Савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби ва улар ҳисобининг долзарб масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 03.03.2020

Статья просмотрена: 444 раза

Библиографическое описание:

Эсанов, О. М. Савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби ва улар ҳисобининг долзарб масалалари / О. М. Эсанов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 254-255. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67833/ (дата обращения: 17.12.2024).

Ушбу мақолада савдо корхоналарида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, бухгалтерия ёзувлари олиб бориш тартиби, шунингдек бугунги кундаги долзарб масалалари акс эттирилган.

Калит сўзлар: солиқ, савдо корхонаси, қўшилган қиймат солиғи, ҳисоб.

В этой статье рассматриваются особенности расчета налога на добавленную стоимость в торговых компаниях, процедуры бухгалтерского учета и текущие вопросы.

Ключевые слова: налог, предприятие, налог на добавленную стоимость, учет.

Давлатимиз томонидан қабул қилинган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” га мувофиқ бўйича барча тармоқ ва соҳаларда туб ўзгаришлар юз бермоқда. Мазкур ўзгаришлар бевосита хизмат кўрсатиш соҳасига, ҳамда уларнинг барча тармоқларига, чунончи савдога ҳам бевосита ўз тасирини кўрсатмоқда. Айниқса бу таъсир кучини улгиржи савдо корхоналарида кўриш мимкин.

Бугунги кунда улгуржи савдонинг иқтисодиётда тутган ўрни шундаки, у орқали мамлакатимизда ҳамда хорижий мамлакатларда яратилаётган товар-моддий бойликлар йирик партияларда ички ва ташқи бозорларга етказилади, шу асосда корхоналар ва аҳолининг товарларга бўлган истеъмол талаблари қондирилади. Қолаверса улгуржи савдо ҳажмига қараб, мамлакат экспорти ва импорти кўрсаткичлари баҳоланганлиги бу соҳанинг жуда долзарблигини англатади. Ушбу соҳанинг мамлакатимиз корхоналарини инвестициялар сифатида киритилаётган энг замонавий меҳнат воситалари ҳамда меҳнат предметлари билан таъминлашдаги роли борган сари ошиб бормоқда.

Савдо корхоналари орқали амалга оширилаётган ички ва ташқи савдо фаолияти ҳажмининг борган сари ошиб бораётганлиги, ушбу фаолиятга бўлган талабларнинг кучайиши, 2019 йилнинг 1 январидан барча бир миллиард сўмдан ошиқ товар оборотга эга бўлган улгуржи савдо корхоналарни солиққа тортиш тартибларида юз берган ўзгаришлар уларда бошқарувнинг муҳим дастаклари бўлган ҳисоб ва аудитнинг долзарб назарий ҳамда методологик масалаларини ҳал этишни тақоза эмоқда.

Савдо корхоналарида бугунги кунда энг долзарб бўлган масалалардан бири бўлиб импорт товарлар таннархини тўғри шакклантириш ҳисобланади. Республикамизда амалда бўлган 4-сон бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС)га[1] мувофиқ импорт товарлар таннархи қуйидаги элементларни ўз ичига олиши лозим:

ИТт = Тсқ + Бб+ Тх+ Бсх

Бу ерда: ИТтимпорт товарлар таннархи; Тсқтоварларнинг сотиб олиш қиймати; Бббожхона тўловлари; Тх- товарларни ташиб келтириш харажатлари; Бсхбошқа сотиб олиш харажатлари (воситачилик хизматлари ҳақи, сафар харажатлари,юридик хизматлар ва бошқалар).

Изланишлар улгуржи савдо корхоналари амалиётида юқорида келтирилган тартибга тўлиқ амал қилинмаётганликни кўрсатмоқда. Чунончи, айрим улгуржи савдо корхоналарида товарлар импортида тўланаётган божхона тўловлари, товарларни сотиб олишда қилинаётган транспорт ва бошқа харажатларни сотиб олинган товарлар таннархига эмас, балки корхонанинг сотиш харажатларига (9410 счётга) олиб борилаётганлигини кўрсатмоқда.

Юқоридаги субъектив сабаблар кўра бухгалтерлар энг енгил усулни, товарлар импортида қилинадиган қўшимча сарфларни ёппасига корхона харажатларига ҳисобдан чиқаришни танламоқдалар. Бироқ, бундай енгил усулни танлаш улгуржи савдо корхоналарида товарлар таннархини шакллантириш бўйича белгиланган меъёрий ҳужжатлардан четланишларга олиб келмоқда.

Маълумки, узлуксиз фаолият олиб бораётган улгуржи савдо корхоналарида 2019 йилнинг бошига олдиндан сотиб олинган товарларнинг сотилмасдан қолинган маълум қолдиқлари мавжуд. Олдиндан ҚҚС суммаси божхонага тўлаб қўйилган ҳамда товарлар таннархига киритилган ёки корхона харажатларига олиб борилган ушбу товарлар энди 2019 йилнинг 1 январидан ҚҚС билан сотилиши лозим. Мос равишда, улгуржи савдо корхоналари бюджетга ҚҚС солиғини тўлашлари керак.

Солиқ кодексининг 265-моддасига асосан Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби бу Қўшилган қиймат солиғи суммаси белгиланган ставкалар асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СҚҚС = СТоб * СС/100

Бунда: СҚҚС — истеъмолчилардан ундириладиган солиқ суммаси;

СТоб — солиққа тортиладиган оборот;

СС — Қўшилган қиймат солиғи ставкаси.

Товар (иш, хизмат)лар қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган нархлар ва тарифлар бўйича сотилганида солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СҚҚС = Тқ*СС/(СС+100)

бунда: Тқ — Қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган товар (иш, хизмат)лар қиймати.

Хом-ашё ва материалларни сотиб олувчи корхоналар уларнинг қийматини мол етказиб берувчиларга қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиб тўлайдилар. Мол етказиб берувчи харидордан олган қийматдан бюджетга солиқни тўлайди.

Мисол: Корхона мол етказиб берувчиларга материаллар сотиб олгани учун қўшилган қиймат солиғини 6000 минг сўм қиймaтидa тўлади, бу аввал 4410-«Солиқлар бўйича бўнак тўловлари» ҳисобварағида акс эттирилади, ҳисобот даври охирида ушбу сумма 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобварағининг дебетида кўрсатилади.

Бу қийматга қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:

– материал сотиб олинганидаги ҚҚС суммасига, яъни 6000 минг сўмга:

Дебет 4410-«Солиқлар бўйича бўнак тўловлари»

Кредит 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

– ҳисобот даври охирида ҚҚС суммаси 6410-ҳисобварақ дебетига ўтказилганда, яъни 6000 минг сўмга:

Дебет 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» — 6000 минг сўм

Кредит 4410-«Солиқлар бўйича бўнак тўловлари» — 6000 минг сўм.

Бу материаллардан шу ойда тайёр маҳсулот ишлаб чиқaрилди. Унинг сотиш қиймати (ҚҚСсиз) 70000 минг сўм, дейлик. Ушбу маҳсулотни сотишда қўйиладиган ҚҚС суммаси 10500 минг сўм (70000*15 %). Бунда сотишдан олинган ялпи тушум 80500 минг сўмни ташкил қилади (70000+10500).

Маҳсулотни сотишдан кейин қуйидаги проводкалар берилади:

  1. Сотилган маҳсулот қийматига:

Дебет 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» — 70000 минг сўм

Кредит 9010-«Реализация» ҳисобварағи — 70000 минг сўм

  1. Қўшилган қиймат солиғига:

Дебет 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағи — 10500 минг сўм

Кредит 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобварағи — 10500 минг сўм.

Шу ойда бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғини аниқлаш учун харидорлардан олинган қўшилган қиймат солиғи ва мол етказиб берувчиларга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи, яъни 6410- ҳисобварақнинг кредити билан дебети солиштирилиб аниқланади.

Бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи юқоридаги мисолда 4500 минг сўмни (10500–6000) ташкил қилади. Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:

Дебет 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» — 4500 минг сўм

Кредит 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» — 4500 минг сўм.

Қўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва тортилмайдиган сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматларни кўрсатувчи корхоналар ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) ни оладиган шахсга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш шарт.

Адабиётлар:

  1. Уразов К. Б. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Ўқув қўлланма. — Т.: Ўқитувчи, 2004.
  2. Шеремет А. Д., Суйц В. П. Аудит. Учебник. М.ИНФРА-М, 2006.-448с.
  3. Бычкова С. М. Международные стандарты аудита. М.: Проспект, — 2008, 432.

4. E. A. Nozimov Theoretical fundamentals of financial health of the enterprise. Indonesian Journal of Innovation Studies, 2020 — press.umsida.ac.id https://scholar.googleusercontent.com/scholar?q=cache:5_EsBAt1wnIJ:scholar.google.com/+NE+Anvarovich&hl=ru&as_sdt=0,5

[1] Молия вазирининг 15.06.2006 й. 52-сон буйруғи билан тасдиқланг, Адлия вазирлиги томонидан 17.07.2006 й. 1595-сон билан рўйхатга олинган

Основные термины (генерируются автоматически): дебет, добавленная стоимость, кредит, мол.

Ключевые слова

солиқ, савдо корхонаси, қўшилган қиймат солиғи, ҳисоб

Похожие статьи

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси

Акмалхон Тўра Тошкандий (ХIХ) Тошкентда яшаб ва ижодий фаолиятини олиб борган ҳамда Бухорода ҳам истиқомат қилган. У араб, форс ҳамда туркий тилларда ижод қилган нодир олимлардан биридир. Унинг ҳаёт ва ижоди батафсил ўрганилган эмас. Назмий ва насрий...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Задать вопрос