Ўзбекистон Республикаси Марказий банки очиқ бозор операциялари инструментини такомиллаштириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 18 июля, печатный экземпляр отправим 22 июля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (310) май 2020 г.

Дата публикации: 12.05.2020

Статья просмотрена: 3 раза

Библиографическое описание:

Ортиков, У. Ф. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки очиқ бозор операциялари инструментини такомиллаштириш / У. Ф. Ортиков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 20 (310). — С. 682-684. — URL: https://moluch.ru/archive/310/69956/ (дата обращения: 07.07.2020).

Ушбу мақолада Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари инструментини такомиллаштриш масалалари ёритиб берилган

Калит сўзлар: Марказий банк, очиқ бозор, операция инструменти, халқаро амалиёт

В данной статье освещаются вопросы совершенствования инструментов, позволяющих Центральному банку проводить операции на открытом рынке.

Ключевые слова: Центральный банк, открытый рынок, операционный инструмент, международная практика.

Кўпгина мамлакатларда давлат бюджетининг тақчиллиги шароитида марказий банкнинг ҳукуматни кредитлаш функцияси кучаяди. Халқаро амалиётда аксарият мамлакатларда марказий банклар ўрнатилган қонунчиликка асосан қимматли қоғозларни улардан даромад олиш учун эмас, балки иқтисодиётда пул-кредитни тартибга солиб туриш ҳамда давлат бюджетининг тақчиллигини ноинфляцион йўллар билан қоплаш мақсадида давлат мажбуриятларини сотади ва сотиб олади, олди-сотди тартибини ўрнатади, уни ўзгартиради ва шу асосда хусусий сармоядорлар учун уларнинг жозибадорлигини оширади.

Шу боис мамлакатда тижорат банкларининг кредит фаолиятини тартибга солиб туриш ва давлат бюджети тақчиллигини ноифляцион йўл билан қисқартиришнинг усули бу — очиқ бозордаги операциялар ҳисобланади. Очиқ бозордаги оперцияларга мамлакатдаги молия бозорига таъсир кўрсатиш мақсадида қимматли қоғозларни марказий банк томонидан сотиб олиш ва сотиш киради. Марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларидан дастлаб XIX асрнинг 30 йилларида Англияда мамлакатдаги ссуда капиталлари бозоридаги ортиқча маблағларни йўқотиш мақсадида фойдаланилган эди. Кейинчалик, Англиядаги мавжуд депрессияни олдини олиш мақсадида машҳур иқтисодчи Ж. М. Кейнс тавсияси билан марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларидан давлат бюджети тақчиллигини ноинфляцион йўл билан қисқартиришда кенг фойдаланила бошланди [1].

Очиқ бозордаги операциялар — Марказий банк томонидан давлат облигацияларининг (қимматли қоғозларини) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар екан, тижорат банклари заҳираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу заҳиралар пул вазасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигацияларни сотиш билан заҳираларни ҳамда тижорат банкларнинг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради [2].

Ҳозирда деярли барча мамлакатларда пул миқдорини тарибга солишда очиқ бозордаги операцияларни, яъни давлат қимматли қоғозларни таклиф қилиш усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади. Очиқ бозор операциялари 2011 йил давомида банк тизими ликвидлигини тартиб солиш инструменти сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилди. Шунингдек Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган давлат қисқа ва ўрта муддатли облигациялари ва Марказий банкнинг облигациялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорларда олди сотди операциялари амалга оширилиб борилди.

Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари миллий банк тизими захира мавқеи ҳолатига таъсир этади ва ундан тартибга солиш усули сифатида фойдаланади. ХХ асрнинг 40 йилларида давлат облигациялари бозорининг ниҳоятда кўпайиши ва уларнинг марказий банклар томонидан фаол сотиб олинишига ўтиш очиқ бозордаги операцияларни пул-кредит сиёсатининг бош усулига айланиши учун қулай шарт-шароит яратиб берди. Бундай операциялар АҚШ, Англия, Канада, Германия ва Нидерландияда кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда Марказий банкнинг бундай операцияларидан Греция ва Португалияда ҳам кенг фойдаланилмоқда.

АҚШда Федерал захира тизими мамлакатда банк томонидан кредитлаш жараёнига таъсир этишда очиқ бозордаги операциялардан жуда кенг фойдаланади. Кредит экспанциясини чеклаш мақсадида федерал банклар ўзларининг ваколатли дилерлари орқали қимматли қоғозларни сотади ва тижорат банкларининг захира ҳисоб рақамидан керакли суммаларни чиқариб оладилар. Бунинг акси қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш натижасида тижорат банкларининг захира ҳисоб рақамига қўшимча маблағларни ўтказилиши улар томонидан кредит операцияларини ривожлантиришга имконият яратади.

Англия Банкининг очиқ бозордаги операциялари пул-кредит сиёсатининг энг фаол дастаги ҳисобланади. Германияда эса, Дойче Бундесбанк томонидан очиқ бозордаги операциялардан фақатгина ХХ асрнинг 50-йилидан кейин фойдалана бошланган. Дойче Бундесбанк давлат қарз мажбуриятлари бўйича фоиз ставкасини ҳисоб сиёсати ёрдамида тартибга солиб туради. Италия банки очиқ бозордаги операциялардан фақатгина 1960 йилларнинг ўрталаридан бошлаб фаол фойдалана бошлаган. Франция банки 1986 йилдан бошлаб очиқ бозордаги операцияларни хазина мажбуриятларини олди-сотди шакли сифатида фойдаланган. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда жуда кўп ривожланган давлатларда марказий банклар очиқ бозордаги операцияларда жуда кенг фойдаланадилар. Фақатгина Швейцарияда марказий банк молия бозорининг ликвидлигини таъминлашда очиқ бозордаги операциялардан жуда кам даражада фойдаланади [2].

Халқаро амалиётда ҳозирги даврда марказий банк томонидан пулларга бўлган талаб ва таклифни назорат қилиш ҳамда тартибга солиб туришда очиқ бозордаги операциялардан фойдаланиш энг муҳим дастакка айланган. Миллий иқтисодиётда молиявий танглик даврида марказий банк тижорат банклари учун қайта молиялаштириш имкониятларини яратади ва уларга шундай шартлар қўядики, тижорат банклари ўзларининг ихтиёридаги давлат қимматли қоғозларини марказий банкка ўз манфаатларига мос келадиган вақтлардагина сотадилар. Ушбу фаолият натижасида тижорат банклари ундан хўжалик юритувчи субъектларга ва мамлакат аҳолисига кредитлар бериш учун керакли пул маблағларини олиш имкониятига эга бўладилар. Худди шу ерда савол туғилади. Нега мамлакатда пулга бўлган талаб ва таклифни тартибга солишда марказий банк мажбурий захиралар талабидан кенг фойдаланмаяпти? Бизнинг фикримизча, мажбурий захиралар талаби ўз моҳиятига кўра солиққа ўхшаш ва уни муттасил равишда ошириш салбий ҳолатларга олиб келади. Марказий банк томонидан мажбурий захиралар талабини ошириб бориши тижорат банкларини актив операцияларини қисқартиришга мажбур қилади. Бу захира ҳисобварақлари тўлдирилишини қийинлаштиради, кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ўсишига олиб келиб, оқибатда мамлакатда кредит операцияларини камайтиради. Энг асосийси, бунинг натижасида мамлакатда инфляция суръатини тезлаштиришга олиб келади [3].

Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари ўз моҳиятига кўра иккала иштирокчи учун ҳам нисбатан манфаатли ва қулайдир. ХХ асрнинг 50-йилларидан давлат облигациялар бозорининг ривожланиши натижасида ва уларнинг марказий банклар томонидан фаол сотиб олинишига ўтиши очиқ бозордаги операцияларни мамлакатдаги олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг бош усулига айланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиб берди. Очиқ бозорда марказий банклар тижорат банклари учун “ломбард кредит”лари бериши мумкин. Бунда марказий банклар тижорат банклари фақат махсус ломбард каталогида қайд этилган қимматли қоғозларни (асосан давлат қимматли қоғозлари) тақдим этган ҳолатдагина, уларга қисқа муддатли қарзларни беради. Аксарият мамлакатларнинг амалдаги қонунчилигида бундай қарзларнинг чегараси белгилаб қўйилган. Улар қимматли қоғозлар тақдим этилганида номинал ёки курс қийматининг 9/10 қисмидан тортиб, таъминотнинг бошқа турларида 3/4 фоизгача қисқарган. Одатда, марказий банкнинг ломбард ставкаси ҳисоб юритиш ставкаларидан 1–2 фоиз юқоридир.

Халқаро амалиётда ривожланган давлатларнинг тажрибаси шундан далолат берадики, қимматли қоғозлар бозори бозор муносабатларининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бунда марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, марказий банк, биринчидан, очиқ бозордаги операциялар орқали мавжуд давлат бюджети тақчиллигининг ноинфляцион йўллар билан қисқартириш имкониятига эга бўлади. Иккинчидан, ушбу операциялар ёрдамида тижорат банкларининг кредитлаш имкониятига таъсир этади ва муомаладаги нақд пул массасини тартибга солади.

Адабиёт:

  1. Алимов И., Раджабов А. “Марказий банкларнинг очиқ бозордаги операцияларининг хусусиятлари” мавзусидаги мақола. Biznes-dialy.media 2014 йил
  2. Зайналов Ж. Р., Талимова Л. А., Ахроров З. О. молия-кредит тизимида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда монетар сиёсатнинг роли. Маърузалар матни 2014 йил
  3. Жумаев Б. М. “Миллий валюта барқарорлигини таъминлаш масалалари” маърузалар матни 2019 йил
Основные термины (генерируются автоматически): банк, Центральный банк, англия, открытый рынок, кредит, пул.

Ключевые слова

марказий банк, очиқ бозор, операция инструменти, халқаро амалиёт

Похожие статьи

Операции Банка России на открытом рынке | Статья в сборнике...

Основные термины (генерируются автоматически): Банк России, открытый рынок, Центральный банк, бумага, операция, DKP, денежная масса, банковский сектор, фиксированная ставка, Российская

Опыт борьбы Центрального Банка РФ с кризисными явлениями...

Япония банк тизими ҳамда уни тартибга солиш механизми

Англия банки пул-кредит сиѐсатини ўтказиш орқали ўз мустақиллигини қўлга киритди-да, у Буюк Британия банкларининг рискларни камайтириш

Мамлакат кредит ташкилотлари орасида бу 11 та банк муҳим рол ўйнайди. Уларнинг фаолият доираси мунтазам равишда кенгайиб боради.

Сравнение основ денежно-кредитной политики Российской...

Ключевые слова: денежно-кредитная политика, ключевая ставка, Центробанк РФ, Банк Англии, инфляция.

В России вопросами денежно-кредитной политики занимается Центробанк (ЦБ), задачей которого является таргетирование инфляции и обеспечение стабильности цен путем...

Взаимодействие между валютной и денежно-кредитной политикой...

Итак, воздействие ЦБ на валютный рынок и валютный курс может происходить посредством (см. рис. 1): (1) интервенций центрального банка на валютном рынке (покупки или продажи иностранной валюты), действий с официальными международными резервами ЦБ...

Интернет-банкинг за рубежом: история и современное состояние

Наряду со стационарными банками, предоставляющими услугу интернет-банкинга, на Западе успешно работают виртуальные банки и онлайновые ссудные компании — организации, у которых нет ни одного физического отделения для работы с клиентами: все банковские...

Регулирование деятельности ипотечных организаций в США...

ипотечное кредитование, ипотека, Россия, банк, Российская Федерация, приобретение жилья, кредит, рынок жилья, ипотечный рынок, ипотечное

Рассматривая ипотечное жилищное кредитование со стороны банков, можно сделать вывод, что для банков ипотека является...

Необанки: мировой опыт и перспективы | Статья в журнале...

Примеры таких банков: FRANK банка OCBC в Сингапуре и LKXA от CaixaBank в Испании. Модель B. Банки модели B строят организацию, нацеленную на улучшение пользовательского опыта, используют бэк-офис и банковскую лицензию существующих банков и перепродают их...

Банк России, открытый рынок, Центральный банк, бумага...

Инструменты денежно-кредитной политики Центрального банка РФ и их использование.

денежно-кредитная политика, Центральный банк, денежная масса, Банк России, учетная ставка, процентная ставка, национальная валюта, денежная база, валютный курс, открытый...

Анализ особенностей денежно-кредитной политики северных стран

Центральный Банк Норвегии обеспечивает низкую волатильность процентных ставок (ставок МБК без обеспечения), при этом стабильность

Норвежский банк придерживается сложного подхода, проводя денежно-кредитную политику в смешанных условиях: так, в 2012–2014 гг. ЦБ...

Задать вопрос