Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 07.03.2020

Статья просмотрена: 126 раз

Библиографическое описание:

Отамуратова, М. У. Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли / М. У. Отамуратова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 239-241. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67704/ (дата обращения: 22.12.2024).

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини акс эттиришдаги маҳорати намоён этилади.

Калит сўзлар: бетакрор ташбиҳлар, оҳорли талқин, фикрий теранлик, уйғоқ руҳ, жонли шеърият, юксак бадиият, ижодий етуклик, бадиий топилмалар.

В данной статье посредством художественных образцов анализируются в сборниках деятеля “Калдиргочларга бер айвонларингни” и “Онамнинг кулчалари” стихотворения, написанные на тему Родины, народного поэта Сирожиддина Саййида. Демонстрируется мастерство поэта в изображении образа Родины.

Ключевые слова: неповторимые аллегории, новая интерпретация, ясность мысли, бодрый дух, живая поэзия, высокая художественность, творческое совершенство, художественные находки.

Дунёда инсон учун энг қадрдон гўша бу — унинг Ватанидир! Унинг муаззам сиймоси ҳар биримизнинг қалбимизга энг гўзал чизгилар билан нақш этилган. Она заминни ҳар ким ўзича яхши кўради, қўлидан келганича унинг равнақига, юксалишига хизмат қилишга интилади. Мусиқачилар унга атаб куйлар басталасалар, шоирлар шеърларида қадрдон гўшани мадҳ этадилар. Ўз шеърлари билан бетакрор Ватанимизнинг энг гўзал қиёфасини акс эттираётган таниқли шоиримиз Сирожиддин Саййид ижодида, айниқса, Ватан тимсоли ўзгача тасвирланади. Шоирнинг “Буғдойбўй Ватан”, “Қалдирғочларга бер айвонларингни”, “Онамнинг кулчалари” номли тўпламларидан ўрин олган ижод намуналари бу борада таҳсинга сазовор. Ижодкор Ватанга таъриф берар экан, уни шу заминда яшаб турган ҳар бир инсонга энг қадрли бўлган нарсалар, беғубор болалик хотираларига муҳрланиб қолган азиз лаҳзалар билан узвий боғлайди. Шоирнинг “Ватанни англаш” шеърида ана шундай ҳаққоний тасвирга гувоҳ бўламиз:

Шабнам-шабнам тонгларда

жайронларга айланган,

Онанг сувлар сепганда

райҳонларга айланган,

Бир кечада соғинчинг

осмонларга айланган,

Соғинчларингдай зангор

осмонлари Ватандир [1, б.8].

Шоир Ватанни кўзни қувнатгувчи тонг шабнамларида яйраган жайронлар, жаннат гули бўлган райҳонлар, осмонларга тенг бўлган бетизгин соғинчлар ва ўша соғинчлар каби мусаффо осмонлар қиёфасида тасвирлайди. Шеър давомида ижодкорнинг ўзи туғилиб ўсган юртни қандай англаши, қандай ардоқлаши аён кўринади ва ўз-ўзидан бу эзгу туйғулар китобхон қалбига ҳам кўчиб ўтади. Бандларда Ватан ҳақидаги тасвир давом эттирилиб, шоир уни бешикларда ўйнаган қўлчаларга, кўзмунчоқдек кўзчаларга, очилган гул-ғунчалару, момалар яйраб тўй қилган айвонларга қиёслайди. Ана шу тўй қилинадиган айвонлар тасвири орқали шоир, бу жанннатмонанад юртга тўйу тантаналар ярашишига ишора қилади. Ижодкор қалби шуни тилайди. Муаллиф учун Ватан — бу оталар қурган уй, мўйсафид элдошларини эслатгувчи токлари кўккача чўзилиб ойу қуёшга узум узатиб турган нарвондир. У Ватанни муқаддас қўрғонга ташбеҳ қилади. Бундай бадиий топилмалар ижодкорнинг “Ватан абадий” сарлавҳали шеърида ҳам ўз ифодасини топган:

Баҳрайн сувларга чайдим юзимни,

Насимлар эсдилар илиқ, арабий.

Бир осмон тўлдириб келди кўксимни,

Ватан қолар экан, Ватан абадий [1, б.37].

Юқоридаги мисраларда муаллиф ўзи англаб етган олий ҳақиқатга иқрор бўлади. Инсон қаерда бўлмасин, у учун ўзи таваллуд топган, қадрлаган, севган макони ҳамиша азиз ва мукаррамдир. Шоирнинг кўксини тўлдирган осмон унинг она юртига бўлган қайноқ соғинчини ифодалайди. Шеър якунида ижодкор Ватан туйғусининг нечоғлик кучли ҳис эканлигини, дунёдаги барча нарслар, ҳатто инсон ҳам ўткинчи, аммо Ватан уни севгувчиларнинг қалбида абадий эканлигини теран тасвирлайди:

Аста барг тўкмоқда зарҳал оғочлар,

Умр гўё тўлар божу хирожлар,

Келиб кетар экан қанча Сирожлар,

Ватан қолар экан, Ватан абадий [1, б.38].

“Сирожиддин Саййид шеъриятидаги бош ва устуворлик қиладиган мавзу — Ватан. Ватанни англаш. Ватанни қўмсаш. Ватаннинг абадийлигини, унинг онадек азиз, муқаддас эканлигини ҳис қилишдир” [4, б.25]. Дарҳақиқат, шоир она юртига бўлган чексиз меҳри ва садоқатини ўз шеърларида ғоят таъсирли ифодалайди. “Ватан, Она, Соғинч, Дил тимсоллари қўшилиб, йиғилиб, шоирнинг кўнглида буюк муҳаббатни яратади” [4, б.27]. Ана шу муҳаббат унинг шеърларига уйғоқ руҳ бахш этади.

Ватан — матонатдир, шижоат — Ватан,

Бутун эл тиклаган иморат — Ватан.

Уйғоқ кўнгиллару беором қалблар,

Бедор юраклардан иборат Ватан [2, б.5].

Юқорида шоир таъкидлагани каби Ватан бедор юракларнинг меҳри, унинг тинчлиги йўлида беором қалбларнинг садоқати туфайли гуллаб-яшнайди. Мисралардан аёнки, ана шундай уйғоқ юраклардан бири ўзбек шоирининг қайноқ кўксида ҳам уриб турибди. Унинг Ватан мавзусида яратган ҳар бир сатрида шоир шахсининг ички кечинмалари тўла акс этади ва ижодкорнинг она юртига бўлган чексиз меҳри уфуриб туради.

“Сирожиддин шеъриятимизга ўз дарёлари, тоғу даштларию ёмғирлари, қалдирғочларию шамоллари билан тошқиниб кирган шоир. Унинг энг суйган ва садоқатли мавзуи — бу Ватан. Она юрт шони-шавкати, сарвати, ҳуррияти ҳақида сўйлаганда ичига сиғмай кетади. Тўлиб-тошиб шеър айтади“[3, б.152]. Ана шу илҳом тўлқини туфайли шоир кўплаб кўнгилларга ўзининг меҳрга йўғрилган илиқ шеърияти билан кириб боради. У ўзи камол топган ошённи жонидан ортиқ яхши кўради, унинг ҳар заррасини қадрлайди ва ўз навбатида шеърлари орқали бутун инсониятни Ватанни севишга, ардоқлашга чорлайди, эзгуликка ундайди. Адабиётнинг асл вазифаси ҳам инсонларни эзгуликка, гўзалликка ошуфта этишдир. Шоир бу ҳақиқатни теран англагани учун ўзининг ижодкорлик бурчига садоқат кўрсатади. Унинг шеърларини мутолаа қилар эканмиз, беихтиёр қалбимизга илиқ туйғулар қуйилиб келади. Бу шеъриятга хос бўлган самимийлик, оҳангдорлик ва жозиба бизни ўзига мафтун этади. Ҳақиқийбадиийлик аслида мана шу тарзда намоён бўлади.

Одамзод ҳаёти жон ва тандадир,

Тан қайда — жон анда, ватан андадир.

Ёру диёрсиз лек хордир жон ва тан,

Тан — Ватанга тандир, жон — Ватандадир [2, б.199].

Сирожиддин Саййиднинг юқорида келтирилган фалсафий тўртлиги шоирнинг маънавий оламини ўзида акс эттиради. Ижодкор мисраларда ўзига хос сўз ўйини қўллайди. Одамзоднинг ҳаёти жон ва тан билан узвий боғлиқ бўлмоғи, бу икки тушунчанинг давомий бирлиги масласини ёритар экан, ёру диёрсиз жон ва таннинг, айни шу бирликдан иборат бўлган инсоннинг хорликка юз тутишини ифодалайди. Ватан учун жону тан билан хизмат қилмоқ керак, зеро, жон Ватандан айро яшай олмайди деган пурмаъно ҳикматни шеър замирига сингдиради. Ижодкор ўзининг юртига бўлган покиза ҳисларини шеърлари орқали намоён этади, меҳрини назмга солади ва шоир қалби билан “Жаннатлардан аълороқ шу гул Ватанни, шул Ватанни, шул Ватанни, Алмаштиргим келмас сира дунёларга, дунёларга” дея хитоб қилади.

“Сирожиддин Саййиднинг поетик образлари она заминдан, ўзбек тупроғидан куч-қувват олади. Қанот боғлаб кўкка кўтарилади. Шоир шеърларида она ўлкамиз табиати, гулзорларининг ифори бўйи-таровати, қир- адирлару кўм-кўк осмоннинг ҳиди, ранги балқиб туради. Замондошларимизнинг орзу кечинмалари, ўй-фикрлари, гўзаллик идеали-ю адолат туйғулари ўз ифодасини топади” [3, б.163]. Шоирнинг лирик қаҳрамонлари гўзаллик ва ҳақиқатга ошуфта, қадриятларни қадрлагувчи, эзгуликка ташна зотлардир. Уларнинг қалбида Ватан туйғуси номли қудратли ҳис яшайди.

Шоир ўз юртини шу қадар кучли эҳтиром билан ардоқлайдики, кун келиб шу муқаддас заминнинг тупроғига синггиб кетмоқлик, унинг бир заррасига айланмоқлик унинг ўзи тақдир эканини тасъирли ифодалайди:

Тупроқ бўлиб синггиб кетгум бир кун мен ҳам,

Юрагимдан униб чиққай лолаларинг [1, б.171].

Шоирнинг юрагидан унган лолалар тасвири унинг Ватан меҳрига тўла қалбини яққол акс эттиради. Сирожиддин Саййид шеъриятида Ватан тимсоли бошқа ҳеч қайси ижодкорникига ўхшамайдиган бетакрор чизгилар ила тасвирланади. Ватан ҳақида битган ҳар бир сатрида шоирнинг уйғоқ юраги уриб тургандек гўё. Шу боис, бу жонли шеърият кўнглимизга яқиндир.

Адабиёт:

  1. Сирожиддин Саййид. Қалдирғочларга бер айвонларингни. Т.: “Шарқ”, 2015.
  2. Сирожиддин Саййид. Онамнинг кулчалари. Т.: “Ўзбекистон”, 2017.
  3. Раҳимжонов Н. Мустақиллик даври ўзбек шеърияти. Т.: “Фан”, 2007.
  4. Пардаев З. С.Саййид ижодида юрт тараннуми. // Илм сарчашмалари. 2011. № 8. — 25–28 б.
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу.

Ключевые слова

бетакрор ташбиҳлар, оҳорли талқин, фикрий теранлик, уйғоқ руҳ, жонли шеърият, юксак бадиият, ижодий етуклик, бадиий топилмалар

Похожие статьи

Янги даврнинг илк адабий портрети: бардавомлик ва такомил сари

Ушбу мақолада маҳоратли ижодкор Омон Матжон ҳақида яратилган илмий изланишлар тадқиқи мисолида шоир адабий портретига чизгилар берилган, асарлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Омон Матжоннинг ижодий ва маънавий қиёфаси, ёрқин истеъд...

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

Навоийда Шоҳимардон

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарб мавзулардан бирига айланган зиёратгоҳлар мавзуси хусусан, аҳоли орасида зиёратгоҳ-қадамжолар ва зиёрат маросимлари билан боғлиқ масалалар акс этган. Навоий вилоятидаги Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ва Ҳазрати Ҳасан, Ҳус...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган диний ташкилотлар тарихи ҳақида...

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Задать вопрос