«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 15 августа, печатный экземпляр отправим 2 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 10.03.2020

Статья просмотрена: 66 раз

Библиографическое описание:

Узаков, И. А. «Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини / И. А. Узаков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 251-254. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67973/ (дата обращения: 07.08.2020).



Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Калит сўзлар: масъулият, масъулият ҳисси, шахс, оила, жавобгарлик, тарбиялаш,ўйин, ўқиш, меҳнат фаолияти.

Встатье описывается социально-педагогическая интерпретация понятия «ответственность», содержание и организационные вопросы воспитания чувства ответственности у учащихся начальных классов общеобразовательных школ, а также возможности семьи в воспитании чувства ответственности у учащихся.

Ключевые слова:ответственность, чувство ответственности, личность, семья, воспитание, игра, чтение, трудовая деятельность.

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиётини таъминловчи устувор йўналишларидан бири сифатида таълим соҳаси эътироф этилди. Устувор соҳа бўлган таълим тизимини тубдан янгилаш, уни мазмунан бойитиш, таълим тизимига илғор педагогик технологияларни тадбиқ этиш ва уни жаҳон таълими даражасига кўтариш мамлакатда олиб борилаётган таълимий ислоҳотларнинг асосий ғоялари саналади.

Ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашга бошланғич таълим давриданоқ эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бинобарин, бу даврда ўқувчи хулқ-атворида ҳосил бўлган сифатлар узлуксиз таълим тизимининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради.

“Масъулият” тушунчаси араб тилидан таржима қилинганда “жавобгарлик”, “ҳисоб бермоқлик” маъноларини англатиб, бирор иш, хатти-ҳаракат оқибати, натижаси учун жавобларликни англатади [5, 55]. Ўзбек тилида “масъулият” тушунчасининг муқобили сифатида “жавобгарлик” тушунчаси бевосита қўлланилади. Масалан, давлат жавобгарлиги, ҳуқуқий жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик ва ҳоказо...

«Тарбия» энциклопедиясида «масъулият» тушунчасининг ижтимоий-фалсафий, педагогик ва психологик моҳияти очиб беришга уринилган. Ишда дастлаб «масъулият» тушунчасига таъриф берилган. Яъни, масъулият — хатти-ҳаракатлар ҳамда уларнинг оқибатлари натижаси учун бўлган жавобгарлик [4,264]. Айни ўринда берилган таъриф юзасидан қуйидаги фикрни билдириб ўтиш лозим: оқибат ва натижа тушунчалари моҳиятан бир хил ҳодисани, яъни хатти-ҳаракат, воқеа-ҳодиса, жараён, вазиятларнинг якуний ҳолатини ифодалайди. Шу сабаби “оқибатларнинг натижаси” иборасини эмас, балки фақатгина “оқибат” тушунчасининг ўзини қўллаб, “оқибат учун жавобгарлик” дея талқин этиш кифоя эди. Келтирилган таъриф тўлиқ ҳолда қуйидагича ифодаланган бўларди: масъулият — хатти-ҳаракатлар ҳамда уларнинг оқибатлари учун жавобгарлик”.

Манбада «масъулият» тушунчаси негизида акс этувчи шахс фаолияти, хатти-ҳаракатларининг ғоявий ва амалий жиҳатлари шундай ёритилган: масъулият ғоявий тарбия (бу ўринда “ижтимоий тарбия” ибораси қўлланилиши зарур эди) мезонларидан бири бўлиб, одам (шахс)нинг ҳар бир амалий фаолияти маҳсулини тўлиқ тасаввур қилган ҳолда унинг ўзи ва ўзгалар учун ним наф келтиришини англай олиш қобилиятидир. Масъулият бола ҳаётининг илк йилларидан тарбияланади. Ота-оналар болага топширилган ишни у қандай бажараётганига эътибор қиладилар (вақтида ва тўлиқ бажаряртими ёки йўқми), унга ёрдам берадилар, қилган ишлари учун жавоб беришга, ҳар бир ҳаракати қандайдир оқибатга олиб келиши тўғрисида фикрлашга, ўз хатти-ҳаракатини таҳлил қилишга ўргатадилар. Ўқувчида масъулият унинг ахлоқий тарбияланганлиги даражасини кўрсатувчи барқарор хусусиятга айланиши лозим [4, 264–265].

Ҳар қандай фаолиятни ташкил этишнинг асосий шартларидан бири болалар томонидан уни муваффақиятли амалга оширилишидир. Шу билан бирга бола топшириқни муддатида ва охиригача бажарганлигини кузатиб бориш, шуниншдек, фаолиятини ўзи режалаштириш ва назорат қилишга ўргатиш керак. Болалар катталар ва дўстлари олдида ўз ишлари натижаси учун масъулият ҳиссини сезишга интилишлари зарур.

Болаларда масъулиятни тарбиялашда ота-оналар нуфузи ва шахсий намунаси муҳим аҳамиятга эга. Оиланинг турмуш тарзи, ундаги ахлоқий муҳит, ота ва она ўртасида ҳамда ота-она билан фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, болаларга мадад бериш, уларни ўз-ўзини назорат қилишга ўргатиш, болаларнинг уйда ва мактабдаги ишларига қизиқиш масъулият тарбиясининг янада муваффақиятли бўлишига ёрдам беради” [4, 265–266]. Бизнинг назаримизда, масъулият муайян хатти-ҳаракат, касбий ёки ижтимоий фаолиятни бажариш, шунингдек, маълум гуруҳ ёки шу гуруҳ аъзолари олдидаги бурчини тўла англаш учун жавобгарликни ҳис этишдир. Шунга кўра масъулият турлича кўринишда намоён бўлади бўлади:

– Маълум хатти-ҳаракатни амалга оширишдаги масъулият.

– Муайян касбий фаолиятни бажариш бўйича шахс зиммасидаги масъулият.

– Маълум гуруҳ ёки унинг аъзолари бўлган кишилар олдидаги масъулият

– Жамият фуқаросининг ижтимоий фаолиятни амалга оширишдаги масъулияти

Шундай қилиб, масъулият шахс томонидан муайян хатти-ҳаракат, касбий ёки ижтимоий фаолиятни ташкил этишда, шунингдек, маълум гуруҳ ёки шу гуруҳ аъзолари олдидаги бурчни тўла англаган ҳолда жавобгарликни ҳис этишдир. Шунингдек, масъулият шахснинг ўз-ўзини бошқариш шакли эмас, аксинча, унинг хатти-ҳаракатлари ҳамда атрофдагиларга нисбатан ёндашуви бўлиб, индивидуаллик ва ижтимоийлик хусусиятини касб этади. Масъулият ҳиссига эгалик шахс ҳаётини, хатти-ҳаракатларини муайян тартибда амалга оширилишини ҳам таъминлайди. Турли ёш даврларида шахс муайян фаолият жараёнида масъулият ҳиссига эгаликни намоён этади. Бошланғич синф ўқувчиларининг масъулият ҳиссига эгаликлари ўзига хос хусусиятларни намоён қилади. Бу ҳақида ишнинг навбатдаги параграфида сўз юритилади.

Ўқувчиларда «ўқишга масъулият ҳиссини тарбиялаш тарбиявий ишни уч босқичга бўлиб амалга оширишни тақозо этади ва жараён самарадорлигини таъминлайди:

1-босқич — болалар билан ўзаро яхши, мақбул ҳурмат муносабатларини ўрнатиш.

2-босқич — болалар билан ўқув фаолияти негизида мўътадил ишчанлик руҳидаги ўзаро муносабат ўрнатиш, болаларда ўқишга бўлган қизиқишни ривожлантиришни йўлга қўйиш.

3-босқич — болалар билан ўқув фаолиятида мустаҳкам ҳамкорлик қилиш ва бу ҳамкорлик орқали аста-секин мустақил равишда ўқув вазифаларини бажариш, болаларга ўқишга бўлган масъулият ҳиссини машқ қилдириш йўлларини ўргатиш» [5, 36].

Айни ўринда бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини шакллантириш жараёнининг умумий моҳиятини очиб бериш мақсадга мувофиқдир. Шу боис қуйида ўқувчининг ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолиятларини ташкил этишдаги масъулияти ва унинг моҳияти тўғрисида сўз юритилади.

Ўйин мактабгача ёшдаги болаларда бўлгани каби бошланғич таълим муассасалари ўқувчилари фаолиятининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Ўйинни ташкил қилиш ва унда иштирок этиш ўқувчиларда жамоа бўлиб ҳаракатланиш, жамоа олдида у ёки бу мажбуриятни бажариш, жамоанинг обрўси учун курашиш, гуруҳдошлари ёки тенгдошларига ёрдам бериш, вазиятни тўғри баҳолай билиш, муваффақият қозониш учун интилиш каби сифатларнинг тарбияланишида алоҳида аҳамиятга эга. Ўйинда иштирок этиш ихтиёрий характерга эга бўлганлиги учун кўп ҳолатларда иштирокчи масъулияти стихияли тарзда шаклланади ва у томонидан орттирилган ҳаётий тажриба, ҳосил бўлган маънавий-ахлоқий сифатлар элементлари, тасаввур, қарашлари, борлиқни англаш даражаси, шунингдек, психологик хусусиятлари негизида намоён бўлади.

Бошланғич синф ўқувчиларида «масъулият ҳиссий-шахсий хислат сифатида ибтидоий характерга эга. Бу ёшда ушбу хислат фақат шаклланади. Қатъий ишончга айланиб улгурмайди.... Ўқишга бўлган масъулият ҳисси кўпроқ тақлидий характерга эга бўлади. Болаларда ўқишга масъулият ҳиссининг намоён бўлиши, ўқишнинг ижтимоий ва шахсий аҳамиятини тушуниб етган ҳолда эмас, балки ота-оналар ва ўқитувчиларнинг талаблари ана шундай бўлганлиги учундир» [5, 26].

Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўйин масъулияти бир қадар барқарорлашган бўлиб, унинг тобора мустаҳкамланиб бориши учун педагогик қаров тақозо этилади. Шу сабабли бошланғич таълим муассасаларида дарсда ва синфдан ташқари шароитларда дидактик ҳамда тарбиявий характерга эга ўйинлардан фойдаланишда ўқитувчи ўқувчиларнинг ўйин чоғида унга нисбатан масъулиятли ёндошаётганликларини назорат қилиб боришлари лозим.

Бу ўринда ўқитувчилар томонидан қуйидагилар эътибор бериш муҳим саналади:

  1. Ўқитувчиларнинг ўйинни бошлашдан аввал ўқувчиларга улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишига масъулият билан ёндошишлари муҳим эканлигини таъкидлаб кўрсатишлари.
  2. Имкон қадар ўйин мақсади ва вазифаларининг тўла бажарилишига эришиш, иштирокчилар эътиборини ана шуларга қаратиш.
  3. Уларнинг якуний натижасига эришиш сари ҳаракат қилишга руҳлантириш, рағбатлантииш ҳам яхши натижалар беради.

Ўйин фаолиятини ташкил этишда бошланғич синф ўқувчиларининг масъулият ҳиссига эга бўлишлари уларда меҳнат, шу жумладан, ўқиш фаолиятига масъулиятли ёндошувни қарор топишига катта ёрдам беради. Шу сабабли ўқитувчиларнинг ўйинни бошлашдан аввал ўқувчиларга улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишига масъулият билан ёндашишлари муҳим эканлигини таъкидлаб кўрсатишлари кўзланган мақсад сари қўйилган қадам саналади.

Меҳнат фаолиятини ташкил этиш масъулияти бошланғич таълим тизими ўқувчиларининг янги, ўзига хос муҳим йўналиши ҳисобланади. Бу йўналишдаги фаолият ўқувчиларида ижтимоий-фойдали меҳнатни ташкил этишнинг дастлабки кўникма ва малакаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилади. Бошланғич синфларда ижтимоий-фойдали меҳнат синф навбатчилигини ташкил этиш, синф хоналарининг озода, тартибли бўлишини таъминлаш, ўқув машғулотларининг бир маромда кечишига эришиш мақсадида ташкил этилади.

Бошланғич синфларда ижтимоий-фойдали меҳнат:

  1. Синф навбатчилигини ташкил этиш.
  2. Синф хоналарининг озода, тартибли бўлишини таъминлаш.
  3. Ўқув машғулотларининг бир маромда кечишга эришиш мақсадида ташкил этилади. Ана шу мақсадда ўқувчилар синф

жиҳозлари: парта ва стол-стулларга қўнган чангларни артиш, ёзув тахтасини навбатдаги машғулотга ёки кейинги машқлар учун тайёрлаш каби ишлар кўринишидаги ишларга жалб этиладилар.

Бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини шакллантиришда синф бўйича навбатчиликни ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, навбатчилик қилиш ўқувчилар зиммасига маълум вазифаларни юклаш билан бирга уларни бу жараёнга жиддий қарашга ўргатади. Ўқитувчининг навбатчиликни ташкил қилиш вақтида ўқувчилар фаолиятини мунтазам назорат қилиб бориши, улар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни ўз вақтида бартараф этилиши учун ўқувчилар диққатини ошириши, навбатчиликни юқори даражада ташкил эта олган ўқувчилар хатти-ҳаракатларини оғзаки тарзда рағбатлантириб, баҳолаб бориши уларда бу жараёнга янада жиддий ёндашиш истагини ҳосил қилади.

Юқорида қайд этилган холатлар ўқувчиларда меҳнатга масъулиятли муносабатни таркиб топишига туртки бўлади. Меҳнатга масъулиятли муносабатда бўлиш, ўз навбатида ахлоқнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда меҳнатга масъулиятли муносабатнинг асосий белгилари:

  1. Меҳнат топшириқларига онгли ва масъулиятли ёндошиш;
  2. Интизомлилик;
  3. Мустақиллигини намоён эта олиш;
  4. Ўртоқларига ёрдам кўрсатишга тайёрлик;
  5. Ташаббускорлик элементлари;
  6. Ўртоқлари билан ҳамкорлиги;
  7. Фаолият натижаларини олдиндан хис қила олишини ривожлантириш ташкил этади.

Адабиётлар:

  1. Баратов Ш. Ўқувчи шахсини ўрганиш усуллари. — Т.: Ўқитувчи, 1995. — 53 б.
  2. Иномова М. Оилада болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси. — Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 1999. — 152 б.
  3. Олий таълим (луғат-маълумотнома) /Акад. С.Ғуломовнинг умумий таҳрири остида. Тузувчилар: М. Х. Саидов, Л. В. Перегуров, З. Т. Тоҳиров. — Тошкент: Молия, нашриёти, 2003. — 456 б.
  4. Тарбия /Ота-оналар ва мураббийлар учун энциклопедия. Тузувчи: М. Н. Аминов. Масъул муҳаррир: А.Мажидов. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2010.- 528 б.
  5. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. Иккинчи жилд. Е — М. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. — 671 б.
  6. Ўқувчиларда ўқув фаолиятига масъулият ҳиссини тарбиялаш (Оилада ва синфдан ташқари вақтларда) //Тузувчилар: М. Ш. Алламуратова, Г.Жўрабоева. — Т.: ЎзПФИТИ, 1990. — 37 б.
Основные термины (генерируются автоматически): воспитание чувства ответственности.


Ключевые слова

шахс, масъулият, масъулият ҳисси, оила, жавобгарлик, тарбиялаш, ўйин, ўқиш, меҳнат фаолияти

Похожие статьи

Чувство ответственности у детей старшего дошкольного...

Воспитание чувства ответственности — одна из сторон этого процесса.

Особую роль в воспитании чувства ответственности играет взаимодействие со сверстниками.

Воспитание сознательности и чувства ответственности...

Важную роль в воспитании чувства ответственности у студентов играет также семья, где каждый из них проводит свое основное время. Родителям следует уделять особое внимание...

Воспитание сознательности и чувства ответственности...

Мороз Л. А. Воспитание сознательности и чувства ответственности у учащихся через занятия физической культурой и ведение индивидуального дневника [Текст]...

Проблемы воспитания ответственности у современной молодежи

В последние десятилетие отечественные педагоги сталкиваются не только с трудностями воспитания ответственности у молодежи, но и с трудностями воспитания в целом.

Формирование ответственности у старших дошкольников

Проблема формирования у детей ответственности была и остается в нынешней педагогике одной из самых актуальных. Ответственность — это склонность личности придерживаться в...

Воспитание нравственной ответственности будущих дизайнеров

Ответственность — это не вина, это уверенность.

Нравственное воспитание как часть целостного процесса развития личности, протекает под влиянием трех основных факторов...

Ответственность личности в контексте духовно-нравственного...

Ответственность личности в контексте духовно-нравственного воспитания. Автор : Показаньева Диана Александровна. Рубрика : 1. Общая педагогика.

Формирование ответственности как качества личности у старших...

Статья посвящена проблеме формирования ответственности как качества личности у старших дошкольников.

Минкина Н. А. Воспитание ответственностью / Н. А. Минкина.

Формирование нравственных качеств учащихся... | Молодой ученый

Половое воспитание будет эффективным в том случае будет осуществлена реализации таких задач, как: «воспитать чувство социальной ответственности во взаимоотношениях между...

Высшее правило воспитаниявоспитание нравственной...

М. В. Ломоносов определил основной задачей воспитаниявоспитание в человеке добродетелей.

Воспитывать чувство долга, справедливости, ответственности.

Похожие статьи

Чувство ответственности у детей старшего дошкольного...

Воспитание чувства ответственности — одна из сторон этого процесса.

Особую роль в воспитании чувства ответственности играет взаимодействие со сверстниками.

Воспитание сознательности и чувства ответственности...

Важную роль в воспитании чувства ответственности у студентов играет также семья, где каждый из них проводит свое основное время. Родителям следует уделять особое внимание...

Воспитание сознательности и чувства ответственности...

Мороз Л. А. Воспитание сознательности и чувства ответственности у учащихся через занятия физической культурой и ведение индивидуального дневника [Текст]...

Проблемы воспитания ответственности у современной молодежи

В последние десятилетие отечественные педагоги сталкиваются не только с трудностями воспитания ответственности у молодежи, но и с трудностями воспитания в целом.

Формирование ответственности у старших дошкольников

Проблема формирования у детей ответственности была и остается в нынешней педагогике одной из самых актуальных. Ответственность — это склонность личности придерживаться в...

Воспитание нравственной ответственности будущих дизайнеров

Ответственность — это не вина, это уверенность.

Нравственное воспитание как часть целостного процесса развития личности, протекает под влиянием трех основных факторов...

Ответственность личности в контексте духовно-нравственного...

Ответственность личности в контексте духовно-нравственного воспитания. Автор : Показаньева Диана Александровна. Рубрика : 1. Общая педагогика.

Формирование ответственности как качества личности у старших...

Статья посвящена проблеме формирования ответственности как качества личности у старших дошкольников.

Минкина Н. А. Воспитание ответственностью / Н. А. Минкина.

Формирование нравственных качеств учащихся... | Молодой ученый

Половое воспитание будет эффективным в том случае будет осуществлена реализации таких задач, как: «воспитать чувство социальной ответственности во взаимоотношениях между...

Высшее правило воспитаниявоспитание нравственной...

М. В. Ломоносов определил основной задачей воспитаниявоспитание в человеке добродетелей.

Воспитывать чувство долга, справедливости, ответственности.

Задать вопрос