Муҳандислик машиналарини жанговар шароитларда қўллаш самарадорлигини ошириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Несмотря на коронавирус, электронный вариант журнала выйдет 6 июня.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Шукуров, Н. Р. Муҳандислик машиналарини жанговар шароитларда қўллаш самарадорлигини ошириш / Н. Р. Шукуров, Б. Т. Кучкаров, Г. М. Мухамадиев, З. Х. Абиджанов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 17 (307). — С. 475-479. — URL: https://moluch.ru/archive/307/69189/ (дата обращения: 25.05.2020).



Мақолада хорижий давлатлар армияси муҳандис бўлинмаларидаги зирҳли бульдозерларнинг яратилиши тарихи, ривожланиши ва қўлланиши келтирилган. Зирҳли бульдозерларнинг истиқболли намуналарини техник ва эксплуатацион кўрсатгичлари кўриб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: зирҳли бульдозер, муҳандислик машинаси, муҳандислик бўлинмалари, ўрмаловчи занжирли трактор, муҳандислик техникаси.

В статье представлена история создания, развития и применения бронированных бульдозеров в армейских инженерных подразделениях различных стран. Рассмотрены и проанализированы технико-эксплуатационные показатели перспективных моделей бронированных бульдозеров.

Ключевые слова: бронированный бульдозер, инженерная машина, инженерные агрегаты, гусеничный трактор, инженерная техника.

Ҳозирги кунда муҳандислик машиналари Қуролли Кучлар сафида нафақат ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ муҳандислик вазифаларни бажаришда, балки тинчлик даврида ҳам саноатнинг турли соҳаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Муҳандислик қўшинлари таркибидаги машиналардан унумли фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган муҳандислик машиналари билан жамлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ер ишлари машиналари, хусусан, бульдозерлар ёрдамида ер қазиш–ташиш ишларининг қарийиб 40 %и бажарилишини ҳисобга оладиган бўлсак, айнан ушбу машиналардан ҳарбий соҳада кенг фойдаланиш, яъни уни “ҳарбий хизматга чақириш” истиқболли вазифалардан эканлиги аён бўлади. Ваҳоланки, бульдозерларни ҳарбий ҳаракатларда қўллаш ва уларни зирҳлашга қизиқиш аввалдан бўлиб келган.

Дунёда биринчи бўлиб зирҳли бульдозер британияликлар томонидан иккинчи жаҳон уруши йиллари ишлаб чиқарилган. Бу оддий Caterpillar D8 бульдозери бўлиб, ҳайдовчи ва двигатель зирҳлар билан ҳимояланган. D8 бульдозери Джек Олдинг томонидан Хетфилдда жойлашган компанисида яратилган. Унинг бу компанияси танклар ва тракторларни чет давлатлардан, ҳусусан, Америка Қўшма Штатларидан импорт қилишга ҳамда уларни модернизациялашга ихтисослашган эди.

D русумидаги зирҳли бульдозерлардан биринчи бўлиб АҚШ ҳарбийлари томонидан Вьетнам уруши даврида қўшинларнинг жойлашув манзилларини чангалзорлардан тозалаш учун фойдаланилган.

1954 йиллардан бошлаб D9 бульдозерлари Caterpillar компанияси томонидан модернизация қилина бошланди. Айнан шу йили синовлар ўказиш учун мўлжалланган ва D9X русуми билан белгиланган ўн дона бульдозер ишлаб чиқарилди. Ўтказилган тажриба ва синовларнинг натижаларига кўра ўзининг ташқи кўриниши ва техник таснифига кўра бир-биридан фарқ қилувчи: D9E, D9G, D9X D9H, D9L, D9N модификациялари яратилди. Ва ниҳоят, 1995 йили энг мукаммал деб топилган D9R варианти оммавий ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди.

Исроилнинг Israeli Military Industries фирмаси томонидан АҚШда ишлаб чиқарилган ва ўзининг армиясида қўлланилиб келаётган D9 бульдозерлари учун умумий оғирлиги 15 тонна бўлган махсус зирҳли жамланмалар (Tractor Protection Kits) ишлаб чиқилган ҳамда қайта жиҳозланган. Ушбу зирҳли бульдозерлар Исроил Мудофаа Армияси (ЦАХАЛ)нинг муҳандислик бўлинмалари таркибида бир неча ўн йиллар давомида Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ўтказилиб келинаётган антитеррористик операцияларда фаол ишлатилиб келинмокда.

D9R зирҳли бульдозерининг асосий вазифаси террористик ташкилотларга тегишли бўлган иншоат, қурилма ва бошқа муҳандислик объектларини йўқ қилишдан иборат. Бундан ташқари, бу махсус техникадан йўлларни ва турар-жой даҳаларини ҳар хил тўсиқлардан тозалаш, шунингдек, жанговар зирҳли техникалар ва бўлинмаларнинг пиёда шахсий таркиби ҳаракат йўналишларини миналардан тозалаш ва уларга йўл очиб беришда фойдаланилади.

D9R зирҳли бульдозери 410 от кучига эга бўлган двигатель билан таъминланган бўлиб, бульдозернинг баландлиги 4,1 метр, кенглиги 4,5 метр ва оғирлиги 62 тоннани ташкил қилади.

Ушбу бульдозернинг ҳайдовчи, машина двигатели ва бошқа муҳим узеллари ўқотар қуроллардан, мина ва фугаслардан ишончли ҳимояланган бўлиб, РПГдан яқин масофада отилган гранаталар ҳам зиён етказа олмайди.

Исроил муҳандислик бўлинмалари таркибида жанговар ҳаракатларда самарали ишлатиб келинаётган Caterpillar D9R зирҳли бульдозери конструкциясининг соддалиги, ўлчамининг катталиги (пиёда жангчилар учун тўсиқ сифатида фойдаланиш имконияти), бошқаришнинг оддий ва қулайлиги, механизм ва узелларининг юқори даражада чидамлилиги, техник хизмат кўрсатиш таннархининг арзонлиги — унинг афзаллик томонларини ташкил қилади.

Унинг биргина камчилиги, кабина ойналари 5 см қалинликдаги зирҳли қаватланган ойна ва кумулятивга қарши экранлардан ташкил топганлиги боис танкка қарши бошқарилувчи ракета (ПТУР) зарбаларидан тўлиқ ҳимояси кафолатланмаган.

D9R зирҳли бульдозерининг кабинасида, керак бўлган ҳолларда, ҳайдовчидан ташқари пулемёт, гранатомет ва бошқа ўқотар қуролларни ишлатувчи ўқчи жойлашиши мумкин.

Ўзининг катта ўлчамлари, чидамлилиги, ишончлилиги ва арзон эксплуатацион ҳаражатларга эгалиги билан D9R зирҳли бульдозери дунёда энг бақувват ва оммабоп бўлишига олиб келди. Унинг бирдан-бир жиддий рақобатчиси Японияда ишлаб чиқарилган Komatsu D575A ҳисобланади.

Исроилнинг “Технион” институти мутахасислари D9R зирҳли бульдозерини янада такомиллаштириб унинг D9Т ҳайдовчисиз (беспилотный) вариантини яратишди. Ушбу зирҳли ҳайдовчисиз D9Т бульдозерининг қўшимча жиҳозлари минг доллар атрофида бўлиб, машинани масофада бошқараётган ҳайдовчининг ҳавфсизлиги мутлоқ таъминланади.

Исроилда яратилган бу ҳайдовчисиз зирҳли бульдозер АҚШ Қуролли Кучларининг Қуруқликдаги Қўшинлари муҳандислик бўлинмалари томонидан Афғонистон ва Ироқда самарали фойдаланиб келинган.

Хитой Халқ Республикасининг мудофаа-саноат мажмуаси етакчи концерни — НОРИНКО муҳандисларинингфикрига кўра, шаҳар шароитида олиб бориладиган қуролли тўқнашувлар ва ҳар қандай аксилтеррор операциялар давомида олдинги жанговар бўлинмалар олдиндан тайёрланган тўсиқларни бартараф қилишга дуч келиш эҳтимоли юқори бўлади. Йўлларда темирбетон бўлакларидан ташкил топган сунъий тўсиқлар танк ва ўзиюрар зирҳли техника бўлинмаларини ҳаракатланишига жиддий тўсқинлик қилади. Бундай ҳолларда муҳандислик бўлинмаларининг махсус зирҳланган йўл-қурилиш техникаларининг ёрдами керак бўлади.

Хитой мутахасислари охирги 50 йил давомида махсус муҳандислик машиналари ёрдамида йўллардаги ҳар хил тўсиқлар ва улани миналардан тозалаш бўйича маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланиб келишган. Уларнинг тан олишича, муҳандислик бўлинмалари учун ўрмаловчи занжирли (гусеницали) техникалар ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлар АҚШ ва Россия ҳисобланади. Айнан, Россия муҳандислик бўлинмаларини ишончли, чидамли ва самарали машиналар билан қуроллантириш бўйича конструкторлик мактабларини сақлаб қолган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Хитой Халк Республикасида муҳандислик бўлинмалари тасарруфидаги ўрмаловчи занжирли муҳандислик техникалари асосан зирҳли танк ва мотоўқчи бўлинмаларининг жанговар вазифаларини бажаришни таъминлаш учун ишлатилади ва Исроил армиясида қабул қилинган ёндашувдан кескин фарқ қилади. Яъни, зирҳли танк ва пиёдаларнинг жанговар ҳаракатлари остида беш қаватли бино, иншоат ва қурилмаларни қудратли зирҳли бульдозерлар ёрдамида йўқ қилинади.

Хитой Миллий Мудофаа Армияси (НОАК) муҳандислик бўлинмалари таркибида 50 йил давомида асосий ўрмаловчи занжирли техника сифатида “Тип 82”, яъни GJT-211 номи билан машҳур бўлган ва “Тип 59-IIA” танки базасида яратилган бульдозерлар ишлатилиб келинади.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳарбий муҳандислар билан бир қаторда халқ хўжалиги учун қурилиш машиналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Shantui компанияси конструкторлари томонидан НОАК муҳандислик қўшинлари қўмондонлигига оғирлиги 24,85 тонна бўлган бульдозернинг SD-22J ҳарбий модификациясини таклиф этишди. Шунингдек, Zhengzhou Xugong Engineering Machinery Co., LTD компанияси томонидан SD7L русумидаги бульдозерни ишлаб чиқара бошлади. Yutong Heavy Industries компанияси эса оғирлиги 17,85 тонна бўлган GJT-112 бульдозерларини етказиб бера бошлади.

Юқорида кўриб ўтилган НОАК муҳандислик бўлинмалари таркибига кирувчи зирҳли бульдозерларнинг бирортаси ўзининг тактик-техник таснифига кўра Исроилнинг D9T ва D9R зирҳли бульдозерлари билан тенглаша олмайди.

Маълумки, Совет армияси даврида ҳам бульдозерлар муҳандислик, йўл, темирйул ва айниқса, қурилиш қўшинларида кенг қўлланилиб келинган. Улардан нафақат жанговар ҳаракатларга тайёргарлик, бўлинмаларнинг ҳарбий йўллардан ҳаракатланиши, мудофаа ва жойларни миналардан тозалаш ишларида, шунигдек, жанговар ҳаракатлар оқибатида юзага келган вайроналарни бартараф қилишда ҳам самарали фойдаланиб келинган.

Россия Федерацияси муҳандислик қўшинларида турли муҳандислик машиналари мавжудлигига қарамай, кейинги йилларда ҳарбий мутахасислар томонидан бир нечта муҳандислик машиналари бажарадиган ишларини ўзида мужассам қилувчи зирҳли универсал муҳандислик машинасини яратиш устида жадал ишлар олиб борилди. Муҳандислик қўшинлари буюртмасига асосан Урал транспорт машинасозлик конструкторлик бюроси томонидан “Объект 153” деб номланган Универсал зирҳли муҳандислик машинаси ишлаб чиқилди (1-расм).

https://army-news.ru/images_stati/inzhenernaya_mashina_obekt_153_ubim_1.jpg

1-расм. Универсал зирҳли муҳандислик машинаси

Унинг шассиси сифатида яқин йилларда оммавий ишлаб чиқариши йўлга қўйилан Т-90М танки танлаб олинди.

Универсал зирҳли муҳандислик машинаси шаҳар, тоғ, ўрмон ва дала шароитларида самарали ишлай олади. Шунингдек, бульдозернинг ағдаргичи ёрдамида тупроқни ва бетон тусиқ бўлакларини суриш, тозалаш ишларини бажариш билан бошқа техникаларга йўл очиб бериш каби ёрдамчи вазифалардан ташқари жанговар вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

“Объект 153” нинг макети биринчи марта “Армия-2017” халқаро ҳарбий-техник форумда намойиш этилди.

Бундан ташқари, ҳарбий мутахасислар томонидан халқ хўжалигида фойдаланишга мўлжалланган бульдозерларни зирҳлаш ва муҳандислик қўшинлари сафида улардан жанговар вазифаларни бажаришда кенг фойдаланиш устида ҳам ишлар олиб борилди. Натижада, “ЧТЗ-Уралтрак” МЧЖ томонидан биринчи зирҳли бульдозер Б10М2С.5000ЕН яратилди ва “Армия- 2016” иккинчи халқаро ҳарбий-техник форумида намойиш қилинди.

Ушбу зирҳли бульдозернинг кабинаси, двигатели, ёнилғи баки, аккумулятор бўлинмаси ва бошқа муҳим узеллари, шунингдек таг қисми пўлат зирҳли листлар билан ҳимояланган. Зирҳли бульдозер ўқ ва граната парчаларидан ҳимояланганлиги сабабли жанговар ҳаракатлар вақтида ҳам турли муҳандислик вазифаларни бажаришга мўлжалланган.

Навбатдаги Б12 зирҳли бульдозер (2-расм) 2017 йили Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган кўрик-форумда намойиш қилинди. Ушбу экспонат қўшинлар таркибида фойдаланиб келинган танк базасидаги муҳандислик машиналарига нисбатан таннархининг арзонлиги, ёнилғи сарфининг камлиги ва эксплуатация ресурсининг катталиги билан кўпчилик ҳорижий ва Россия ҳарбийлари ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

2-расм. Б12 зирҳли бульдозери

Б12 зирҳли бульдозерини яратишда Сурия тажрибасига таянилди. Яқин Шарқдаги ҳарбий зиддиятлар ва улар билан боғлиқ жанговар ҳаракатлар давомида шу нарса аён бўлдики, оғир танк шассиси базасидаги муҳандислик машиналаридан ташқари қўшинларни оддий ва арзон бўлган зирҳли бульдозерлар билан таъминлашга катта эҳтиёж сезилди.

Б12 зирҳли бульдозерини яратишда Челябинск трактор заводи (ЧТЗ)да прототип сифатида Т12.6020 трактори базасидаги тортиш класси 15 бўлган Б12 бульдозери танлаб олинди. Ушбу бульдозер оғир шароитларда (ҳаво ҳарорати +45° дан -50°С гача) катта ҳажмдаги ер қазиш ишларини бажаришдан ташқари ботқоқлик, қорли ва музлаган ерларда ҳам ишлаш имкониятига эга.

Юқори тортиш кучини таъминлаш мақсадида тракторнинг юриш қисмига ўзгартиришлар киритилган. Масалан, тракторнинг ўрмаловчи занжирлари орасидаги масофа 200 мм га кенгайтирилган, бу ўрмаловчи занжирларга 560 ёки 690 мм кенгликдаги бошмоқ ўрнатишга имкон беради. Ерга таяниш юзасининг узунлиги еттита таянч ғалтакларни подшипниклар ёрдамида ўрмаловчи занжир аравачасига ўрнатилганлиги ҳисобига 3182 мм гача узайтирилган. Бульдозернинг оғирлиги 24,5 тонна, баландлиги 3250 мм, двигатели 230 от кучи, ёнилғи сарфи (удельный) 162 гр/о.к.с., ағдаргичнинг кенглиги 3730 мм, ағдаргичнинг баландлиги 1500 мм ни ташкил қилади.

Юқорида кўриб ўтилган ва энг истиқболли ҳисобланган D9R ва Б12 зирҳли бульдозерларининг техник таснифларини таҳлили шуни кўрсатадики, Б12 зирҳли бульдозери D9R га нисбатан икки баравар енгил ва двигатель қуввати ҳам нисбатан кам. Б12 бульдозерининг габарит ўлчамлари ҳам кичик бўлиб, тор жойлардан ўта олиши ва жанговар шароитларда осон ҳаракатланиш имкониятини беради.

Ҳозирги пайда зирҳли бульдозерлар юқорида тилга олинган далатлардан ташқари Сербия, Франция, Вьетнам, Япония ва бошқа давлатлар Қуролли Кучларининг муҳандислик бўлинмалари сафида самарали фойдаланиб келинмокда.

Шундай қилиб, қўшинлар таркибида фойдаланиб келинаётган танк базасидаги муҳандислик машиналарига нисбатан зирҳли бульдозерлар таннархининг арзонлиги, ёқилғи сарфининг камлиги, эксплуатация ресурсининг катталиги ва самарадорлигининг юқорилиги, шунингдек, ҳайдовчисиз вариантларини яратилганлиги сабабли машина бошқарувчисининг тўлиқ ҳимояланганлиги ушбу йўналишнинг ривожланишига кенг йўл очиб беради.

Адабиётлар

1. Боевые применение подразделений инженерных войск. https://knowledge.allbest.ru/war/3c0a65635a3bc68b5d43b89521216d36_0.html. (мурожаат қилинган сана: 21.04.2020).

2. Бронированный бульдозер ЦАХАЛ. https://www.pinterest.com/pin/163396292716482515/. (мурожаат қилинган сана: 21.04.2020).

3. Бульдозеры в комуфляже. На что способны тракторы –“броненосцы” России. https://tass.ru/armiya-i-opk/5532956. (мурожаат қилинган сана: 21.04.2020).

Основные термины (генерируются автоматически): Россия, бульдозер, танк, LTD, бронированный бульдозер, Вьетнам, двигатель, техник.


Похожие статьи

Основное рабочее оборудование бульдозера | Статья в журнале...

Основным рабочим органом бульдозера является отвал. Отвал — навесное оборудование для бульдозеров, автогрейдеров, погрузчиков и малотоннажных автомобилей, используемое для разработки грунтов, снегоуборочных работ и для других операций.

Бульдозерный отвал типа «Сигма» | Статья в журнале...

Разработанный специалистами фирмы новый бульдозер D655EX-16 снабжён отвалом типа

– Режим P (режим повышенной мощности) В режиме Р двигатель работает на полную

– Режим E (экономичный режим) В режиме Е двигатель обеспечивает мощность на выходе...

Оценка эффективности рабочих процессов... | Молодой ученый

В статье приводится критерий оценки эффективности новых рабочих органов бульдозера, предназначенных для выполнения отдельных технологических операций в различных климатических условиях.

Роботизация строительно-дорожных машин | Статья в журнале...

Работа бульдозера с роботизированным управлением осуществляется следующим образом.

Автономная система, используемая в работе бульдозеров, позволяет контролировать положение рабочего органа по внешним жестким направляющим (трос, бордюр и т. п...

Решение проблем моторесурса техники | Статья в журнале...

На четвертом году эксплуатации бульдозере, экскаваторе, при износе двигателей годовой перерасход моторного масла на угар может достигнуть величины 4837,5$.

Работа техники при таком режиме эксплуатации нерентабельна, требуется капитальный ремонт двигателей.

Использование беспилотной автотракторной техники...

Использование беспилотной автотракторной техники, оборудованной бесступенчатой трансмиссией CVT. Корабельников Сергей Кимович, доктор технических наук; Распопов Владимир Иванович, методист; Миропольский Анатолий Александрович, студент.

Применение БПЛА в войнах и вооружённых конфликтах.

Современные локальные конфликты предъявляют новые требования к ведению боевых действий, где всё большее участие принимают высокоточные образцы вооружения и военной техники.

Генератор ключевых слов

Формирование ключевых слов научной статьи. Разработано в издательстве «Молодой ученый».

Анализ сделки по приобретению Jaguar Land Rover компанией Tata...

Tata Motors Limited (TML) — организация стоимостью 42 миллиарда долларов является крупнейшей автомобильной компанией в Индии и ведущим мировым производителем автомобилей, автобусов, спортивных автомобилей...

Особенности эксплуатации транспортёра-тягача МТ-ЛБ в условиях...

Статья раскрывает сущность использования МТ-ЛБ в условиях низких температур, в частности обеспечение безопасности и грамотное управление на начальном этапе пуска двигателя, с целью исключения случаев травмирования личного состава.

Похожие статьи

Основное рабочее оборудование бульдозера | Статья в журнале...

Основным рабочим органом бульдозера является отвал. Отвал — навесное оборудование для бульдозеров, автогрейдеров, погрузчиков и малотоннажных автомобилей, используемое для разработки грунтов, снегоуборочных работ и для других операций.

Бульдозерный отвал типа «Сигма» | Статья в журнале...

Разработанный специалистами фирмы новый бульдозер D655EX-16 снабжён отвалом типа

– Режим P (режим повышенной мощности) В режиме Р двигатель работает на полную

– Режим E (экономичный режим) В режиме Е двигатель обеспечивает мощность на выходе...

Оценка эффективности рабочих процессов... | Молодой ученый

В статье приводится критерий оценки эффективности новых рабочих органов бульдозера, предназначенных для выполнения отдельных технологических операций в различных климатических условиях.

Роботизация строительно-дорожных машин | Статья в журнале...

Работа бульдозера с роботизированным управлением осуществляется следующим образом.

Автономная система, используемая в работе бульдозеров, позволяет контролировать положение рабочего органа по внешним жестким направляющим (трос, бордюр и т. п...

Решение проблем моторесурса техники | Статья в журнале...

На четвертом году эксплуатации бульдозере, экскаваторе, при износе двигателей годовой перерасход моторного масла на угар может достигнуть величины 4837,5$.

Работа техники при таком режиме эксплуатации нерентабельна, требуется капитальный ремонт двигателей.

Использование беспилотной автотракторной техники...

Использование беспилотной автотракторной техники, оборудованной бесступенчатой трансмиссией CVT. Корабельников Сергей Кимович, доктор технических наук; Распопов Владимир Иванович, методист; Миропольский Анатолий Александрович, студент.

Применение БПЛА в войнах и вооружённых конфликтах.

Современные локальные конфликты предъявляют новые требования к ведению боевых действий, где всё большее участие принимают высокоточные образцы вооружения и военной техники.

Генератор ключевых слов

Формирование ключевых слов научной статьи. Разработано в издательстве «Молодой ученый».

Анализ сделки по приобретению Jaguar Land Rover компанией Tata...

Tata Motors Limited (TML) — организация стоимостью 42 миллиарда долларов является крупнейшей автомобильной компанией в Индии и ведущим мировым производителем автомобилей, автобусов, спортивных автомобилей...

Особенности эксплуатации транспортёра-тягача МТ-ЛБ в условиях...

Статья раскрывает сущность использования МТ-ЛБ в условиях низких температур, в частности обеспечение безопасности и грамотное управление на начальном этапе пуска двигателя, с целью исключения случаев травмирования личного состава.

Задать вопрос