Cуюрғол мулкчилик тури | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №12 (302) март 2020 г.

Дата публикации: 24.03.2020

Статья просмотрена: 38 раз

Библиографическое описание:

Мухамедов, Ш. Х. Cуюрғол мулкчилик тури / Ш. Х. Мухамедов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 12 (302). — С. 322-324. — URL: https://moluch.ru/archive/302/68297/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёки даромад манбаи кўринишида бўлиши.Мақолада шу билан бирга ўз хоҳши билан таслим бўлган ҳокимга ўзининг мамлакатини суюрғол тарзда қайтариб берилиш тартиблариёритиб берилган.

Калит сўзлар: суюрғол, мулк, Мовароуннаҳр, Хуросон, Темурийлар, ҳадия, хирож, ясо, иқъто, ҳутба, Зафарнома.

В статье расматривается пожалование земли «сойургал» в эпоху Амира Темура и Темуридов бекам и эмирам зи их службу государю или жепоказавшим отвагу и решившем исход в битвах. Также в качестве дара имущество или же как источник доходов от землевладения. В то же время в статье освещаются вопросы возвращения страны провителям, которые добровольно сдались без боя и приняли условия капитуляции.

Ключевые слова:сойургал, землевладение, Мавераннахр, Хорасан, Тимуриды, дар, харадж, яса, икта, хутба, Зафарнаме.

Ўрта асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда кенг тарқалган мулк турларидан бири сифатида яъни тиюл, иқъто каби ер мулклари билан бирга кенг фойдаланилгани келтирилган. XIV аср 70- йилларига келиб, Мовароуннаҳр ва Хуросонда Амир Темур томонидан янги давлатга асос солингандан кейинги жараёнида суюрғол мулк сифатида берилиши. Ўз давлатини мустаҳкамловчи муҳим омиллардан бири, адолатли сиёсат юргизишдан ташқари, мулклардан бири ҳисобланган суюрғол алоҳида ўрин тутган. Суюрғол (ҳадия) совға тарзида накд пул, қиммат баҳо буюмлар, от-уловлардан тортиб, ер мулк сифатида, кичик даҳадан бошланиб, вилоят, мамлакат берилиши янги вужудга келаётган давлатни қўллаб қувватловчилар тарафдорларини моддий рағбатлантиришдан иборат бўлган.

Суюрғол бериш расм русули ҳақида батафсил маълумот берувчи, тартиби низомига ёки дастур ул-мулк эга эмас, фақатгина Чингизхон ясосида умумий хабар берилган. Хулагухонлар сулоласи вакили Ғозонхон (1271.1295–1304) томонидан суюрғол бериш мақсади ер-мулкларни лашкар ва амирларга бериш сабаби вазият тақозоси билан мамлакатда халқни талон тарож қилинишидан асраш мақсадида амалга оширилган [3, 263] Темур тузуклари асарида ҳам умумий ҳолат ҳақида бўлиб, суюрғол ягона қоидаси, кафолати бўлмаган, мажбуриятлари эса суюрғол берилувчи шахсдан келиб чиққан. Суюрғол мулклари ҳажми, унга эгалик килиш шарти ҳамда имтиёзга эга бўлиш бўлмаслиги шахсларнинг табақаси жиҳатидан турлича бўлган. Бу турдаги ер мулкига ўлка, шаҳар, вилоятлардан бошлаб то кичик бир мавзеъгача бўлган ҳудудларни инъом этилган. Суюрғол бериш тартиби турлича бўлиб, йирик мансабдор шахслар давлат олдидаги бажарган вазифалари учун, амир, бек ва баҳодирларнинг жангда кўрсатган жасоратлари учун берилган. Суюрғол эгалари давлатга маълум микдорда солиқни (хирож) йиғиб бериш мажбурияти юклатилган. Баъзи ҳолларда умумансолиқдан озод этилган.

Амир Темур суюрғол беришдан асосий мақсад ўз давлати тарафдорларини кўпайтириш мақсадида ва амир, бекларни ҳар бир урушда рағбатлантириш учун жанг вақтда шижоат, ғайратини кўрсатган, душман лашкарига ҳужум қилиб чекинтиришга ёки сафини бузганларга даражасига мувофиқ суюрғол берилrан. Темур тузуклари асарида ер-мулкни ҳадия этиш тартиби ҳақида келтирилган маълумотига кўра ўнбоши, юзбоши ва лашкарбошидан қайси бири душман сафини бузиб фавжини даф қилса шаҳар ҳокимлиги берилиши. Минг бошилардан қай бири душман лашкарини йуқ қилса, унга вилоят бошқаруви берилган. Агарда душманни енгиб мамлакатни озод қилса унга ана шу мамлакатни уч йил бошқаришга инъом тариқасида берилган

Шарафуддин Али Яздийнинг Зафарнома асарида Мубашшир Насой (Ашхобод) атрофида душман қоровуллари билан жаннг қилишиб, жангда яраланишига қарамасдан, ҳужумни тўхтатмасдан душман лашкарини қочиришга муяссар бўлгани, бу жасорати эвазига Амир Темур Гов Қуш мавзеъини суюрғол қилиб берди [6, 103] Асарда бирон бир ҳоким ё шаҳар волийси ўз ихтиёри билан қалъасидан ташқари чиқиб, итаот этса, унга ана шу худудни ўзига суюрғол қилиб берилган. Мисол учун Ширвон вилояти ҳокими Шайх Иброҳим итоаткорлик сари юз тутиб, соҳибқирон хизматига келиб, пешкашлар тортди, Амир Темур қилган иши учун унга ўз вилоятини эл улуси билан суюрғол қилди. Бу орқали Амир Темур берган суюрғол аслида шу вилоят ҳокими унга қарам эканлигини билдирган, яъни бутун мамлакатни ишғол этган ҳукмдор тариқасида бўйсундирилган ҳокимша янгитдан ўз мулкига эгалик қилиши учун ҳуқуқий жиҳатдан ҳужжат берилгандай ҳисоблаш мумкин. Аслида ер-мулкчилик муносабатида қарамликдан ташқари Ширвон вилояти ҳокими ўзининг авлодларига тегишли бўлиб келаётган ҳудудни ўз қўлида сақлаб қолди. Бу ҳолат Амир Темурнинг ўзи ҳам бошидан ўтқазган. 1360 йилда Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрга бостириб келаётгна вақтда Амир Темур хон хузурига бориб унинг хизматига киради ва хизмати эвазига барлослар қабиласига тегишли бўлган Кеш шаҳрини унга инъом этиб беради [5, 109]. Ё бўлмаса Ойдин қалъасини қамал қилганларида Амир Боязид қалъа доруғаси бўлган, ҳимоя қилишга кўз етмаганлиги сабабли омонлик тилаб, соҳибқирон ҳузурига бориб, Амир Темур давлатини тан олган, бу иши учун унга ўша вилоятларни инъом қилинди [5, 170].

Бундай тарзда олиб борилган сиёсати аввало аскарларни ортиқча зарар етказишдан, ортиқча вақт ва маблағни сарфлашни олдини олган. Зеро ҳар бир жанг учун лашкар ва амирларга улуфа (маош) бериш лозим бўлган, уни устига алоҳида шижоат ва ғайрат кўрсатиб, шаҳар ёки қалъани эгалаган баҳодирга, амирга алоҳида мукофатлаш керак бўлган. Бу тартибда суюрғол беришнинг кейинги сабаби бошқа ўлкаларни забтига юруш қилинган ҳолда, у ердаги аҳоли ва ҳокимларга Амир Темур оқил ва адолатпарварлиги ҳакида хабарлар етиб бориши максадида амалга оширган. Албатта вилоят ҳокими, доруғалари ҳам бундай хабар тарқалгач урушсиз таслим бўлиши орқали ўзининг мулкини қўлида асраб қолиш истаги пайдо бўлади.

Низомиддин Шомийнинг Зафарнома асарида музафрийлар сулоласи тугатилгач (1393 й.), уларга қарашли бўлган мамлакат амирзода Умаршайхга суюрғол қилинади ва ҳоким мутлоқ этиб тайинланади. Шу билан бирга Шероз вилоятининг барча лашкари амирзоданинг хизматига топширилди [3, 180] Абдураззоқ Самарқандийнинг Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн асарида ҳам Шоҳрух мирзонинг кўплаб вилоятларни суюрғол қилганлигини ва шу тариқа марказий ҳокимият заифлашиб борган. Мисол учун Бойсунғурга Тус, Машҳад, Абивард, Самалқон, Жармағон, Хабушон, Нисо, Ёзир вилоятлари, Мозандарон, Астирабод, Шосмон, Кабуджамоа ва Журжонга тегишли ерларни ҳаммасини инъом этиб, амирзоданинг хос девони харажатлари учун ажратилган [5, 280]. Иктисодий жиҳатдан жуда катта маблағ тўпланиши шаҳзодаларнинг марказий ҳокимиятни кучайтириш ўрнига, заифлашишига сабаб бўлганлар.

Абдураззоқ Самаркандий асарида амир Муборизуддин Илёсхожага хам суюрғол берилган Қум, Кошон, Рай ва Гилон чегаралиригача бўлган ернинг даромадини лашкарига ва у ердаги ишлари учун сарфлаш мақсадида амирнинг ўз иҳтиёрига тўлиқ топширилган. Бунга сабаб амирга берилган мулк давлат сарҳадида жойлашганлиги ҳисобга олиб мамлакатнинг чегара ҳудудларини мустаҳкамлаш мақсадида суюрғол мулкидан келадиган даромад солиқ олинмай амирнинг ўз ихтиёрига берилган. Лекин мамлакатнинг жанубий сарҳадларидан мирзо Қайдуга берилган суюрғол Қандаҳор ва Ҳиндистон чегараларигача бўлган ерларни даромади йиғилиб, ҳутбада ўз номини ўқитади ва пулни ҳам ўз номидан зарб қилишни талаб қилган. Бу ҳақидаги хабар пойтахтга етиб бориши билан уни банд қилиш учун Бойсунғур мирзони жўнатилган ва мирзо Қайдуга берилган ерлар Суюрғатмишга суюрғол қилинган [1, 313]

Темурийзодалар орасида турли вилоятлардан берилган суюрғоллар натижасида ҳали соҳибқирон ҳаётлик вақтидаёк ўзаро мухолифлик уруғи

сочила бошланган эди. Яздийнинг Зафарнома асарида амирзода Искандар

Мўғилистонга ўзига тегишли бўлган навкар ва лашкари билан юруш қилиб, Мухаммад Султон билан совуқлик тушадикии, бунга сабаб Искандар мирзо Мухаммад Султонни огоҳлантирмасдан илгарилаб Бой, Куча, Оқсув, Хўтон каби шаҳарларни эгалаган ва кўплаб ўлжа ва пешкашлар билан қайтаётган вақтда Муҳаммад Султон Мўғилистон томон кетиш учун Туркистон шаҳрига келган эди, шу сабабли Искандар мирзодан кўнгли қолган. Бундан вахимага тушган шаҳзода Муҳаммад Султон ҳузурига бориш ўрнига Андижонга қайтиб қалъа ичига кириб урушга ҳозирланган [5, 226].

Умаршайх мирзонинг ўғли Пир Муҳаммадда ҳам итоатсизлик пайдо

бўлиб, соҳибқирон фармонига кўра амирзода Рустам ва Севинчбек Шерозга келиб Пир Муҳаммад билан Бағдод сари боришлари шарт бўлган. Лекин Пир Муҳаммад ярим йўлда баҳона қилиб Шерозга қайтади ва фитначилар сўзларига учиб, душманликка ўтиб олади.

Суюрғол мулки авлоддан авлодга ўтиши ҳақида ҳам маълумот берилади. Абдулали тархондан ўғли Муҳаммад Боқи тархонга ўтганлиги маълумот келтирилган [6, 37].

Суюрғол мулки фақатгина алохида хизматлар учунгина эмас балки маош сифатида ҳам берилган. Або Бакрнинг ҳарами бўлган Шоҳи Малик Ҳожи Сайфуддин қизига Бағдодга ҳудудига таалуқли бўлган Дужайл туманини суюрғол қилиб берган [5, 284]. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн асарида Амир Темур ҳарами Тумон oғoга Кусавияни суюрғол қилинган ва бу ерлардан олинадиган даромад маош сифатида ўзларининг эхтиёжлари учун сарфлашган.

Мовароуннаҳр ва Хуросонда Амир Темур томонидан янги давлатга асос солингандан кейин ўз мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида ер-мулкларни тақсимлаш, инъом этиш орқали амалга оширган.

Адабиётлар:

  1. Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. Форс тилидан А.Ўринбоев таржимаси. — Тошкент: Ўзбекистон., 2008. 616 б.
  2. Низомиддин Шомий. Зафарнома. Форс тилидан таржима ва сўз боши ммуаллифи А.Ўринбоевники. — Тошкент 1996.
  3. Петрушевский И. П. Земледелие и аграрные отношения в Иране XIII-XIV веков — Москва-Ленинград, 1960. 495 c.
  4. Темур тузуклари. Форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулло Кароматов таржимаси. — Тошкент. 1991. 145 — б.
  5. Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома. Сўз боши, тадбил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари: А.Аҳмедов. Х.Бобобеков. –Тошкент: Шарқ, 1997.
  6. Мукминова Р. Г. К истории аграрных отношений в Узбекистане XVI в Вакф-наме. — Ташкент, 1966. — 37 с.
Основные термины (генерируются автоматически): XIII-XIV, ана шу, душман, мисол.

Ключевые слова

Мовароуннаҳр, мулк, суюрғол, Хуросон, Темурийлар, ҳадия, хирож, ясо, иқъто, ҳутба, Зафарнома

Похожие статьи

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили

Ушбу мақолада Жаҳон Савдо Ташкилотининг(ЖСТ) мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш имкониятлари таҳлили, айрим Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг ташкилотга аъзо бўлиш ж...

Чуқурли ҳожатхоналарнинг хавфсизлигини орттириш

Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифа...

Сирожуддин Ўшийнинг “Нисоб ал-ахбор” асари Мовароуннаҳр ҳадис илмига оид муҳим манба

Мазкур мақолада ҳанафий-мотуридий мазҳабининг машҳур олимларидан бири аллома Сирожуддин Ўший (569/1173)нинг ҳадис илмига оид “Нисоб ал-ахбор” асари ҳамда унинг қўлёзма нусхасида мавжуд ҳадис илми, ровийлар ва ҳадис тўпламлари тўғрисида келтирилган ма...

Маърифатпарвар жадид сифатида Хамза Хакимзода Ниёзийнинг хизматлари

Мақолада маърифатпарвар шоир, жадид номоёндаси Ҳамза Хакимзода Ниёзий ва унинг марифий фаолияти, жадидчилик, мактаб ва маориф тарихига тўхталиб ўтилган. Манба сифатида архив хужжатлари ва Ҳамзанинг шахсий хотира дафтаридан фойдаланилганлиги мақоланин...

Ўзбекистонда диний бағрикенглик анъаналарининг ёшлар тарбиясида тутган ўрни

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий хаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари ёритилган. Турли миллатлар урф-одатлари ва анъаналарини чуқур хурмат ...

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбларда ишловчиларда юрак қон-томир тизимида бўладиган физиологик ўзгаришлар

Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида ишчилар организмига бевосита таъсир этувчи ва меҳнат қобилиятини пасайтирувчи, умумий ва касб касалликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи ноқулай омиллар таъсир этади.

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

IX-XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларнинг хусусиятлари

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда бир қатор илмлар ривож топди. Булар фаторида тафсир (Қуръон шарҳи) илми ҳам ўзининг тараққиёт босқичини босиб ўтди. Минтақада нақлий ва ақлий тафсир турларидан ақлий қисми тез ривождандики, олимларнинг аксарият ижодлари м...

Ҳаким Термизийнинг «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» асари муҳим адабий манба

Бу илмий тадқиқотда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг қаламига мансуб «Ал-амсол минал-китоб вас-сунна» китобининг қўлёзма, микрофильм, фото нусхалари ҳамда илмий-танқидий матни ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан, асарнинг Париж милл...

Задать вопрос