Ҳаким Термизийнинг «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» асари муҳим адабий манба | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №15 (305) апрель 2020 г.

Дата публикации: 09.04.2020

Статья просмотрена: 107 раз

Библиографическое описание:

Азамов, Б. Б. Ҳаким Термизийнинг «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» асари муҳим адабий манба / Б. Б. Азамов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 15 (305). — С. 446-449. — URL: https://moluch.ru/archive/305/68656/ (дата обращения: 16.12.2024).



Бу илмий тадқиқотда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг қаламига мансуб «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» китобининг қўлёзма, микрофильм, фото нусхалари ҳамда илмий-танқидий матни ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан, асарнинг Париж миллий кутубхонаси, Истанбул шаҳридаги Ошир Афанди номли кутубхона, Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги Ал-жамъийя ал-Асиявийя номли кутубхоналарда сақланаётган қўлёзма нусхалари тадқиқ этилиб, уларнинг қайси асрга мансублиги, қайси хаттот томонидан кўчирилгани, хат турлари, уларнинг ўзаро фарқли жиҳатлари ёритиб берилган. Шунингдек, мисрлик тадқиқотчи Али Муҳаммад Бажовий томонидан асарнинг Қоҳира шаҳридаги «Дорул-кутубил-Мисрия» манбалар хазинасидаги икки микрофильм ва фото нусха асосида тайёрланган илмий-танқидий матни ҳақида маълумот берилди. Асарнинг таркибий тузилиши, бош ғояси, мазмун-моҳияти ва бугунги кундаги ахлоқий аҳамияти баён қилинган.

Калит сўзлар: Ал-амсол, Ал-Китоб, Расоил, Тафсир.

В данном научном исследовании были приведены сведения о рукописях, микрофильмах, фотокопиях книги «Аль-амсол минал-китаб васунна», принадлежащей перу Абу Абдуллах Мухаммада ибн Али Хакима Термизи, а также сведения о научно-критическом тексте данной книги. Исследуя экземпляры рукописи, хранящихся в Национальной библиотеке Парижа, в библиотеке имени Ашира Афанди в Стамбуле, в библиотеке имени Аль-джамийя аль-Асиявийя в Индии, автору удалось уточнить их время написания, определить хаттота, который скопировал их, выделить типы писем, и показать их различия. А также приведены сведения о научно-критическом тексте египетского исследователя Али Мухаммед Баджавий, который был подготовлен на основе двух микрофильмов и фотокопий в сокровищнице источников «Дорул-кутубил-Мисрия» в Каире. Описывается композиция произведения, основная идея, сущность и нравственное значение произведения на сегодняшний день.

Ключевые слова: сравнения, уподобления, Священный Коран, трактаты, надписи, толкование смыслов аятов.

«Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» китоби Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг қаламига мансуб фундаментал асарлардан биридир. Бу ҳақда яқин давргача кўпчилик тадқиқотчиларда батафсил маълумот йўқ эди. Мазкур асарда Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифлардаги тамсиллар алоҳида ажратиб олиниб, мисол келтиришлар ва ўхшатишлар замиридаги ҳақиқатлар содда ва равон услубда баён этилган. Китобни Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ўрганишда муҳим манба ҳисобланиши билан бирга, энг мўътабар адабий манбалардан бири сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Чунки мусулмон Шарқи бадиий адабиётида масал асосида шаклланган тамсил, ташбиҳ, истиора, тазод, муқобала, ирсол ул-масал, муроот ун-назир, ҳусни таълил каби кўплаб бадиий санъатлар ва поэтик ифода воситалари мавжудки, оят ва ҳадисларда қўлланилган мисол ва ўхшатишларни англамай туриб уларнинг моҳиятини тушуниш қийин кечади. Ҳаким Термизийнинг мазкур асари мумтоз адабиётда Қуръоний мотивларни ўрганишда муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, Ҳаким Термизийнинг мазкур асари ҳақида манбалардаги айрим ишораларни ҳисобга олмаганда, етарли тадқиқот амалга оширилган эмас. Фақат «Амсол» жанрида асар ёзган баъзи муаллифлар Термизийнинг шу мавзуда асар ёзганлиги ҳақида қисқача қайдлар билан кифояланишган. Жумладан, устоз Маҳмуд ибн Шариф «Ал-амсал фил-Қуръан» номли китобида бу асарни бироз бошқача ном — «Расоил ал-Ҳаким ат-Термизий» шаклда зикр қилган [1, 120-бет]. Муҳаммад ибн Жарир Табарий ўз тафсирида бу китобга бир неча марта мурожаат қилиб, ундан иқтибослар келтирган. Лекин уни «Наводир ал-усул» деб Ҳаким Термизийнинг бошқа асари номи билан алмаштириб тилга олган [2, 7-жуз. 322-бет].

«Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» асари уч қисмдан иборат:

  1. Қуръони каримдаги масал-ўхшатишлар;
  2. Ҳадиси шариф ва хабарлардаги масал-ўхшатишлар;
  3. Ҳукамо-донишмандларнинг сўзларидаги масал-ўхшатишлар.

Учинчи қисмда Ҳаким Термизий аксар ҳолларда ўз фалсафий мушоҳадасининг маҳсули бўлган масалларни келтирган.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, муаллиф бу асарида мазкур уч қисмга оид барча масалларни қамраб олишни мақсад қилмаган. Зеро, Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги кўплаб масалларни келтирмагани бунинг далилидир. У зот ваъз ва ибрат, таълим ва фиқҳ, ҳикмат ва дин масалаларини ўзида мужассам этган масалларини жамлашни бош мақсад қилган. Унда икки юзга яқин масаллар оят ва ҳадислар асосида баён қилинган. Ҳаким Термизий барча масаллар маъносини баён қилишда Қуръони карим ва суннат доирасидан четга чиқмаган. Китобнинг учинчи қисмидан жой олган донишманд ва олимлардан нақл қилган ва ўзидан келтирган масалларни ҳам Қуръон оятлари ва суннати Набавия билан қувватлагани муаллифнинг соғлом эътиқоди ва мустаҳкам иймонидан дарак беради. Муаллиф баъзи бир оятларнинг (зоҳирий маъносини) шарҳлаш асносида бир қарашда тушуниб олиш қийин услубда ирфоний қарашларини баён қилган ҳоллари ҳам кузатилади [3, 4-бет].

Мазкур асарнинг мағрибий хат билан ёзилган энг мўътабар қўлёзма нусхаси Париж миллий кутубхонасида 5018 рақами остида сақланади [4, 13-бет]. У ўзи яхлит бир китоб ҳолида эмас, бир неча қўлёзмалардан иборат Б21817 рақамли мажмуанинг 141/184 варақларидан ўрин олган бўлиб, ундаги ҳар бир варақ икки саҳифадан иборат. У тахминан ҳижрий бешинчи/мелодий ўн биринчи асрга мансуб қўлёзма ҳисобланади. Асар қуйидаги жумлалар билан бошланган: أما بعد فإنك سألتني عن شأن الأمثال وضربها للناس...

Маъноси: Аммо баъд. Сиз мендан масал-ўхшатишлар ва одамларга зарбулмасал қилиш ҳақида сўраган эдингиз...

Охирги саҳифасида эса «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бу китоб Унинг кўмаги ва фазли карами билан ниҳоясига етди. Аллоҳнинг набийси Муҳаммадга, унинг аёлларига, зурриёти ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловоти — раҳмату мағфирати бўлсин. Бизларни ҳам Ўз фазли карами билан улар қаторида қилсин», деган дуо маъносидаги хотима мавжуд. Сўнг котиб томонидан ўзи ҳақида ёзилган қуйидаги битиклар мавжуд:

«Бу китоб нусхасини кўчириш Аллоҳнинг раҳматига муҳтож банда Али ибн Сулаймон ибн Аҳмад ибн Сулаймон Муродий Андалусийнинг қўли билан адоғига етказилди. Аллоҳ унга буни манфаатли қилсин, ундаги илмларни юқтирсин ва Ўз фазли ва раҳмати билан Ўзининг набийсига эргашувчилардан айласин. Уни ва ота-онасини ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча умматларини мағфират қилсин!".

Унинг форсий (настаълиқ) хат турида катта маҳорат билан чиройли хатда кўчирилган бошқа бир қўлёзма нусхаси Туркиянинг Аситана [5.] (ҳозирги Истанбул) шаҳридаги Ошир Афанди номли кутубхонада мавжуд бўлиб, у 1479 рақами билан қайд этилган. У ҳам яхлит асар ҳолида эмас, балки бир неча қўлёзмалардан иборат Б21816 рақамли мажмуанинг 42/97 варақларидан ўрин олган бўлиб, ундаги ҳар бир варақ икки саҳифадан иборат. Бу нусха аввалгисидан саҳифасининг ён томонида сарлавҳалари борлиги билан ажралиб туради. Сарлавҳа мавзунинг бош қисмида эмас, ён томонида ёзилгани унинг муаллиф эмас, балки котиб томонидан ёзилганини хулоса қилиш мумкин. Тадқиқотчи Али Муҳаммад Бажовий мазкур мажмуа ҳақида қуйидагиларни ёзган: «Бу китоб Ҳаким Термизийнинг ўн икки қўлёзма асарини ўзида жамлаган мажмуадан ўрин олган. Унинг биринчи саҳифасида қуйидаги сатрлар бор:

Бу Ҳаким Термизий қаламига мансуб ўн икки китоб мажмуаси:

  1. Китобус-солати ва мақосидуҳа.
  2. Ал-ҳаж ва асроруҳу.
  3. Ал-иҳтиётот[1].
  4. Ал-жумалул-лазиму маърифатуҳа.
  5. Ал-фуруқ ва манъут-тародуф[2].
  6. Ҳақиқатул-одамия. Тўлиқ номи «Ар-риёза фи таъаллуқил-амри бил-Холиқ".
  7. Ғарсул-муваҳҳидийн[3].
  8. Аъзолар ва нафс ҳақида[4].
  9. Манозилул-ибод минал-ибода[5].
  10. Ал-ақл вал-ҳаво[6].
  11. Ал-амсол минал-китоби вас-сунна.
  12. Китобул-манҳийёт ёки китобул-маноҳий[7]. Бу асар ҳам ўз бобида тенгсиз, ноёб манбадир.

Мазкур китобларнинг барчасини беназир аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий (қоддасаллоҳу руҳаҳу) тасниф этган.

Саҳифанинг чап томонининг юқори қисмида ўқиб бўлмайдиган ноаниқ муҳр мавжуд.

Унинг остида қуйидаги жумла бор:

Бунга эгалик ҳуқуқига инсониятнинг энг фақири Солиҳ ибн Мустафо розияллоҳу анҳу мушарраф бўлди.

Мағриб нусхасида бу битиклардан кейин қуйидагилар ҳам бор: Буюк имом, шайх Абул-Макорим Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Усмон... ва аллома Бадруддин, шамсул-маърифа, тожус-сунна, сирожул-умма, носирул-умма, носиҳ»... [3, 5/6-бетлари].

Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳридаги «Дорул-кутубил-Мисрия» манбалар хазинасида шу икки қўлёзманинг микрофильм нусхаси мавжуд. Шунингдек, Қоҳира шаҳридаги Арабий қўлёзмалар институтида асарнинг 3142 рақамли микрофилм нусхаси мавжуд. Унда қўлёзма ҳақида қуйидагича илмий тавсиф бор: Асарнинг қўлёзма нусхаси Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги Ал-жамъийя ал-Асиявийя номли кутубхонасида сақланади. У (1)1056 рақамли мажмуанинг 1/81 варақларидан ўрин олган. Китобнинг номи: Тибёнул-амсол. Муаллиф номи: Ҳаким Термизий. Нусха кўчирилган вақт: Тўққизинчи ҳижрий аср. Аралаш хатда кўчирилган. Варақлар сони: 81 варақ. Бичими: 100х190. Мулоҳаза-намуналар: فـإنك سألتني عن تبيان الأمثال وضربها للناس.... Нусханинг охирида қуйидаги битиклар бор: (ушбу фото нусханинг) тасвирга олиш ишлари Калкутта шаҳридаги Ал-жамъийя ал-Асиявийя номли кутубхонасида ҳижрий 1371 йил, ражаб ойининг 27 санаси, душанба куни, мелодий 1952 йил, 21 апрель куни адоғига етди.

Асарнинг илмий-танқидий матни мисрлик тадқиқотчи Али Муҳаммад Бажовий томонидан Қоҳира шаҳридаги «Дорул-кутубил-Мисрия» манбалар хазинасидаги мазкур икки микрофильм нусха асосида тайёрланган. У Қоҳира шаҳрининг «Мактабату Дорит-турос» нашриётида чоп этилган. Илмий танқидий матнда тадқиқотчи керакли ўринларда Б21817 рақамли нусхага «А«ҳарфи, Б21816 рақамли нусхага «Б«ҳарфи билан шартли қисқартма белги қўйган. Тадқиқотчи «Дорул-кутубил-Мисрия» манбалар хазинасида асарнинг учинчи қўлёзма нусхаси ҳам бор экани, лекин хатолари кўплиги учун илмий-танқидий матнни тайёрлашда ундан асосий манба сифатида фойдаланмаганини айтиб ўтган [3, 13-бет].

Тадқиқотчи Али Муҳаммад Бажовий унинг шарҳга муҳтож ибораларини шарҳлаб, Ҳаким Термизийнинг чуқур тасаввуфий-ботиний маъноли тафсирларини ўқувчига тушунтириш учун машҳур тафсир китобларга мурожаат қилиб, улар асосида оятлар тафсирини матн остида сноска-ҳаволада баён қилган.

Тадқиқотчи муқаддима қисмида Ҳаким Термизийнинг таржимаи ҳоли, китобнинг мавзу ва мундарижаси, топилган қўлёзма нусхалари ҳамда тадқиқот хусусиятларини батафсил баён қилган. Нусхалар орасида фарқли жойлар учраса, уни сноскада келтирган. Қуръон оятларини қайси суранинг нечанчи ояти эканини ҳаволада баён қилган. Қўлёзмада берилган оятларнинг маъноси тугалланмай қолган ўринларда уларни охирига етказиб қўйган. Асардаги ҳадисларни ҳам кутуби ситта яъни ислом оламида «Олти саҳиҳ ҳадислар тўплами» деб эътироф этилган манбаларга мурожаат қилиб, уларнинг қай бирида келтирилганини сноскада кўрсатган. Баъзи тушунарсиз лафзларни шарҳлаб ўтган. Форсий хатли нусха яъни Б21816 рақамли настаълиқ хатли нусха асосида асар мавзуларига муносиб сарлавҳаларни матндан фарқли йўғон қора ҳарфларда берган. Тадқиқотчиларга қидириб топиш осон ва фойдали бўлиши учун китобда 33 саҳифадан иборат бешта илова тузган. Мазкур иловалар мавзулар мундарижаси, асарда қўлланилган Қуръон оятлари, ҳадис ва хабарлар, исмлар кўрсаткичлари ҳамда тадқиқот давомида фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Имом Термизий Халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2774 сонли Қарори ҳамда 2017 йил 24 майда "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2995 сонли Қарори тадқиқотчилар олдида аждодларимизнинг бебеаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш ва ёш авлодга етказишдек масъулиятли вазифалар юкланган. Ҳаким Термизийнинг «Ал-амсол» асарининг филологик тадқиқи ушбу қарорларда белгиланган вазифаларни бажариш йўлидаги муносиб жавоб бўлади, деб ўйлаймиз.

Адабиётлар:

  1. Ал-амсал фил-Қуръан. Маҳмуд ибн Шариф. Дорул-маориф. Миср.
  2. Тафсирул-Қуртубий. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Ансорий Қуртубий. Дорул-кутубил-илмия. Байрут.
  3. Ал-Амсол минал-китоб вас-сунна. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий. Али Муҳаммад Бажовий таҳқиқи. Мактабату дорит-турос. Қоҳира.
  4. Фиҳрисул-махтутот-қўлёзмалар каталоги. Биринчи қисм. Қоҳира. 1961 йил. Шунингдек, Ал-Амсол минал-китоб вас-сунна. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий. Али Муҳаммад Бажовий таҳқиқи. Мактабату дорит-турос. Қоҳира.
  5. Osmanlı İmparatorluğu, 1004 yıl «Byzantion», 1116 yıl da «Konstantinopolis» olarak adlandırılan şehri fethettikten sonra isminin ne olacağı konusunda tartışmaya girmedi. Osmanlı döneminde «Konstantiniyye», «Stanpolis», «Dersaadet», «Asitane», «Darülhilafe» ve «Makarrı Saltanat» olarakda adlandırılan şehrin adı Cumhuriyet'in ilanından sonra «İstanbul» olarak kabul edildi. «Истамбул» исми нереден гелиёр» номли мақола. //«Ҳурриет» газетаси, 21 март, 2012 йил. Туркия.

[1]. Бу китобида ибодатни холис қилиш ва ҳавойи нафсдан эҳтиёт бўлиш ҳақида баён қилган.

[2]. Бу китобида фазилатли амаллар ва ахлоқлар ҳамда уларнинг зидди ва улар орасидаги фарқлар ҳақида сўз юритган. Имом Субкий бу китоб ҳақида "Ўз бобида ўхшаши йўқ, унда муаллиф мудорот ва мудоҳана, муҳаажжа ва мужодала, мунозара ва муғолаба, интисор ва интиқом каби маъноси ўзаро яқин сўзлар ҳақида тўхталиб, ораларидаги нозик фарқларни баён қилган", деган.

[3]. Бу китобида таҳорат ва намоз амалларини мукаммал бажариш баён этилган.

[4]. Бу китобда муаллиф қалбнинг сифати, исмлари ва кўкснинг сифати ва ҳолатлари ҳамда нафснинг сифати ҳақида баҳс қилади.

[5]. Бу китобда муаллиф динда бандаларнинг ибодат даражаларини баён қилиб, ҳар бир даражага Қуръон ва суннатдан далиллар келтирган.

[6]. Муаллиф бунда ақл ва ҳавойи нафс ҳақида сўз юритиб, ақлнинг ҳам, ҳавойи нафснинг ҳам элликтадан кўмакчилари борлигини айтади. Ҳар иккисининг турлари ҳақида батафсил тўхталади. Бу мажмуадаги нусхада ақлнинг фақат йигирма тури ҳақидаги баҳси бор. У шукрнинг таърифи ҳақидаги баҳс билан якунланган.

[7]. Муаллиф бу китобида наҳй-қайтариқ борасидаги ҳадисларни жамланган.

Основные термины (генерируются автоматически): аба, библиотека имени, бор, микрофильм, научно-критический текст, Париж миллий.


Ключевые слова

тафсир, Ал-амсол, Ал-Китоб, Расоил

Похожие статьи

Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Cуюрғол мулкчилик тури

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёк...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Маърифатпарвар жадид сифатида Хамза Хакимзода Ниёзийнинг хизматлари

Мақолада маърифатпарвар шоир, жадид номоёндаси Ҳамза Хакимзода Ниёзий ва унинг марифий фаолияти, жадидчилик, мактаб ва маориф тарихига тўхталиб ўтилган. Манба сифатида архив хужжатлари ва Ҳамзанинг шахсий хотира дафтаридан фойдаланилганлиги мақоланин...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари таржималари таҳлили

Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ўрта асрларда ёзилган муҳим манба ҳисобланади. У ҳозирги кунгача мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилади. “Ақоид” асари ўзбек, турк, рус, урду, форс ва тожик тилларига таржима қилинган.

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Похожие статьи

Ўзбекистон ва хитой ҳамкорлик алоқаларининг асосий жиҳатлари

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан кейинги даврда Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган. Мақолада Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Cуюрғол мулкчилик тури

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёк...

Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишнинг миллий хусусиятлари

Мазкур мақолада ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилиш усуллари борасида фикр юритилган. Ўзбек халқ мақолларини француз тилига таржима қилишда асосан, улардаги асосий мазмун ва моҳият ўз софлигини йўқотмаслиги лозимлигига алоҳида аҳамият...

Маърифатпарвар жадид сифатида Хамза Хакимзода Ниёзийнинг хизматлари

Мақолада маърифатпарвар шоир, жадид номоёндаси Ҳамза Хакимзода Ниёзий ва унинг марифий фаолияти, жадидчилик, мактаб ва маориф тарихига тўхталиб ўтилган. Манба сифатида архив хужжатлари ва Ҳамзанинг шахсий хотира дафтаридан фойдаланилганлиги мақоланин...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари таржималари таҳлили

Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоид” асари ўрта асрларда ёзилган муҳим манба ҳисобланади. У ҳозирги кунгача мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилади. “Ақоид” асари ўзбек, турк, рус, урду, форс ва тожик тилларига таржима қилинган.

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Задать вопрос