Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №10 (300) март 2020 г.

Дата публикации: 10.03.2020

Статья просмотрена: 485 раз

Библиографическое описание:

Каримова, Д. Н. Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири / Д. Н. Каримова, Ю. К. Базарбаева, Ш. Э. Худайбердиев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 10 (300). — С. 234-236. — URL: https://moluch.ru/archive/300/66692/ (дата обращения: 18.12.2024).

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳатларини очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Калит сўзлар: ижтимоий педагог, тиббий, психологик, юридик, ижтимоий тарбия, фаолият, кўп болали оила, ҳамкорлик, мактаб рахбари.

В статье рассказывается о влиянии социальных педагогов на духовное формирование школьников. Эта деятельность направлена на то, чтобы выявить все аспекты социальной педагогической работы в школе, связанные с постоянным совершенствованием и обучением учащихся.

Ключевые слова: социальный педагог, медицинский, психологический, юридическое, социальное воспитание, деятельность, многодетная семья, сотрудничество, руководитель школы.

Мактаб ёшидаги болалар билан ижтимоий педагогик иш олиб бориш мактабгача тарбия муассасаларидаги ижтимоий педагогик ишдан тубдан фарқ қилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳатларини очиб беришга ҳаракат қиламиз. Республикамизда мактаб ўқувчилари билан ижтимоий педагогик иш олиб бориш ривожланмоқда. У қисман мозий тажрибаси, қисман замонавий педагогик тиббий, психологик, юридик фаолият турларига таяниб иш олиб бормоқда. Сўнгги йилларда педагогик жамоалар ҳам пайдо бўлиб, уларда мактаб нафақат таълим-тарбия масалаларини, балки ўқувчининг бошқа бир қатор ижтимоий муаммоларини ҳам ечмоқда.

Давлатимиздаги ўзгаришлар мавжуд таълим тизимига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Чунки унда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқирози акс этмаслиги мумкин эмас. Умумтаълим мактаби ўзининг ўқув, тарбия ва ижтимоий функцияларини кўриб чиқиб биринчи ўринга қуйидаги ижтимоий функсияларни қўйиши керак эди:

  1. Таълим тўғрисидаги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини бажариш лозим эди, бироқ таълим болалар ва ўсмирлар манфаати асосида ташкил қилинмоқда.
  2. Мактабда тарбия ишини таълим билан тенг юритиш.
  3. Мактаб фаолиятини қайта йўналтириш.
  4. Мактаб ишини, болалар фаоллигини ошириш, турли болалар клублари тузишга асослаш.

Мактабнинг асосий ижтимоий вазифаси боланинг таълим-тарбия олишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш ҳисобланади. Замонавий мактаб шароитларида болаларнинг ижтимоий педагогик ҳимояси қуйидагича амалга ошмоқда:

Мактаб маъмурияти, синф раҳбарлари, гуруҳ тарбиячилари, кам таъминланган оилалар фарзандларига моддий ёрдам, бепул овқатланиш ташкил қилишади. Синф раҳбарларнинг боланинг оиладаги ҳолатини ўрганишади. Тарбияси қийин болалар билан алоҳида шуғулланишади.

Мактабда психологлари, бола қобилиятлари ва қизиқишларини ўрганишади. Психотерапевт ва психологлар ота-оналар ва болаларга маслаҳат беришади ва ёрдам беришади.

Мактабда мавжуд бўлган соғлиқни сақлаш хизмати мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказишади, жисмоний тарбия гуруҳлари тузишади, кучсиз болаларга махсус овқатланиш ташкил қилишади, карантин синфларини назорат қилишади.

Мактабда ижтимоий ишга мактаб директори ёрдамчиларидан бири раҳбарлик қилади. Тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари мактабнинг мактабгача тарбия муассасалари, турли ҳукумат ташкилотлари билан алоқасига катта эътибор қаратади.

Ота-оналар қўмитаси ҳам ўз ўрнида тарбияси оғир билан ишлашга ёрдам беради. Турли давлатларда ижтимоий педагог ишига икки ёндашув мавжуд: у мактаб билан ҳамкорлик қилади ёки у мактабнинг штатли ҳодими ҳисобланади.

Мактаб билан ҳамкорлик қила туриб ижтимоий педагог тез-тез мактабга бориб туради. Ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўзаро муносабатларининг яхшиланишига ёрдам беради, дарс қолдириш сабабларини аниқлайди. У болалар билан қўпол муносабатда бўлган оилаларни, жисмоний ва руҳий нуқсонли болаларни аниқлайди.Бола ёки оилага ёрдам бериш мақсадида боланинг узоқ давом этган касаллиги сабабларини суриштиради, бола ўқишда ортда қолмаслиги учун у билан уйда ва касалхонада алоҳида шуғулланади. Бола тарбиясидаги муаммоларни хал қилиш учун ҳуқуқшунос, шифокор, милитция ҳодимлари хизматидан фойдаланади.

Ижтимоий педагог ўқувчининг мактабдан ташқари вақтини ташкиллаштириб, ўз тарбиявий ишини олиб боришида ота-оналар билан ҳамкорлик қилади. Ҳамкорлик юзасидан секция, клублар, ҳар хил меҳнат, туристик бўлинмалар ташкил қилади. Ижтимоий педагог педагогик жамоанинг тарбияси оғир болалар билан иш олиб боришини тартибга солади. У мактаб педагогик жамоасига доимий тарзда синфдаги психологик муҳит тўғрисида ахборот беради. Айнан шу ҳолат мактабда ижтимоий иш олиб боришнинг режасини тузишда муҳим аҳамиятга эга.

Ижтимоий педагог мактабдан ҳайдалган болаларга алоҳида эътибор қаратиши керак. У уларни бошқа мактабга жойлаштиришга, янги жамоага кўникишларига ёрдам кўрсатади. Ижтимоий педагог дарс соатлари вақтида ноқонуний ишлаб юрган болаларни аниқлайди, уларнинг ўқиш масаласини ҳал қилади. У кўп болали оилаларнинг барча имтиёзларидан фойдаланишлари, болаларнинг реабилитция марказларга қатнашларини назорат қилади. Бошланғич синф ўқувчилари ва синф раҳбарлари тумандаги оила ва ўқувчиларни ўрганиб чиқишади. ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларга эътибор беришади, тарбияси оғир болаларни тарбиялашда оилаларга ёрдам беришади.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ўз фаолиятида тўгарак, секция, клубларни ташкил қилиш, ўтитувчининг ўқувчилар билан индивидуал ишлашини, яшаш жойида болалар билан консултация ўтказиш, алоҳида педагогик эътиборга муҳтож болалар билан иш олиб боришни назорат қилади.

Алоҳида фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар болаларнинг қизиқишларини ўрганиб чиқиб, уларни турли тўгарак ва секцияларга жалб қилишади. Мактабда турли тадбирлар ўтказишади. Бу тадбирларни ўтказишда ота-оналар ва собиқ ўқувчилар ёрдамидан фойдаланишади, мактабга машҳур кишиларни чақиришади.

Мактаб ёшидаги болаларнинг асосий ижтимоийлаштирувчи омили болалар субмаданиятини шакллантирувчи тенгқурлар жамоасидир. Ижтимоий педагог бу ҳодисаларнинг функцияларини билиши, уларнинг ўқувчиларнинг шахсий ҳислатлари ва ижтимоий муносабатларини ривожлантиришдаги ўринларини кўра олиши лозим.

Бола ижтимоийлашувининг шартларидан бири тенгқурлар билан муносабатга киришишдир. Бу муносабат болалар боғчаси гуруҳи, мактаб синфлари, турли норасмий болалар ва ўсмирлар бирлашмалари каби кичик гуруҳларда шаклланади. Болалар ва ўсмирлар гуруҳларида тенгдошлар орасида функсионал, эмоционал шахсий муносабатлар ўрнатилади.

Тенгқурлар гуруҳи одатда аъзоларининг ҳудудий яқинлиги асосида шаклланади. Тенгқурлар гуруҳи индивидуал қизиқишларнинг мос тушиши, расмий ташкилот (синф, гурух ва бошқалар) борлиги ва гуруҳ аъзолари ўртасида шахсий муносабатлар мавжудлиги туфайли шаклланади. Бу муносабатлар гуруҳ аъзоларининг характер ва ўзаро таъсирларида, шунингдек синфда ролларни тақсимлашда намоён бўлади.

Экспуриментал тадқиқотларда етакчиси бўлмаган гуруҳ аниқланмаган. Соҳавий этакчилар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, ақлий, эмоционал, ишбилармон етакчи бўлиши мумкин. Тенқурлар гуруҳини бир неча параметрлар бўйича таснифлашимиз мумкин.

Ижтимоий тизимидаги юридик мақомига кўра тенгқурлар гуруҳлари расмий, яъни жамият томонидан тан олинган, бирор бир давлат ёки жамоат ташкилоти билан боғлиқ бўлган гуруҳлар ва норасмий ўз-ўзидан мавжуд бўлган гуруҳларга бўлинади.

Ижтимоий психологик мақомига кўра улар иккига бўлинади, яъни мансублик гуруҳи-унинг ҳақақий аъзолари мавжуд (синф, спорт клуби ва бошқалар) ва референт гуруҳи- бунга инсон мансуб эмас, бироқ ҳаёлан таянади.

Сўнгги 10 йилликларда тенгқурлар гуруҳлари вояга этаётган авлод ижтимоийлашувида энг муҳим микроомиллардан бирига айланди. Аввалги даврларга қараганда уларнинг ўрни анча жиддийлашди, бунга бир қатор жараёнлар ўз таъсири кўрсатди.

Урбанизация шунга олиб келдики, борган сари кўп болалар, ўсмирлар шаҳарларда яшашяпти ва у ерда кўпроқ тенгдошлар билан муомала қилиш имконига эга бўлишмоқда. бу муомалани катталар тўлиқ назорат қила олишмайди. Катта оиланинг кичиклашуви бир болали ва тўлиқсиз оилаларнинг кўпайиши, оилаларнинг нотўғри ташкиллаштирилганлиги болалар учун оиладаги эмосианал алоқаларнинг этишмовчилигини уйдан ташқарида тўлдириш заруриятини келтириб чиқаради.

Болалар, ўсмирлар ва ўспиринлар бир вақтнинг ўзида бир неча бир-бирдан фарқланувчи гуруҳларга аъзо бўлишлари мумкин. Расмий гуруҳлар (синф, спорт тўгараги ва бошқалар) болалар ижтимоийлашувига улар ҳаётий фаолиятининг мазмуни, уларда шаклланган ўзаро муносабатларнинг характерига боғлиқ равишда таъсир кўрсатади. Норасмий гуруҳлар болалар, ўспиринлар ва ўсмирлар ижтимоийлашувига уларнинг таркиби, йўналтирилганлиги еткачилик турига кўра таъсир кўрсатишади.

Турли ёш ва ижтимоий маданий хусусиятларга эга бўлишига қарамай тенгқурлар гуруҳининг ижтимоийлашувдаги функциялари универсалдир. Биринчидан, гуруҳ аъзоларини шу жамият маданиятига ўргатади, яъни уларнинг хулқ-атворини гуруҳ аъзоларининг миллий, диний, минтақавий, ижтимоий мансублигига мослаштиради. Иккинчидан, тенгқурлар гуруҳларида ижобий хулқ-атворга ўргатилади. Бу уларга намунавий хулқ-атворларни кўрсатиш, ғайри ижтимоий хулқ-атворларга нисбатан чора қўллаш орқали амалга оширилади. Уинчидан, тенгдошлар гуруҳлари болалар, ўсмирлар ва ўспиринларнинг катталар, хусусан ота-оналар таъсиридан автаномлашувлари жараёнида муҳим ўрин тутади. Тўртинчидан гуруҳ ўз аъзоларига ёш субмаданиятидан мустақил бўлиш имконини беради.

Ўртоқлар ва оғайнилар гуруҳлари кийиниш, юриш-туриш борасида тенгдошлар жамиятига мос бўлишга ҳаракат қилишади. Шу билан бир вақтда ўз мустақилликларини ҳам сақлашади. Яъни бошқа болаларни ўз гуруҳларига қўшмасликка ҳаракат қилишади. Бешинчидан, тенгдошлар гуруҳлари болалар томонидан ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини белгилаб олиш масалаларини эчишга қулай ёки ноқулай шароитлар яратиб беради. Олтинчидан, гуруҳ ўз аъзолари томонидан “екологик чуқурлик” сифатида қабул қилинадиган спесифик ижтимоий ташкилот ҳисобланади.

Гуруҳда эмоционал ва шахсий муносабатлар ҳам шаклланади. Болалар ва ёш ўсмирлар гуруҳларида эмоционал муносабатларнинг асосий функцияси тенгқурлар хулқ-атворини умумқабул қилинган хулқ-атвор нормаларига мослашдир. Бу ҳолатда дўстлик ришталари, симпатия биринчи ўринга кўтарилади. Аслида улар онтогенезда анча аввал пайдо бўлишган. Агар мактабгача ёшдаги бола уларга амал қилса, бу ҳолат бошқа болалар томонидан ижобий қабул қилинади.

Шахсий муносабатлар гуруҳдаги ўзаро боғлиқлик бўлиб, бунда бир бола хулқ-атворининг сабаби бошқа бола учун шахсий маънога эга бўлади. Шахсий муносабатлар бола атрофдагилар билан муносабатда катталар ролини бажарганда ёрқин намоён бўлади.

Болалар ҳамжамияти болалар субмаданиятининг ташувчиси ҳисобланади. Болалар субмаданияти–бу болаларга жамиятга кўникишларига ва ўз нормаларини яратишларига кўмаклашувчи маданий ҳудуд ва муомала доирасидир.

Адабиётлар:

1. Давлетшин М.Г ва бошқалар. Ёш даврлари ва педагогик психология. Т-2004 йил.

2. Нишонова З.Т, Г.Алимова. Болалар психологияси ва уни оъқитиш методикаси. Тошкент-2003 йил

3. Шербаков А. И. Ёш психологияси ва педагогика психологиядан практикум. Тошкент, 1991йил.

4. Нишонова З. Т. Психологик хизмат. Маърузалар матни. Т, 2000 йил

Основные термины (генерируются автоматически): педагогика, бола, педагог, Психологик.

Ключевые слова

ҳамкорлик, ижтимоий педагог, тиббий, психологик, юридик, ижтимоий тарбия, фаолият, кўп болали оила, мактаб рахбари

Похожие статьи

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ишларни ташкил этиш йўллари

Ушбу мақолада бошланғич синф мактаб ўқувчиларининг мантиқий фикрлаш қобиялиятларини ошириш ва математика фанини яхши ўзлаштириш йўллари ўрганилди. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ва мантиқий фикирлаш даражаларини оширишда математика фани катта аҳ...

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий маҳоратларини такомиллаштиришда амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашда назарий ва амалий билимларнинг уйғунлиги, тасвирий санъатнинг асоси бўлган қаламтасвирнинг назарий ва амалий машқлар бажаришнинг аҳамияти хақида ишлаш жараёнида сўз боради. Талабаларга...

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Задать вопрос