Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Научный руководитель:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 07.03.2020

Статья просмотрена: 76 раз

Библиографическое описание:

Отамуратова, М. У. Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари / М. У. Отамуратова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 241-243. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67845/ (дата обращения: 25.04.2024).



Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъдоди ва етук шахсияти ёритиб берилган.

Калит сўзлар: адабий портрет, бардавомлик ва такомил, изчиллик, теранлик, поэтик маҳорат, талқин ва тарғиб.

В данной статье даются штрихи к литературному портрету поэта на примере научных исследований о талантливом деятеле Омона Матжона, приведены ценные мнения о его произведениях. Освещены творческий и духовный облик, ослепительный талант и великая личность Омона Матжона.

Ключевые слова: литературный портрет, систематичность и совершенство, последовательность, ясность, поэтическое мастерство, трактовка и пропоганда.

Қўлимизда адабиётшунос Жумагул Жумабоеванинг “Омон Матжон” номи билан аталган китоби. Унинг 4-бетидаги “Институтдан” сарлавҳали изоҳда ўқиймиз. “Институт бугунги адабиётимизнинг кўзга кўринган намояндалари ижоди билан адабиёт шинавандаларини ошно этиш ниятида “Адабий портретлар” туркумини яратишни мақсадга мувофиқ деб топди. Ҳозир Сизнинг қўлингизга теккан Жумагул Жумабоеванинг Омон Матжон тўғрисидаги рисоласи ана шу туркумнинг қалдирғочи бўлади” [1]. Дарҳақиқат, ушбу китоб Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг истиқлол давригача бўлган ижодий йўлини изчил ва теран ёритган, адабий портрет жанри талабларига тўла жавоб берадиган изланиш намунаси бўлди.

Шоирнинг таржимаи ҳоли, ҳаёт ва фаолият тафсилотлари мухлисларга аввалдан маълум эканлиги боис, асосий эътибор ижод муаммоларига, асарлар таҳлилига қаратилган. Таҳлилларда шоирнинг шу давргача яратган ўндан зиёд китобларининг деярлик барчаси қамраб олинган ва хронологик тартибда турли даража ва миқёсларда фикр юритилган. Табиийки, уларда шеърият етакчи ўринга эга бўлиб, туркум ва достонлардан иборат.

Китоб мундарижаси асосий 6 қисмдан ташкил топиб, уларнинг 4 таси шеърлар, 2 таси достонлар талқинига бағишланган. Шоир илк изланишларидан бошлаб “Шеърият”, “Халқ”, “Ватан”, “Ишқ” тушунчаларининг моҳиятини англашга интилди, уларнинг мантиқий алоқаларидан фалсафий-бадиий мазмун топа олди. Бу жараён шоирнинг “Очиқ деразалар” ва “Карвон қўнғироғи” номли дастлабки шеърий тўпламларидаёқ юз кўрсатиб, кейинги ижодида такомиллашди, бош мезонга айланди.

Маълумки, 70–80-йиллар О. Матжон ижодида энг салмоқли ва баракали давр бўлди. Шу боис бу давр изланишларининг юқори босқичи, шоир адабий портрети етуклиги сифатида эътироф этилиши китобдаги муҳим хулосалардан биридир. Шоир поетик маҳорати ҳақидаги муаллиф фикрлари ҳам қувватлашга лойиқ. Бу фикрларда мавзу ва жанрлар ранг-баранглиги билан бирга, бадиият, сўз қўллашнинг ўзига хослиги, оҳорли ифодалар ҳам етарли акс этгани қайд этилган.

Омон Матжон ўтмиш ва янги давр муносабатини холис тарзда ишонарли ёритди. Бу хусусда унинг маҳорати рисоланинг достонлардан баҳс қилувчи “Тарих саҳифаларидаги нур” ва “Афсоналар бағридаги ҳақиқат гавҳари” қисмларида ёрқин инкишоф этилган. Бу фикр Паҳлавон Маҳмуд, Беруний, Хоразмий ҳақидаги достонлар таҳлилида асосланиб, холис хулосада якун топади: “Омон Матжон давр фарзанди, шоири сифатида ўз бурчини ўташга муваффақ бўлди” [2].

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бир рисолада шоир адабий портретининг барча қирраларини батафсил ёритиш имконсиз. Ж. Жумабоева ўз фикрларини 2004 йилда нашр этилган китобида давом эттиради, айрим изланишларини тўлдиради ва бойитади [3]. Бу ҳолни шоирнинг “Тақлид”, “Илҳом париси” шеърлари ҳамда “Сени яхши кўраман” туркумига муносабатда кузатамиз.

Муҳими шундаки, 90-йилларнинг иккинчи ярмида ҳам Омон Матжон ижодига доир илмий-публицистик битиклар яратилиб, улар дастлабки портретга янги чизгилар сифатида қўшилди, айрим жиҳатларни тўлдиришга, кенгайтиришга хизмат қилди. Жумладан, Омон Матжоннинг 1995 йилда “Иймон ёғдуси” сайланмасига адабиётшунос У. Норматов ёзган “Ёниб ўзгаларни уйғотмоқ не бахт?” сарлавҳали сўнгсўз бунинг намунасидир. У, биринчидан, Ж. Жумабоева мухтасар тўхтаган айрим масалаларни бироз кенгайтирди, иккинчидан, назарий-қиёсий фикрларни қисман чуқурлаштирди.

“Адабий портрет ижодкорнинг таржимаи ҳолини кенг қамровда батафсил ўрганадиган илмий тадқиқот ҳисобланади. Унда ижодкорнинг жисмоний, маънавий ва ижодий жиҳатдан бир бутун қиёфасини яратиш, тасвир этиш ёки унинг ҳаётини қисқа вақт оралиғидаги маъно моҳиятини илмий-естетик талқин қилинади” [4]. Омон Матжон ижодини ҳам ана шу кўринишда тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Умарали Норматов томонидан ёзилган сўнгсўзда Омон Матжоннинг нафақат шоирлик маҳорати, балки инсонийлик қиёфаси ҳам теран ёритилган. Муаллиф ижодкор асарлари таҳлили мисолида унинг ички дунёсини, шахсиятини очиб беришга интилади. “Омоннинг йигирма тўрт йил бурун чоп этилган “Карвон қўнғироғи” китобида “Шуълалардан ҳайратланиш” деган шеъри бор. Бу шеърни шоирнинг маънавий-ижодий таржимаи ҳоли деб аташ мумкин [5]. Ушбу фикрлар шоир шахсининг унинг ижоди билан ўзаро чамбарчас боғлиқ эканлигини англатади. Зеро, ижод кўнгил кечинмаларининг маҳсули экан, уни ижодкор қалбидан айро тасаввур этиб бўлмайди.

Муаллиф шоирнинг тарихий мавзуда яратилган асарлари хусусида ҳам алоҳида тўхталиб, улар ҳақида кенг мушоҳада юритади. Омон Матжон асарларидан ўрин олган тарихий шахслар талқини орқали ижодкорнинг мозийни ҳаққоний ёритишда кўрсатган маҳоратини очиб беради. бундан ташқари, шоирнинг “Ҳаққуш қичқириғи” тўпламидан ўрин олган “Муаллақ тўрғай” ривояти талқини орқали Омон Матжонга хос рамзий образларни танлаш ва асл ҳақиқатни тимсоллар воситасида мажозий ифодалаш санъати намоён бўлади.

Муаллиф Омон Матжоннинг “Гаплашадиган вақтлар” китоби шоир ижодида муҳим воқеа бўлганини алоҳида таъкидлайди. Бу китобдан ўрин олган шеърларда оҳорли бадиий топилмалар, мураккаб ва айни пайтда юксак оҳангдорлик жилоси, етук поетик ифодалар уйғунлиги, услуб ва маҳоратнинг мужассамлашуви акс этган. У. Норматов мақолада Омон Матжон босиб ўтган узоқ ва самарали ижод йўлига назар ташлаб, шоирнинг қобилияти ва салоҳиятини муносиб баҳолайди. Шу билан биргаликда, ижодкорнинг руҳиятини, дунёқарашини ва уйғоқ қалбини теран тасвирлайди. Буни шоирнинг “Ёнаётган дарахт” шеъри таҳлили мисолида яққол кўрсатиб беради. Адабиётшуноснинг мақолага шоирнинг ўз шеъридан олинган “Ёниб, ўзгаларни уйғотмоқ не бахт!” жумласини сарлавҳа сифатида танлаши бежиз эмас. Чунки Омон Матжон каби асл шоирнинг истаги ҳамиша мудроқ қалбларни уйғотмоқ учун ёниб яшаш, ёниб куйлашдир! Шундай экан, ижодкорнинг “Шоирлик — ҳақ дея ёниш” деб эътироф этгани бежиз эмас. “Ўт-олов бўлиб одамлар кўнглига олов солиш, одамларни бедор этиб, ўзлигини; ўзи яшаётган дунёни, замоннни англашга ундаш, хатарлардан огоҳ этиш — шоирнинг ижодидаги бош муддаосига айланади” [6].

Mақолада шоир шахсининг ўзига хос ижодий ва маънавий қиёфаси намоён этилади. Шоир асарлари ҳусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади. Муаллифнинг Омон Матжон асарлари юзасидан олиб борган чуқур поетик таҳлиллари шоир ижодининг янги қирраларини кашф этишда муҳим ўрин тутади. Хулоса сифатида айтадиган бўлсак, ушбу мақола Омон Матжоннинг ёрқин истеъдоди ва етук шахсиятини акс эттирувчи илмий изланиш самарасидир.

Омон Матжон ижодига доир изланишлар 2000-йиллар бошида ҳам давом этди. Бу даврда адабиётшунос Ў. Панаеванинг кузатишлари нисбатан салмоқли бўлди. У 1999–2004-йиллар давомида шоир асарлари хусусидаги қатор мақолаларини “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Илм сарчашмалари”, “Шарқ юлдузи” журналларида эълон қилиб, уларни “Ҳозирги ўзбек шеъриятида тарихийлик концепцияси” номи билан яхлит ҳолда номзодлик диссертацияси сифатида шакллантирди. Бу битикларда Омон Матжон ижодий портретининг янги қирраси — адабий-тарихий талқин новаторлиги намойиш этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, адабиётшунос қарашлари қуйидаги ўзига хосликлар билан бошқалардан ажралиб туради:

— мақолаларнинг ҳаммасида адабий-тарихий талқин бош мезондир;

— шоирнинг 2000 йилда нашр этилган, исломгача бўлган бир неча минг йиллик тарихдан сўзловчи “Ардахива” китоби илк марта таҳлилга тортилди;

— муаллиф тарихийлик концепциясини тўғри англаб, уни фақат ўтмиш ҳақидаги эмас, умуман, воқелик ва шахс тасвирига, турли адабий жанрга хос хусусият эканлигини уқтиради ва шоирнинг қатор лирик асарларидаги тарихийликнинг соф тарихийлик талқинидан фарқини кўрсатади.

Ў. Панаева фикрларининг яна бир муҳим жиҳати бор: бу — таҳлилда бой фактик материалга, энг янги илмий-назарий қарашларга суяниш ва уларга мустақил муносабати.

Бугун адабиётшуносликда замонавий ўзбек адабиётининг сўнгги 30–40 йил давомидаги тарихини ёритишга бағишланган қатор илмий тўпламлар, тадқиқот ва китобларда Омон Матжоннинг ҳиссаси қайд этилаётганлиги қувончли ҳолдир. Гарчи шоир ҳозирги адабий жараёнда нисбатан камроқ кўринаётган бўлса ҳам журнал ва газеталарда шеърлари босилмоқда. Шунингдек, 2011 йилда “Нашр” нашриётида шоирнинг кўламдор “Дийдор азиз” китоби чоп этилди. Китобга “Шайх Нажмиддин Кубро” фожеавий трагедияси, “Дравахоним” (“Тўрабекхоним”) насрий қиссаси ҳамда 40 та янги шеърлари жамланган. Афсуски, бу китоб ҳақида адабиётшуносликда фикр билдирилмади. Ваҳоланки, ундаги асарлар таҳлилида муаллифнинг шоир, драматург ва носир сифатидаги маҳорати, хусусан янги замон ва замондошларини ўзига хос тарзда мадҳ этишдаги бетакрорлиги янада ёрқин ва теран кўринади. Уларни кенг талқин ва тарғиб қилиш муаллиф ижодий портретини муайян янги чизгилар билан янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Адабиёт:

  1. Жумабоева Ж. Омон Матжон. Тошкент: “Фан”. 1993. — 152 б
  2. Кўрсатилган манбa. — Б. 94.
  3. Жумабоева Ж. XX аср ўзбек шеъриятида психологик тасвир маҳорати. Toшкент: “Фан”. 2004. — Б. 335.
  4. Аҳмедова Ш. Ўзбек адабий танқидчилиги жанрлари. Тошкент: “Фан”. 2008. — Б. 130.
  5. Омон Матжон. Иймон ёғдуси. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1995. — Б. 370.
  6. Омон Матжон. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1995. — Б. 371.
Основные термины (генерируются автоматически): омон, ана шу.


Ключевые слова

адабий портрет, бардавомлик ва такомил, изчиллик, теранлик, поэтик маҳорат, талқин ва тарғиб

Похожие статьи

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида | Статья в журнале...

Тил айни шу жиҳати билан инсон руҳиятидаги барча психологик жараёнларда иштирок этади, ана шу жараёнларни юзага чиқариш воситаси сифатида функция бажаради — рудимент ўчган эмас...

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида...

Ана шу иқтисодиётда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини оширишда йирик корхоналар билан бир қаторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари муҳим роль...

Сирожиддин Саййид шеъриятида ижод ва маҳорат уйғунлиги

Ушбу мақоалада таниқли ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилади. Шоирнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар...

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева | Статья в журнале...

Ана шу эҳтиёжни бугун Саҳна нутқи фани ўргатади. Ўз номи билан Саҳна нутқи демак

Мусиқа ана шу нозик туйғуларни шакллантириш ва тарбиялашнинг қудратли воситаларидан биридир.

Оламнинг лисоний манзараси ва семантик майдонларга бўлиниши

Шу тариқа семантик майдон уни ҳосил қилувчи сўзлар воситасида воқелик билан алоқада бўлади. Сўзнинг воқелик билан муносабати, ўз навбатида, денотатив ва сигнификатив...

Парантез бирликларнинг гап ва матнга муносабати

Ана шу каби баъзи муҳим мулоҳазалар асосида яна бир бор таъкидлаш мумкинки, нафақат гап, балки гапларга киритилган парантезаларни ҳам матн доирасида иш кўрмасдан туриб...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли | Статья в журнале...

Ана шу тўй қилинадиган айвонлар тасвири орқали шоир, бу жанннатмонанад юртга тўйу тантаналар ярашишига ишора қилади. Ижодкор қалби шуни тилайди.

Основные термины (генерируются автоматически) : ана шу...

Ана шу муҳим омилнинг ўзидан хулоса қилиб айтиш мумкинки, сўз санъати ҳисобланмиш ёзма адабиёт пайдо бўлишидан анча илгарироқ одамларда даставвал воизлик ёҳуд ваъзхонлик деб...

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма...

Шу жиҳатдан ҳам “Тазкирату-л-авлиё” асарининг Тошкент қўлёзма фондларида сақланаётган юзга яқин қўлёзма нусхаларинива асарнинг туркий тилга таржима қилинган таржимаси...

Похожие статьи

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида | Статья в журнале...

Тил айни шу жиҳати билан инсон руҳиятидаги барча психологик жараёнларда иштирок этади, ана шу жараёнларни юзага чиқариш воситаси сифатида функция бажаради — рудимент ўчган эмас...

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида...

Ана шу иқтисодиётда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини оширишда йирик корхоналар билан бир қаторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари муҳим роль...

Сирожиддин Саййид шеъриятида ижод ва маҳорат уйғунлиги

Ушбу мақоалада таниқли ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилади. Шоирнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар...

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева | Статья в журнале...

Ана шу эҳтиёжни бугун Саҳна нутқи фани ўргатади. Ўз номи билан Саҳна нутқи демак

Мусиқа ана шу нозик туйғуларни шакллантириш ва тарбиялашнинг қудратли воситаларидан биридир.

Оламнинг лисоний манзараси ва семантик майдонларга бўлиниши

Шу тариқа семантик майдон уни ҳосил қилувчи сўзлар воситасида воқелик билан алоқада бўлади. Сўзнинг воқелик билан муносабати, ўз навбатида, денотатив ва сигнификатив...

Парантез бирликларнинг гап ва матнга муносабати

Ана шу каби баъзи муҳим мулоҳазалар асосида яна бир бор таъкидлаш мумкинки, нафақат гап, балки гапларга киритилган парантезаларни ҳам матн доирасида иш кўрмасдан туриб...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли | Статья в журнале...

Ана шу тўй қилинадиган айвонлар тасвири орқали шоир, бу жанннатмонанад юртга тўйу тантаналар ярашишига ишора қилади. Ижодкор қалби шуни тилайди.

Основные термины (генерируются автоматически) : ана шу...

Ана шу муҳим омилнинг ўзидан хулоса қилиб айтиш мумкинки, сўз санъати ҳисобланмиш ёзма адабиёт пайдо бўлишидан анча илгарироқ одамларда даставвал воизлик ёҳуд ваъзхонлик деб...

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма...

Шу жиҳатдан ҳам “Тазкирату-л-авлиё” асарининг Тошкент қўлёзма фондларида сақланаётган юзга яқин қўлёзма нусхаларинива асарнинг туркий тилга таржима қилинган таржимаси...

Задать вопрос