқтисодий кўрсаткичлар орқали ёритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор муҳитига тез мослаша олиши, банд...

Экспорт ва импорт муомалалари ҳисобини такомиллаштириш

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт муомалалари ҳисобининг амалдаги ҳолатига баҳо берилган ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни

Мақолада мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни янада ривожлантиришда кичик бизнеснинг ўрни ва ундаги камчиликларни белгилаб беради.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Forbes нинг «Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат» рейтинги кўрсаткичларини баҳолаш

Мақолада Forbes рейтинги чўқур ўрганилди. Рейтинг кўрсаткичлари Ўзбекистон мисолида таҳлил қилинди. Таҳлиллар асосида муаллифлар Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожланишининг йуналишларини белгилаб чиқди.

Қизириқ тумани тупроқлари ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йўллари

Ушбу мақолада Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудларида тарқалган тупроқлар, уларнинг ҳозирги мелиоратив ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинади ва ушбу ҳудуднинг унумдорлигини ошириш учун амалга ошириладиган агротехник тадбирлар келтириб ўтилади.

Миллий ҳисоблар тизимидаги асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини статистик усулларда таҳлил қилиш

Мазкур мақолада, миллий ҳисоблар тизими услубияти асосида асосий кўрсаткичларни турли махсус статистик усуллари кўриб чиқилган ва таҳлил этилган.

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Лизинг ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилишнинг асоси сифатида

Мақола саноат корхоналарини ишлаб чиқариш фаолиятини модернизация қилиш, янги техника ва технология билан қуроллантиришда молиялаш муаммоларини хал этишнинг устувор йўналишларидан бири бўлган лизинг муносабатлари, унинг ижара ҳамда кредитдан фарқловч...

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Похожие статьи

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жиҳатлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни миллий иқтисодиётдаги ўрни ва ахамияти иқтисодий кўрсаткичлар орқали ёритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор муҳитига тез мослаша олиши, банд...

Экспорт ва импорт муомалалари ҳисобини такомиллаштириш

Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт ва импорт муомалалари ҳисобининг амалдаги ҳолатига баҳо берилган ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни

Мақолада мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни янада ривожлантиришда кичик бизнеснинг ўрни ва ундаги камчиликларни белгилаб беради.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Forbes нинг «Бизнес юритиш учун энг яхши мамлакат» рейтинги кўрсаткичларини баҳолаш

Мақолада Forbes рейтинги чўқур ўрганилди. Рейтинг кўрсаткичлари Ўзбекистон мисолида таҳлил қилинди. Таҳлиллар асосида муаллифлар Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожланишининг йуналишларини белгилаб чиқди.

Қизириқ тумани тупроқлари ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йўллари

Ушбу мақолада Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудларида тарқалган тупроқлар, уларнинг ҳозирги мелиоратив ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинади ва ушбу ҳудуднинг унумдорлигини ошириш учун амалга ошириладиган агротехник тадбирлар келтириб ўтилади.

Миллий ҳисоблар тизимидаги асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини статистик усулларда таҳлил қилиш

Мазкур мақолада, миллий ҳисоблар тизими услубияти асосида асосий кўрсаткичларни турли махсус статистик усуллари кўриб чиқилган ва таҳлил этилган.

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Лизинг ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилишнинг асоси сифатида

Мақола саноат корхоналарини ишлаб чиқариш фаолиятини модернизация қилиш, янги техника ва технология билан қуроллантиришда молиялаш муаммоларини хал этишнинг устувор йўналишларидан бири бўлган лизинг муносабатлари, унинг ижара ҳамда кредитдан фарқловч...

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Задать вопрос