Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №18 (308) май 2020 г.

Дата публикации: 01.05.2020

Статья просмотрена: 53 раза

Библиографическое описание:

Сувонова, Н. Н. Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида / Н. Н. Сувонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 18 (308). — С. 592-597. — URL: https://moluch.ru/archive/308/69408/ (дата обращения: 16.12.2024).



Ушбу мақолада француз тилида мавжуд икки хил графикали сўзлар борасида фикр юритилади. Икки хил тарзда ёзиладиган французча сўзларнинг грамматик, орфографик ва фонетик хусусиятлари таҳлил қилинади, шунингдек, уларни ёзишда фонетик товуш ва график белгилар ўртасидаги номутаносиб муносабатлар изоҳланади.

Калит сўзлар: омофон сўзлар, икки хил графика, фонетик товуш, график белги, ҳарфлар бирикмаси, қуш ундош, талаффуз.

В этой статье рассматриваются два типа графических слов, которые существуют во французском языке. Анализируются грамматические, орфографические и фонетические особенности французских слов, которые пишутся двумя различными способами, а также непропорциональные отношения между фонетическим звуком и графическими символами при их написании.

Ключевые слова: омофоны, две разные графики (двойная графика), фонетический звук, графический символ, комбинация букв, слитная согласная, произношение.

In this article discusses two dissimilar graphic words available in the French language. It has been analyzed grammatical, orthographic and phonetic features of French words written in different ways, as well as it is explained the inappropriate relationship between phonetic sound and graphic characters in their written form.

Keywords: homophone words, two different graphic, phonetic sound, graphic sign, letter combinations, double consonant, pronunciation.

Маълумки, ҳозирги кунда техника ва технологиянинг янада ривожланиши, тилга кўплаб неологизмларнинг кириб келиши, интернетдан олинаётган турли хил маълумотлар кўламининг янада кенгайиб бориши, кишилар ўртасида мулоқот воситаси сифатида СМС ва ММС каби ёзишмаларга бўлган эҳтиёжнинг кундан-кун ортиб бориши каби ҳолатлар тилдаги мавжуд лексик бирликлар графикасида бир қанча ўзгаришлар содир бўлишига олиб келмоқда. Масалан, ушбу ҳолат француз тили нуқтаи назаридан олиб қаралганда французча омофон сўзларнинг икки хил графикада ёзилиш ҳоллари ҳам диққатни тортиши табиийдир.

Одатда лексик бирликлар фонетик нуқтаи назардан ўрганилганда уларни икки хил томондан, яъни горизонтал ва вертикал йўналишда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир [1, 242]. Шундай экан, фонетик ҳодисаларни вертикал тарзда ўрганиш масалаларига эътибор қаратган ҳолда француз тилидаги омофон сўзлар ва уларнинг ёзилиш техникаси, яъни уларга хос график хусусиятлар борасида фикр юритмоқчимиз. Бинобарин, ҳозирги кунда француз тилидаги айрим сўзларнинг икки хил тарзда ёзилиш шакллари амалда бир хил қўлланилаётган экан, ушбу масала орфография ва фонетика соҳаларининг тадқиқотталаб масалаларидан бири саналади.

Маълумки, омофон сўзлар бир хил жарангловчи, яъни бир хил фонемалар орқали талаффуз қилинадиган сўзлар бўлиб ҳисобланади [2, 161]. Масалан, француз тилидаги қуйидаги сўзлар шулар жумласидандир:

Омофон сўз

Талаффузи

Таржимаси

Омофон сўз

Талаффузи

Таржимаси

père

[pɛ:r]

ота

paire

[pɛ:r]

жуфт

porc

[pͻ:r]

чўчқа

port

[pͻ:r]

порт

toux

[tu]

йўтал

tous

[tu]

барча

bon

[bō]

яхши

bond

[bō]

сакраш

Ушбу сўзлар бир хил талаффуз қилинади, бироқ улар ифодалаётган маънолар турличадир. Ҳозирги замон француз тилида омофония, яъни homophonie ҳодисаси “caractère de mots, de graphies homophones”, яъни омофон (айнан ўхшаш) тарзда талаффуз қилинадиган турли графикали сўзлар хусусияти, каби тушунилади [3, 515]. Бироқ, француз тилида шундай омофонлар борки, улар фонетик жарангдорлиги ва фонетик товушлар талаффузининг ўхшашлиги ҳам айнан бир хил, фақат улар ифодалаётган маъно юқорида келтирилган мисоллар сингари турлича эмас, балки, айнан бир хил маъноли сўзлардир. Улардаги фарқ ёзилиш графикасининг хилма-хиллигида. Агар омофон сўзларнинг ўзига хослиги таҳлил қилинса, улардаги учта хусусият, яъни, уларнинг графикаси (ёзилиши), фонетик талаффузи ва ифодалаётган маъноси ўртасидаги муносабат инобатга олинади. Бунда омофон сўзларнинг фонетик талаффузи бир хил, яъни айнан ўхшашликка асосланган бўлса, уларнинг графикаси ва ифодалаётган маъноси эса хилма-хилликка асосланади. Ушбу мақолада ўрганиладиган французча икки хил графикали сўзларда эса уларнинг фонетик талаффузи ва ифодалаётган маъноси бир хилликни, яъни айнан ўхшашликни ифодаласа, уларнинг графикаси эса хилма-хилликни акс эттиради. Ушбу таққослаш ҳолатини қуйидаги жадвалдан аниқроқ англаш мумкин:

Хусусиятлар

Омофон сўзлар

Икки хил графикали сўзлар

Фонетик талаффузи:

Бир хил

Бир хил

Графикаси (ёзилиши):

Турли хил

Турли хил

Ифодалаётган маъноси:

Турли хил

Бир хил

Мазкур мақолада шундай французча икки хил графикали сўзлар туркумига мансуб лексик бирликлар борасида фикр юритмоқчимиз.

Ҳар бир тилнинг ўзига хос орфографик хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар сўзларнинг ёзилишидаги график хусусиятларни ўз ичига олади. Шундай экан, француз тили графикаси сўзларни ёзма тарзда ифодалаш жараёнида ўзига хос хилма-хил хусусиятларни акс эттиради.

Француз тилида икки хил графика ёрдамида ифодаланадиган лексик бирликлар талайгина учрайди. Улар бир хил маънони, яъни айнан бир хил луғавий маънога эга бўлган сўзларни ифодалайди. Бироқ улар икки хил график белгилар асосида ёзилади ва уларнинг фонетик транскрипцияси, яъни талаффуз қилиниши бир хил. Масалан, қуйидаги мисолларга диққат қилайлик:

График шакл (1)

График шакл (2)

Талаффузи

Таржимаси

bliaud

bliaut

[blijo]

енгил камзул

blog

blogue

[blog]

блог

briscard

brisquard

[briska:r]

собиқ аскар

arpètte

arpète

[a:rpεt]

шогирд

Бундай турдаги сўзларнинг икки хил кўриниши ҳам тўғри шакл ҳисобланади. Негаки, луғатларда уларнинг икки хил шакли ҳам берилади, яъни икки шакл ҳам ёзилади ва уларнинг ўртасига ou (ёки) сўзи бериб ўтилади. Масалан, briscard ou brisquard; arpètte ou arpète. Бу ҳолат уларнинг бир хил ўқилиши ва бир хил маънони ифодалашини кўрсатади, бироқ уларнинг икки хил тарзда ёзилиши билан огоҳлантиради. Икки хил графикали бундай сўзларнинг иккала ҳолатда ҳам бир хил талаффуз қилинишини, шунингдек, грекча homos сўзининг бир хил, ўхшаш деган маънони ифодалашини ва phonye сўзи фонема сўзидан олинганлигини инобатга олган ҳолда уларни омофоник сўзлар (mots homophoniques), яъни бир хил жаранглайдиган ёки бир хил фонемали сўзлар, деб аташ мумкиндир. Бироқ, тегишли луғатларда омофония (homophonie) ҳодисаси омонимик, яъни бир хил талаффуз қилинадиган, лекин маънолари турлича бўлган сўзларни ўз ичига олади, деб таъриф берилади [2, 161]. Ушбу изоҳга асосан, француз тилидаги икки хил графикали ва бир хил таллаффуз қилинадиган бир хил маъноли сўзларни бундай номлаш ҳам бир мунча мақсадга мувофиқ эмасдек туюлади. Шунинг учун ҳам уларни икки хил графикали (ёки графемали) бир хил маъноли сўзлар, деб аташ жоиздир.

Бундай сўзлар француз тилида кўпчиликни ташкил этганлиги боис уларга нисбатан комплекс тарзда ёндашишни мақсад қилган ҳолда уларнинг айрим орфографик ва грамматик хусусиятларини қуйидагича таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.

Икки хил графикали сўзлар асосан, грамматик жиҳатдан кузатилганда, француз тилида улар от, сифат ва феъл сўз туркумлари доирасида кенг тарқалганлиги маълум бўлди. Хусусан, бошқа сўз туркумларида эса, яъни равиш, олмош, равишдош, сифатдош, сон ва ёрдамчи сўз туркумларига оид сўзлар таркибида жуда кам учрайди. Масалан, икки хил ёзувга асосланган бир хил маъноли от, сифат ва феъл сўз туркумларига оид лексик бирликларга шундай мисолларни келтириш мумкин:

от:

сифат:

феъл:

blog — blogue;

alaise — alèse;

balletoman — ballettoman;

balaise — baleze;

banquable — bancable; anevrysmal — anevrismal;

arriser — ariser; becqueter — bequeter;biturer — bitturer.

Агар икки хил графикали сўзлар орасида бир ўзакдан ҳосил бўлган от, феъл каби сўзлар оиласи ҳосил қилган бўлса, у ҳолда асосий ўзакда содир бўлган график ўзгариш барча шакллар учун бир хил таъсир қилади. Масалан:

Сўз туркуми

График шакл (1)

График шакл (2)

Таржимаси:

От:

аiche

èche

қармоқнинг учига қўйиладиган хўрак;

Феъл:

aicher

ècher

қармоқнинг учига хўрак қўймоқ;

От:

lise

lisé

кийимга қўйиладиган ингичка тасма;

Феъл:

liserer

lisérer

кийимга ингичка тасма қўймоқ;

От:

égrainage

égrenage

донни (уруғни) янчиш;

Феъл:

égrainer

égrener

донни (уруғни) янчмоқ;

Бундан ташқари, француз тилида сўз таркибидаги маълум бир ундош ҳарфнинг қўш ундош ҳолатига айланиши орқали ҳам битта сўзнинг икки хил ёзма кўриниши ҳосил бўлади. Масалан, biturer — bitturer (v.t); lote — lotte (n. f); ariser — arriser (v.t); anonacée — annonacée- (n. f); balletoman — ballettoman (n.m); шулар жумласидандир. Бу каби қўш ундошлардан ташқари, қўш унлиларга ўзгариш ҳоллари ҳам учрайди. Масалан, baby-bomeur — baby-boomeur (n.m.) каби.

Ундошлар борасида сўз борганда, айрим икки хил графикали сўзлар охиридаги жарангли ундош товушларнинг жарангсиз ундош товушларга ўзгариши ҳам кўзга ташланади. Масалан, bliaudbliaut [blijo].

Француз тилида яна шундай икки хил графикали сўзлар мавжудки, уларнинг бирида омофон товуш битта ҳарф билан ифодаланса, иккинчи шаклида эса қўшма дифтонг, яъни а ва е ёки о ва е ҳарфлари қўшилишидан ҳосил бўлган [æ] ёки [œ] орқали ифодаланади. Масалан, epyornis æpyornis [epjornis]; egagropile ægagropile [egagropil]. Бироқ транскрипциядан маълумки уларнинг талаффузи бир хилдир.

Маълумки, француз тилида битта товушни ифодаловчи бир неча ҳарфлар бирикмаси — дифтонг ва трифтонглар ёзув жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Масалан, биргина унли очиқ [ε] товушини ифодаловчи -e; -ai; -ei; -è; -et; -ê; каби бир неча ҳарф ва ҳарф бирикмалари мавжудки, улар доимо қай ҳолатда келишидан қатьий назар очиқ [ε] товушини ифодалайди [4, 46]. Бундай ҳолат, яъни бир товушнинг бир нечв ҳарф ва ҳарфлар бирикмаси орқали ифодаланиши француз тилидаги мавжуд 35та товушдан фақат [i; e; ε; y; o; œ; k; g; s;] ва 4та бурун товушларида учрайди. Шунингдек, француз тилида мавжуд 26та ҳарф ва 35та товуш мавжудлиги ҳам ҳарф ва товуш ўртасидаги кенг фарқли номутаносибликдан далолат беради. Ҳолбуки шундай экан, француз тили ёзув техникасида ўзига хос дифференциал хусусиятларни кўплаб учратиш мумкин.

Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, француз тилида икки хил графикали сўзлар асосан омофон товушлар, яъни бир хил товушни ифодаловчи ҳарфлар бирикмаси орқали амалга ошади. Ушбу ҳолатни қуйидаги жадвал асосида аниқ тасаввур этиш мумкин:

Товуш

Графика

(1)

Графика

(2)

Мисоллар

Транскрипция

[e]

e-

æ-

egagropile ægagropile

[egagropil]

-er

doubler — doublé

[duble]

-é-

-è-

empiétement- empiètement

[ãpjεtmã]

[ε]

ai-

è- (e-)

aicher — ècher — escher

[εƒe]

-ai-

-è-

alaise — alèse

[alε: z]

-ai-

-e-

balaise — baleze

[balε: z]

[o]

-o-

-oo-

baby-boomeur-baby-bomeur

[bεbi bomœ:r]

-o-

-au-

dorade — daurade

[dorad]

[i]

-i-

-y-

anevrysmal — anevrismal

[anevrismal]

[ē]

-in

-ain

doucin — doucain

[dusē]

[g]

-g

-gue

blog — blogue

[blog]

-j-

-ge-

enverjure-envergeure

[ãverju: r]

[k]

-qu-

-c-

banquable — bancable

[bãkablə]

-k

-с (-ck)

arak — arac — arack

[arak]

-qu-

-cqu-

bequeter- becqueter

[bekete]

[s]

-ss-

-c-

lissier- licier

[lisje]

-s-

-ss-

gus- gusse

[gys]

[t]

-t-

-tt-

balletoman — ballettoman

[balεtomεn]

[r]

-r-

-rr-

arriser — ariser

[arize]

Француз тилида сўз охирида ўқилмайдиган ҳарф ва ҳарфлар бирикмаси ушбу тилнинг ўзига хос хусусиятларидан бири саналади. Масалан, gros — [gro]; petit — [pəti]; aller [ale]; beaucoup [boku]; каби ҳолатлар француз тили ёзувида эшитилаётган товуш сони ва ифодалаётган график белгилар ўртасидаги номутаносибликдан келиб чиққан ҳолда анча қийинчилик туғдиради [5, 13]. Бинобарин, француз тилидаги икки хил графикали сўзларда ҳам битта ҳарфнинг орттирилиш ҳолати кўзга ташланади. Бундай ҳолат сўзнинг охирида ёки ўртасида содир бўлади. Лекин, француз тилида ўқилмайдиган ҳарфлар фақат сўзнинг охирида келиши мумкинлиги инобатга олинса, улардаги ўқилмайдиган ҳарфларнинг сўз ўртасида ва бошида ҳам мавжудлиги ноодатий ҳол саналади. Масалан, қуйидаги мисолларга эътибор қилайлик:

Графика (1)

Графика (2)

Транскрипцияси

assemblé

assemblée

[asãble]

brise-glace

brise-glaces

[briz-glas]

loumbar

loumbard

[lumba: r]

arac

arack

[arak]

épissoir

épissoire

[episw: r]

écourgeon

éscourgeon

[ekurjō]

aruspice

haruspice

[aryspis]

ecoumène

œkoumène

[ekumεn]

egagropile

ægagropile

[egagropil]

appui — tête

appuie-tête

[apɥ- tεt]

appui — bras

appuie — bras

[apɥ- bra]

Шунингдек, қўшма сўзларда кўплик қўшимчасининг, яъни — s нинг қўшилиши ҳам қўшма сўзлар икки хил кўриниш касб этади. Масалан, brise-glace — brise-glaces.

Икки хил графикали сўзларнинг аксарият қисмида [о] товуши [u] товушига ўзгариши кўзатилади. Уларнинг ҳарфлар орқали ифода шакллари эса [о] — ооо ва [u]о uu шаклларни ўз ичига олади. Масалан: lombago — loumbago;

hooligan — houligan;

lokoum — loukoum;

homoncule — homuncule.

Французча икки хил графикали сўзларнинг икки хиллик тарзи нафақат график белгиларнинг ўзгариши балки, турли хил имловий белгиларнинг ҳам қўшилиши ёки ўзгариши оқибатида ҳам содир бўлади. Масалан, яхлит сўзларнинг ажратиб дефис орқали қўшма сўз тарзида ёзилиши, диакретик белгиларнинг ўзгариши кабилар шулар жумласидандир:

Сўзнинг яхлит ёзилиш шакли:

blacklister

afrobeat

encours

long métrage

Сўзнинг ажратиб ёзилиш шакли:

black — lister

afro — beat

en — cours

long — métrage

Диакретик ва бошқа белгиларнинг ўзгариши:

liserer

empiétement

entr’apercevoir

entré-sortie

lisérer

empiètement

entrapercevoir

entré / sortie

Айрим ҳолларда сўзлар графикасидаги икки хиллик хусусияти сўз таркибида мавжуд ҳарфларнинг ўрин алмашиш ҳоллари орқали ҳам намоён бўлади. Масалан, duffel-coat қўшма сўзи duffle-coat тарзида ёзилиши ҳам тўғри ҳисобланади.

Бундан ташқари, французча икки хил графикали лексик бирликлар қисқартма сўзлар, яъни абривиацион белгиларда ҳам кўп учрайди. Бироқ, уларнинг икки хиллиги тиниш белгиларидан нўқтанинг қўлланилиши орқали фарқланади. Ҳолбуки, қисқартма сўзлар барқарор сўз бирикмалари компонентларининг бош ҳарфларини ёки маълум қисмларини олиб қўшиш билан ҳосил қилинади [6,171]. Бош ҳарфлардан сўнг нўқта қўйилиш шакллари борасида кенг тарқалган маълумотлар мавжуд эмас. Аммо уларнинг нўқта билан ажратиб ёзилган шаклида ҳам нўқтасиз ёзилган шаклида ҳам фонетик жиҳатдан талаффуз қилиниши бир хилда амалга ошади. Масалан: ADN — A. D. N. (n.m.) [adɛn];

AHA — A. H. A. (n.m.) — [aja];

AMM — A. M. M. (n. f.) — [aɛmɛm];

AOC — A. O. C. (n. f.) — [aose].

Бундай қисқартма номлар кўпроқ кимёвий воситалар номини ифодалашда кенг фойдаланилади. Қисқартма отларнинг DVD-ROM ёки DVD-Rom тарзида ёзилиши мумкин бўлган шакллари ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам юқорида келтирилган қисқартма шакллар каби тилда баробар қўлланилиш хусусиятига эга.

Юқорида таҳлил қилинаётган орфографик ҳодиса, яъни икки хил графикали сўзлар нафақат икки хил балки, уч хил тарзда ёзилиши мумкин бўлган сўзларни ҳам ўз ичига олади. Масалан:

График шакл (1)

График шакл (2)

График шакл (3)

Таржимаси:

аiche

èche

esche

қармоқнинг учига қўйиладиган хўрак;

aicher

ècher

escher

қармоқнинг учига хўрак қўймоқ;

arak

arac

arack

ароқ;

guilde

gilde

ghilde

ҳунарманд ва савдогарлар бирлашмаси;

harschisch

harschich

harchisch

психотроп модда номи;

Бундай ҳолат кўпинча бошқа тиллардан ўзлашган сўзларда кенг учрайди. Бу каби хусусиятлар устида изланиш олиб бориш махсус тадқиқотни талаб этади.

Ҳозирги кунда тилшунослик масалалари орасида фонологик тадқиқотлар ўзига хос аҳамият касб этган ҳолда тилдаги шунга щхшаш фонетик ўзгаришлар ҳам тадқиқотлар объекти сифатида кенг ўрганилишни таыозо этади. Масалан, европа тилшуносларининг фонетик ҳодисаларни замонавий тилшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этиши тилдаги кўплаб фонологик масалалар тавсифини тўлдирмоқда. Хусусан, уларнинг луғавий бирликлар доирасидаги орфографик масалаларни ўрганиши янгича фонологик қоидаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Шундай экан, ҳар бир тил ўзига хослигини йўқотмаслиги ва тилнинг софлигини сақлаш мақсадида ҳар қандай ҳолатда ҳам тил соҳибларидан сўзларнинг тўғри ёзилишига нисбатан эътиборли бўлиш талаб этилади.

Адабиёт:

  1. Бушуй Т. А. Язык в истории развития челевеческой мысли. –Ташкент: ФАН, -2011.-384 с.
  2. Назарян А. Г. Французско-русский учебный словарь лингвистической терминологии. –Москва: ВШ. 1989. — 447 с.
  3. Nouveau petit le Robert. — Paris: HACHETTE, 1994. — 2467 p.
  4. Abry D., Chalaron M.-L. Phonétique (350 exercices). –Paris: HACHETTE. 1994. — 207 p.
  5. Ёқубова С. Х., Пулатова О. М. Француз тилидан 14 дарс. –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000. -359 б.
  6. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриёти. -Тошкент. www.ziyouz.com кутубхонаси.
Основные термины (генерируются автоматически): Француз, график шакл, график, фонетика, HACHETTE, омофон, улар, ADN, AHA, фонетический звук.


Ключевые слова

талаффуз, омофон сўзлар, икки хил графика, фонетик товуш, график белги, ҳарфлар бирикмаси, қуш ундош

Похожие статьи

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Госсипол смоласи асосида мастикаларнинг янги турларини яратиш борасидаги тадқиқодлар натижалари

Ушбу мақолада битумли мастикаларнинг нефтсиз таркибини олишнинг оптимал шароитларини аниқлаш борасида госсипол смоласи таркибига СаО, асбест, базальт толалар, резина кукуни, шиша кукуни, карбоксилметилцелилоза таъсирларини ўрганиш ва олинган нефтсиз ...

Кронтов кони глауконит ҳомашёсини қайта ишлаб адсорбент олиш технологиясини яратиш

Ушбу мақолада Кронтов кони ва ундаги глауконит ҳом ашёсининг кимёвий таркиби ва адсорбент олишнинг оптимал шартлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Похожие статьи

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Госсипол смоласи асосида мастикаларнинг янги турларини яратиш борасидаги тадқиқодлар натижалари

Ушбу мақолада битумли мастикаларнинг нефтсиз таркибини олишнинг оптимал шароитларини аниқлаш борасида госсипол смоласи таркибига СаО, асбест, базальт толалар, резина кукуни, шиша кукуни, карбоксилметилцелилоза таъсирларини ўрганиш ва олинган нефтсиз ...

Кронтов кони глауконит ҳомашёсини қайта ишлаб адсорбент олиш технологиясини яратиш

Ушбу мақолада Кронтов кони ва ундаги глауконит ҳом ашёсининг кимёвий таркиби ва адсорбент олишнинг оптимал шартлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Задать вопрос