Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 11.03.2020

Статья просмотрена: 75 раз

Библиографическое описание:

Исматуллаев, А. Т. Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси / А. Т. Исматуллаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 231-234. — URL: https://moluch.ru/archive/300/67191/ (дата обращения: 18.11.2024).

Акмалхон Тўра Тошкандий (ХIХ) Тошкентда яшаб ва ижодий фаолиятини олиб борган ҳамда Бухорода ҳам истиқомат қилган. У араб, форс ҳамда туркий тилларда ижод қилган нодир олимлардан биридир. Унинг ҳаёт ва ижоди батафсил ўрганилган эмас. Назмий ва насрий асарларининг адади ҳам аниқ эмас.

Бу мақолада Акмалхон тўра Тошкандийнинг ҳаёти ҳамда “Тажвид Умму-л-китоб” номли асари ҳақида маълумотлар тақдим қилинган. Туркистонда тажвид илми ҳақида кўплаб асарлар битилган, улар ҳозирги нашриётларнинг илк кўриниши бўлган тошбосма ҳолатда сақланмоқда. Улардан бири эса Акмалхон тўра Тошкандийнинг “Тажвид Умму-л-китоб” асаридир.

Калит сўзлар: тажвид, қироат, қўлёзма, тошбосма, нашриёт, Туркистон, назмий асар.

Акмалхон тора Тошкандий (XIX век) жил и вёл свою творческую деятельность в Ташкенте и жил в Бухаре. Он один из немногих талантливых литературных деятелей который писал на арабском, таджикском и тюрских языках. Его жизнь и деятельность не достаточно изучены. А количество его произведений в том числе и стихотворных не известно. В данной статье предоставлены сведения о жизни Акмалхон тора Тошкандий и особенно о его произведении “Тажвид Умму-л-Китаб”. В Туркистане было написано много книг о науке тажвид, они хранятся в литописном виде как изначальный вид нынешних типографий. Одним из них является стихотворное произведение Акмалхон тора Тошкандийя “Тажвид Умму-л-Китаб”.

Ключевые слова: тажвид, кираат, рукопись, летопись, типография, Туркистан, стихотворное произведение.

Ўзбекистон ҳудудида қадимдан исломий илмларнинг барча соҳаларида баракали ижод қилган алломалар етишиб чиққан эди. XIX асрда Тошкентда яшаб-ижод қилган, араб, форс ва туркий тилда бирдек ижод қилган истеъдодли адиблардан бири Акмалхон тўра Тошкандийдир. Унинг ҳаёти ва ижоди етарлича ўрганилган эмас. Шеърий ижоди ва асарларининг аниқ кўлами аниқланмаган.

Акмалхон тўра Тошкандий аш-Шоший ҳаёти ва ижоди тўғрисида етарли маълумотлар йўқ. У ҳақидаги маълумотлар манба ва замонавий адабиётларда ҳар хил бўлиб, ҳозиргача улар умумийлаштирилиб, хулоса қилинган эмас. Масалан, унинг Тошкентнинг қаерида туғилганлиги, қачон туғилиб, қачон вафот этганлиги кабилар ҳам турлича. Манбаларда унинг отасини Аҳмадхон ёки Яъқубхон ҳам дейилган.

Муродхўжа Солиҳхўжа (ваф. 1953) томонидан Муҳаммад Солиҳхўжа (1830–1890) “Тарихи жадидаи Тошканд” асарининг тақриз ва илова қисмида айтилишича, Акмалхон тўра Тошкандий Тошканднинг Бешёғоч даҳаси, Ялангқор маҳалласида 1835 ёки 1840 йилда таваллуд топган. У дастлаб Тошкентда, сўнгра Қўқонда таҳсил олган, ўз даврининг етук шоирларидан бўлган ва амир Абдулаҳадхон (1886–1910) ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Бухорода вафот этган [1, 202 б.].

Акмалхон тўра Тошкандий ҳақида хабар берувчи иккинчи манба Абдуллоҳ хўжа Абдий (1870–1922) томонидан 1904 йилда ёзилган “Тазкират аш-шуаро” номли тазкира ҳисобланади. Унда Абдулаҳадхон даврида Бухорода яшаган 118 нафар шоир ва адиблар тўғрисида маълумот берилган ва шеърларидан намуналар келтирилган. Мазкур тазкирада Акмалхон тўра Тошкандий ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Унинг Акмал тахаллуси билан шеърлар битгани айтилиб, 2 та ғазал ва 1 та мухаммаси берилган [2, 34–37 б.].

“Тазкират аш-шуаро-и Абдий”да Акмалхон тўра Тошкандийга: “Фатонатогоҳ, фазилатдастгоҳ, жомеъ ал-фунун, ҳофиз ал-қавоид ва-л-қонун, фасоҳатбаён”, деб тавсиф берилган. Шундан сўнг бундай дейилган:

از نجيب و بزرگ زادگان آنجاست، بنابر آنكه حسب و نسب را جمع نموده و شمع علم و دانش را درآن اطراف ناحيت گيرانيده بود

“Ўша ернинг (Тошканднинг) покиза насаб улуғ кишилари авлодидандир. Чунки, у фазилат ва олий насабликни ўзида жамлаган. Илм ва донишнинг шамъини ўша атрофдаги жойларда тўплаган эди” [3, 34 б.].

“Тазкират аш-шуаро-и Абдий”да қайд қилинишича, Қашқар хони Яқуббек бачча унга муҳрдорлик ва муншийлик лавозимини (амри хутут ва мансаби иншо) топширган. Хитойликлар Қашқарни истило қилганларидан сўнг Амир Музаффархон (1860–1886) даврида Бухорога келиб яшаб қолган. Мирзо Бедил (1644–1721) ғазалларига мухаммаслар боғлаган, уламолар билан илмий баҳслар қилган.

Акмалхон тўра Тошкандий ҳақида анча батафсилроқ маълумот берувчи кейинги манба Пўлотжон Домулла Қайюмовнинг “Тазкираи Қайюмий” асаридир [4, 204–210 б.]. Унда Акмалхон тўра Тошкандийнинг аждодлари Тошкентнинг Пискент туманидан бўлгани, Мансур хўжа ибн Низомиддин хўжа Пискандийнинг авлодидан экани қайд қилинган. Бироқ, Акмалхон тўра Тошкандийнинг отаси ҳақида аниқ маълумот бермасдан, балки Яъқубхоннинг ўғли эканини тахмин қилади. Олим илк илмий таълимни Пискентда олган, қироат илмини ўрганган, кейин мадраса таълимини Тошкент ва Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. 1866 йили Кошғарга борган, унинг хони Яъқуббекнинг қизига уйланиб, у ерда қозилик вазифасида фаолият юритган. Кейин Хўқандга, сўнгра Пискентга келиб яшаган. Сўнг Бухорога кетади. Бухорода бир муддат яшаган, амирнинг ҳурматини қозонади, у билан Шаҳрисабзга бирга сафар қилади. 1301/1884 йили 51 ёшида Бухорода вафот қилади. Ўз даврининг шоирлари унга бағишлаб марсиялар ёзади. “Тазкираи Қайюмий”даги асосий маълумотлар шулардан иборат.

Шарқий Туркистонни бирлаштириб, Еттишаҳар Уйғур давлатини барпо қилган Ёқуббек (1820–1877) Акмалхон тўра Тошкандийни қози қилиб, ўз қизини берганининг сабаби унинг аёли Пискент қозиси Шайх Низомиддиннинг синглиси эди [5, 501 б.]. Яъни, Акмалхон тўра Тошкандийнинг аммаси бўлган. 1878 йили Ёқуббек тузган давлат Хитойлар томонидан ишғол қилиниб, ўз таркибига қўшиб олинганида Акмалхон тўра Тошкандий ўз отамаконига қайтиб келган эди.

Акмалхон тўра Тошкандий араб, форс ва туркий тилларда бир хил ижод қилган иқтидорли адиб ҳисобланади. Унинг илмий мероси, қолдирган назмий асарлари кўлами аниқланган эмас, тўлиқ ўрганиб чиқилмаган. У ўз даврининг таниқли шоири бўлишига қарамасдан шеърий девон тузгани номаълум, бироқ, унинг айрим ғазал ва мухаммаслари баёзларда учрайди. Унинг ашъорлари қўқонлик шоир, Амир Умархон даврининг таниқли адиби Шермуҳаммад Акмал Хўқандий билан чалкаштириб юборилиши ҳам мумкин. У 1214/1799 йили ёзилган “Амирнома” асари муаллифидир [6, 133 б.]. Шунингдек, олимни Тошкентнинг “Ильин” матбаасида 1329/1911 йили нашр қилинган “Тафсили Акмалий” асари муаллифи Мулла Акмалхон домла ибн Мулла Юсуфхон домла Тошкандий билан ҳам чалкаштириш керак эмас. Бу шахс Акмалхон тўра Тошкандийнинг вафотидан қарийб 20 йилча кейин мазкур асарини ўз саъй-ҳаракати билан чоп қилдирган эди.

Акмалхон тўра Тошкандийнинг амирга битган арзи ҳоли қўлёзма ҳолида ЎзР ФА ШИ да сақланади. Унда: “Аҳволининг сози ва ривождаги истеъдоди сусткашликка юз тутди, тараққиёт оҳанги эса нуқсон сурмасида ётиб қолди, унга кучли заҳмат ва иллат вужудга келди, табиати оғирлашиб қолди”, деган жумлалар бор [7, 112–114 б.]. Демак, ушбу шикоятнома унинг Кошғардан келганидан кейин Бухорода махсус ёзилган. Мазкур “арзи ҳол”да муаллифнинг 13 та қитъаси ҳам мавжуд. Мазкур қитъаларнинг охирги тўрт мисраси араб тилида битилган.

Акмалхон тўра Тошкандийнинг бир мухаммаси муламмаъ — ширу шакар шаклида тузлган бўлиб, ҳар бандда форсча бошланган мисралар туркий тилда тугатилади ёки бир банд форсча, иккинчи банд туркийча давом қилдирилган [8, 2 б.]. Абдурраҳмон Жомийнинг ғазалига ёзган мухаммаси ҳам бор [9, 14 б]. Яна “мундоғ” радифли мухаммаси эса ушбу банд билан тугатилган [10, 121 б]:

Висолинг қошидин пайғомин англаб бўлди шод Акмал,

Сипеҳр айвонидин ўтти баранги барқбод Акмал,

Белиға боғлаб эҳроми тараб, ҳожиниҳод Акмал,

Тавофи Каъбаи мақсуд этиб топти мурод Акмал,

Муҳаббат устида раҳнамолар бор экан мундоғ!

Акмалхон тўра Тошкандийнинг “Фотиҳа” сурасининг тажвидига бағишланган 24 байтдан иборат бўлган “Тажвид Умму-л-Қуръон” манзумаси Тошкент ва Бухорода 1895 йили “ал-Муқаддима ал-Жазария” билан бирга нашр қилинган. У бошқа асарлардан араб тилида, ўзига хос шеърий услубда ёзилгани билан алоҳида ажралиб туради. Муаллиф ўз асарда “Фотиҳа” сурасида қўлланадиган тажвид қоидаларини гўзал услубда ёритиб берган. Унинг 1 ва 2 байтлари хутба, 3 байти эса манзуманинг мақсади акс этган кириш, 4–23 байтлар асосий қисм ва охирги 24 байтни эса хулоса қисмларга ажратиш мумкин.

“Тажвид Умму-л-Қуръон” манзумасида кириш қисмидан кейин бундай дейилган:

وَ مِنْ بَعْدَهُ تَجْوِيدَ أُمِّ الْكِتَابِ خُذْ، تَكُنْ مُقْتَدَى مُهْتَدَى اِمَامًا مُكَمِّلَا

“Шундан сўнг, Умм ал-китоб [11] нинг тажвидини олгин, шунда эргашиладиган, ҳидоятга етишган, камолга етказувчи пешво бўласан!” [12, 46 б].

Манзумада “Фотиҳа” сурасининг ҳар бир сўзи ва унда қатнашган ҳар бир ҳарфнинг ўқилиши, айтилиши, улардаги тажвид қоидалари бирма-бир ва умумий тарзда бадиий услубда баён этиб берилган. Адиб шоир бундай дейди:

وَ بَيِّنْ وَ مَكِّنْ كُلَّ حَرْفٍ مَكَانَهَا، كَذَا كُلَّ كَلِمَةٍ وَضُوحًا مُرَتَّلَا

“Ҳар бир ҳарфни ўз ўрнида баён қилиб ўрнаштир. Шунингдек, ҳар бир сўзни очиқ-ойдин тажвид билан айт” [12, 46 б].

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Акмалхон тўра Тошкандий аш-Шоший ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги мухтасар маълумот ва унинг “Тажвид Умму-л-Қуръон” манзумаси Акмалхонтўранинг араб тилини мукаммал билганлиги ва Қуръон илмларида Тошкентнинг кўзга кўринган олимларидан бўлганлигига далолат қилади.

Адабиётлар:

  1. Муродхўжа Солиҳхўжа ўғли. Тарихи жадидайи Тошканд асарига тақриз ва илова. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, № 5732. — В. 5. Бу ҳақида доктор Ў.Султонов ўзининг “Муҳаммад Солиҳхўжа ва унинг “Тарихи жадидайи Тошканд” асари” номли монографиясида илк бор хабар берган. Қаранг: Султонов Ў. Муҳаммад Солиҳхўжа ва унинг “Тарихи жадидайи Тошканд” асари. — Тошкент: O’zbekiston, 2009. — Б. 202.
  2. Абдуллоҳ хўжа Абдий. Тазкират аш-шуаро / Бо тасҳиҳ ва муқаддимаи Асғар Жонфидо. — Душанба: Дониш, 1983. — Б. 34–37.
  3. Абдуллоҳ хўжа Абдий. Тазкират аш-шуаро / Бо тасҳиҳ ва муқаддимаи Асғар Жонфидо. — Душанба: Дониш, 1983. — Б. 34.
  4. Пўлотжон Домулла Қайюмов. Тазкираи Қайюмий. 1 жилд / Нашрга тайёрловчи: Азиз Қаюмов. — Тошкент, 1998. — Б. 204–210.
  5. Айтбоев А. Ёқуббек // Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 3-жилд. — Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2002. — Б. 501.
  6. Шермуҳаммад Акмал Хўқандий. Амирнома. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, № 2322. — 133 в.
  7. Саййид Акмалхон. Арзи аҳвол бо Амир. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, № 11386/III. — В. 113а. Лекин, картатекаларда мазкур “арзи ҳол”дан кейинги иншо мактублари ва тасаввуфий истилоҳлар тўғрисидаги матнларни ҳам Акмалхон тўра Тошкандийга янглиш равишда нисбат қилинган. Аслида, унинг “арзи ҳол”и қўлёзманинг 112б-114а варақларида жойлашган, холос.
  8. Мухаммаси Акмалхон // Баёз. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, № 11557. — В. 2а.
  9. Баёз. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, № 231/II. — В. 14а.
  10. Баёз. ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, № 9074/VI. — В. 121а.
  11. «Умм ал-Китоб” бу “Фотиҳа” сурасининг бир номидир.
  12. Акмалхон тўра Шоший. Тажвид Умм ал-Китоб. — Бухоро, 1895. — Б. 46.
Основные термины (генерируются автоматически): III, араб, стихотворное произведение, Умму-л-Китаб.

Ключевые слова

қўлёзма, тажвид, қироат, тошбосма, нашриёт, Туркистон, назмий асар

Похожие статьи

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари

Ушбу мақолада оила тарбияси ҳар қанча ўзига хос, бетакрор бўлмасин, у, асосан, ягона манбадан озиқланиб, ўсиб ўзгариб, бойиб бориши хақида гапириб ўтилган. Бу манба миллий-маданий меросдир. Бинобарин, аввало айтиб ўтилганидек, оила тарбияси миллий ма...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Мафъул биҳи (тўлдирувчи)нинг гапдаги ўрни ва ўзига хос кўринишлари

Араб тилида мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг баъзан эгадан, баъзан эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари мавжуд. Ушбу мақолада мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг эгадан ёки эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари, шартлари ва ...

Тафсири Қушайрий Қўлёзмаси

Бу мақолада ҳижрий тўртинчи асрда яшаган Абул Қосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрийнинг ҳаёти ва унинг “Латоифул ишорат би тафсирил Қуръон” (Қуръон тафсир қилишдаги нозик ишоралар) асари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг ўзига хос хусусиятлари, услу...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Задать вопрос