Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 15 августа, печатный экземпляр отправим 2 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 11.03.2020

Статья просмотрена: 56 раз

Библиографическое описание:

Абдуллаева, Д. З. Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили / Д. З. Абдуллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 227-229. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67533/ (дата обращения: 07.08.2020).

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар: диний фанатизм, диний ғоялар, мутаассиблик, жоҳиллик, характер акцентуацияси, ҳимоя механизми.

В статье даётся краткая информация о понятии фанатизм и об исторических корнях возникновения религиозного фанатизма. Также внимание уделяется социально-психологическим особенностям, склонности к религиозному фанатизму у личности.

Ключевые слова: религиозный фанатизм, религиозные идеи, фанатизм, невежество, акцентуация характера, защитный механизм.

Бугунги глобаллашув шароитида ёшларни ёт ғоялардан асраш, уларда мафкуравий соғлом иммунитетни таъминлаш, диний фанатизм, экстремизим каби маънавий таҳдидларни бартараф этиш бугунги кун учун долзарб масалага айланган. Маълумки бирор бир иллатни олдини олиш учун аввало уни келтириб чиқарувчи омиллар ва сабабларни англаш зарур. Қуйидаги мақолада диний фанатизим тушунчасининг ижтимоий-психологик таҳлили ва бу каби ҳолатни юзага келишига сабабчи бўлувчи турли омилларни келтириб ўтамиз.

Диний фанатизм (лот. Fanaticus “ғазабланган”) — диний ғояларга кўр-кўрона содиқлик ва амалий ҳаётда уларга риоя қилиш истагининг жуда катта аҳамиятга эга эканлиги. Диний фанатизм асосан диний мазҳабларда яққол намоён бўлади. Бу диний фаолиятга, ундаги турли маросимлар ва ибодатга мутаассиблик билан киришиш ва ўз хайрихоҳ гуруҳлари ичда бирлашиб кетиш [1]. Диний фанатизим одатда диний тамойиллар номи билан қурбонликни муқаддаслигига асосланади. Унинг психологик асоси — эътиқоддир [2]. Диний мутаассиб шахснинг эмоционал кечинмалари унинг рационал фикирлаш қобилиятидан устунлиги билан таснифланади. Яъни диний ақидапараст шахс воқеа-ҳодисаларни когнитив билиш орқали эмас балки эмоционал кечинмалар таъсирида таҳлил этади ва ёндошади. Диний ақидапарастликнинг асосий турлари орасида пассив-фикирловчи ва актив-экстремистик турлари ажралиб туради.

Ақидапарастлик тушунчасини илк бор Француз воизи ва илоҳиётчиси Жак-Бенинь Боссюэ (1627–1704) томонидан қўлланилган бўлиб, у ўз даврида католик динини монархия ҳокимияти устуворлик қилувчи Франсия учун расмий қарашлар тизими сифатида кўрган франсуз абсолютизмининг асосий мафкурачиларидан бири эди. Боссюэ ақидапараст тушунчасини ўша давр ўз диний эътиқодларини черков муносабатлари ва қоидаларига эмас, балки фақат ҳудогагина боғлиқлигига ишонган протестантларга нисбатан қўллаган.

Боссюэ диннинг асосини ахлоқ ва интизомда деб билган. Христианлик у учун ахлоқ нормаларининг наъмунаси эди, лекин у ҳар қандай илоҳий ҳис туйғулар ва мистик ҳодисаларни “руҳий вабо” (la peste spirituelle) сифатида қабул қилган. Шу кўринишдаги диний эътиқод вакилларини унинг наздида диний ақидапараст ва бидъатчи дея ҳисоблаган.

Боссюэ диний мурасасозлик тарғиботчиси эди. У Людовик XIV

1685 йили Генрих IV томонидан протестантлар ва католиклар учун тенгликни жорий этиш учун 1598 йили қабул қилинган Нантес фармонини бекор қилишга ундаган.

1764 йили Женевада “Фалсафий луғат” нашр этилди, унда франсуз файласуфи, маърифатчи, тарихчи ва шоири Вольтер (1694–1778)нинг “фанатизим” сўзига берган изоҳи чоп этилди. Вольтернинг таъкидлашича ақидапараст шахс — “Ўз нодонлигини куч орқалий ҳимоя қилувчилар”дир. Улар ўз ғоясини ҳимоя қилар экан, унга қарши ўлган барч инсонларга нисбатан куч ишлатиш ва қатл қилишга тайёрдир. Бунга мисол сифатида Вольтер тарихий Варфоламей кечасини мисол қилиб келтиради. “Ақидапарастлар — бу ўзларининг ғояларидан ўзгача фикирловчиларга ўлим ҳукмини ўқувчи судиялардир” — дея эътироф этган эди Вольтер.

Диний ақидапарастлик психологияси тўғрисида тўхталар экан, Вольтер — бу шунчакий “жоҳиллик меваси” ёки Бейль таъкидлаганидек “ибтидоий жон” эмас балки оламон психологияси билан чамбарчас боғлиқ ҳолатдир дея таъкидлайди. Фанатизия ҳар доим қабиҳлик ва шавқатсизлик хусусиятига эгадир. У айни вақтда хурофот, ғазаб ва жоҳиллик каби иллатларнинг асосчиси ҳисобланади деб алоҳида эътироф этади Вольтер.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш зарурки, диний фанатизимни юзага келишининг нафақат ижтимоий балки психологик илдизлари ҳам мавжуд. Диний ақидапарастлик тушунчаси ҳақида сўз борар экан, эътиборни характер акцентуацияси тушунчасига қаратиш зарурдир [3]. Маълумки, шахсдаги характер акцентуацияси — шахсдаги бир характер хусусияти бошқаларига кўра бўрттириброқ намойон бўлиши ва муайян шахснинг ўзига хос хусусияти сифатида гавдаланад [4].

Характер акцентуацияси — норма ва патология ўртасидаги оралиқ босқич сифатида қаралиб, унинг патологик босқичига қадар намоён бўлиши психопатияга айланиш хавфини туғдиради. Характернинг акцентуациялашгангили турли ижтимоий-психологик оғишларни юзага келишига замин яратиши мумкин. Шахсдаги турли фанатик ҳолатларни ва хатто диний фанатизимнинг ҳам келиб чиқишда характер акцентуациясининг аҳамияти катта бўлиши мумкин. Қуйида бу каби ҳолатларга таъсир этувчи турли акцентуация типларини келтириб ўтамиз:

Демонстратив (намоийшкорона) тип.

Ушбу турдаги характер акцентуацияси эгаси доимо диққат марказида бўлишга интилади, унинг барча фаолияти айнан шу масалага йўналтирилган ҳолда кечади. Бу турдаги характер аномалияси асосида ўз динини ва эътиқодини барчака кўз-кўз қилиш орқалий хар қандай йўл билан ўзининг диндорлигини барчага эълон қилишга интилади. Аслида эса диннинг асосий талабларига субъектив тарзда эътиқод қилмайдиган ақидапараст шахс шаклланади.

Дистим шизиоид тип.

Бу турга мансуб шахслар эмоциялари суст ифодаланган ва интроверт типдаги бўлиб, кўп ҳолатларда салбий кайфиятда бўладилар. Бу хилдаги характер асосида диний қарашларига муккасида кетган ва атрофдаги инсонларга ва воқеликга нисбатан бефарқ шахс шаклланади. Шунингдек, бундай шахслар ўз хатти-ҳаракатларининг бошқа инсонларга нисбатан кўрсатиши мумкин бўлган таъсирига бефарқ қарайдилар.

Эпилептоид— қўзғалувчан тип

Бу каби характер акцентуациясига мансуб шахсларда шавқатсизлик тажовузкорлик ва реактивлик хусусиятлари ажралиб туради. Қўзғалувчан одамларнинг реакциялари импулсив бўлиб, улар бирор нарсани хушламасалар масалага келишув асосида ёндошмайди аксинча бағрикенглик улар учун бегона. Аксинча юз ифодалари ва сўзлари билан салбий эмоцияларига эрк беришни ва ўз талабларини очиқча эълон қилишга мойилдир.

Қотиб қолган тип

Бу каби характер хусусиятидаги шахсларда адолатга интилиш ва қасос олишга мойиллик ёрқин ифодаланган бўлиб, бу характер акцентуациясига эга бўлган шахсларда диний ақидапарастликнинг юзага келиши бошқа турларидан кўра хавфли ҳисобланади. Бу каби инсонлардан жамият учун турли таҳдидларни келтириб чиқариши мумкин.

Рус диний ва сиёсий файласуфи Николай Александрович Бердяев (1874–1948) ўзининг 1937 йили “Русские записки” журналида чоп қилинган “Ақидапарастлик, ортодоксия ва ҳақиқат ҳақида” номли мақоласида диний ақидапарастликка танқидий фикрларини билдириб ўтади. У “ақидапарастилик” сўзига синоним сифатида “муросасизлик” нисбий маънода рашкчи маъносини келтиради. Унинг фикрича ақидапараст шахс худди рашкчи бир инсондек барча ерда хиёнат ва сотқинликни кўради. Бундай шахслар ўта шубҳа ва гумонларга берилувчан бўлиб, гўёкий ҳамма ерда унинг эътиқодига нисбатан фитна уюштирилаётгандек туюлади.

Бердяев диний ақидапарастликнинг зиддиятли хусусиятларига ишора қилиб қуйидаги фикрларни келтириб ўтади:

“Ақидапараст шахс доимо ўзининг қандайдир тақиб остида деб хис қилади, атрофда уни шайтоннинг турли хила-ю найранглари қамраб олгандай хис қилади. Ўзини доимо турли душманларининг тақиб ости деб хис қилувчи инсон — ўта хавфли мавжудотдир, хавфда яшовчи инсон ўзи ҳам аслида тақиб қилувчига айланади” [5].

Бердяевнинг фикрича ақидапараст инсонлар шайтонга илоҳнинг мавжудлигидан кўра кўпроқ эътиқод қиладилар. Ақидапараст инсонлар ўз ички қўрқувини енгиш учун зўравонлик қилади, бу уларнинг ожизликларининг яққол наъмунаси. Унинг эътиқоди салбий тусга эга-чунки ақидапарастликнинг асли хам эътиқоднинг ожизлигининг яққол далилидир.

Ҳулоса сифатида шуни айтиш мумкинки ақидапарастликни келтириб чиқарувчи бирламчи омил илмсизликдир яъни, шахс маънан кучли эътиқодга эга бўлиши мумкин лекин унинг эътиқоди зарурий билим ва кўникмалар билан бойитилмаган бўлса, унда диннинг асл моҳиятини тушуниш, уни ижтимоий ҳаётга тадбиқ этишда кўр-кўроналик ва фундаментализим каби ёндашувларга берилиш устунлик қилиши мумкин.

Эътибор қиладиган бўлсак, аслида барча динлар инсониятни комилликка, яратувчанлик ва буюк қадриятларга чорлайди. Агар шахсга назар солсак ундаги туғма инстинктлар унинг биологик жиҳатидан ҳимояловчи бўлиб хизмат қилса, дин инсониятни маънавий оламини ҳимоя механизми ҳисобланади. Дин ва диний эътиқод асли турли ижтимоий-психологик муоммоларни келтириб чиқиши эмас балки, уларни олдини олиш учун мавжуд нормалар йиғиндиси сифатида жамиятда рол ўйнаши зарур. Шундагина биз учун ёт бўлган турли ақидавий бузулишлар ва маънавий оғишлар ўрнини яратувчанлик, комиллик каби буюк инсоний қадриятлар эгаллаши мумкин.

Адабиётлар:

1. Старшенбаум Г. В. Религиозный фанатизм: описание, терапия // Психология и психотерапия зависимостей. М. 2006

2. Ольшанский Д. В. Психология терроризма. — Питер, 2002. — 286 с. — С. 48.

3. Карл Леонгард. Акцентуированные личности. — 1981.

4. Алиасхаб Мурзаев. Психологические предпосылки развития религиозного фанатизма

5. Бердяев Н. А. О фанатизме, ортодоксии и истине.

Основные термины (генерируются автоматически): религиозный фанатизм, характер, фанатизм, балок.

Ключевые слова

диний фанатизм, диний ғоялар, мутаассиблик, жоҳиллик, характер акцентуацияси, ҳимоя механизми

Похожие статьи

Влияние экстремисткой деятельности религиозных объединений...

Религиозный фанатизм используется приверженцами идеологии и тактики экстремизма для искусственного разжигания вражды между верующими

Особенно опасной становилась практика слияния национального самосознания народов с религиозным фанатизмом.

Исторический пример невротического расстройства

Психастенический характер выражается в склонности к излишним тревогам и к утрированной мнительности. Больного при этом расстраивают и беспокоят разные мелочи. Он может относится к этому критически, но не в состоянии успокоить себя.

Причины развития современного терроризма | Статья в журнале...

религиозный фанатизм, современный мир, Российская Федерация, современный терроризм, причина развития терроризма, причина, мирное население, террористическая деятельность, террористический характер, человеческая...

Религиозный экстремизм: исторические истоки зарождения

Среди различных религиозных организаций, наибольшей криминогенной опасностью характеризуются тоталитарные религиозные организации, что обуславливается самой их природой, полной непредсказуемостью действий, насаждением фанатизма среди своих...

Религиозный экстремизм: история и настоящее

История подтверждает опасность религиозного фанатизма. Особо следует обратить внимание на существование внутри Ватикана организации «Опус Дэи» [1, с.47], которая приводит к серьезным разногласиям среди католических священников.

Религиозные организации как факторы обеспечения...

Религиозные организации как ценностнообразующие и общественно консолидирующие институты являются важными факторами обеспечения национальной безопасности страны. Под религиозной составляющей национальной безопасности государства следует понимать такое...

Гражданская война, религиозный фанатизм, тысячи загубленных...

Изменение характера войны и интенсивная гонка вооружений породили в первой половине 20 в. мощную антивоенную тенденцию, которая усилилась после

Поражение США во Вьетнамской войне как проявление... Гражданская война, религиозный фанатизм, тысячи загубленных...

Экстремизм и радикализм как политологические категории...

В статье рассматриваются определения политологических категорий таких, как экстремизм и радикализм, а также дается авторское определение данных категорий, основанное на анализе словарных статей и исследований указанных политологических феноменов.

Английское свободомыслие и его влияние на развитие духовной...

Характерной чертой английского свободомыслия было то, что его представители отличались непоследовательностью в своей борьбе с религиозной идеологией, они не доходили до полного разрыва с религией, а потому их нельзя отнести к лагерю атеистов.

Задать вопрос