Минтақалар инвестиция жозибадорлигини ошириш ва уларни баҳолаш услубиятини такомиллаштириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 3 октября, печатный экземпляр отправим 7 октября.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (301) март 2020 г.

Дата публикации: 16.03.2020

Статья просмотрена: 41 раз

Библиографическое описание:

Нурмухамидова, М. Х. Минтақалар инвестиция жозибадорлигини ошириш ва уларни баҳолаш услубиятини такомиллаштириш / М. Х. Нурмухамидова, С. В. Мамажанова, А. Х. Шоев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 11 (301). — С. 282-284. — URL: https://moluch.ru/archive/301/67986/ (дата обращения: 20.09.2020).

Мақолада республикамиз ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва уларни бахолаш услубиётини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Маълумки чет эл инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этишда хукумат томонидан инвестицион жозибадорликни оширишга алоҳида эътибор берилади. Айнан инвестицион жозибадорлик яъни инвесторларга солиқ, божхона ва маъмурий тарздаги имтиёзлар тўплами кўп холатларда мамлакатга киритилаётган инвестициялар оқимини белгилайди. Шу нуқтаи назардан инвестицион жозибадорликни баҳолаш услубиятини такомиллаштириш масаласи бугунги кунда долзарб аҳамият касб этиб борияпти.

Калит сўзлар: худудлар, инвестициялар, инвестицион жозибадорлик, баҳолаш, инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, инвестицион ресурс, иқтисодий салоҳият, башоратлаш моделлари, мехнат унумдорлиги, номоддий активлар.

В статье освещены проблемы повышения инвестиционной привлекательности регионов и совершенствования методологии их оценки. В целях привлечения иностранных инвестиций в национальную экономику государство уделяет пристальное внимание улучшению инвестиционного климата в стране. Благоприятный инвестиционный климат в виде налоговых, таможенных и административных льгот во многом предопределяют поток иностранных инвестиций в стране. С этой точки зрения в настоящее время совершенствование методологии оценки инвестиционной привлекательности приобретает актуальную значимость.

Ключевые слова: регион, инвестиции, инвестицонная привлекательность, оценка, финансировнаие инвестиционных проектов, инвестиционные ресурсы, экономический потенциал, модели прогнозирования, эффективность труда, нематериальные активы.

Ўзбекистон иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва ҳудуд корхоналарининг инновацион фаолиятини жадаллаштириш, модернизациялаш шароитида эса инвестицияларни самарали бошқариш ва бу борадаги вазифаларни изчил амалга ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Инновацион иқтисодиётга инвестицион ресурсларни жалб қилиш мураккаб жараёндир, чунки бу чет эл инвестицияларни ҳам қўшган ҳолда, барча потенциал мавжуд инновацион инвестицион ресурслар имкониятларини стратегик сафарбар этишни талаб этади. Инновацион инвестиция ўзи иқтисодиётининг ривожланиши, жумладан, унда бандликнинг ўсиши, юқори иш ҳақи ва меҳнат унумдорлигининг ошиши, бундан ташқари реал секторни ривожлантириш ва модернизациялаш кўринишларидаги катта иқтисодий самарага олиб келади.

Ж.Кейнс инвестицияларни “ушбу даврда топилган даромаднинг истеъмолга ишлатилмаган қисми” деб таърифлайди [1.стр.117]. Айрим иқтисодчилар томонидан инвестициялар даромад (фойда) олиш ҳамда ижобий ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик объектларига ва бошқа фаолият турларига солинадиган пул маблағлари, мақсадли омонатлар, акциялар, бошқа турдаги қимматли қоғозлар, технологиялар, машиналар, ускуналар, лицензиялар, ҳар қандай бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлардир деган таъриф берилади. П.Самуэльсон ва В. Д. Нордхауслар инвестицияларга: “келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун бугунги кундаги истеъмолдан воз кечиш” — сифатида таъриф беришади. Уларнинг тушунчаларига кўра инвестиция моддий (инфратузилма, асбоб-ускуналар, заҳиралар) ва ижтимоий (таълим ёки инсон капитали, тадқиқот ва ишланмалар, шунингдек соғлиқни сақлаш) капиталга қўйилмаларни ифода этади. Ушбу келтириб ўтилган таърифнинг афзал томони шундан иборатки, муаллифлар истеъмол ва инвестиция ўртасидаги тескари боғлиқлик мавжудлигини кўрсатиб ўтганлари ҳолда, номоддий активларга қўйилмаларни ҳам қараб чиқадилар [2.стр.204].

Барчамизга маълумки, ҳар қандай инвестор ўз капитал қўйилмаларининг ишончлилиги ва самарадорлиги юқори бўлишидан манфаатдордир. Шунинг учун инвестицион жараёнларни бошқариш инвестициялаш объектларининг эгалари ва инвесторларнинг объектив манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилса, кўзланган самарага эришилади. Бу борада мамлакатимизда чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистонда олган даромадларини қайтадан инвестиция сифатида киритиш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ, чет эллик инвесторнинг даромади, унинг хоҳишига кўра, ҳар қандай шаклда ишлатилиши мумкин.

Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада яхшилашга йўналтирилган бир қатор қўшимча муҳим қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий нормалар қабул қилинди. Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уни рағбатлантириш борасида кўплаб иқтисодчи олимлар тадқиқот олиб боришган ва ўз муаллифлик ёндошувларини билдиришган. Улардан бири А. Юсупов фикрига кўра: “Ҳозирги даврда жаҳон инвестицияси мухитида кескин ўзгаришлар юзага келаётган бир шароитда молиявий ресурслар халқаро харакати янгича хусусият касб этмоқда. Бундан кўриниб турибдики, бугунги кунда хорижий инвестициялар бутун дунё мамлакатлари томонидан юксак иқтисодий тараққиётга эришишнинг мухим омили сифатида қараб келинмоқда” [3.стр.10]-деб таъкидлаган.

Инвестицион жозибадорликни баҳолаш ва инвестиция ҳажмини башоратлаш моделларидан бир вақтда фойдаланиш, бир хил натижаларга эришишга имкон берувчи, иқтисодий тизимнинг инвестицион жозибадорлигини ўзгартириш бўйича жуда кўплаб чора-тадбирлар вариантларини ишлаб чиқишга имконият беради.

Инвестиция ҳажмини башоратлаш моделида инвестицион жозибадорликни аниқловчи ҳар бир кўрсаткич қанчалик таъсир кўрсатишга мойиллигини ҳамда кўрсаткичга таъсир этиш ва инвестицион жозибадорлик ҳолатининг ўзгариши ўртасида қанча вақт ўтишини ҳисобга олиш лозим. Тегишли кўрсаткич ўзгарадиган вақтдан бошлаб иқтисодий тизимнинг инвестицион жозибадорлигини ўзгартиришга зарур бўладиган муддатни аниқлаш учун корреляцион таҳлилдан фойдаланиш тавсия этилади. Корреляция коэффицентининг максимал қиймати капитал оқими ўзгариши ва инвестиция жозибадорлиги орасидаги боғликликни ифода этади. Иқтисодий тизимнинг инвестицион жозибадорликка таъсир этувчи барча кўрсаткичларини бошқарувчи субъектнинг таъсирни қабул қилиш даражасидан келиб чиқиб, қуйидагича тавсифлаш мумкин:

– Таъсирни деярли қабул қилмайдиган кўрсаткичлар, 3–5 йил;

– Таъсирни озроқ қабул қилувчи кўрсаткичлар, 1, 5–3 йил;

– Таъсирни ҳар доим ҳам тўлиқ қабул қилмайдиган, лекин тез ўзгарувчи кўрсаткичлар, 6–12 ой;

– “лаҳзали таъсир”, яъни, таъсирни тез қабул қилувчи ва ўз холатини қисқа муддатларда ўзгартирувчи кўрсаткичлар, 3–6 ой.

Бошқарувчи субъектнинг таъсирни қабул қилиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни 1-жадвалда кўришимиз мумкин.

1-жадвал

Бошқариш объектлари томонидан инвестицион жозибадорликка таъсир этувчи омилларни таъсир даражаси бўйича гуруҳлаш

Кўрсаткичлар гурухининг тавсифи

Кўрсаткичлар гуруҳининг таркиби

Таъсир қабул қилмайдиган кўрсаткичлар

Монетар сиёсат, тўлов балансининг умумий ҳолати, нефтнинг дунё баҳоси ўзгариши, киши жон бошига ва бирлик майдонга тўғри келувчи табиий ресурслар ҳажми, ташқи ҳавфларнинг эҳтимоллиги, иқтисодиётнинг барқарорлиги.

Камроқ таъсир қилувчи кўрсаткичлар

Фискал сиёсат, қайта молиялаштириш ставкаси, миллий пул бирлиги курсининг ўзгариши, аҳоли турмуш даражаси, ишсизлик даражаси, ноқонуний мухолифатнинг таъсири

Таъсирни ўртача даражада қабул қилувчи кўрсаткичлар, таъсир уларни узоқ муддатли бўлган даврда ўзгартиради.

Иқтисодиётнинг умумий хоати, ЯММнинг ўсиши, жорий инфляция, инфляция динамикаси, нефт-газ мажмуасининг ривожланиши, атроф-мухитнинг ҳолати, экспортнинг ўсиши, импортнинг ўсиши, бошқарувчи аппаратининг ишчи кучига муносабати.

Таъсир кўрсатилганда тез ўзгарувчи кўрсаткичлар, аммо ҳар доим ҳам тўлиқ эмас.

Кутилаётган ЯММ ҳажмининг ўсиши, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, инвестициянинг ўсиши, истеъмолнинг ўсиши, инфратузилма объектларининг ривожланганлик даражаси, солиққа тортиш даражаси, иқтисодиётда давлат мулкининг улуши

Таъсирни тез қабул қилувчи кўрсаткичлар, ўз ҳолатини қисқа муддатда ўзгартиради.

Ишчи кучининг қиймати ва сифати, худуднинг монополлаўганлик даражаси, фан-техника тараққиётига эришишни қўллаш даражаси, экологик инқирозларнинг эхтимоллиги, расмий капитал ҳаракати динамикаси, расмий савдо динамикаси.

Жадвал маълумотлари асосида ҳар бирини ўрганиш ва таъсир даражасини аниқлаш хамда шу орқали иқтисодий тизимнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш кутилган капитал оқимига эришишга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо этади.

Ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар тизими нафақат инвестицион жозибадолрлик кўрсаткичи ортишига, қолаверса, худудларнинг иқтисодий ривожланишига ҳам ижобий таъсир этмоғи лозим.

Умумий ҳолатда аввало қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

– Маҳаллий ва хорижий инвесторларга мўлжалланган, инвесторларга кафолат ва имтиёзлар беришни назарда тутувчи меъёрий-хуқуқий базани такомиллаштириш инвестицион жозибадорликни ўзига хослигидан келиб чиқиб, бу чора тадбирни табақалаштириш мақсадга мувофиқ. Бунда капитални жойлаштириш хамда капитал ҳосил қилувчи инвестициялар нархини пасайтириш учун инвесторлар орасида рақобатни кучайтириш ва бошқа қўйилмалардан қайтимни ошириш учун қайта инвестицияланган ҳудудларда инвестициялаш шартлари самарадорлигини ошириш. Ҳудудларга инвесторни танлаш имкониятини бериш ва инвестицион жараённи назорат қилишни осонлаштириш.

– Ўз ичига ягона маҳаллий банк, суғурта ташкилотлари, қарз берувчи марказ, лизинг компаниялари, молиявий маҳаллий тизим, инвестицион фондларни олувчи ягона молиявий маҳаллий тизимни яратиш.

– Ҳудуд бюджетига солиқ ва тўловлар доимий тўланишини таъминлаш ҳамда тўлов интизомини яхшилаш. Солиқ йиғиш даражасини ошириш давлат институтларини ривожлантириш, худуднинг инфратузилмавий таъминотини кенгайтириш учун маълумотлар базасини ва ахборот оқимлари ҳаракати ҳисобига инвестицион бозорнинг очиқлигини таъминлайди.

– Худудлар саноат корхоналарининг технологик кооперациясини ташкил этиш ва бунинг ҳисобига юқори иқтисодий самара олиш. Худудларда, айниқса, ер ости бойликларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган ҳудудларда кооперацияни ривожлантириш тадбиркорларнинг транспорт ва трансакцион харажатлари қисқартирилишини таъминлайди, хамда сифатли тайёр махсулот ишлаб чиқаришга имкон беради. Иқтисодий тизимнинг инвестицион жозибадорлигини оширади. Бу эса, ўз навбатида, қўшимча капитал оқимини вужудга келтиради.

– Корхоналарга инвесторларни излаб топиш, илмий асосланган бизнес режалар ишлаб чиқиш, инвестицион маркетинг бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.

Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, ҳудудларда тўғри ва оқилона инвестиция сиёсатини олиб бориш ва уларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини кескин ривожлантириб, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини, корхоналарни техник ва технологик қайта жиҳозлаш натижасида ахоли фаровонлигини тобора юксалтира бориш мумкин.

Адабиётлар:

  1. Кейнс Дж. Общая теория занятости, процента и денег. — М.: Прогресс, 1978. –Б. 117.
  2. Самуэльсон П. Экономика.- М.: МГП “АЛГОН” ВНИИСИ. 1992.-С. 204.
  3. Юсупов А. Хорижий инвестициялар — корхоналар иқтисодий тараққиёт омили. /Ж. Бозор, пул ва кредит. 2014, № 11.
Основные термины (генерируются автоматически): инвестиция, капитал, чет эл.

Ключевые слова

худудлар, инвестициялар, инвестицион жозибадорлик, баҳолаш, инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, инвестицион ресурс, иқтисодий салоҳият, башоратлаш моделлари, мехнат унумдорлиги, номоддий активлар

Похожие статьи

Инвестиции в основной капитал | Статья в сборнике...

Развитие инвестиционной деятельности в Чеченской республике . Чеченская Республика , млрд рублей, проект , инвестиционная деятельность , грозный, инвестиция , Российская Федерация, основной капитал , общая сумма, агропромышленный комплекс.

Инвестиционные счета как фактор развития российского...

Ключевой целью введения инвестиционных налоговых счетов и инвестиционных налоговых вычетов является стимулирование сбережений со

Индивидуальные долгосрочные счета как способ привлечения... Ключевые слова: импортозамещение капитала, «длинные деньги»...

Современное состояние инвестирования в Республике Калмыкия

Наиболее объективной оценкой состояния инвестиционной деятельности является динамика инвестиции в основной капитал, в целом, в том числе по отраслям; структура источников финансирования инвестиции. Объем инвестиций в экономику Республики Калмыкия за...

Инвестиции в человеческий капитал как объект бухгалтерского...

Статья посвящена рассмотрению вопросов бухгалтерского учета инвестиций в человеческий капитал в профессиональных спортивных организациях. Обоснована возможность признания инвестиций в человеческий капитал в качестве объекта бухгалтерского наблюдения.

Роль иностранных инвестиций в экономике страны

В центре внимания исследовательской работы лежит вопрос, затрагивающий значение иностранного капиталовложение в экономику страны. В этой статье будет определена роль иностранных инвестиций в мировой экономике, а также опишется их понятие и классификация.

Построение эконометрических моделей для анализа...

Ключевые слова: инвестиции в основной капитал, эффективность инвестиционной деятельности, регрессионный анализ

Динамика инвестиционных процессов, направленных на основной капитал, является определяющей в характеристике

Республика Марий Эл.

Инвестиции Республики Калмыкия на современном этапе

В настоящее время инвестиционная активность в России сокращается. Сухие цифры Росстата подтверждаются микроэкономическим квартальным мониторингом «Эксперта». По данным Росстата, в первом полугодии 2013 года инвестиции в основной капитал в целом по...

Индивидуальные долгосрочные счета как способ привлечения...

В статье отражена попытка частичного решения проблемы импортозамещения капитала в условиях санкций и экономического кризиса в Российской Федерации, предложен такой способ привлечения длинных денег в экономику как введение индивидуальных долгосрочных счетов...

Инструменты личного инвестирования | Статья в журнале...

Джордж С. Клейсон в своей книге «Самый богатый человек в Вавилоне» писал об инвестициях: «Существует много ремесел и занятий, которые позволяют человеку зарабатывать деньги.

Паевые инвестиционные фонды как инструмент личных...

Развитие экономики тесно связано с инвестиционной деятельностью. Это утверждение, если пользоваться математической терминологией, является аксиомой и не нуждается в пространных доказательствах.

Задать вопрос