Сирожиддин Саййид шеъриятида ижод ва маҳорат уйғунлиги | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 04.03.2020

Статья просмотрена: 115 раз

Библиографическое описание:

Отамуратова, М. У. Сирожиддин Саййид шеъриятида ижод ва маҳорат уйғунлиги / М. У. Отамуратова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 247-249. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67848/ (дата обращения: 22.12.2024).

Ушбу мақоалада таниқли ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилади. Шоирнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар келтирилади, шунингдек, Сирожиддин Саййид шеъриятида ижод ва маҳорат уйғунлиги масаласи ёритилади.

Калит сўзлар: поэтик образ, услубий бетакрорлик, лирик қаҳрамон, ижодий баркамоллик, бадиий таржима, ижтимоий-фалсафий мазмун, эстетик дид.

В данной статье раскрывается своеобразие поэзии известного деятеля Сирожиддина Саййида. Приводится ценная информация о жизни и творчестве поэта, а также освещается вопрос единства творчества и мастерства в поэзии Сирожиддина Саййида.

Ключевые слова: поэтический образ, стилистическая неповторимость, лирический герой, творческое совершенство, художественный перевод, социально-философский смысл, эстетитческий вкус.

Ўзбек шеъриятида ўзига хос халқчил, мазмундор ижод намуналари, бетакрор поетик ифодалар яратиш санъати билан эътироф этиладиган Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ўз шеърлари билан китобхонлар қалбидан чуқур жой олган ижодкордир. Сирожиддин Саййид1958 йил 30-октябрда Сурхандарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Болалик йилларидан бошлаб адабиётга ошно бўлган. 1985 йилда шоирнинг “Руҳим харитаси” номли илк тўплами чоп этилади ва бу тўплам тез орада китобхонлар меҳрига сазовор бўлади. Бугунга қадар Сирожиддин Саййиднинг“Салқин харсанглар кафтида”, “Севги мамлакати”, “Асрагил”, “Меҳр қолур, муҳаббат қолур”, “Куйдим”, “Уйингдаги бешиклар”, “Ватанни ўрганиш”, “Эгаси бор юрт”, “Қалдирғочларга бер айвонларингни”, “Дил фасли”, “Яшасин ёмғирлар”, “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур”, “Буғдойбўй Ватан”, Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди”, “Онамнинг кулчалари” каби бир қанча китоблари чоп этилди. Шунингдек, 2008 йилда ижодкорнинг “Сўз йўли” номли икки жилдлик танланган асарлари нашрдан чиқарилди. Қизғин ижод билан биргаликда шоир таржимонлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. Сирожиддин Саййид томонидан ўзбек тилига таржима қилинган адабиёт дурдоналарида ижодкорнинг сўз қўллаш маҳорати намоён бўлади.

“Сирожиддин шеърларида инсоннинг ўз умри — тириклиги олдидаги масъулияти, ҳаётини эзгу ишларга сафарбар этиш бурчи, одамлар корига ярашликдек қатъият ижтимоий-фалсафий мазмунни белгилаб беради “ [3]. Ана шу фалсафийлик ва фидоийлик Сирожиддин Саййид шеърларига ўзига хос жозибадорлик бахш этади.

Шоир томонидан қаламга олинган мавзулар ранг-баранг. Бу шеъриятда мумтоз адабиёт анъаналари билан бир қаторда янгича тафаккур тарзи уйғунлашган. Шоирнинг Инсонийлик, Эзгулик, Ватан, Халқ, Муҳаббат каби тушунчаларни ифодалашдаги маҳорати ўзига хослик касб этади. Ижодкор ўз шеърларида ушбу мавзуларнинг ҳар бирига теран тўхталади ва уларнинг ички моҳиятини назм орқали намоён этади. Буни муаллифнинг бир қатор ижод намуналари мисолида кузатишимиз мумкин. Жумладан, шоирнинг “Дил” сарлавҳали шеърида ўзига берилган ижод неъматидан шукроналиги қуйидагича акс этади:

Худо менга берган нолам

Сиёҳ — қони билан келган.

Худо менга берган қалам

Сиёҳдони билан келган [2].

Чиндан ижодкорлик буюк неъмат. Ана шу истеъдоддан ўринли фойдаланиш учун яратилган имконият эса ижодкорга қилинган энг юксак туҳфадир. Шоир дунёни бир кам деб нолимайди. Ўзига тақдим этилган истеъдод ва яратиш бахтининг тугал, қалами ва сиёҳдони бир бутун эканлигига шукрона келтиради.

Сирожиддин Саййид ўз ижоди билан шеъриятга фалсафий мушоҳадакорлик ва теран таффакур уйғунлигини олиб кирди. Унинг шеъриятида инсон қалбининг энг ички кечинмалари ва унинг ботинида мужассамлашган турфа туйғуларни ёритишга эътибор қаратилган. Сирожиддин Саййид томонидан яратилган ҳар бир бадиият намунасида шоир шахсининг ўзига хос фикрлаш салоҳияти, эстетик дид ва маҳорат уйғунлиги яққол кўзга ташланади. “Оз сўз билан кўп маъно ифодалаш, ҳеч бир замонда эскирмайдиган мавзуларнинг оҳорли талқини, кутилмаган ва жозибали ташбиҳлар қўллай олиш Сирожиддин Саййид шеъриятининг хос хусусиятидир [4]. Ушбу ўзига хослик унинг барча шеърларида ўз ифодасини топади.

Шоир учун тақдир улуғ битик. У тақдири илоҳийга ишонади ва “Соғинч манзили” шеърида буни шундай ифодлайди:

Тутлар пишди Кундажувозда,

Мен хаёллар суриб юрибман.

Манглайимми ва ё қоғозда

Ёзганини кўриб юрибман [2].

Юқоридаги мисраларда камтар шоирнинг самимий иқрори аниқ ва таъсирли келтирилган. Инсон дунёга келар экан пешонасига ёзилган тақдири измидан боради. Шоир фалсафаси ана шу ҳикматни ўзида акс эттиради. “Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаётдаги ўрни, ўз умрини яхшиликка, гўзалликлар яратишга сафарбар этиши масаласи ҳар бир авлод ижодкорларини ўйлантириб келаётир. Ушбу масалага Сирожиддин шеърларида ўзгача жавоб излаётир. Хусусан, тезкор, шиддаткор вақт суръатидан боқий гўзалликлар ярата олиш, ҳаётдан ўз ўрнини топиш демакдир” [3]. Бетакрор сатрлари, уйғоқ тафаккури билан ижод соҳасида ва шеърхонлар қалбида ўз ўрнига эга бўлган ижодкор Сирожиддин Саййид шеърияти мазмун ва бадиият жиҳатидан етук ижод намунларидир. Бу ҳолат шоирнинг тўртликларида ҳам яққол кўзга ташланади.

Бир садо асли бир садоникидир,

Гадонинг ризқи ҳам гадоникидир.

Худо берган кунинг — сеники бўлгай,

Худо бермагани Худоникидир [2].

Ушбу тўртлик орқали шоир ризқ талашиб дунё учун жон чекаётган зотларга асл инсоний ҳақиқатдан сабоқ беради. Яратганнинг инсон аталмиш сирли ҳилқатга берганлари, раво кўрганлари унинг ризқи, аксинча бўлса, бу унинг насибаси бўла олмаслигини чуқур англатади. Сирожиддаин Саййид ижодидаги фалсафийлик унинг шу каби бир қатор тўртликларида ҳам намоён бўлади:

Дунё икки қисм: гул билан пулдир,

Ким қандай тушунса — маъниси шулдир.

Пулга қул бўлганлар — энг ночор қуллар,

Гулга қул бўлганлар — энг гўзал қулдир [2].

Азалдан мумтоз адабиётда гул образи гўзал ёр — маъшуқа тимсоли сифатида тавирланади. Шоир асл инсонларнинг бойликка, пулга эмас, балки илоҳий ишққа ошно бўлмоқларини мажозий маънода “энг гўзал қуллик” тарзида ифодалайди. Эзгулик ва муҳаббат тушунчасининг ўзаро уйғун эканлигини гул тимсоли орқали очиб беради.

Шеъриятда, умуман, бадиий адабиётнинг барча йўналишларида ижодкор маҳорати масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис, ижод ва маҳорат тушунчалари узвий боғлиқликда ўрганилади. Ҳар қандай ижодкорнинг маҳорати у яратган асарларда бўй кўрсатади. Хусусан, юқорида Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган бир қатор гўзал сатрлар таҳлили орқали биз шоир ижодида ўзига хос истеъдод ва маҳорат жилосини туйдик. Сирожиддин Саййид шеъриятида қаламга олинган ҳар қандай мавзу муаллифнинг ёқин истеъдоди билан ўзаро мутаносиблик касб этади. Шоирнинг ижод намуналари замирига ҳаёт ҳақиқатлари чуқур сингдирилган. Шеърлардаги оҳангдорлик ва теран маъно қирралари ижодкор услубининг ўзига хослигидан дарак беради.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Сирожиддин Саййид ўзининг қалбларни эзуликка, поклик ва муҳаббатга ундагувчи самимиятга йўғрилган шеърияти орқали инсон қалбига таскин бериб, унинг кўнгил кечинмаларини, инжа туйғуларини тараннум этади. Шоир ижодини чуқур ўрганиш натижасида муаллифнинг бетакрор услуби ва етук шоирона маҳоратини янада ёрқинроқ кашф этиб бораверамиз.

Адабиёт:

  1. Сирожиддин Саййид. Қалдирғочларга бер айвонларингни. Т.: “Шарқ”, 2015.
  2. Сирожиддин Саййид. Онамнинг кулчалари. Т.: “Ўзбекистон”, 2017.
  3. Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. Т.: “Фан”, 2007.
  4. Мустақиллик даври адабиёти. Н. Жабборов. Шеърият — руҳ озодлиги. T.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2006.
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу.

Ключевые слова

поэтик образ, услубий бетакрорлик, лирик қаҳрамон, ижодий баркамоллик, бадиий таржима, ижтимоий-фалсафий мазмун, эстетик дид

Похожие статьи

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Нутқ маданиятида миллийлик руҳи

Мазкур мақолада нутқ маданиятини такомиллаштиришда миллийлик масалалари, нутқнинг равон ва мазмундор бўлиши учун инсон ўз устида ишлаши зарурлиги, тинимсиз машқ қилиш орқали мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўз боради.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Задать вопрос