Компаратив фразеологик бирликлар ва таржима | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Филология, лингвистика

Опубликовано в Молодой учёный №18 (308) май 2020 г.

Дата публикации: 29.04.2020

Статья просмотрена: 105 раз

Библиографическое описание:

Хайдарова, Д. З. Компаратив фразеологик бирликлар ва таржима / Д. З. Хайдарова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 18 (308). — С. 597-599. — URL: https://moluch.ru/archive/308/69373/ (дата обращения: 22.12.2024).

Ушбу мақолада турли халқларнинг тафаккур йуналиши, ҳаёт тажрибасининг асосан уйғунлиги, уларнинг турли-туман хулк-атвор ва ҳислат-хусусиятларга нисбатан муносабатларинииг аксарият ҳолларда ўхшашлиги турли тиллардаги кўпчилик компаратив фразеологик бирликларнинг бир хил образли асосга эга бўлиб қолишлари таржима жараёнини енгиллиштириши кўриб чиқилади.

Калит сўзлар: бадиий таржима, лисоний, муқояса, синонимия, фразеологик бирликлар, ўхшатиш.

В данной статье рассматривается различие и сходство культурологического развития разных народов, соответствие жизненного опыта и их отношение к разному поведению и характеру: они часто схожи, что позволяет большинству сравнительных фразеологических единиц на разных языках иметь одну и ту же образную основу. Все эти особенности облегчают процесс перевода.

Ключевые слова: художественный перевод, лингвистический, сопоставление, синонимия, фразеологические единицы, сравнение.

Ҳар бир миллий тилда бадиий нутқнинг ҳиссий-таъсирчанлиги ва образлилигини юзага келтирувчи шундай барқарор сўз бирикмалари тез-тез учраб турадики, уларнинг пайдо бўлиши халқларнинг табиат ва жамиятдаги нарса ва воқеа-ҳодисаларга нисбатан қарашлари, муносабатлари билан мустаҳкам боғлиқдир: одамлар нарса ва ҳодисалар дунёсига нисбатан ўз муносабатларини образли, ҳиссий-таъсирчан, ҳаяжонли тарзда ифода этиш мақсадида турли-туман муқоясага асосланган лисоний воситалардан фойдаланадилар. Тасвирланаётган шахс, нарса, хислат-хусусият, воқеа-ҳодиса ва табиат манзаралари кўпинча муболағали тарзда китобхонга яхши таниш образлар билан муқояса қилинади. Натижада тасвир янада ойдинлашади, ифоданинг образлилиги ошади, юқори таъсирчанлик ва ҳиссий туйғу юзага келади.

Маълумки, бадиий муқояса одатда муқояса субъекти, муқояса объекти ҳамда муқоясани вужудга келтирувчи белги ва аломатлар асосида яратилади. Бошқача айтганда, муқоясанинг сифат туркумига кирувчи биринчи компоненти одатда ўзининг асосий — марказий маъносида қўлланилиб, муқояса асосланадиган белги ёки аломатни англатади. От туркумига кирувчи иккинчи компоненти эса инсон ёки муайян нарса ва ҳодиса нимага қиёсланаётганини образли тарзда жозибадор оҳангда ифода этади.

Муқояса белги ва аломатлари доимий бўлиши ҳам, тасодифий бўлиши ҳам мумкин. Масалан, басавлат ва бақувват йигитнинг «дев»га муқояса қилиниши қатор тилларда анъанавий бўлиб, у асосида ҳосил бўлган сўз бирикмалари барқарорлик касб этганлари ҳолда, фразеологик бирликлар сифатида тилнинг луғат таркибидан ўрин оладилар. Гоҳо нутқда тасодифий пайдо бўлиб қоладиган, бинобарин, тилнинг анъанавий бойлиги ҳисобланмасдан, у ёки бу муаллифнинг индивидуал-ижодий услуби маҳсули сифатида намоён бўладиган сўз бирикмалари ҳам учраб турадики, айни воситалар, агар муқояса унсурлари орасидаги муносабат мантиқий заминга таянган, ҳаётий кузатишлар асосида яратилган бўлса, аста-секин умумхалқ тили бойлигига айланиб кетиши мумкин.

Илмий адабиётда бадиий муқояса асосида пайдо бўлган барқарор сўз бирикмаларини компаратив фразеологик бирликлар деб аташади. Бундай барқарор воситалар инглиз тилида асосан «as», «such as», «as if», «as though», «like», «seem», рус тилида «- как», «точно», «словно», «буд-то», ўзбек тилида «-ҳудди», «каби», «бамисоли», «гўёки», «сингари», «га» ўхшаб каби боғловчилар ҳамда бирликларнинг образли асосларига бирикиб келадиган «дай», «дек» қўшимчалари ёрдамида ҳосил бўлади.

Кишилариннг табиат ва жамиядаги нарса ва воқеа-ҳодисаларни ҳайвонот олами, ўсимликлар дунёси, табиат ҳодисалари билан муқояса қилишлари натижасида юзага келган турғун бирикмаларнинг образли асослари аксарият ҳолларда тимсолий мазмун касб ўтади. Жумладан, кишилар у ёки бу хислат тимсоли сифатида муайян бир ҳайвон ёки паррандани танлар эканлар, бундай пайтда улар, шубҳасиз, ўша жониворнинг ҳулқ-атвори, ташқи кўриниши ва ҳатти-ҳаракатига асосланадилар. Шу тариқа муайян шахс ёки нарса ва ҳодисанинг ўзига хос анъанавий сифат, ҳаракат ва ҳолати тавсифи яратилади.

Маълумки, тафаккур қонуниятлари бутун инсоният учун бир хил бўлиб, барча тиллар фикр баён қилиш эҳтиёжини имкон қадар тўларок қондириш йўлида ривожлана борадилар. Бинобарин, халқлар тафаккур йўналишининг, ҳаёт тажрибасининг асосан уйғунлиги, уларнинг турли-туман хулқ-атвор ҳамда ҳислат-хусусиятларга нисбатан муносабатларининг аксарият ҳолларда бир-бирлариникига ўхшашлиги турли тиллар таркибидаги кўпчилик компаратив фразеологик бирликларнинг бир хил образли асосга эга бўлиб қолишларига олиб келган.

Турли тиллар компаратив фразеологик бирликлари табиатини кузатиш халқларда умумий ва хусусий тимсоллар мавжудлигини кўрсатади. Аммо бу ҳар қайси тил ифода воситаларининг тарихий тараққиёт натижасида мустақил шаклланганини инкор этмайди. Турли тиллар лисоний воситаларининг ўхшаш жиҳатлари мавжудлиги эса халқлар турмуш тарзидаги яқинликнинг улар тилларида ўз аксини топганлиги билан изоҳланади. Бинобарин, ҳар бир тил ўзигагина хос бадиий-тасвирий воситаларига эга, дейилганда нафақат ўзгачалик, балки тиллараро синонимия ҳам назарда тутиладики, бир тилга хос хусусиятлар ўзга тилга ҳам мансуб бўлиши мумкин. Демак, таржимада аслиятнинг бадиий-эстетик қимматини қайта яратиш масъулияти тиллараро муштараклик ва ўзига хослик хусусиятларини ҳисобга олиб иш кўришни талаб қилади.

Кўпгина нарса ва ҳодисалар ғайрилисоний омиллар туфайли қатор халқлар лафзида бир хил воқеа-ҳодисалар тимсоли сифатида учрайди. Бунинг сабаби шундан иборатки, табиий (инсоний) тиллар шаклий тузилиши ва семантик қурилиши жиҳатларидан кўп ҳолларда бир-бирларидан фарқ қилсалар, кўп жиҳатлари билан ўзаро ўхшашдирлар. Яъни кўпгина тиллар лисоний воситалари жонли мулоқотда бир хил образли тасаввур яратиш учун хизмат қиладилар. Бу ҳар қандай тил ифода тизимида умуминсоний тажриба натижалари ўз аксини топиши билан боғлиқдир. Масалан, «оқ» деярли барча халқлар лафзида софлик, ростгўйлик, «қора» — ғам-ғусса, ўлим, «гул» — гўзаллик ва маъшуқа, «булбул» — хушхонлик ва ошиқ, «бўри» — ваҳшийлик ва ёвузлик, очлик, «тулки» — айёрлик ва муғомбирлик, «илон» ва «чаён» — зараркунандалик ва бадхўйлик тимсоллари сифатида қабул қилинган.

Компаратив фразеологик бирликлар объектлари бўлмиш тимсолларнинг бу тариқа ўзаро мослиги тилларда муқоясавий умумийликнинг мавжудлигидан далолат беради. Бинобарин, бадиий муқояса асосида ҳосил бўлган испан ва узбек тиллари фразеологик бирликларига назар ташлар эканмиз, уларнинг кўпчилиги муқояса объектларининг ўхшашлигига гувоҳ бўламиз. Жумладан, испанлар ҳам, ўзбеклар ҳам хомсемиз кишиларга салбий назар билан қараганлари ҳолда, уларни чўчқага муқояса қиладилар: «Tan gordo como un cerdo» — «Чўчқадай семиз». Ниҳоятда тезлик тимсоли икки тилда ҳам «яшин»дир: «A la velocidad de rayo» — «Яшиндай тез».

Шарқ бадиий муқояса анъаналарини табиий равишда ўзида мужассамлаштирган ўзбек тилида гўзал қизнинг юзини «ой» (тўлин ой)га ўхшатиш ижобий таърифу тавсиф сифатида бадиий нутқ таркибида доимий қўлланилиб келади. Мазкур сўзнинг тожикча-форсча таржимаси бўлмиш «моҳ» (варианти: маҳ) ва у иштирокида ҳосил бўлган барқарор сўз бирикмалари (моҳи тобон, моҳи дилафруз) ҳам ўзбек мумтоз адабиётида форсий забон адиблар ижодидаги сингари фикрни образли ифодалаш воситаси сифатида кенг кўламда истеъфода этилади. Шунинг учун ҳам бутун ижоди Аллоҳга, халқига, гўзал ва покиза ёрга муҳаббат туйғуси билан тўлиб-тошган Алишер Навоий ўз поэтик асарларида бундай сифатлашларга мунтазам равишда мурожаат қилиб турган ва ҳозирги пайтда ҳам кўпроқ арузнавис шоирларимиз байналмилал хусусият касб этган бундай лисоний воситалардан ўз ижодларида унумли фойдаланадилар. Мазмуний-услубий жиҳатдан ўзаро мос бундай компаратив фразеологик бирликларни таржима қилиш ҳеч қандай муаммога сабаб бўлмайди.

Маълумки, халқларнинг турли табиий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий шароитларда яшашлари натижасида уларнинг онги, дунёқараши ва аҳлоқида гоҳо бир-биридан фарқ қиладиган турли-туман ўзига хос тушунча ва қарашлар шаклланадики, улар сўзсиз ўнта халқларнинг тилларида ўз аксини топади. Шунга кўра айрим нарса ва ҳодисалар ҳамма тилларда бир хил тимсолий мазмун касб этавермайди. Бир тилда муайян ҳислат ёки сифат тимсоли бўлган нарса ёҳуд воқеа-ҳодиса бошқа бир тилда ўша хусусият рамзи бўла олмаслиги мумкин. Масалан, тропик иқлим шароитида яшовчи халқлар қорнинг нималигини кўз олдига келтира олмаган бир пайтда, уларнинг тилларида ижобий баҳоланаётган бирор нарсанинг иттифоқо «қор»га муқояса қилиниши зарурий образли ифодани ярата олмайди. Бинобарин, эслатилган тушунчалар асосида қарор топган лисоний бирликларни ўзгача шароитларда истиқомат қиладиган халқлар тилларига ўгириш таржимон олдига қатор амалий қийинчиликларни кўндаланг қилиб қўяди.

Ўзбек тилида тим қора, яъни чиройли, жозибадор кўзнинг чаросга муқояса қилиниши фикрни образли ифода этишнинг анъанавпй усули бўлиб, рус тилида бундай вазифа «қора смородина» (черная смородина) зиммасига юклатилади. Шу асосда мазкур тилларда «Чаросдай қоп-қора кўзлар» ва «Глаза, черные как мокрая смородина» компаратив фразеологик бирликлари ҳосил бўлганки, таржимада уларни эквивалентлар сифатида тан олиб, бирини иккинчиси орқали талқин этиш прагматик адекватликни юзага келтиради. Бирликлар таркибидаги «смородина» ва «чарос» сўзлари англатадиган тушунчалар маҳаллий хусусиятга эга эканликлари туфайли мазкур сўз бирикмаларини калька усули воситасида ўгириб бўлмайди. Зеро, «смородина» ўзбек китобхони, «чарос» рус китобхони кўз олдида «чиройли қора кўзлар» образини жонлантирувчи лисоний воситалар эмас. Масалан, Л. Н. Толстойнинг «Тирилиш» романида гўзал қиз — Катюша Маслованинг ёниб турган қоп-қора кўзлари ижобий таърифланиб, «қора смородина»га, ўзбеклар тасаввурида «чарос»га ўхшаб кетадики, таржимада нутқий анъанага айланган ушбу таърифу тавсифнинг ҳисобга олинишигина муаллиф мақсадининг меьёрига етказиб тасвирланишига олиб келган.

Таржимавий мушғулотлар муштарак адабий анъаналарга эга бўлмаган халқлар тилларидан таржима қилганда яна ҳам кўпроқ; кўзга ташланади. Халқларнинг истиқомат манзили узоқ бўлса-да, улар ўртасида адабий-тарихий яқинлик, ўхшашлик сезилиши ёки, аксинча, улар яқин масофада яшашлари ва ҳатто генетик жиҳатдан қардош тилларда сўзлашганларида ҳам улар ўртасида тарихан таркиб топган муштарак адабий жараён мавжуд бўлмаслиги мумкинки, бу ҳол муайян таржимавий қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Ўз-ўзидан маълумки, муқояса асоси «гул»дан иборат бўлиб, шарқ мумтоз адабиётида кенг кўламда қўлланилган барқарор ибораларни абадий музликлар шароитида яшаётган, бинобарин, бундай муқояса воситасидан фойдаланиш анъанасига эга бўлмаган халқлар тилларига таржима қилиш жиддий муаммоларга сабаб бўлади.

Халклар тафаккур йўналишининг, ҳаёт тажрибасининг асосан уйғунлиги, уларнинг турли-туман хулк-атвор ва ҳислат-хусусиятларга нисбатан муносабатларинииг аксарият ҳолларда ўхшашлиги турли тиллардаги кўпчилик компаратив фразеологик бирликларнинг бир хил образли асосга эга

бўлиб қолишларига олиб келганки, бу, албатта, таржима жараёнини енгиллаштиради. Аммо халкларнинг муайян фикрини образли тарзда ёҳуд ҳис-ҳаяжон таъсирида ифода этишларида қатор ҳолларда ўзларининг минтақавий шарт-шароитларидан, турли хил тасаввур ва қарашларидан келиб чиқишлари сабабли, баъзан улар фойдаланадиган компаратив фразеологик бирликларнинг муқояса объектлари бир-бирлариникидан фарқ қилади. Ушбу ҳол санъаткор олдига бундай бирликлар мазмуний-услубий хусусиятларини муқобил лисоний воситалар қидириб топиш йўли билан қайта яратиш масъулиятини қўяди.

Аслиятда қўлланилган компаратив фразеологик бирликлар таркибидаги бадиий муқоясалар умуминсоний ҳақиқат, маълум ва машҳур тарихий далиллар, таржима тили вакилларига яхши таниш нарса ва воқеа-ҳодисалар асосида юзага келган бўлсалар, боз устига муқояса унсурлари орасидаги мантиқий боғланиш кўзга яққол ташланиб турса, бундай компаратив фразеологик бирликларни калька усулида таржима қилиш аксарият ҳолларда адекватликни юзага келтиради.

Компаратив фразеологик бирликларни тасвирий йўл билан талқин қилиш китобхонга уларнинг маъноларинигина етказиб беради, услубий вазифаларини сўндириб, ифодаларни бадиий-тасвирий хусусиятдан маҳрум этади.

Адабиётлар:

  1. Арсентьева Е. Ф. Контекстуальное использование фразеологических единиц. Казань: Хэтер, 2009. С. 5–29.
  2. Бархударов Л. С. Язык и перевод. М.: 1975.
  3. Комиссаров В. Н. Теория перевода, М: Высш.шк., 1990. 253 с.
  4. Фёдоров А. В. Основы общей теории перевода. М.,1968.
  5. Шанский Н. М. Фразеология современного русского языка. М., 1985. 156 с.
Основные термины (генерируются автоматически): компаратив, улар.

Ключевые слова

синонимия, бадиий таржима, лисоний, муқояса, фразеологик бирликлар, ўхшатиш

Похожие статьи

Лалмикор майдонларда нўхатнинг эртапишар ва ҳосилдор нав ва намуналарини танлаш

Мазкур мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхат экинининг эртапишарлик ва ҳосилдорлик кўрсатгичлари юқори бўлган нав ва намуналарини селекция усули ёрдамида танлаш ишлари олиб борилганлиги тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Лалмикор майдонлар учун нўхатнинг эртапишар тизмалари селекцияси

Минтақаларнинг сув билан кам таъминланган лалми майдонларида сувни кам талаб этувчи серҳосил нўхатнинг янги эртапишар навларини яратиш муҳим омил ҳисобланади. Илмий тадқиқотда яратилган намуналарнинг эртапишар хусусиятлари ўрганилган. Ушбу мақолада с...

Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чид...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Arduino платформасида робототехника элементлари

Мақолада Uno Arduino платформаси хақида маълумот ва у ёрдамида ўқувчилар, талабалар, ёшлар ҳамда мутахасислар мустақил равишда электрон қурилмалар ва робортлар яратиш имкони юзага келгани ҳақида фикрлар баён этилган. Шу билан бирга Arduino UNO платфо...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Бошланғич синфларда “технология” фанини ўқитиш усул- воситалари

Ушбу мақолада бошланғич синф ўқитувчисини “Технология” фанини кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга ўқитишга тайёрлашнинг йўллари ва воситаларини аниқлаш ҳақида сўз юритилади.

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Задать вопрос