Лимон таркиби ва унинг халқ табобатидаги аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (301) март 2020 г.

Дата публикации: 12.03.2020

Статья просмотрена: 637 раз

Библиографическое описание:

Султонова, Ш. А. Лимон таркиби ва унинг халқ табобатидаги аҳамияти / Ш. А. Султонова, Н. Х. Тухтабоев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 11 (301). — С. 284-287. — URL: https://moluch.ru/archive/301/68067/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада лимон, лимон пўстлоғи ва лимон барги таркибига кирувчи табиий бирикмалар ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, лимоннинг халқ табобатида ва замонавий тиббиётда қўлланилиши тўғрисида қисқача баён қилинган.

Калит сўзлар: лимон, лимон пўстлоғи, лимон барги, эфир мойлари, лимонен, цитраль.

Эта статья содержит информацию о природных соединениях, которые входят в состав лимона, лимонной цедры и лимонного листа. Также кратко описано применение лимона в народной медицине и современной медицине.

Ключевые слова: лимон, цедра лимона, листья лимона, эфирные масла, лимонен, цитраль.

Лимон, мандарин, апельсин каби цитрус мевалар нафакат мазали, балки жуда фойдали ҳамдир. Ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида шамоллаш ва тумов билан касалланганлар сонининг ошиши табиий. Цитрус меваларнинг таркибида С витамини бўлганлиги сабабли, у инсон иммунитетини оширади, терида тез ажин пайдо бўлишининг олдини олади. Бундан ташкари, цитрус мевалар таркибида фитонцидлар, яъни касал чакирувчи бактериялардан ҳимояловчи моддалар, аскорбин ҳамда В гуруҳидаги витаминларнинг аксарияти мавжуд. Лимон кадимдан буён шамоллашни самарали даволовчи, иситмани туширувчи мева сифатида таниш. Аммо бу жиҳатларидан ташқари, лимон иштахани очади, организмдан ортиқча токсинларни чиқаради, С витаминининг организмга тез ва осон тарқалишини таъминлайди, моддалар алмашинувини яхшилайди.

Лимон [Citrus Limon (L.) Burm] — рутадошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 4 м гача борадиган дарахт. Ўсимлик барглари қалин, тухумсимон чўзиқ, ўткир учли, тўқ яшил рангли, ялтироқдир. Улар қисқа банди билан пояларда кетма-кет жойлашган бўлади. Ўсимлик гуллари майда, ҳиди ёқимли, оқ рангли бўлиб, барг қўлтиғидан жой олади, Меваси тухумсимон, ғўра вақтида яшил, пишиб етилгач, сариқ рангга киради. Мазаси нордон, кўп уруғли мева. Ҳозир асосан Европанинг субтропик, Шимолий Америка ва Осиё мамлакатларида етиштирилади [1].

Лимон кимёвий таркиб жиҳатдан оқсиллар, ёғлар, углеводлар, органик кислоталар, витаминлар, макро ва микро элементларга бой мева хисобланади. Қуйидаги жадвалда лимон таркибидаги кимёвий бирикмалар тўғрисида маълумотлар келтирилган [2]

Лимон пўстлоғи таркибидаги эфир мойлар совуқ пресслаш орқали олинади. Вакуумда хайдаш орқали лимонен, цитраль, геранилацетат, сесквитерпенлар ва бошқа монотерпенлар фракцияларга ажратиб олинади.

Лимонен (1-метил-4-(1-метилетенил)циклогексен) ва цитраль (3,7-диметил-2,6-октадиеннинг иккита геометрик изомери аралашмаси яъни нерал ва гераниал). Ушбу моддалар лимонга ҳид берувчи асосий компонентлар хисобданади [3].

Лимон барги таркибида ҳам кўплаб органик моддалар мавжуд бўлиб, барг таркибидаги эфир мойларида кўплаб бирикмалар учрайди [4].

Қуйидаги жадвалда лимон баргидаги эфирлар таркибиги кирувчи айрим органик бирикмалар келтирилган.

Жадвал-1

Лимон баргидан ажратиб олинган эфир мойлари таркибига кирувчи органик бирикмалар

Бирикмалар номи

Миқдори %

α-пинен

0.2

Сабинен

0.41

β-пинен

4.51

α-терпинен

0.03

п-цимен

1.86

лимонен

1.13

цис-оцимен

2.93

γ-терпинен

0.05

α-терпинолен

0.79

линалоол

30.62

α-терпинеол

14.52

линалилацетат

13.76

гераниол

15.91

нерилацетат

4.24

геранилацетат

6.75

β-элемен

0.7

β-фарнезен

0.01

α-гумулен

0.1

Гермакрен D

0.06

α-фарнезен

0.02

Бундан ташқари лимон шарбати таркибида гесперидин, эриоцитрин, хлороген кислота, неоэриоцитрин; каротиноидлар — β-каротин, β-криптоксантин, лютеин, зеаксантин каби фенол бирикмалари ҳам аниқланган [5].

Қуйида уларнинг айримларини кимёвий формулалари келтириб ўтилган:

https://i.stack.imgur.com/oWYnd.png

β-каротин

https://discofinechem.com/wp-content/uploads/2016/06/CHALCONE.png

Гесперидин

https://im0-tub-ru.yandex.net/i?id=445dfa1a18a9039d1c0e006a4267f5ce&n=13

Хлороген кислота

Лимон таркибида фойдали бирикмаларнинг кўплиги уни замонавий тиббиётда ва халқ табобатида кенг қўлланилишга сабаб бўлади.

Қадимги ва ҳозирги халқ тиббиётида лимон меваси шамоллашда, гриппда, ошқозонннинг кислотаси пасайишида, сийдик хайдовчи, тинчлатувчи восита сифатида ишлатилади. Бундан ташқари лимонни қандли диабет, қон босими кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида, подагра, атеросклероз, ўпка сили, нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, бавосил, сийдик йўлларидаги тошларни эритишда, тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда ишлатилади. Лимон пўстлоғи одамдаги айрим паразит чувалчангларни туширишда ҳам фойда беради. Шунингдек, лимон яраларни ювишда ва қандли диабет касалликларида ҳам ишлатилади [6].

Лимоннинг антиоксидантлик, антибактериал, хемопревентив, ўсмага қарши, сийдик хайдовчи, гипотензив хусусиятлари аниқланган. Лимоннинг шарбати антидепрессив, анксиолитик, нейропротектив хусусиятларни намоён қилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир. Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

Адабиётлар:

  1. Воронцов В. В., Улейская Л. И. Лимон и другие цитрусовые растения в доме. — М.: «Фитон», 2008. — 144 с.
  2. Химический состав российских пищевых продуктов: Справочник / Под ред. член-корр. МАИ, проф. И. М. Скурихина и академика РАМН, проф. В. А. Тутельяна. — Х46 М.: ДеЛи принт, 2002. — 236 с.
  3. Мишарина Т. А., Теренина М. Б., Крикунова Н. И., Медведева И. Б. Антиоксидантные свойства эфиpных масел лимона — Все материалы. Энциклопедический справочник 2009, 7, 35–40.
  4. Mohammad Hojjati, Hassan Barzegar Chemical Composition and Biological Activities of Lemon (Citrus limon) Leaf Essential Oil Nutrition and Food Sciences Research Vol 4, No 4, Oct-Dec 2017, pages: 15–24.
  5. Uзan F., Ağзam E., Akyildiz A. Bioactive compounds and quality parameters of natural cloudy lemon juices — J. Food Sci. Technol. 2016, Mar., 53(3), 1465–1474.
  6. Нуралиев Ю. Н., Ганиев Х. А., Зубайдова Т. М., Самандаров Н. Ю. О предиабетогенном действии сока лимона Сitrus Limon (L) -Вестник последипломного образования в сфере здравоохранения 2011, 4, 33–35.
Основные термины (генерируются автоматически): Лимон.

Ключевые слова

лимон, лимон пўстлоғи, лимон барги, эфир мойлари, лимонен, цитраль

Похожие статьи

Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Мафъул биҳи (тўлдирувчи)нинг гапдаги ўрни ва ўзига хос кўринишлари

Араб тилида мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг баъзан эгадан, баъзан эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари мавжуд. Ушбу мақолада мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг эгадан ёки эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари, шартлари ва ...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Задать вопрос